@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Исроил 90 фаластинликни озод қилди

Исроил қамоқхона хизмати маълум қилишича, AҚШ ва Европа Иттифоқи томонидан террорчилик ташкилоти деб эълон қилинган ҲАМАС билан ўт очишни тўхтатиш келишуви доирасида Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбусдан иборат биринчи гуруҳни озод қилди.

AFP агентлигининг хабар беришича, Байтуниядаги Офер ҳарбий қамоқхонаси яқинида оломон озод қилинган маҳбусларни олиб кетаётган автобусларни олқишлаб қабул қилган. Исроил ҳукумати томонидан озод этилганлар орасида 69 аёл, 12 эркак, 8 ўсмир ва 1 вояга етмаган қиз бор.

Улар 2023 йил 7 октябрдан кейин, асосан, ижтимоий тармоқларда исроилликларга қарши зўравонликка чақиргани учун ҳибсга олингани аввалроқ маълум қилинган эди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/zYbwnrDNgR0
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1062-кун | Трамп инаугурацияси, Исроил 90 фаластинликни озод қилди

Зеленский яна бир шимолий кореялик асир сўроқ қилинган кадрларни ёйинлади.
20 январь куни Исроил 90 нафар фаластинлик маҳбус озод қилинганини маълум қилди.
Кўчирилган фаластинликлар Ғазо шимолидаги Жабалия қочқинлар лагерига қайта бошлади.
Киевда кучли портлашлар содир бўлди.
“Украинская правда”: Россия Покровскка ҳужум қилмасдан, уни қуршовга олишга уринмоқда.
Доналд Трамп 20 январ оқшомига қадар муҳожирларнинг AҚШга “босқинини” тўхтатишга ваъда берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍4
Сурияда легитимлашаётган жангарилар

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/NcOldtLt1Ds
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Суриянинг Янги ҳукумати Асад режимини қулатишда кўмаклашган жангариларга бирма-бир лавозимлар бермоқда.

Сўнги 10 йилдан буён урушдан боши чиқмаган давлатда хорижлик жангарилар, хусусан ўзбеклар сони юзлаб экани айтилади.

Бир вақтлар “Ал-Қоида” террор ташкилотининг вакили бўлган Жўлоний бугунги Сурияни дунё ҳамжамиятига қўшишни ваъда қилмоқда, аммо ҳозирча мамлакат ҳудудидаги жангари-жиҳодчи кучлар тақдири ҳақида аниқ гап айтмади.

Айни пайтда, АҚШ ва қатор ғарб ҳукуматлари, Асад режимини ағдарган “Ҳайат Таҳрир аш-Шом” етакчиларини Сурия армиясида муҳим лавозимларга тайинлашнинг эҳтимолий оқибатларидан огоҳлантиришмоқда.

Шунингдек, қуролланган жангари гуруҳдан конкрет давлатнинг армиясига бирлаша бошлаган ўзбекистонлик жангариларга Марказий Осиё - хусусан Ўзбекистон ҳукумати қандай қарамоқда, нималарни кутмоқда - бу ҳам муҳим.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Жонли: Трампнинг илк куни: қандай фармонлар имзоланади?

Маросим 20 январь, Вашингтон вақти билан соат 12:00 да (Тошкент вақти билан соат 22:00 да) бўлиб ўтади.

Инаугурацияни томоша қилиш учун Вашингтонга Трампнинг 200 мингдан зиёд тарафдори келгани айтилмоқда.

Маросимдан сўнг Трампнинг Овал офисга ўтиши ва қатор муҳим ҳужжатларни имзолаши кутилмоқда.

Доналд Трамп АҚШнинг 45-президенти бўлган ва эндиликда 47-президентига айланади.

78 ёшли Трамп лавозимга киришган пайтда АҚШнинг энг ёши катта президентига айланади.

Трамп бу гал дунё сиёсатига катта ўзгартиш киритиш ваъдаси билан келмоқда. Илк иш кунидаёқ қатор муҳим фармонни имзолашини айтган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎3
Абдуқодир Ҳусанов расман “Манчестер Сити”да фаолият бошлади

Англия премьер лигасининг “Манчестер Сити” клуби ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида ўзбекистонлик футболчи Абдуқодир Ҳусановни ўз таркибига қабул қилганини расман эълон қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Трамп Капитолий штурми иштирокчиларини афв қилди

Дональд Трамп АҚШ президенти лавозимига киришганидан кейин 20 январь оқшомида имзолаган фармонларидан бири билан 2021 йил 6 январидаги норозилик акциясининг 1500 чоғли иштирокчисига нисбатан чиқарилган ҳукмларни юмшатди ва уларни афв қилди. Мазкур акциянинг кульминацияси Конгресс биносига ҳужум бўлган. Трамп тарафдори бўлган норозилар ўшанда 2020 йилдаги Жо Байден ғолиб топилган президент сайлови натижаларини сертификатлаш маросимига халақит қилишмоқчи бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Ҳужжатсиз машина бошқарган ўсмир ЙПХ инспектори ўлимига сабаб бўлди

Навоий шаҳрида йўл-патрул хизмати инспектори Жасуржон Муҳаммадов хизмат олиб бораётган вақтида машина уриб кетиши оқибатида вафот этди.

Gazeta.uz нашрининг Республика Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизматига таяниб ёзишича, ҳодиса 19 январь куни соат 01:45 да шаҳарнинг Ислом Каримов кўчасида содир бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎1
Қорақалпоғистонлик фаол Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

Расмий Тошкент томонидан “сепаратизм”га оид жиноят иши бўйича қидирувга берилгани ортидан 2024 йили Қозоғистонда қўлга олинган қорақалпоғистонлик уч фаолдан бири Ринат Утамбетов ўтган ҳордиқ кунлари Ўзбекистонга экстрадиция қилинган. Бу ҳақда Туркманистон Хельсинки инсон ҳуқуқлари жамғармаси маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Уч юздан зиёд ҳоким ёрдамчиси коррупцияга қўл урган

Ўзбекистонда 2024 йилда жами 6898 нафар шахс томонидан 5716 та коррупцияга оид жиноят содир этилган. Бу ҳақда Коррупция қарши курашиш агентлиги матбуот хизмати маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍1
Агентлик: Ўзбекистонга ўтган йили 500 чоғли мигрант жасади қайтди

2024 йили Ўзбекистонга бошқа давлатлардан қонуний асосда ишлаётган 483 нафар меҳнат муҳожирининг жасади олиб келинган. Маҳаллий матбуот хабарига кўра, бу ҳақда Миграция агентлиги раҳбарияти иштирокида ўтган ҳафта АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида айтилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
COSCOM (Ucell) ширкати жаримага тортилди

Ўзбекистон Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси COSCOM (Ucell) компаниясини жаримага тортди.

Қўмита матбуот хизмати қайдича, мониторингларда COSCOM ширкати томонидан оммавий ахборот воситаларида жойлаштирилган рекламаларда бўрттирувчи маъно ифодалангани ҳолатлари аниқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Хитойда ўнлаб одамни босиб ўлдирган ҳайдовчи қатл этилди

Хитойда ўтган йилнинг ноябрь ойида Чжухай шаҳрида пиёдаларни ўзи минган жип билан қасддан босиб кетган 62 ёшли ҳайдовчи Фань Вэйцю қатл этилган. Ҳодиса чоғида 35 киши ҳалок бўлган, 43 киши турли даражада тан жароҳати олган эди. Бу ҳақда South China Morning Post хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистонга пул ўтказмалари қарийб 15 млрд долларга етди

2024 йилда Ўзбекистонга юборилган пул ўтказмалари 14,8 миллиард долларни ташкил қилди.

Марказий банк эълон қилган жисмоний шахслар валюта операциялари бўйича шарҳга мувофиқ, мамлакатга пул ўтказмалари 2023 йилга нисбатан 30 фоизга ёки 3,4 миллиард долларга кўпайган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from OZODLIK KANALI™
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Трамп биринчи иш кунидаёқ миграция қонунларини кучайтирди

Трамп инаугурация маросими ўтиши биланоқ ноқонуний муҳожирлар билан курашни бошлади. Эндиликда Америкага визасиз ва грин-картасиз кириш ҳуқуқини берган CBP One иловаси ишламайди. Бу имкониятни мигрантларга АҚШнинг олдинги президенти Жо Байден берган эди. Аммо Трамп бу имкониятлар Мексика-Америка чегарасига ҳаддан ташқари кўп мигрантларни жалб қилаётганини билдирди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
"Чиллада дарёда сузаман".

Мурод Қосимов 72 ёшда. У қишнинг чилласида Норин дарёсида чўмилишни одат қилиб олган.

У совуқ сувда чўмилиш одам иммун тизимини мустаҳкамлашини айтади.

Ҳарбий хизмат пайтида ўрганган бу одатини у 50 йилдан буён такрорлаб келмоқда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍18👎1
Audio
📌Озодлик дастури 21.01.25

✅Ҳужжатсиз машина бошқарган ўсмир ЙПХ инспектори ўлимига сабаб бўлди

✅Ўзбекистонга ўтган йили 500 чоғли мигрант жасади қайтгани маълум қилинди

✅Уч юздан зиёд ҳоким ёрдамчиси коррупцияга қўл ургани юзага чиқди

✅Қорақалпоғистонлик фаол Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинди

✅COSCOM (Ucell) ширкати жаримага тортилди

✅Абдуқодир Ҳусанов расман “Манчестер Сити”да фаолият бошлади

✅Трамп Капитолий штурми иштирокчиларини афв қилди

🔴 https://t.me/ozodlikkanali kanaliga obuna bo'ling!

🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
@ozodnews
👍3
Трамп маъмурияти. Ўзбекистонни нима кутади?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/1Sce_dFJI8Q
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Дональд Трамп 20 январ куни АҚШнинг 47-президенти сифатида қасамёд келтирди. 

Илк иш кунидаёқ у ўнлаб фармонни имзолади ва бунинг таъсири АҚШ-Мексика чегараси, Гренландия, Панама канали, Колумбия каби масаларларда жиддий равишда сезила бошлади. 

АҚШдаги қатор жамоат ташкилотлари, касаба уюшмалари ва давлат ташкилотлари Трамп ваъда қилган кенг кўламли катта қисқартиришларга қарши кечанинг ўзидаёқ судга мурожаат қилди. 

Трамп бу гал Оқ Уйга дунё сиёсатига катта ўзгартиш киртиш ваъдаси билан кирди. Булар орасида энг муҳимлари - Украинадаги уруш, АҚШдаги муҳожирлар тақдири, Яқин Шарқ ва дунё давлатлари билан савдо алоқаларига доир.

Трамп, ваъда қилганидек, Украинадаги урушни тугатадими? Исроил ва ХАМАС можаросига барҳам бериладими? Трамп маъмурияти даврида Марказий Осиё ва Ўзбекистонни нима кутади? Ҳозир шу ҳақда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍11

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/1Sce_dFJI8Q
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Сурияда легитимлашаётган жангарилар

Суриянинг Янги ҳукумати Асад режимини қулатишда кўмаклашган жангариларга бирма-бир лавозимлар бермоқда.

Сўнги 10 йилдан буён урушдан боши чиқмаган давлатда хорижлик жангарилар, хусусан ўзбеклар сони юзлаб экани айтилади.

Бир вақтлар “Ал-Қоида” террор ташкилотининг вакили бўлган Жўлоний бугунги Сурияни дунё ҳамжамиятига қўшишни ваъда қилмоқда, аммо ҳозирча мамлакат ҳудудидаги жангари-жиҳодчи кучлар тақдири ҳақида аниқ гап айтмади.

Айни пайтда, АҚШ ва қатор ғарб ҳукуматлари, Асад режимини ағдарган “Ҳайат Таҳрир аш-Шом” етакчиларини Сурия армиясида муҳим лавозимларга тайинлашнинг эҳтимолий оқибатларидан огоҳлантиришмоқда.

Шунингдек, қуролланган жангари гуруҳдан конкрет давлатнинг армиясига бирлаша бошлаган ўзбекистонлик жангариларга Марказий Осиё - хусусан Ўзбекистон ҳукумати қандай қарамоқда, нималарни кутмоқда - бу ҳам муҳим.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10👎1

👍10