@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Италияда бош вазир Мелонига қарши тергов бошланди

Рим прокуратураси Ҳаагадаги Халқаро жиноят суди (ХЖС) томонидан қидирилаётган ливиялик дала қўмондонининг бадарға қилинишига оид иш бўйича Италия бош вазири Жоржа Мелони ва икки вазирга қарши тергов бошлади. Euronews хабарига кўра, тергов бошланганини Мелонининг ўзи эълон қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Икки юз кишига фириб берган автосалончилар қамалди

Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туман суди кўп сонли фуқароларни чув туширган автосалончиларга ҳукм ўқиди.

Kun.uz нашрининг суд ҳукмига таянган ҳолда ёзишича, жиноий гуруҳ жозибали рекламалар орқали ишсиз, тайинли даромади йўқ фуқароларни биргаликда даромад олишга қизиқтирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1071-кун | Украина 30 га яқин марказий осиёликни асир олди

Россия Одессанинг Қора денгиз портига, Николаев, Киев, Чернигов ва бошқа ҳудудларга ҳужумчи дрон билан ҳужум уюштирди.
Россиянинг Нижний Новгород вилоятида нефт омбори ёнмоқда.
AҚШ Давлат департаменти камида 90 кунга деярли барча хорижий ёрдам харажатларини тўхтатди. Жумладан, Украинага ажратилаётган ҳарбий ёрдамни.
Путин Владимир Зеленский Украинанинг “қонуний президенти эмас”лигини иддао қилди.
Украина 30 яқин марказий осиёлик муҳожир асир олинганини хабар қилмоқда.
Исроил Мудофаа вазири: Исроил қўшинлари Суриянинг Ҳермон тоғида номаълум муддатга қолади.
Кремл пропагандаси мактаб дарсликларига жорий этилмоқда.
👍3
"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Tn-ehmS0CS8
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Tn-ehmS0CS8
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1072-кун | АҚШ 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрантни депортация қилиши мумкин

АҚШда яшаб келаётган 975 нафар ўзбекистонлик ноқонуний мигрант депортация қилиниши мумкин.
АҚШ пойтахти яқинида ҳарбий вертолёт билан тўқнашиб кетган American Airlines авиаширкатига қарашли маҳаллий йўловчи учоғда бортида 64 нафар одам, жумладан россиялик фигурали учиш мутахассислари бўлган.
Ўзбекистон Туркиянинг ANKA ҳарбий дронларини сотиб олиш бўйича келишув имзолади.
Россия Мудофаа вазирлиги Донецкдаги Новоелизаветовка қишлоғини эгаллаганини эълон қилди.
Россия суди YouTube даги кремлпараст каналларни блоклагани учун Google га қўйган жарима миқдори 1,8 дуодециллион рублдан ошди.
Россия дронининг 30 январ кунги Суми шаҳридаги кўп қаватли турар-жой биносига зарбаси натижасида тўрт киши ҳалок бўлди, тўққиз киши яраланди.
ҲAМAС 30 январ куни яна 7 нафар гаровга олинганларни – икки Исроил ва беш нафар Таиланд фуқаросини озод қилиши кутилмоқда.
Аҳмад ал Жўлоний Суриянинг янги президенти этиб тайинланди
Рейтерс: Суриянинг янги расмийлари Россиядан Башар Aссадни экстрадиция қилишни талаб қилмоқда.
Беларус расмийлари Украина билан чегарани очишга тайёрлигини билдирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Швецияда Қуръон ёққан ироқлик қочқин отиб кетилди

Швецияда 28 январь куни ироқлик қочқин Салван Момика отиб кетилди. У Қуръони каримни намойишкорона ёқилиши тадбирини уюштирган шахс сифатида танилган эди.

38 ёшли Момика ўзига қарши суд ҳукми чиқишига бор-йўғи бир неча соат қолганда Седерталье шаҳрида ўлдириб кетилган. Бу ҳақда Швециянинг SVT телевидениеси хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21👎1
Мирзиёев Трампга ҳамдардлик мактуби йўллади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Вашингтондаги аэропорт яқинида рўй берган авиаҳалокат оқибатида кўплаб инсон қурбон бўлгани муносабати билан АҚШ президенти Дональд Трампга таъзия мактуби юборган. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Италияда DeepSeek нейротармоғига нисбатан текширув бошланди

Италиянинг Шахсий маълумотлар ҳимояси кафолати ташкилоти Хитойнинг DeepSeek нейротармоғини ишлаб чиқарган ширкатдан италиялик мижозларга тегишли маълумотларни қайта ишламасликни талаб қилди. Бу эса, агар мамлакатдаги алоқа операторлари ва интернет-провайдерларга тегишли топшириқ берилса, Италияда мазкур хизмат блокировга қилиниши мумкинлигини англатади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎1
Истанбулда қўлбола ичкиликдан ўлган ўзбеклар сони 23 нафарга етди

Туркия ҳудудида сохта спиртли ичимликдан заҳарланиш натижасида ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонлик фуқаролар сони жорий йилнинг 30 январь ҳолатига кўра 23 нафарга етган. Бу ҳақда маълумот тарқатган Ўзбекистоннинг Истанбулдаги бош консулхонаси қурбонларнинг икки нафари аёл эканига эътибор қаратди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Қирғизистонда Интернет ва ОАВдаги туҳмат учун $230 жарима тайинланиши мумкин

Қирғизистон президенти Садир Жапаров Ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги кодексга тузатишларни имзолади. Ҳужжатда Интернет ва оммавий ахборот воситаларида туҳмат ва ҳақорат учун жавобгарлик ҳам назарда тутилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎1
Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида маҳкум алмашилади

Қирғизистон ва Ўзбекистон бир-бирига судланган фуқароларни топширади. Бу ҳақда хабар қилган 24.kg нашри бунга оид қонун лойиҳаси Қирғизистон парламенти томонидан учинчи ўқишда қабул қилинганини қайд этди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
"Ўзликни намоён қилиш йўли". Ўзбекистон ва минтақада русча исмлардан воз кечиш

Марказий Осиё мамлакатларида бир неча йиллардан бери исмларни дерусификация қилишга, масалан, фамилиялардаги славянча -ов (а) ва -ев (а) қўшимчаларига барҳам беришга уринишлар давом этмоқда. Лекин аксинча йўналишда сезиларли ҳаракат ҳам кузатилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Америкадаги рейдлар: ўзбек мигрантлар депортация қўрқувида

Ўтган ҳафтада Америкада муҳожирларга қарши рейдлар бошланди. “Мигрант Медиа” лойиҳаси суҳбатлашган АҚШдаги ўзбеклар текширувлардан ҳавотирдалигини айтишмоқда. НБC Неwс телеканалининг хабар беришича, ҳафтасига учта шаҳарда рейдлар ўтказиш режалаштирилган.

Доналда Трамп ўз чиқишларида Америкада ноқонуний юрган муҳожирлар ҳаддан зиёд кўпайганини мунтазам таъкидлаб келади. Шу сабаб Трамп маъмурияти миллий хавфсизликни таъминлаш учун уларни депортация қилиш лозим, деб ҳисоблайди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @мигрантмедиа_рферл Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9
"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Tn-ehmS0CS8
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Куч, тезлик ва хотиржамлик". Абдуқодир Ҳусановнинг "Манчестер Сити"га йўли

Бир пайтлар Ўзбекистонда рад этилган Абдуқодир Ҳусанов Англия премер лигасидаги биринчи марказий осиёлик футболчи бўлди. Унинг Жаҳон футболи гигантларидан “Манчестер Сити"га 40 миллион долларлик трансфери ўзбек футболи тарихида рекорд ўрнатди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍7
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Мирзиёев Трампга ҳамдардлик мактуби йўллади

✅Истанбулда қўлбола ичкиликдан ўлган ўзбеклар сони 23 нафарга етди

✅Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасида маҳкум алмашилади

✅Қирғизистонда Интернет ва ОАВдаги туҳмат учун $230 жарима тайинланиши мумкин

✅Швецияда Қуръон ёққан ироқлик қочқин отиб кетилди

✅Италияда DeepSeek нейротармоғига нисбатан текширув бошланди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉
https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
Ҳокимларга мукофот пули бериш керакми?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/i0tPgTQRCps
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллий амалдорларни мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратиш ҳақида шу йил 20 январь куни чиқарган фармойишини орадан бир ҳафта ўтиб бекор қилди. Маҳаллий нашрлар ижтимоий тармоқларда танқидга учраган қарор e-qaror.gov.uz платформасида “шахсга доир маълумот борлиги” важи билан яшириб қўйилганига эътибор қаратмоқда.

Ҳокимлик маблағлар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилишини маълум қилган.

Айни пайтда ўтган йили Ўзбекистонда мансабдор шахслар давлатга 3.6 триллион сўм зарар етказган.

Бош прокуратура матбуот хизмати эълон қилган рақамларга кўра, бу 2023 йилга (1,55 триллион сўм) нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ҳокимларга мукофот пули бериш керакми?

Сурхондарё вилояти ҳокими Улуғбек Қосимов маҳаллий амалдорларни мукофотлаш учун 661 миллион сўм ажратиш ҳақида шу йил 20 январь куни чиқарган фармойишини орадан бир ҳафта ўтиб бекор қилди. Маҳаллий нашрлар ижтимоий тармоқларда танқидга учраган қарор e-qaror.gov.uz платформасида “шахсга доир маълумот борлиги” важи билан яшириб қўйилганига эътибор қаратмоқда.

Ҳокимлик маблағлар “Камбағалликдан фаровонлик сари” дастурига йўналтирилишини маълум қилган. Айни пайтда ўтган йили Ўзбекистонда мансабдор шахслар давлатга 3.6 триллион сўм зарар етказган. Бош прокуратура матбуот хизмати эълон қилган рақамларга кўра, бу 2023 йилга (1,55 триллион сўм) нисбатан 2,3 баробар кўпдир.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/i0tPgTQRCps
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1073-кун | Шавкат Мирзиёев Доналд Трампга таъзия билдирди

Литва президенти: Украинанинг иштирокисиз тинчлик ўрнатилишини қабул қилиб бўлмайди.
Шавкат Мирзиёев авиаҳалокат муносабати билан АҚШ президенти Доналд Трампга таъзия билдирди.
Суми шаҳрига уюштирган зарба оқибатида 9 киши ҳалок бўлди.
Рус қўшинлари Покровскни қуршовга олмоқда.
Трамп Гуантанамо кўрфазидаги мигрантларни сақлаш марказини кенгайтиришга буйруқ берди.
Испанияда Германиянинг Рҳеинметалл мудофаа концернига қарашли ҳарбий завод омборида портлаш юз берди.
The New York Times: Россия армияси томонида жанг қилаётган КХДР ҳарбийлари катта йўқотишлар туфайли фронт чизиғидан олиб чиқилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6