@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
WP: Исроил Сурия чегарасида истеҳкомлар қурмоқда

Исроил ўз ҳарбийлари Сурия чегарасидаги буфер ҳудудида вақтинча юрганини таъкидлаётганига қарамай, у ерда мустаҳкам форпостлар барпо қилишни бошлаган. Бу ҳақда The Washington Post нашри хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2👍1
Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев жорий йилнинг 4-5 февраль кунлари расмий ташриф билан Малайзияда бўлади. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, мазкур ташриф Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим таклифига биноан амалга оширилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
WSJ: Россия Туркияда “доллар офшори” барпо қилишга уринган

Украинага кенг кўламли босқин муносабати билан Ғарб мамлакатлари томонидан 2022 йили Москвага қарши молиявий санкциялар киритилиши ортидан Россия Туркияда атом электр станцияси қурилиши лойиҳасидан санкцияларни айланиб ўтиш механизмини яратиш учун баҳона ўлароқ фойдаланган. Бу ҳақда The Wall Street Journal газетаси ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянга ҳолда ёзиб чиқди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Тарихчи олим: Мустақиллик декларациясига энг кўп Ислом Каримов қарши чиққан

Ўзбекистонда 1990 йил 20 июнида Мустақиллик декларацияси қабул қилинишига энг кўп қарши чиққан шахс ўша пайтда Ўзбекистон ССР Компартияси Марказий қўмитасининг биринчи котиби, Ўзбекистон ССР президенти Ислом Каримов бўлган. Бу ҳақда тарих фанлари доктори, профессор Қаҳрамон Ражабов “Дарё” нашрига берган видеоинтервьюсида билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12
Enter Engineering: Россиялик ходим маоши ундирилди, юзлаб ишчи ҳануз маошсиз

Маошлар кечикиши ёки берилмаслиги тизимли муаммога айланган Ўзбекистондаги Enter Engineering ширкатининг россиялик ходимига ойлиги ундириб берилди. Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва банлик вазирлиги баёнотида айтилишича, Илья Пуц ўтган йил июнь ойидан ноябрь ойигача ойлиги тўланмай келингани ҳақида Чилонзор туман бандлик бўлимига арз қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Урушда 30 га яқин марказий осиёлик асирга олинган – Украина Адлия вазирлиги

Украина армияси Россиянинг кенг кўламли босқини бошланганидан бери 30 га яқин Марказий Осиё давлатларининг фуқароларини асирга олган. Бу ҳақда Украина адлия вазири Олга Стефанишина Озодликнинг “Новини Приазовъя” лойиҳаси таҳририятининг сўровига жавобан маълум қилди. Қайд этилишича, аксарият асирга олинганларнинг фуқаролигини тасдиқловчи ҳужжатлари йўқ. Шу сабаб бу уларнинг сўзлари асосида аниқланган. 

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍9
Enter Engineering: Россиялик ходим маоши ундирилди, юзлаб ишчи ҳануз маошсиз

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/aPncskWgwH8
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Маошлар кечикиши ёки берилмаслиги тизимли муаммога айланган Ўзбекистондаги Enter Engineering ширкатининг россиялик ходимига ойлиги ундириб берилди. Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва банлик вазирлиги баёнотида айтилишича, Иля Пуц ўтган йил июнь ойидан ноябрь ойигача ойлиги тўланмай келингани ҳақида Чилонзор туман бандлик бўлимига арз қилган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Тарихчи олим Мустақиллик декларациясига энг кўп Ислом Каримов қарши чиққанини билдирди

✅Чегарадаги “Ғишткўприк” маскани июнь ойигача ёпилади

✅Қирғизистон Ўзбекистон дохил хорижга чорва сотишни тўхтатди

✅Мирзиёев расмий ташриф билан Малайзияга боради

✅Россия Туркияда “доллар офшори” барпо қилишга урингани маълум бўлди

✅Исроил Сурия чегарасида истеҳкомлар қурмоқда

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Enter Engineering: Россиялик ходим маоши ундирилди, юзлаб ишчи ҳануз маошсиз

Маошлар кечикиши ёки берилмаслиги тизимли муаммога айланган Ўзбекистондаги Enter Engineering ширкатининг россиялик ходимига ойлиги ундириб берилди. Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва банлик вазирлиги баёнотида айтилишича, Иля Пуц ўтган йил июнь ойидан ноябрь ойигача ойлиги тўланмай келингани ҳақида Чилонзор туман бандлик бўлимига арз қилган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/aPncskWgwH8
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1076-кун | Трампнинг “савдо уриши”: Канада, Мексика ва Хитой жавоб қайтармоқчи

Украина дронлари Россиянинг қатор нефт омборлари ва заводларига ҳужум қилди.
Москвада тан олинмаган ДНР бокс федерацияси раҳбари ва Украина томонидан қидирувда бўлган “криминал авторитет” портлатиб кетилди.
4 феврал куни AҚШ Канада, Мексика ва Хитойдан мамлакатга олиб кириладиган барча товарларга импорт божларини киритади.
Трамп Европа Иттифоқига ҳам "тез орада" божлар жорий этишга ваъда берди.
Трампнинг божлари бозорларни чайқатиб юборди: Европа акциялари пасаймоқда, Осиё фонд биржасида пасайиш.
Мишустин Қирғизистонни Россия компанияларига нисбатан “товламачиликда” айблади.
Исроил ҳарбийлари босиб олинган Ғарбий Соҳилда бир нечта биноларни бомбардимон қилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Муддатли ҳарбий хизматга чақирув эълон қилинди

Чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этилиш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистоннинг чақирув ёшидаги фуқаролари 2025 йилнинг март – апрель ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Алишер Усмоновнинг Германиядаги вилласи сотувга қўйилди

Асли ўзбекистонлик миллиардер Алишер Усмоновнинг Германиянинг Бавария федерал ерида жойлашган вилласи уни бошқараётган ширкат қарзи туфайли кимошди савдосига қўйилди. Тегернзе кўли бўйида жойлашган вилланинг бошланғич нархи 25 миллион еврони ташкил қилади. Бу Германияда ҳозирги пайтда сотилаётган энг қиммат кўчмас мулкдир.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистонда “Ҳалол” сертификатлаш тартиби жорий этилмоқда

Жорий йил 1 майидан эътиборан Ўзбекистонда Ислом мамлакатлари стандартлари ва метрология институти (CMIIC) талабларига мувофиқ сертификатланган маҳсулотлар ва хизматларни “Ҳалол” белгиси билан маркировка қилиш бошланади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎1
Тожикистондаги қамоқхонада чиққан исёнда бир неча киши ўлди

Тожикистоннинг Ваҳдат туманидаги қамоқхонада 3 февраль куни одамларни гаровга олиш ва қамоқдан қочиш уриниши содир этилган. Бу ҳақда Озодликнинг тожик хизмати Адлия вазирлиги Жиноят жазосини ўташ бош бошқармасидан (ЖЖЎББ) олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Ўзбекистонда газ қазиб олиш сезиларли даражада қисқарди

2024 йилда Ўзбекистонда газ қазиб олиш ҳажми 44,59 миллиард куб метрни ташкил этиб, 2023 йилга нисбатан қарийб 2,1 миллиард куб метр ёки 4,5 фоизга қисқарган.

Статистика агентлиги чоп этган 2024 йилдаги саноат ишлаб чиқариши бўйича ҳисоботга кўра, мамлакатда 2024 йил январь ойида 3,99 миллиард куб метр газ қазиб олинган бўлса, декабрь ойига келиб бу кўрсаткич 3,8 миллиард куб метрга тушган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ Давлат котиби USAID’ни ҳам вақтинча бошқариб туради

Давлат котиби Марко Рубио вақтинча муддатга АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID) маъмури вазифасини бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда “Америка овози”нинг рус хизмати хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Тошкентда фаррош лифт шахтасида ҳалок бўлди

Тошкент шаҳри Олмазор туманида жойлашган Riviera савдо марказида фаррош аёл бахтсиз ҳодиса қурбони бўлди.

Kun.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда ёзишича, 3 февраль куни соат 11:10 да савдо мажмуасида фаррош бўлиб ишловчи 45 ёшли Ш. М. лифт шахтасига шиша ойналарни тозалаш учун кирган. У шахтанинг бурчак қисмида эканида лифт эшиклари ёпилиб, тепага қараб ҳаракатлана бошлаган. Лифтни ҳаракатга келтирувчи тошлар эса пастга, яъни фаррошнинг устига тушиб, уни қисиб қолган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
АҚШга бориш истагидаги ўзбекистонлик алдов қурбони бўлди

Тошкент шаҳри Учтепа туманида фуқародан фириб йўли билан 20 минг доллар олган шахслар ушланди.

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, тезкор тадбирда фуқаро С.Ғ. фуқаро Д.С.ни гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали АҚШга юбориши ва у ерда иш билан таъминлаши эвазига таниши А.А. орқали 20 минг долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Ғарбий соҳилда исроиллик аскарларни ўққа тутган мерган ўлдирилди

Урдун дарёсининг Ғарбий соҳилидаги Таясир қишлоғида жойлашган назорат-ўтказиш масканида отишма содир бўлди. Times of Israel нашри ҳарбий мухбири Эмануэль Фабианнинг хабар қилишича, ҳодиса чоғида саккиз киши ярадор бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5👍1
🔥ЭКСКЛЮЗИВ 🔥

OzodAyol: Жинсий зўравонлик ва орган ходимлари

🥳Озодликнинг OzodAyol номли янги лойиҳасига старт берилди.

Дастуримизда ўзбек жамиятидаги чекловлар, консерватив қарашлар сабаб табуга айланган мавзулар, маҳаллий матбуотда тилга олинмайдиган долзарб трендлар ҳақида гаплашамиз.

OzodAyol илк сонида жинсий зўравонлик мавзуси:

✅Нимага жинсий зўравонлик қурбонлари ёши борган сари яшариб бормоқда? Бунга ким кўпроқ айбдор: жамиятми ёки ота-оналарми?

✅Гуруҳ бўлиб зўрлаш - бу зўравонликнинг янги тенденциясими?

✅Нимага кейинги пайтда Ўзбекистонда гуруҳ бўлиб зўрлаш ҳолатлари кўпаймоқда?

✅Жинсий зўрлаш орган ходимлари томонидан содир этилаётгани сабаби нимада?

✅Қонунчиликдаги “лазейкалар” қачон ёпилади? Жамият ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларининг зўравонликларига қанча чидаши керак?

Шу ва бошқа саволлар жавобини билиш учун видеони томоша қилинг.

Дастуримиздан ўзбекистонлик икки зўрланган шахс ҳикояси ўрин олган. Бири- 14 яшар, вояга етмаган қизалоқ ва иккинчиси- 46 яшар аёл.

🗣СИЗНИ ЮТУБДА КУТАМИЗ: https://youtu.be/YtJLaBVSKE4
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7