@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Қашқадарёда икки йигит дрифт оқибатида вафот этди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида икки йигит йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлди.

MY5 телеканали орқали эфирга узатиладиган “Ҳудуд” дастури хабарига кўра, фожиа 30 январь куни соат 17:00 атрофида Насаф кўчасида содир бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Қозоғистон ва Россиядан экстрадиция қилинган қорақалпоқ фаоллари Нукусдаги тергов ҳибсхонасида сақланмоқда

Қозоғистондан Ўзбекистонга экстрадиция қилинган қорақалпоғистонлик фаол Ринат Утамбетов ва Россиядан Тошкентга йўлланган бошқа бир қорақалпоқ фаоли Жеткербай Абдраманов Нукусдаги тергов ҳибсхонасига жойлаштирилган. Бу ҳақда Инсон ҳуқуқлари бўйича Туркманистон Хельсинки жамғармаси (ТХЖ) маълум қилди. Ҳуқуқбонлик гуруҳи маълумотига кўра, улар Тошкентдан Қорақалпоғистон пойтахтига ўтган ҳафтада келтирилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди

2024 йил давомида Ўзбекистондаги маъмурий судлар вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари томонидан имзоланган қарорларнинг 933 тасини қонунга зид бўлгани боис бекор қилган. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати эълон қилган оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишларга доир ахборотда сўз боради.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Россия: Мигрантлар пул ўтказмаларидан бож ундириш таклиф қилинди

Россия Давлат думаси депутати Сергей Миронов хорижлик фуқаролари учун трансчегаравий пул ўтказмаларига давлат божи киритилиши зарурлигини билдирди.

Унга кўра, 2024 йили Қирғизистон ва Ўзбекистон фуқаролари Россиядан ватанларига 14 миллиард доллардан кўпроқ пул жўнатишган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5
Жиззахда туғруқхонадан чақалоқ ўғирланди

Жиззах вилоятидаги туғруқхонада чақалоқ ўғрилиги қайд этилди.

Kun.uz нашрининг ёзишича, Зафаробод тумани Ёрқин шаҳарчасида яшовчи аёл жорий йил 28 январь куни Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий маркази Жиззах филиалида икки ўғил фарзандни дунёга келтирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Хитойда АҚШ импорти бўйича жавоб божи жорий қилинди

Хитойда АҚШ импортига жавоб божи жорий этилиб, Қўшма Штатлар Google корпорациясининг Хитой бозоридаги иши бўйича текширув бошланди. Бу ҳақда Associated Press агентлиги хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов

18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салоҳиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайба сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия Экстра-лигаси жамоалари таркибида.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Дунёдаги гуманитар ёрдамнинг 40 фоизи. USAID атрофида нималар бўляпти?

АҚШ Конгрессининг Демократик партияга мансуб аъзолари президент Доналд Трампнинг АҚШ халқаро тараққиёт агентлиги (USAID)ни Давлат департаментига қўшиб юборишига қарши чиқишди. Маъмурият қарори бутун дунё бўйлаб ёрдам дастурларини молиялаш, жумладан Украина ривожланишига ажратилган миллиардлаб долларни сўроқ остига қўяди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Мирзиёев туризми: Юзга яқин тадбиркорнинг боғи бузилади

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/Nm66DpCClCk
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Тошкент вилоят, Паркент туманида улкан сайёҳлик комплекси қурилиши бошланди. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 723 сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Аммо 512 гектар майдонда бунёд этиладиган бу сайёҳлик комплекси тумандаги ғаллачилик ва боғдорчилик фермерларига анча қимматга тушадиган кўринади.

Сабаби, фермерларнинг ўн йиллар давомида бунёд этган, олма, гилос боғлари давлат захирасига мажбуран олиб қўйилмоқда.

Туман ҳокими Сардор Исоқулов ўттиздан ортиқ фермерга ер шартномаси бекор қилиниши ҳақида Талабнома юборган.

Бу талабномада ёзилишича, туман қишлоқ хўжалиги бўлими ва бошқа масъул ташкилотлар томонидан гўёки фермер хўжалигининг ер майдонларидан фойдаланиш ҳолатлари бўйича мониторинг текшируви ўтказилган.

Бу талабномаларда гўёки фермерларнинг ерлари чорва мол бошига нисбатан кўплиги, кўчат экиш ишлари бажарилмаган деган хулосалар ёзилган.

Айни пайтда эса паркентлик боғбонларнинг кўнглида ғулғула, боғидан ажралса уларнинг ҳоли нима кечади, ўқиётган фарзандларининг контрактини ким тўлайди, оиласини қандай боқади?

Бузиладиган боғи учун қанча товон пули ола олади бу компенсация уни рози қиладими?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍14👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Мирзиёев туризми: Юзга яқин тадбиркорнинг боғи бузилади

Тошкент вилоят, Паркент туманида улкан сайёҳлик комплекси қурилиши бошланди. Бу Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг 723 сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Аммо 512 гектар майдонда бунёд этиладиган бу сайёҳлик комплекси тумандаги ғаллачилик ва боғдорчилик фермерларига анча қимматга тушадиган кўринади.

Сабаби, фермерларнинг ўн йиллар давомида бунёд этган, олма, гилос боғлари давлат захирасига мажбуран олиб қўйилмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Nm66DpCClCk
👍9
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Жиззахда туғруқхонадан чақалоқ ўғирланди

✅Қашқадарёда икки йигит дрифт оқибатида вафот этди

✅Ҳоким ёрдамчиси қарийб 650 миллион сўмни ўзлаштиргани аниқланди

✅Ҳокимларнинг мингга яқин қарори ҳақиқий эмас деб топилди

✅Россияда мигрантлар ўтказмаларидан бож ундириш таклиф қилинди

✅Қозоғистон ва Россиядан экстрадиция қилинган қорақалпоқ фаоллари Нукусдаги тергов ҳибсхонасида сақланмоқда

✅Трамп қарори билан АҚШ БМТнинг қатор идораларидан чиқиб кетади

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1078-кун | Тожикистонда “давлат тўнтариши”да айбланган собиқ мулозимлар қамалди

Тожикистон суди “давлат тўнтаришига уриниш” иши бўйича айбланувчиларни 17 йилдан 27 йилгача озодликдан маҳрум қилди.
Рейтерс: Қозоғистонда ҳалокатга учраган Озарбайжон ҳаво йўллари самолётидан Россиянинг Панцир-С ракетасининг бир қисми топилди.
Россиянинг Краснодар ўлкаси жанубидаги “Албашнефт” нефт омбори ёнмоқда.
Доналд Трамп Ғазо секторини “Яқин Шарқнинг Ривиера”сига айлантимоқчи.
Президент Дональд Трамп АҚШ Инсон ҳуқуқлари кенгаши дохил БМТнинг қатор органларидан чиқиши тўғрисида фармон имзолади.
Киев ва Кремл урушни тугатиш учун музокараларга тайёр эканини билдирмоқда.
Британия ташқи ишлар вазири Девид Лемми Киевга келди.
Португалияда исмоилий мусулмон жамоасининг маънавий раҳбари Оға Хон IV 88 ёшида вафот этди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Ўзбекистон Малайзия билан стратегик шерикликка интилмоқда

Ўзбекистон Малайзия билан муносабатларни стратегик шериклик даражасига олиб чиқиш ниятида. Бу ҳақда президент Шавкат Мирзиёев 5 февраль куни Куала-Лумпур шаҳрида ташкил қилинган қўшма бизнес форумда маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
БМТ бош котиби Трампни Ғазодаги этник тозалашлардан огоҳлантирди

Бирлашган Миллатлар Ташкилоти бош котиби Антониу Гутерриш 5 февраль куни АҚШ президенти Дональд Трампга билвосита мурожаат қиларкан, Ғазо секторида этник тозалашлардан сақланиш зарурати ҳақида гапирди. Бу ҳақда Reuters агентлиги хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Электромобиллар учун йиғим кескин оширилади

Ўзбекистонда 1 майдан эътиборан электромобиллар учун утилизация йиғими тўрт бараварга қадар оширилади.

Вазирлар Маҳкамаси жорий йил 31 январда қабул қилган “Электродвигателга эга бўлган транспорт воситалари аккумулятор батареяларини утилизация қилиш инфратузилмасини ташкил этиш ишларини молиялаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” қарорга маҳаллий матбуот ва жамоатчилик бир неча кун ўтиб эътибор қаратмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎2
Озарбайжон Украинага инсонпарварлик ёрдами ўлароқ 1 миллион доллар ажратади

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев Украинага гуманитар ёрдам кўрсатиш учун бир миллион доллар миқдорида маблағ ажратиш тўғрисида фармойиш имзолади. Бу ҳақда давлат раҳбари сайти орқали маълум қилинди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11👎3
Наманганда суд раиси ўз ёрдамчисини калтаклади

Жиноят ишлари бўйича Наманган вилояти Чуст тумани суди раиси Жаҳонгир Якубхўжаев ёрдамчиси Шоҳжаҳон Яхшибоевни калтаклаб, унга жароҳат етказди. Kun.uz нашрининг ёзишича, ҳодиса 2025 йил 18 январь куни содир бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
Туркияда қўлга олинган мухолифат фаоли Тожикистонга депортация қилиниши мумкин

Туркияда Тожикистон ҳукуматига мухолифатда бўлган “24 гуруҳи” фаоли Фируз Бобоев қўлга олинди, дея хабар қилди Озодликнинг тожик хизмати. Мазкур гуруҳ Тожикистонда экстремистик ташкилот ўлароқ тақиқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍2
Икки кунда 110 килодан зиёд наркотик модда мусодара қилинди

Жорий йилнинг 3-4 февраль кунлари Ўзбекистонда ўтказилган “Қорадори” тадбирида 112 кг дан ортиқ гиёҳвандлик воситалари (героин, опий, гашиш, синтетик турдаги гиёҳвандлик воситалари) ва 8 мингдан зиёд кучли таъсир қилувчи моддалар тарқатилиши олди олинган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4