@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
35K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахмат. Юксалишнинг қиймати. Нодирбек Абдусатторов.

Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир. Аммо Нодирбекнинг жаҳон шоҳсупасига йўли оддий бўлмаган. Машаққатли, айни пайтда илҳом бағишловчи…

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8WDNyJwLAJs
👍6
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ўзбекистонда икки кунда 110 килодан зиёд наркотик модда мусодара қилинди

✅Наманганда суд раиси ўз ёрдамчисини калтаклади

✅Тошкентда кафе террасалари бузилмоқда

✅Электромобиллар учун йиғим кескин оширилади

✅Туркияда қўлга олинган мухолифат фаоли Тожикистонга депортация қилиниши мумкин

✅Озарбайжон Украинага ёрдам ўлароқ 1 миллион доллар ажратади

✅Исроил Инсон ҳуқуқлари бўйича БМТ кенгашидан чиқишини очиқлади

✅БМТ бош котиби Трампни Ғазодаги этник тозалашлардан огоҳлантирди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍3
Шахмат. Юксалишнинг қиймати. Нодирбек Абдусатторов.

Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир. Аммо Нодирбекнинг жаҳон шоҳсупасига йўли оддий бўлмаган. Машаққатли, айни пайтда илҳом бағишловчи…

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/8WDNyJwLAJs
👍10

👍6👎2
Чехия президенти россияликларга фуқаролик берилишини тақиқловчи қонунни имзолади

Чехия президенти Петр Павел россияликларга мамлакат фуқаролигини беришга тақиқ кўзда тутилган қонунни имзолади. Ҳатто Россия паспортидан воз кечган тақдирда ҳам россияликларнинг кўпчилиги Украинадаги уруш тугамагунича Чехия фуқаролигини ололмайди. Жиноят кодексига хорижий давлат билан рухсат этилмаган ҳамкорликни тақиқловчи янги модда киритилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистонда 3 ой яшамаган фуқароларга пенсия бериш тўхтатилади

Хорижий ўлкага чиқиб кетиб, 3 ойдан кўпроқ вақт давомида Ўзбекистонга қайтмаган фуқароларга пенсия бериш вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда Пенсия жамғармаси матбуот хизмати эслатган.

Пенсия жамғармаси қайдича, пенсионер Ўзбекистонга қайтиб келганидан кейинунга вақтинча тўхтатилган пенсиясини қайта тўлаш бошланади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎14👍3
Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖСга қарши санкция киритди

АҚШ президенти Дональд Трамп Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ва бу мамлакат собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олишга ордер бергани учун Халқаро жиноят судига нисбатан санкция жорий этди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎8👍2
“Маъно” маркази директори: Ўзбекистонга “хорижий агентлар”га оид қонун лозим

“Маъно” тадқиқотчилик ташаббуслари маркази директори Бахтиёр Эргашев Ўзбекистонга “хорижий агентлар” тўғрисидаги қонун зарур, деб ҳисоблайди. Унинг фикрича, бу қонун хориждан келаётган пуллар ва ахборот мустақиллигини таъминлаш учун лозим.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎6👍4
Озарбайжон Бокудаги “Рус уйи”ни ёпишни талаб қилди

Озарбайжон расмийлари Москвага мамлакат ҳудудида Россиянинг “Россотрудничество” агентлиги фаолияти тўхтатилиши ҳақида расмий нота йўллашди. Бу ҳақда 6 февраль куни Report нашри ва Minval телеграм-канали каби расмий Бокуга яқин оммавий ахборот воситалари хабар қилишди. Кечга яқин бу борада Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги сайтида ҳам расмий хабарнома пайдо бўлди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍11
Орзу-ҳавас ва исрофгарчилик. Ўзбекистон ва минтақада тўй-ҳашамларни тартибга солишга уринишлар

Қирғизистонда исрофгарчиликни камайтириш тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда. Лойиҳа муаллифлари давлат оилавий маросимлар ва дафн қилиш билан боғлиқ айрим удумларни тартибга солишини хоҳлашмоқда. Тожикистон ва Ўзбекистонда бунақа нормалар бир неча йилдан бери амал қилади. Хўш, улар қандай ишлаяпти? Ишлаяптими ўзи?

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шахмат. Юксалишнинг қиймати. Нодирбек Абдусатторов.

Кичик ёшларда шахмат оламини, мутахассислар таъбирича, тўфондек забт этган Нодирбек Абдусатторов дунёнинг энг етакчи шахматчиларидан бири. У жаҳон чемпионати ва бошқа кўплаб халқаро мусобақаларнинг ғолибидир. Аммо Нодирбекнинг жаҳон шоҳсупасига йўли оддий бўлмаган. Машаққатли, айни пайтда илҳом бағишловчи…

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6👎1
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Гулнора Каримова иши бўйича мусодара қилинган 182 миллион доллар Ўзбекистонга қайтарилади

✅Ўзбекистонда 3 ой яшамаган фуқароларга пенсия бериш тўхтатилади

✅“Маъно” маркази директори Ўзбекистонга “хорижий агентлар”га оид қонун лозимлигини таъкидлади

✅Трамп Нетаняхуни ҳибсга олиш учун ордер берган ХЖСга қарши санкция киритди

✅Озарбайжон Бокудаги “Рус уйи”ни ёпишни талаб қилди

✅Чехия президенти россияликларга фуқаролик берилишини тақиқловчи қонунни имзолади

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Озодликда янги лойиҳа: OzodAyol

Икки ИИБ ходими зўрлаганини айтган самарқандлик 46 яшар Шоҳиста ҳикояси ва 9 киши томонидан 13 кун давомида зўрланган Нигора ҳикояси Озодликнинг янги лойиҳасида.

Лойиҳани тўлиқ Ютуб каналимизда томоша қилинг‼️
👍3👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Назорат қилинувчи шахслар рўйхати: Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда

Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда. “Медуза” нашрининг ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка таяниб ёзишича, қонунларни бузмаганлар ҳам назорат қилинувчи шахслар рўйхатга киритилиб, уларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилган ва ишдан бўшатилган. Маълум қилинишича, ҳибсга олинган муҳожирлар ҳам бор.

Назорат қилинувчи шахслар рўйхатига тушганлар учун бир қатор чекловлар жорий этилади. Масалан, банк ҳисоб рақамини очиш, машина сотиб олиш, никоҳдан ўтиш ва бошқа чекловлар. Энг муҳими, бу рўйхатга киритилганларни полиция судсиз депортация қилиш ҳуқуқига эга. Бунгача мигрантларни мамлакатдан чиқариш қарорини суд ёки чегара хизмати қабул қилар эди.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1080-кун | ICW -Украина Курскда 5 км силжиган

Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтиб, 5 км олдинга силжишга эришди.
Украина кучлари айни пайтда Россиянинг Покровскка ҳужумларини секинлаштиришга муваффақ бўлган.
АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус элчиси Кейт Келлог президент Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрлигини айтди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1081-кун | Трамп Зеленский билан “эҳтимол” келаси ҳафта учрашишини айтди

АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни ва Россия президенти Владимир Путин билан гаплашишни режалаштираётганини айтди. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан эҳтимолий учрашув ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, дипломатия кейинги ҳафталар "жуда воқеаларга бой бўлиши мумкин".

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1082-кун | Доналд Трамп Владимир Путин билан телефонда гаплашди

New York Post газетаси Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашганини хабар қилди.

Украина армияси Россиянинг Су-25 штурмчи учоғини уриб туширди.

Болтиқбўйи давлатлари Россия электр тармоғидан узилиб, Европа тизимига қўшилди.

Зеленский: Франциядан келган Мираж қирувчи учоқлари аллақачон Украина мудофааси учун ишламоқда.

Ҳамас 3 нафар гаровга олинганларни озод қилди, Исроил эса фаластинликларни озод қила бошлади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍10
Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди

Шимолий Корея армияси ва халқи Пхеньян билан Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорлик руҳига амал қилган ҳолда Россиянинг ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича хатти-ҳаракатларини оғишмай дастаклайди. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат Мудофаа вазирлигига ташрифи чоғида билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎5