This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Назорат қилинувчи шахслар рўйхати: Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда
Россияда 5-февралдан бошлаб назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга кирди. Бу рўйхатга миграция қонунларини бузган муҳожирлар киритилиб, уларга бир қатор чекловлар қўйилиши айтилмоқда. Аммо интернетда қонунни бузмаган хорижий фуқаролар ҳам назоратга олинаётгани бўйича маълумот тарқалмоқда. “Медуза” нашрининг ҳуқуқ ҳимоячиси Валентина Чупикка таяниб ёзишича, қонунларни бузмаганлар ҳам назорат қилинувчи шахслар рўйхатга киритилиб, уларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилган ва ишдан бўшатилган. Маълум қилинишича, ҳибсга олинган муҳожирлар ҳам бор.
Назорат қилинувчи шахслар рўйхатига тушганлар учун бир қатор чекловлар жорий этилади. Масалан, банк ҳисоб рақамини очиш, машина сотиб олиш, никоҳдан ўтиш ва бошқа чекловлар. Энг муҳими, бу рўйхатга киритилганларни полиция судсиз депортация қилиш ҳуқуқига эга. Бунгача мигрантларни мамлакатдан чиқариш қарорини суд ёки чегара хизмати қабул қилар эди.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia

👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1080-кун | ICW -Украина Курскда 5 км силжиган
Украина қуролли кучлари Россиянинг Курск вилоятида қарши ҳужумга ўтиб, 5 км олдинга силжишга эришди.
Украина кучлари айни пайтда Россиянинг Покровскка ҳужумларини секинлаштиришга муваффақ бўлган.
АҚШнинг Украина ва Россия бўйича махсус элчиси Кейт Келлог президент Трамп Россияга қарши санкцияларни кучайтиришга тайёрлигини айтди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

👍10👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1081-кун | Трамп Зеленский билан “эҳтимол” келаси ҳафта учрашишини айтди
АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни ва Россия президенти Владимир Путин билан гаплашишни режалаштираётганини айтди. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан эҳтимолий учрашув ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, дипломатия кейинги ҳафталар "жуда воқеаларга бой бўлиши мумкин".
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
АҚШ президенти Доналд Трамп келаси ҳафта Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашишни ва Россия президенти Владимир Путин билан гаплашишни режалаштираётганини айтди. Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трамп билан эҳтимолий учрашув ҳақида фикр билдирди. Унинг таъкидлашича, дипломатия кейинги ҳафталар "жуда воқеаларга бой бўлиши мумкин".
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍9👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1082-кун | Доналд Трамп Владимир Путин билан телефонда гаплашди
New York Post газетаси Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашганини хабар қилди.
Украина армияси Россиянинг Су-25 штурмчи учоғини уриб туширди.
Болтиқбўйи давлатлари Россия электр тармоғидан узилиб, Европа тизимига қўшилди.
Зеленский: Франциядан келган Мираж қирувчи учоқлари аллақачон Украина мудофааси учун ишламоқда.
Ҳамас 3 нафар гаровга олинганларни озод қилди, Исроил эса фаластинликларни озод қила бошлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
New York Post газетаси Доналд Трамп Владимир Путин билан телефон орқали сўзлашганини хабар қилди.
Украина армияси Россиянинг Су-25 штурмчи учоғини уриб туширди.
Болтиқбўйи давлатлари Россия электр тармоғидан узилиб, Европа тизимига қўшилди.
Зеленский: Франциядан келган Мираж қирувчи учоқлари аллақачон Украина мудофааси учун ишламоқда.
Ҳамас 3 нафар гаровга олинганларни озод қилди, Исроил эса фаластинликларни озод қила бошлади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍10
Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди
Шимолий Корея армияси ва халқи Пхеньян билан Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорлик руҳига амал қилган ҳолда Россиянинг ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича хатти-ҳаракатларини оғишмай дастаклайди. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин мамлакат Мудофаа вазирлигига ташрифи чоғида билдирган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди
Шимолий Корея армияси ва халқи Пхеньян билан Москва ўртасидаги стратегик ҳамкорлик руҳига амал қилган ҳолда Россиянинг ўз суверенитети, хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини ҳимоя қилиш бўйича хатти-ҳаракатларини оғишмай дастаклайди. Бу ҳақда Шимолий Корея раҳбари…
👍7👎5
Ўзбекистонда йил охиригача АИ-80 бензинини сотиш чекланади
Ўзбекистонда 2025 йил охиригача АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун “барча куч ва ресурслар сафарбар этиш” кўзда тутилган. Бу ҳақда президент Мирзиёев томонидан жорий йил 7 февралида имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида билдирилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда 2025 йил охиригача АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун “барча куч ва ресурслар сафарбар этиш” кўзда тутилган. Бу ҳақда президент Мирзиёев томонидан жорий йил 7 февралида имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини “Атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги фармонида билдирилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбекистонда йил охиригача АИ-80 бензинини сотиш чекланади
Ўзбекистонда 2025 йил охиригача АИ-80 русумли автомобиль ёқилғисидан фойдаланиш ва сотишни чеклаш учун “барча куч ва ресурслар сафарбар этиш” кўзда тутилган. Бу ҳақда президент Мирзиёев томонидан жорий йил 7 февралида имзоланган “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини…
👎9👍5
Эрон АҚШ билан “босимларсиз” музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бироқ, дипломатга кўра, музокаралар АҚШ президенти Дональд Трампнинг “максимал даражадаги босими” стратегияси асосида бўлиб ўтиши мумкин эмас,
“Санкцияларни олиб ташлаш учун музокараларга эҳтиёж бор, бироқ бу “максимал даражадаги босим” сиёсати доирасида ўтмаслиги лозим, чунки бундай бўлса, бу музокара эмас, капитуляция шакли бўлиб қоларди”, дея билдирган Ароқчи ижтимоий тармоқлар орқали.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бироқ, дипломатга кўра, музокаралар АҚШ президенти Дональд Трампнинг “максимал даражадаги босими” стратегияси асосида бўлиб ўтиши мумкин эмас,
“Санкцияларни олиб ташлаш учун музокараларга эҳтиёж бор, бироқ бу “максимал даражадаги босим” сиёсати доирасида ўтмаслиги лозим, чунки бундай бўлса, бу музокара эмас, капитуляция шакли бўлиб қоларди”, дея билдирган Ароқчи ижтимоий тармоқлар орқали.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Эрон АҚШ билан “босимларсиз” музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди
Эрон ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди. Бироқ, дипломатга кўра, музокаралар АҚШ президенти Дональд Трампнинг “максимал даражадаги босими” стратегияси…
👍6
Мадинадан Наманганга қайтаётган учоқ Фарғонага қўнишга мажбур бўлди
“Centrum Air” авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган MFX3338 рейси экипажи 10 февраль тонгида Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
“Centrum Air” авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган MFX3338 рейси экипажи 10 февраль тонгида Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Мадинадан Наманганга қайтаётган учоқ Фарғонага қўнишга мажбур бўлди
“Centrum Air” авиакомпаниясининг Мадина – Наманган йўналиши бўйича парвоз қилаётган MFX3338 рейси экипажи 10 февраль тонгида Фарғонадаги муқобил аэродромга йўл олишга қарор қилган. Бу ҳақда Uzbekistan Airports ширкати матбуот хизмати маълумот тарқатди. Қайд…
👍2
Ўзбек-афғон чегарасида катта миқдорда наркотик қўлга олинди
Ўзбекистон билан Афғонистон чегарасида жойлашган “Айритом” божхона постида 9 февраль куни текширилган юк машинаси ичидан 612 кг гашиш моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона хизмати маълумот тарқатди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон билан Афғонистон чегарасида жойлашган “Айритом” божхона постида 9 февраль куни текширилган юк машинаси ичидан 612 кг гашиш моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона хизмати маълумот тарқатди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбек-афғон чегарасида катта миқдорда наркотик қўлга олинди
Ўзбекистон билан Афғонистон чегарасида жойлашган “Айритом” божхона постида 9 февраль куни текширилган юк машинаси ичидан 612 кг гашиш моддаси топилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Давлат божхона хизмати маълумот тарқатди. Хабарномада наркотик моддалар 13,5 тонна…
👍4
"Тепадан келган буйруқ". Андижонда соқол ва ҳижобга қарши чоралар кучайтирилди
Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг "топшириғи" асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг "топшириғи" асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
"Тепадан келган буйруқ". Андижонда соқол ва ҳижобга қарши чоралар кучайтирилди
Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбаларига кўра, вилоят ҳокими Шуҳрат Абдураҳмоновнинг "топшириғи" асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти.…
👍10👎7
Уруш ва алкоголизм. Россияда аҳоли камайиб, туғруқхоналар ёпилмоқда
Россияда туғилишларнинг мутлақ сони мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган 2000 йилга миқдорга яқинлашди, дея маълум қилди РФ соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Виктор Фисенко. Туғилишнинг рекорд камайиши манзарасида туғруқхоналар ва аёллар маслаҳатхоналари оммавий ёпилмоқда.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Россияда туғилишларнинг мутлақ сони мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган 2000 йилга миқдорга яқинлашди, дея маълум қилди РФ соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Виктор Фисенко. Туғилишнинг рекорд камайиши манзарасида туғруқхоналар ва аёллар маслаҳатхоналари оммавий ёпилмоқда.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Уруш ва алкоголизм. Россияда аҳоли камайиб, туғруқхоналар ёпилмоқда
Россияда туғилишларнинг мутлақ сони мамлакат тарихидаги энг паст кўрсаткичлардан бири бўлган 2000 йилга миқдорга яқинлашди, дея маълум қилди РФ соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи муовини Виктор Фисенко. Туғилишнинг рекорд камайиши манзарасида туғруқхоналар…
👍14👎3
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:
✅Ўзбек-афғон чегарасида катта миқдорда наркотик қўлга олинди
✅Мадинадан Наманганга қайтаётган учоқ мажбуран Фарғонага қўнди
✅Ўзбекистонда йил охиригача АИ-80 бензинини сотиш чекланади
✅Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда
✅Эрон АҚШ билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди
✅Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
✅Ўзбек-афғон чегарасида катта миқдорда наркотик қўлга олинди
✅Мадинадан Наманганга қайтаётган учоқ мажбуран Фарғонага қўнди
✅Ўзбекистонда йил охиригача АИ-80 бензинини сотиш чекланади
✅Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда
✅Эрон АҚШ билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди
✅Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Директор: “Ўқитувчиларни мактаб ҳудудида ишлатиш мажбурий меҳнат эмас”
“Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 8-мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳудудида ишлатиш мажбурий меҳнатга кирмаслигини иддао қиляпти”, дейди шу тумандан мурожаат йўллаган ватандош.
Мурожаатга илова қилинган видеолавҳада 8-мактаб директори экани айтилаётган шахс ўқитувчиларни мактаб ҳудудидаги ишларга жалб этиш мажбурий меҳнат эмаслигини таъкидларкан, буни Тошкентдан келган масъул мулозим ҳам тасдиқлаганини айтади.
“Тушунтириб қўйинглар, ёзиб овора бўлмасин!” дея шу каби ҳолатлар бўйича юқори идораларга шикоят ёзаётган педагогларнинг шаштини қайтаришга уринади у.
Таҳлилчилар Ўзбекистонда таълим ҳамда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кўп учрашини айтишади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
“Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 8-мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳудудида ишлатиш мажбурий меҳнатга кирмаслигини иддао қиляпти”, дейди шу тумандан мурожаат йўллаган ватандош.
Мурожаатга илова қилинган видеолавҳада 8-мактаб директори экани айтилаётган шахс ўқитувчиларни мактаб ҳудудидаги ишларга жалб этиш мажбурий меҳнат эмаслигини таъкидларкан, буни Тошкентдан келган масъул мулозим ҳам тасдиқлаганини айтади.
“Тушунтириб қўйинглар, ёзиб овора бўлмасин!” дея шу каби ҳолатлар бўйича юқори идораларга шикоят ёзаётган педагогларнинг шаштини қайтаришга уринади у.
Таҳлилчилар Ўзбекистонда таълим ҳамда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кўп учрашини айтишади.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6👎6
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/CYCJZ37fj8Y
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.

YouTube
"O‘zbekning eng yaxshi xokkeychisi". Chexiyada shayba surayotgan Jasurbek Rustamxonov
18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali…
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali…
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов
18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/CYCJZ37fj8Y

👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1083-кун | Эрон АҚШ билан музокараларга “тайёр”
Бухородаги магистрал газ қувурида ёнғин чиқди.
Россия армияси Покровскни четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Трамп АҚШ Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришаётганини” айтди
Исроил армияси Ғазо сектори марказидаги Нецарим йўлагидан чиқиб кетди.
Ким Чен Ин: Шимолий Корея армияси Россия ҳатти-ҳаракатларини дастаклашда давом этади.
Туркия президенти AҚШнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш таклифини яна бир бор рад этди.
Германия канцлери Олаф Шолц Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш таклифини “можароли” деб атади.
Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
Бухородаги магистрал газ қувурида ёнғин чиқди.
Россия армияси Покровскни четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Трамп АҚШ Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришаётганини” айтди
Исроил армияси Ғазо сектори марказидаги Нецарим йўлагидан чиқиб кетди.
Ким Чен Ин: Шимолий Корея армияси Россия ҳатти-ҳаракатларини дастаклашда давом этади.
Туркия президенти AҚШнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш таклифини яна бир бор рад этди.
Германия канцлери Олаф Шолц Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш таклифини “можароли” деб атади.
Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чегаралар очилиши гулчиликка имкон берди"
Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи ака-ука Хўжақуловлар гулчилик билан шуғулланишади. Улар бу ишни 3 сотих иссиқхонада бошлаган эди. Шу кунларда 15 сотихга етган учта иссиқхонада гул кўчатлари, хонаки гуллар парвариш қилинмоқда. Бу иссиқхонада қишлоқнинг 20 дан ортиқ аёли доимий иш билан банд.
Гулчилар гулларни Тожикистон, Қирғизистонга ҳам сотишмоқда.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.
Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories

Ўзини юқори қаватдан ташлаган ўқувчи қиз ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаш натижасида ҳалок бўлди.
Gazeta.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, фожиа 7 февраль куни соат 09:35 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг Нақшаб маҳалласида яшаган Ш. З. Наво маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаш натижасида ҳалок бўлди.
Gazeta.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, фожиа 7 февраль куни соат 09:35 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг Нақшаб маҳалласида яшаган Ш. З. Наво маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзини юқори қаватдан ташлаган ўқувчи қиз ҳалок бўлди
Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаш натижасида ҳалок бўлди. Gazeta.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, фожиа 7 февраль куни соат 09:35 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг Нақшаб маҳалласида…
👍2
Озарбайжон россиялик депутат Николай Валуевни “исталмаган шахс” деб эълон қилди
Озарбайжон Россия Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуевни “исталмаган шахс” (персона нон грата) деб эълон қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар взаирлиги билдирди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Озарбайжон Россия Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуевни “исталмаган шахс” (персона нон грата) деб эълон қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар взаирлиги билдирди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Озарбайжон россиялик депутат Николай Валуевни “исталмаган шахс” деб эълон қилди
Озарбайжон Россия Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуевни “исталмаган шахс” (персона нон грата) деб эълон қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар взаирлиги билдирди. Бунга Озарбайжон “Россотрудничество” фаолиятини тўхтатиб, унинг Бокудаги ваколатхонаси…
👍5👎1