@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ўзбек-афғон чегарасида катта миқдорда наркотик қўлга олинди

✅Мадинадан Наманганга қайтаётган учоқ мажбуран Фарғонага қўнди

✅Ўзбекистонда йил охиригача АИ-80 бензинини сотиш чекланади

✅Россиядаги муҳожирлар банк ҳисоб рақамлари музлатилганидан шикоят қилишмоқда

✅Эрон АҚШ билан музокара олиб боришга тайёрлигини билдирди

✅Ким Чен Ин Россияни оғишмай дастаклашини билдирди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Директор: “Ўқитувчиларни мактаб ҳудудида ишлатиш мажбурий меҳнат эмас”

“Сурхондарё вилояти Қумқўрғон туманидаги 8-мактаб директори ўқитувчиларни мактаб ҳудудида ишлатиш мажбурий меҳнатга кирмаслигини иддао қиляпти”, дейди шу тумандан мурожаат йўллаган ватандош.

Мурожаатга илова қилинган видеолавҳада 8-мактаб директори экани айтилаётган шахс ўқитувчиларни мактаб ҳудудидаги ишларга жалб этиш мажбурий меҳнат эмаслигини таъкидларкан, буни Тошкентдан келган масъул мулозим ҳам тасдиқлаганини айтади.

“Тушунтириб қўйинглар, ёзиб овора бўлмасин!” дея шу каби ҳолатлар бўйича юқори идораларга шикоят ёзаётган педагогларнинг шаштини қайтаришга уринади у.

Таҳлилчилар Ўзбекистонда таълим ҳамда тиббиёт ходимларини мажбурий меҳнатга жалб этиш ҳолатлари кўп учрашини айтишади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6👎6
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/CYCJZ37fj8Y
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов

18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/CYCJZ37fj8Y
👍9👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1083-кун | Эрон АҚШ билан музокараларга “тайёр”

Бухородаги магистрал газ қувурида ёнғин чиқди.
Россия армияси Покровскни четлаб ўтишга ҳаракат қилмоқда.
Трамп АҚШ Россия-Украина урушини тугатиш бўйича музокараларда муваффақиятга эришаётганини” айтди
Исроил армияси Ғазо сектори марказидаги Нецарим йўлагидан чиқиб кетди.
Ким Чен Ин: Шимолий Корея армияси Россия ҳатти-ҳаракатларини дастаклашда давом этади.
Туркия президенти AҚШнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш таклифини яна бир бор рад этди.
Германия канцлери Олаф Шолц Трампнинг Ғазо аҳолисини кўчириш таклифини “можароли” деб атади.
Теҳрон ўз ядровий дастури ва бунга оид санкциялар бўйича АҚШ билан музокаралар олиб боришга тайёрлигини билдирди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Чегаралар очилиши гулчиликка имкон берди"

Бешариқ туманининг Тожикистон билан чегарадош ҳудудида яшовчи ака-ука Хўжақуловлар гулчилик билан шуғулланишади. Улар бу ишни 3 сотих иссиқхонада бошлаган эди. Шу кунларда 15 сотихга етган учта иссиқхонада гул кўчатлари, хонаки гуллар парвариш қилинмоқда. Бу иссиқхонада қишлоқнинг 20 дан ортиқ аёли доимий иш билан банд.

Гулчилар гулларни Тожикистон, Қирғизистонга ҳам сотишмоқда.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍4
Ўзини юқори қаватдан ташлаган ўқувчи қиз ҳалок бўлди

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида 17 ёшли қиз ўзини юқори қаватдан ташлаш натижасида ҳалок бўлди.

Gazeta.uz нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига таянган ҳолда хабар қилишича, фожиа 7 февраль куни соат 09:35 атрофида содир бўлган. Шаҳарнинг Нақшаб маҳалласида яшаган Ш. З. Наво маҳалласидаги 16 қаватли уйнинг том қисмидан ўзини пастга ташлаб жонига қасд қилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Озарбайжон россиялик депутат Николай Валуевни “исталмаган шахс” деб эълон қилди

Озарбайжон Россия Давлат думаси депутати, собиқ боксчи Николай Валуевни “исталмаган шахс” (персона нон грата) деб эълон қилди. Бу ҳақда Озарбайжон Ташқи ишлар взаирлиги билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
Бухорода магистраль газ қувурида ёнғин рўй берди

“Бухоро–Урал” магистраль газ қувурининг Бухоро вилоятидан ўтган қисмида 10 февраль куни авария ва унинг ортидан ёнғин рўй берди.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳаларда олов юқорига ўрлаётганини кўриш мумкин.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Марко Рубио: АҚШ бошқа давлатларга ёрдам беришда давом этади

Қўшма Штатлар хорижий ўлкаларга ёрдамни давом эттиришдан бош тортаётгани йўқ, бироқ бундай ёрдамни кўрсатиш шакли ва жараёни АҚШнинг миллий манфаатларидан келиб чиққан ҳолда қайта ташкил этилиши лозим. Бу ҳақда АҚШ Давлат котиби Марко Рубио SiriusXM’даги Patriot подкасти бошловчиси Скотт Дженнингсга берган интервьюсида маълум қилди, дея хабар қилди “Америка овози”нинг рус хизмати.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎1
БП қуёш панели ўрнатилишини “қатъий назорат” қилади

Ўзбекистон Бош прокуратураси мамлакатда кичик қувватли қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини ўрнатиш режасининг ижросини таъминлаш, шунингдек, қуёш панеллари ўрнатилишида қонунчилик талабларига сўзсиз риоя этилиши устидан қатъий назоратни амалга оширади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎3
Россиялик юзлаб ҳарбий Шимолий Кореяда даволанмоқда

Украинада яраланган кўплаб россиялик ҳарбий Шимолий Кореяда даволаниб, реабилитациядан ўтмоқда. Бу ҳақда Россиянинг КХДРдаги элчиси Александр Мацегора “Российская газета”га берган интервьюсида билдирган. Элчига кўра, улар Шимолий Кореядаги энг яхши касалхона ва оромгоҳларда бепул муолажа олишяпти. Мацегора КХДРда даволанаётган россияликлар сони “юзлаб” эканини айтган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎2
Аҳоли коммунал хизматлар қимматлаганидан ташвишда

Ўзбекистон Марказий банки жорий йил январь ойи учун аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари томонидан сезилган инфляция даражаси бўйича маълумот ёйинлади.

Ўтказилган сўровларга кўра, январь ойи мобайнида аҳоли томонидан сезилган инфляция даражаси ўтган ойги даражасида сақланиб қолган ва 14,7 фоизни ташкил этган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Йўл-транспорт ҳодисалари сабаб 26 минг киши жазоланди

Ўзбекистонда 2024 йил мобайнида транспорт воситалари ҳайдовчиларининг йўл ҳаракати қоидаларини бузиши жабрланувчига енгил тан жароҳати ёки анча миқдорда моддий зарар етказишига олиб келиши билан боғлиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича 40 минг 119 нафар шахсга нисбатан 39 минг 270 та иш кўриб чиқилган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Бухорода магистраль газ қувурида ёнғин рўй берди

✅Йўл-транспорт ҳодисалари сабаб 26 минг киши жазоланди

✅Аҳоли коммунал хизматлар қимматлаганидан ташвишда

✅Бош Прокуратура қуёш панели ўрнатилишини “қатъий назорат” қилади

✅АҚШга импорт қилинажак пўлат ва алюминий учун 25% бож киритилди

✅Россиялик юзлаб ҳарбий Шимолий Кореяда даволанмоқда

✅Марко Рубио АҚШ бошқа мамлакатларга ёрдам беришда давом этажагини маълум қилди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла раиси ўқувчиларга “кўча” оҳангида пўписа қилди

Видеотасвирдаги шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қозиробод маҳалласи раиси А. М. экани, ҳодиса шу тумандаги 138-мактабда рўй бергани айтилмоқда.

Лавҳадан англашилишича, маҳалла раиси деб таърифланаётган шахс ўқувчиларга “кўча” оҳангида “сабоқ” беришга уринади. У синфхоналарга яширин камера ўрнатиб, тозаликка риоя қилмаётган ўқувчиларни аниқлаши ва уларнинг ота-онасини чақиртириб, “тўнқайтириб пол арттириши” ҳақида пўписа қилади. У мактабга сартарош чақиртириб, ўқувчиларнинг сочини мажбуран олдиришдан ҳам гап очган. Маҳалла оқсоқоли экани айтилаётган шахс “ҳақ-ҳуқуқ талаб қилишнинг фойдаси йўқ”лигини ҳам писанда қилади.

“Маҳалла раиси, умуман, ҳар қандай шахс ўқувчиларга шундай муомала қилишга ҳақлими? Давлат қачон ўқувчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб беради?!” дейди мурожаатчилар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов

18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/EySh9Chvb1s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/EySh9Chvb1s
👍8👎3