@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Бухорода магистраль газ қувурида ёнғин рўй берди

✅Йўл-транспорт ҳодисалари сабаб 26 минг киши жазоланди

✅Аҳоли коммунал хизматлар қимматлаганидан ташвишда

✅Бош Прокуратура қуёш панели ўрнатилишини “қатъий назорат” қилади

✅АҚШга импорт қилинажак пўлат ва алюминий учун 25% бож киритилди

✅Россиялик юзлаб ҳарбий Шимолий Кореяда даволанмоқда

✅Марко Рубио АҚШ бошқа мамлакатларга ёрдам беришда давом этажагини маълум қилди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Маҳалла раиси ўқувчиларга “кўча” оҳангида пўписа қилди

Видеотасвирдаги шахс Тошкент шаҳри Чилонзор тумани Қозиробод маҳалласи раиси А. М. экани, ҳодиса шу тумандаги 138-мактабда рўй бергани айтилмоқда.

Лавҳадан англашилишича, маҳалла раиси деб таърифланаётган шахс ўқувчиларга “кўча” оҳангида “сабоқ” беришга уринади. У синфхоналарга яширин камера ўрнатиб, тозаликка риоя қилмаётган ўқувчиларни аниқлаши ва уларнинг ота-онасини чақиртириб, “тўнқайтириб пол арттириши” ҳақида пўписа қилади. У мактабга сартарош чақиртириб, ўқувчиларнинг сочини мажбуран олдиришдан ҳам гап очган. Маҳалла оқсоқоли экани айтилаётган шахс “ҳақ-ҳуқуқ талаб қилишнинг фойдаси йўқ”лигини ҳам писанда қилади.

“Маҳалла раиси, умуман, ҳар қандай шахс ўқувчиларга шундай муомала қилишга ҳақлими? Давлат қачон ўқувчилар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлаб беради?!” дейди мурожаатчилар.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍17
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Ўзбекнинг энг яхши хоккейчиси". Чехияда шайба сураётган Жасурбек Рустамхонов

18 ёшли Жасурбек Рустамхонов ва 16 ёшли Салохиддин Азимов Европанинг етакчи хоккей клубларида шайбо сураётган ўзбекистонлик хоккейчилардир. Иккаласи ҳам Чехия қўшимча лигаси жамоалари таркибида.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/EySh9Chvb1s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/EySh9Chvb1s
👍8👎3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Бухородаги газ қувурида ёнғин

10 февраль куни Бухоро вилояти ҳудудидан ўтган Бухоро-Урал магистраль газ қувурида газ сизиб чиқиб, ёнғин содир бўлди. Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ёнғин натижасида жабрланганлар ҳамда тан жароҳати олганлар йўқ.

Ижтимоий тармоқларда улкан ёнғин акс этган видеокадрлар ҳам тарқалди. Газ сизиб чиқиши энг яқин аҳоли пункти бўлган Ромитан туманидаги Қизилработ маҳалласидан 40 км узоқликда жойлашган газ қувурининг ер ости участкасида содир бўлган. Ҳолат тўлиқ бартараф этилгунга қадар аҳоли ва ижтимоий объектларни табиий газ билан узлуксиз таъминлаш мақсадида республика ҳудудларидаги автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор шохобчаларига вақтинча чеклов киритилиши айтилди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/EySh9Chvb1s
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1084-кун | Краснодар ва Саратовдаги нефт омборларида ёнғин

Россия армияси Украинанинг Полтава вилоятига ракета ҳужуми уюштирди. Натижада Миргород вилоятининг 9 та аҳоли пункти газсиз қолди.

Россия жануби-ғарбидаги Краснодар ўлкасидаги Россиянинг муҳим нефтни қайта ишлаш заводида дрон ҳужуми туфайли ёнғин чиқди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍9
Диний соҳадаги давлат сиёсатига доир қонун қабул қилинди

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг 11 февраль куни бўлиб ўтган ялпи мажлисида “Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси иккинчи ва учинчи ўқишларда қабул қилиниб, тасдиқ учун Сенатга юборилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Гаровдагилар қайтарилмаган тақдирда, Исроил Ғазода жанглар қайта бошланиши мумкинлигини билдирди

Агар АҚШ ва Европа Иттифоқида террор ташкилоти деб топилган ҲАМАС гуруҳи шанба, 15 февраль куни тушгача гаровга олинган исроилликларни озод қилмаса, Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни қайта бошлашга тайёр. Бу ҳақда Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху ҳарбий ҳукумат мажлиси якунларига кўра билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎2
Зеленский: Курск вилояти украин ерларига алмаштирилиши мумкин

Украина президенти Владимир Зеленский, Россия билан музокаралар олиб борилган тақдирда, Москвага Курск вилоятидаги Украина Қуролли кучлари томонидан назорат қилинаётган ҳудудларни Россия армияси назорати остида бўлган украин ерларига алмаштиришни таклиф қилиши мумкин. Бу ҳақда Зеленский Британиянинг The Guardian нашрига берган интервьюсида билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Ўзбекистон коррупция индексида 121-ўринни эгаллади

Transparency International ташкилоти 2024 йилда жаҳон давлатларидаги коррупция даражаси бўйича ҳисобот (Corruption Perception Index) эълон қилди.

Ўзбекистон мазкур рейтингда Ангола, Эквадор, Кения, Шри-Ланка, Того каби давлатлар қаторида 32 балл тўплаб, 180 та давлат орасида 121-ўринни эгаллади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Бишкекда жинсий зўравонликда гумонланган милиция ходими ушланди

Бишкек Ички ишлар бош бошқармаси Қирғизистон пойтахтида жинсий зўравонликда гумонланган милиция ходими қўлга олингани ҳақида маълумот тарқатди.

Маълумотларга кўра, 6 февраль куни ҳуқуқ-тартибот идораларига ариза билан мурожаат қилган 24 ёшли аёл бир кун аввал Бишкекдаги меҳмонхонада уни номаълум эркак куч ва таҳдидлар билан зўрлагани ҳақида билдирган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Нима учун Россияда муҳожирларнинг банк ҳисоб рақамлари музлатилмоқда?

Ўтган ҳафтадан бери Россиядаги ўзбекистонликлар банк ҳисоб рақамлари музлатилаётганидан шикоят қилишмоқда. Ҳуқуқ ҳимоячилари бунга назорат қилинувчи шахслар рўйхати кучга киргани сабаб бўлиши мумкинлигини айтишмоқда. Уларнинг айтишича, назорат қилинувчи шахслар рўйхатига тушганлар орасида ишдан бўшатилганлар ва чегарадан киритилмаганлар ҳам бор. Бироқ Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг хабар беришича, 30 апрелгача нолегал муҳожирларга амнистия эълон қилингани сабаб, улар миграция қонунларини бузгани учун жавобгарликка тортилмайди. Элчихона бу имкониятдан фойдаланиб, муҳожирларни зудлик билан ҳужжатларини қонунлаштиришга чақиради.

Назорат қилинувчи рўйхатга киритилганингизни қаердан билиш мумкин? Агар ушбу рўйхатга тушган бўлсангиз нима қилиш керак? Батафсил материалимизда томоша қилинг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украина Россиянинг 61та самолётини уриб туширди

Украина Қуролли Кучлари Бош штаби сўнгги 24 соат ичида фронтда 99 та жанговар ҳаракатлар бўлгани ҳақида хабар берди.

Украина ҳаво ҳужумидан мудофаа бўлинмалари бир кунда Россиянинг 61 та учувчисиз самолётини уриб туширганини маълум қилди.

Украина Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгашининг дезинформацияга қарши кураш маркази раҳбари шу куни Украина учувчисиз учоқлари Россия жануби-ғарбидаги Краснодар ўлкасидаги Россиянинг муҳим нефтни қайта ишлаш заводига ҳужум қилганини билдирди.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби Саратов вилоятидаги нефтни қайта ишлаш заводига ҳам зарба берилгани ҳақида хабар берди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/MFZQYMOdLN0
👍10👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Тепадан келган буйруқ”. Андижондаги тақиқлар махфий қарор ижросими?

Андижон вилоятида рўмол ўраш ва Жума намозларига бориш бўйича чекловлар жорий этилаётгани айтилмоқда. Озодлик манбааларига кўра, вилоят ҳокими Шухрат Абдураҳмоновнинг топшириғи асосида таълим муассасалари ва давлат идораларида шундай кўрсатмалар бериляпти. Қолаверса, эркакларнинг соқоллари мажбуран олдириляпти. Аммо бундай буйруқ ҳақида расмий маълумот йўқ.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ўзбекистон коррупция индексида 121-ўринни эгаллади

✅Диний соҳадаги давлат сиёсатига доир қонун қабул қилинди

✅Профилактика нозири эри Россияда бўлган аёл билан “дон олишиб” юргани маълум бўлди

✅Журналист Анора Содиқова шаънини ҳимоя қилиш учун судга шикоят йўллади

✅Ўзбекистон АЭС қуриш бўйича халқаро консорциум тузади

✅Бишкекда жинсий зўравонликда гумонланган милиционер ушланди

✅Исроил Ғазода жангларни қайта бошлаш билан таҳдид қилди

✅Трамп давлат идораларидан штат қисқартиришни талаб қилмоқда

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6