@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Мюнхенда хавфсизлик бўйича 61-конференция иш бошламоқда

Украина президенти Владимир Зеленский ўз мамлакатидаги уруш якуни истиқболлари билан боғлиқ вазиятни Европа лидерлари билан 14 февраль куни Мюнхенда (Германия) очиладиган хавфсизлик бўйича конференцияда муҳокама қилмоқчи.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1086-кун | Трамп Путин ва Зеленский билан гаплашди - умид ва хавотирлар

Трамп ва Путин Украина урушини тугатиш бўйича музокаралар бошлашга келишиб олди.
Трамп Зеленский билан Украина урушини тугатиш бўйича гаплашди.
Украина ва Россия тунда дрон ҳужумларини давом эттирди.
Украина хавфсизлик хизмати ФСБга ишлаганликда гумонланаётган аксилтеррор маркази штаби раҳбарини ҳибсга олди.
АҚШ мудофаа вазири: Киев 2014 йилгача бўлган чегараларига қайтиш умидидан воз кечиши лозим.
В. Зеленский: Aгар Украина НAТОга қўшилмаса, армияси сонини икки баробарга ошириши керак.
Европа давлатлари: Украина ва Европа ҳар қандай музокаранинг бир қисми бўлиши керак!
Бадиий гимнастика бўйича Россия терма жамоасининг бош мураббийи Ирина Винер лавозимини тарк этди.
Украина армиясида янги алоқа тури - дрон почтаси ривожланмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Аксилтеррор маркази штаби раҳбари ФСБ билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди

Украина хавфсизлик хизмати (СБУ) аксилтеррор маркази штаби раҳбари Дмитрий Козюра ФСБ билан ҳамкорлик қилганликда гумонланиб ҳибсга олинди. Бу ҳақда СБУ хабар бермоқда.

Қайд этилганидек, ҳибсга олиш махсус хизмат раҳбари Василий Малюк томонидан шахсан амалга оширилган. У тўғридан-тўғри Украина президенти Владимир Зеленскийга операциянинг барча босқичлари ҳақида ҳисобот бериб турган. Малюкнинг сўзларига кўра, департамент Козюранинг ноқонуний фаолиятининг 14 та эпизодини ҳужжатлаштирган.

Бундан ташқари, у орқали СБУ узоқ вақт давомида Россияга " дезинформация узатиб турган", дейилади махсус хизмат ҳисоботида.

Маълум қилинишича, Козюра 2016 йилдан бери СБУнинг терроризмга қарши кураш бошқармасини бошқариб келган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Россияда муҳожирларнинг қаҳрамонликлари қандай ёритилмоқда?

Яқинда ўзбекистонлик таксичи Акмал Абдуллаев Санкт-Петербургда кекса аёлни фирибгарларга пул ўтказишдан қутқариб қолди. Ижтимоий тармоқларда россияликлар Акмални олқишлашмоқда. Миллатчи Телеграм каналлар бу воқеани эътиборсиз қолдирди. Россия оммавий ахборот воситалари ҳам кенг ёритмади. Бироқ улар муҳожирлар содир этган жиноятлар тўғрисида мунтазам хабар бериб келишади. Россияда муҳожирларнинг қаҳрамонликлари қандай ёритилмоқда? Бу бўйича маҳаллий аҳоли қандай фикрда? Батафсил материалимизда кўринг.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍19
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Фарғонада уч болали онани ўлдирган шахс 17 йилга қамалди

✅АҚШда 65 ёшли ўзбекистонлик эркак жинсий жиноятда айбланмоқда

✅ЕИ–Марказий Осиё илк саммити апрель ойи бошида бўлиб ўтади

✅Мюнхенда хавфсизлик бўйича 61-конференция иш бошламоқда

✅ЕИ ва Украина тинчлик музокараларида иштирок этишмоқчи

✅Молдова расмийлари “Рус уйи”ни ёпишга қарор қилишди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔥ЭКСКЛЮЗИВ🔥

Озодлик суриштируви: Отабек Умаров. “Давлат ичидаги давлат” тугатилдими?

Президент оиласига мансублик, куну тун биринчи шахсга ҳамроҳлик қилиш ва йирик бизнес манфаатлари - 40 яшар Отабек Умаров амбицияларининг чегараси эмасди.

Йирик спорт тадбирларидаги кўринишлар ва Дубай ҳукмдорлари билан сельфилар орасида Отабек Умаров қайнотасиникидан кам бўлмаган қудрат маркази - “Офис”га асос солган.

Бугун номи Озодликнинг қатор суриштирувларида ўртага чиққан ва “давлат ичидаги давлат” ҳамда “параллел ҳукумат” деб таърифланган “Офис” ҳақида батафсилроқ сўз юритамиз.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/Mcd7F9z6ol8
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1087-кун | Путин тинчлик келишувига кўнмаса, AҚШ Украинага қўшин юбориши мумкин - АҚШ вице-президенти

Россия дронларининг зарбаси Чернобил AЭС ининг радиация қобиғига жиддий зарар етказди - Владимир Зеленский.
Трамп Украина Россия билан тинчлик музокараларида иштирок этишини айтди.
Доналд Трамп Россия ва Хитой билан ядровий арсеналларни қисқартириш бўйича музокаралар олиб бориш ниятида.
14 февраль куни Германиянинг Мюнхенида хавфсизлик бўйича конференция очилди.
Европа Иттифоқи Киев Россия ва АҚШ ўртасидаги тинчлик келишуви шартларини рад этса, Украинани қўллаб-қувватлашини билдирди.
АҚШ мудофаа вазири Европа ўз мудофаасини АҚШ зиммасига юклаб, Американи “аҳмоқ” қилишга уринмаслиги кераклигидан огоҳлантирди.
Маҳбуслар алмашинуви натижасида АҚШда озод этилган россиялик Aлександр Винник Москвага етиб келди.
Молдовада мамлакат расмийлари қарорига кўра “Рус уйи” ёпиладиган бўлди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍12
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1088-кун | Зеленский Европа армиясини яратишга чақирди

Украина президенти Владимир Зеленский Мюнхендаги хавфсизлик конференсиясидаги чиқиши чоғида Европанинг ягона армиясини яратишга чақириб, қитъа Россиядан келаётган доимий таҳдид ва АҚШ қўллаб-қувватлашига оид ноаниқлик шароитида ўз-ўзига таяниши кераклигини айтди – бу вазиятни у “янги воқелик” деб атади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍8
Ўқитувчини урган аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилди

Сирдарё туманидаги 1-мактабда ўтган ҳафтада дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтарган Г. Х. исмли аёл руҳий касалликлар шифохонасига ётқизилган. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Bloomberg: Оқ уй Пасхагача Украинада оташкесимга эришмоқчи

Оқ уй европалик мулозимларни Украинада 2025 йил Пасхасигача (христианлар байрами) оташкесимга эришмоқчи экани ҳақида хабардор қилди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди. Бу йил мазкур байрамни католиклар ҳам, православлар ҳам 20 апрель куни нишонлайди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ойлик маошлар ошишига оид маълумот рад этилди

Ўзбекистонда иш ҳақи, пенсия ва нафақалар ошиши ҳақида тарқалаётган хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳақда Иқтисодиёт ва молия вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎11👍2
Австрияда суриялик муҳожир одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

Австрия жанубидаги Филлах шаҳрида ўтган шанба куни кўчада одамларга пичоқ билан ҳужум содир этилгани оқибатида 14 яшар ўсмир ҳалок бўлди. Reuters агентлигининг хабар қилишича, ҳужум чоғида 15 ёшдан 39 ёшгача бўлган яна беш киши яраланган, улардан уч нафари жонлантириш бўлимида ётибди, икки нафари эса енгил жароҳат олган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3👎1
Президент Шавкат Мирзиёев Кувайтга йўл олди

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 17 февраль куни расмий ташриф билан Кувайтга жўнаб кетган. Президент матбуот хизмати маълумотига кўра, ташриф Кувайт давлати амири Шайх Мишъал ас-Сабоҳнинг таклифига биноан амалга оширилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎11👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1089-кун | Тинчлик музокараларида Европа давлатлари қатнашмайди

АҚШнинг Украина бўйича махсус вакили Европа давлатлари Украина бўйича тинчлик музокараларида иштирок этмаслигини маълум қилди.

Зеленский АҚШ билан нодир металлар бўйича келишув лойиҳасини рад этди, Трамп жамоаси тинчлик музокараларига киришмоқда.

Россия Донецкда яна бир аҳоли пунктини қўлга киритди, Украина Россиянинг бир неча йўналишдаги ҳужумларини қайтарганини хабар қилмоқда.

Европа етакчилари Украинадаги вазиятни муҳокама қилиш учун душанба куни учрашади.

Алексей Навалний вафотининг бир йиллига бағишланган тадбирлар Россия ва дунё шаҳарларида ўтказилди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍5
Украина делегацияси Саудия Арабистонига етиб борди

Украина ҳукумати делегацияси хизмат сафари билан Саудия Арабистонига етиб борган. Бу ҳақда Украина иқтисодиёт вазири Юлия Свириденко маълум қилди.

Мулозимага кўра, Украина вакиллари маҳаллий тадбиркорлар билан учрашиб, уларга энергетика, қишлоқ хўжалиги ва инфратузилма соҳаларидаги лойиҳаларни кўрсатишган. Свириденко яқин кунларда президент Владимир Зеленскийнинг Саудия Арабистонга сафарини ҳозирлаш учун ўнлаб учрашувлар бўлиб ўтади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада муҳожирга ўқ отилди

Москва марказида йўлтанламас машинасининг ҳайдовчиси йўл талашиб қирғизистонлик таксичига травматик қуролдан ўқ узди. Бу ҳақда Readovka нашри хабар берди. Қайд этилишича, такси ҳайдовчиси елкасидан яраланиб касалхонага етказилган, ўқ отган шахсни полиция ҳибсга олган. Кейинчалик бу воқеани полиция тасдиқлади.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Йиғла, йиқил, лекин албатта тур”

Бу қиз ўз матонати билан катта марраларни босиб ўтган Шаҳина Йигиталиева. У болалигиданоқ спортни танлаб адашмаганлигини, барча ўртоқлари ўйнаётганда, тинимсиз машқлар бажариб қийналганида ота-онаси ва устозларидан хафа бўлганлигини яширмайди.

Тинимсиз қилган меҳнатлари натижасида у Парижда ўтган параолимпиадада кумуш медални қўлга киритди.

Бешариқлик ўқитувчилар хонадонида туғилиб, катта бўлган қизни бугун спорт соҳасида мақтанишга арзигули ютуқлари бор.

Лавҳамиз Шаҳина Йигиталиеванинг матонати ва маррага интилишдаги жасорати, уни қўллаб-қувватлаган яқинлари ҳақида.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍15
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Лақай қизчадан КУН РАҚСИ

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews
👍14👎1
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ойлик маошлар ошишига оид маълумот рад этилди

✅Ўқитувчини урган аёл психиатрия касалхонасига ётқизилди

✅Президент Шавкат Мирзиёев Кувайтга йўл олди

✅Австрияда суриялик муҳожир одамларга пичоқ билан ҳужум қилди

✅Украина делегацияси Саудия Арабистонига етиб борди

✅Оқ уй Пасхагача Украинада оташкесимга эришмоқчи

✅Навальнийни хотирлаш акцияларида камида 26 киши ушланди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8