@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Фаоллар “Анҳор Локомотив” боғига дахл қилмасликни сўрамоқда

Тошкент шаҳридаги фаоллар ҳудудида тураржой мажмуаси, меҳмонхона ва спорт маркази қурилиши режалаштирилган “Анҳор Локомотив” боғини сақлаб қолиш учун имзо йиғишга киришишган. Бу ҳақда Gazeta.uz нашри хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Жиззахда қалбаки долларни ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди

Жиззах вилоятида қалбаки 51 минг АҚШ долларини ўтказмоқчи бўлган шахслар ушланди, дея маълум қилди Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЕИ Украинага 6 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини ҳозирлаяпти

Европа Иттифоқи мамлакатлари Украина учун камида 6 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини ҳозирлашмоқда. Politico нашрининг ёзишича, янги ёрдам пакети АҚШ воситачилигида Россия билан музокаралар бошланиши олдидан Киевнинг стратегик позициясини мустаҳкамлаши лозим.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колониядаги ўлим. Маҳкумнинг шубҳали ўлими учун ким жавобгар?

Олмалиқдаги қамоқхонадан жасади чиққан Муҳаммадқодир Пўлатовнинг оиласи у қийноқ қурбони бўлиши мумкин дея шубҳа қилмоқда. Расмийлар эса маҳкум “миокард инфаркти”дан вафот этганини билдиряпти. Аммо Муҳаммадқодирнинг яқинлари бундай ташҳисга мақул эмас.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/OyNlvS3Ga38
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
АҚШ-Россия музокаралари бўлиб ўтди

AҚШ ва Россиянинг юқори мартабали мулозимлари Саудия Aрабистони пойтахти Aр-Риёдда музокаралар ўтказмоқда, бу Россиянинг 2022 йилда Украинага кенг кўламли бостириб киришидан кейинги илк учрашувдир.

Учрашув Москва вақти билан 10:30 атрофида бошланди. Aгентликлар музокаралар бўлиб ўтаётган залдан олинган кадрларни намойиш этди. Aввалроқ Россия Ташқи ишлар вазирлиги вакили Мария Захарова Россия делегацияси билан видеони чоп этган эди.

Иккала томон ҳам учрашувни мамлакатлар ўртасида мулоқот ўрнатиш, шунингдек, Украинада мумкин бўлган тинчлик музокаралари йўлидаги “биринчи қадам” сифатида тилга олишмоқда. Саммитга тайёргарлик масалалари ҳам муҳокама қилинади. Учрашувга Украина ва бошқа мамлакатлар вакиллари таклиф қилинмаган.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/9-0R1fLWJm8
👎7👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Колониядаги ўлим. Маҳкумнинг шубҳали ўлими учун ким жавобгар?

Олмалиқдаги қамоқхонадан жасади чиққан Муҳаммадқодир Пўлатовнинг оиласи у қийноқ қурбони бўлиши мумкин дея шубҳа қилмоқда. Расмийлар эса маҳкум “миокард инфаркти”дан вафот этганини билдиряпти. Аммо Муҳаммадқодирнинг яқинлари бундай ташҳисга мақул эмас.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Товоқсой қамоқхонасида маҳкум девор тагида қолиб вафот этди

✅Жиззахда қалбаки долларни ўтказмоқчи бўлганлар қўлга олинди

✅Камбағал оилаларга тадбиркорлик учун қарз берилади

✅Фаоллар “Анҳор Локомотив” боғига дахл қилмасликни сўрамоқда

✅ЕИ Украинага 6 миллиард евролик ҳарбий ёрдам пакетини ҳозирлаяпти

✅Трамп ва Маск Fox News телеканалига биргаликда интервью беришди

✅Трамп Украинанинг музокаралардан гўё четлатилганига оид хавотирларни рад этди

✅Зеленский Саудия Арабистонига сафарини 10 мартга қолдирди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
Ўзбек олтин конлари сувтекинга сотилмоқдами?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/mi_Jl52fy8w
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Жаҳон бозорида олтин нархи рекордларни урмоқда.
Хавфсиз актив ҳисобланган олтин нархи AҚШ президенти Доналд Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан сўнг кўтарилди.
Бундай вазиятда йирик олтин заҳираларига эга давлатлар катта фойжа кўриши тайин.
Умуман олганда, Украина уруши бошланганидан бери олтинга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистоннинг жами расмий захиралари 34,56 миллиард доллардан 41,18 миллиард долларга ёки 19,1 фоизга ошди.
Бу эса олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг захираларни оширишга ундамоқда. Олтинга бўлган қизиқишнинг ошишига Россиянинг Украинага бошлаган тажовузи ҳам туртки бўлди.
Айни дамда, олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди. Бу ширкатларнинг асосий қисми Хитой компаниялари экани маълум қилинди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍9👎5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбек олтин конлари сувтекинга сотилмоқдами?

Жаҳон бозорида олтин нархи рекордларни урмоқда.

Хавфсиз актив ҳисобланган олтин нархи AҚШ президенти Доналд Трамп пўлат ва алюминий импортига 25 фоизлик божлар жорий этиш тўғрисидаги фармонни имзолаганидан сўнг кўтарилди.

Бундай вазиятда йирик олтин заҳираларига эга давлатлар катта фойжа кўриши тайин.

Умуман олганда, Украина уруши бошланганидан бери олтинга бўлган талаб кескин ошиб бормоқда. Масалан, 2024 йилда Ўзбекистоннинг жами расмий захиралари 34,56 миллиард доллардан 41,18 миллиард долларга ёки 19,1 фоизга ошди.

Бу эса олтин ишлаб чиқарувчи мамлакатларнинг захираларни оширишга ундамоқда. Олтинга бўлган қизиқишнинг ошишига Россиянинг Украинага бошлаган тажовузи ҳам туртки бўлди.

Айни дамда, олтин изловчи 12 та компания Навоийдаги 31 та олтин участкасини сотиб олди. Бу ширкатларнинг асосий қисми Хитой компаниялари экани маълум қилинди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/mi_Jl52fy8w
👎14👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1092-кун | Трамп вакили Киевда, Одессага ҳужум

Одессада Россиянинг дрон ҳужуми оқибатида тўрт киши, жумладан, бир бола жароҳатланди. Ҳужум кенг кўламда электр узилишига ҳам сабаб бўлди. Одесса вилояти губернатори Олег Кипернинг айтишича, “йирик” ҳужум оқибатида фуқаролик инфратузилмаси, жумладан, болалар боғчаси, болалар поликлиникаси ва кўп қаватли уйларга шикаст етган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍2
Қирғизистонда алиментни собиқ эрнинг қариндошларидан ундириш таклиф қилинмоқда. Бу қандай бўлади?

Қирғизистонда алимент ундиришнинг янги механизми таклиф қилинмоқда. Эркак ўз болаларини боқишни истамас экан, бунга унинг қариндошларини мажбур қилиш керак, деб ҳисоблайди депутат Достон Бекешов. Унинг айтишича, бу ерда гап оилавий кафиллик ҳақида бормоқда, яъни эр алимент тўлашдан бўйин товлаган тақдирда бу мажбуриятни унинг оиласи ўз зиммасига олади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Telegraph: Британия Украинада 30 минг нафаргача ҳарбий жойлаштирмоқчи

Буюк Британия бош вазири Кир Стармер кейинги ҳафтада АҚШ президенти Дональд Трампга Россия билан тинчлик битими тузилганидан сўнг мазкур битимга риоя қилиниши кафолатларидан бири ўлароқ Украинада Европа мамлакатларидан бўлган 30 минг чоғли ҳарбийни жойлаштириш бўйича режани тақдим этади. Бу ҳақда The Telegraph газетаси ўз манбаларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Жанубий Корея шимолий кореялик асирларни қабул қилишга тайёр

Жанубий Корея украиналикларга асир тушган шимолий кореялик аскарлар истаган тақдирда, уларнинг ҳар қайсисини қабул қилишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги Жанубий Корея Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига таянган ҳолда хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади

АҚШ президенти Дональд Трамп Украина президенти Владимир Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атаб, у “тезроқ ҳаракат қилиши керак, акс ҳолда, мамлакатсиз қолади”, дея билдирди.

“Бу орада биз Россия билан урушни тўхтатиш ҳақида муваффақият билан музокара олиб бормоқдамиз, бу эса, кўпчилик эътирофига кўра, фақат Трамп ва Трамп маъмурияти қила олиши мумкин бўлган ишдир”, деб ёзган АҚШнинг амалдаги президенти Truth Social ижтимоий тармоғидаги ўз саҳифасида.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 80 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантиришга доир фармонни имзолади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Тошкент–Истанбул йўналишидаги авиарейслар бекор қилинди

Uzbekistan Airways авиакомпанияси Тошкент–Истанбул йўналишидаги авиарейсларни бекор қилди.

Авиаширкат матбуот хизматининг маълум қилишича, ноқулай об-ҳаво шароити туфайли ва Истанбул халқаро аэропорти маъмурияти қарорига кўра, 20-21 ва 21-22 февраль кунлари амалга оширилиши кўзда тутилган Тошкент–Истанбул–Тошкент йўналиши бўйича HY281/282 авиақатновлар бекор қилинади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Водий ҳаёти: Оиладаги зўравонлик қурбонлари

Ўзбекистонда ўтган йилнинг ўзида 15427 киши оилавий зўравонлик айби билан жавобгарликка тортилган. Қирғизистонда эса охирги 2,5-йил ичида оилавий зўравонлик ортидан 34 аёл вафот этган. Тожикистонда ҳам 2024-йили оилавий зўравонлик билан боғлиқ шикоятлар ўтган йилга нисабатан 148 ҳолатга кўпайган. Бугунги лавҳада Фарғона водйисининг турли минтақаларида яшовчи уч аёл тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍4
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Жаҳон уруши қатнашчиларига 10 минг доллардан берилади

✅ОТБ Ўзбекистонга яна 125 миллион доллар қарз беради

✅Ўнлаб газ тўлдириш шохобчаси нархни сунъий оширишда айбланди

✅Диний блогер Мубашшир Аҳмад қидирувга берилди

✅Тошкент–Истанбул йўналишидаги авиарейслар бекор қилинди

✅Трамп Зеленскийни “сайловсиз диктатор” деб атади

✅Британия Украинада 30 минг нафаргача ҳарбий жойлаштирмоқчи

✅Жанубий Корея шимолий кореялик асирларни қабул қилишга тайёр

✅Рим папаси икки томонлама пневмонияга чалинди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5