@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Исроил полицияси автобусларни портлатган шахсларни қидирмоқда

Исроил полицияси Тель-Авив яқинида бир неча автобусда портлаш уюштирганликда гумонланаётган шахсларни қидирмоқда. The Times of Israel ва Reuters агентлиги хабарларига кўра, расмийлар портлашлар оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаганини билдиришган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Фарзандини ноқонуний диний таълимга йўллаган ота-оналар жаримага тортилади

Ўзбекистонда ўз фарзандини қонунга хилоф равишда диний таълим олишга жалб этган ота-оналарга ёки уларнинг ўрнини босувчи шахсларга бундан буён базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима солинади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8👎3
Қамоқдаги шубҳали ўлим учун ким жавобгар?

Олмалиқдаги қамоқхонадан жасади чиққан Муҳаммадқодир Пўлатовнинг оиласи "у қийноқ қурбони бўлиши мумкин" дея шубҳа қиляпти. Расмий маълумотда эса маҳкум “миокард инфаркти”дан вафот этгани айтилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Москвада ўқдан яраланган таксичи воқеани сўзлаб берди

Ўтган ҳафтада Москва марказида қирғизистонлик ўзбек Саидбек Шербоевга бир неча марта ўқ узилган. Унинг айтишича, можаро йўл талашувдан келиб чиққан. Саидбекка травматик қуролдан ўқ отилиб, у елка ва кўкрак қисмидан жароҳат олган. Унинг айтишича, ўқ узган шахс етказилган зарарни қопламаган. У Қирғизистон Ташқи ишлар вазирлигидан бу ишни ҳал қилишда ёрдам сўрамоқда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Россия армияси “махфий рус қуролидан” фойдаланмоқда… Ҳарбий эшаклар фронтда.

Россия Мудофаа вазирлиги жанглар кетаётган фронт чизиғида ҳарбий техника етишмовчилиги туфайли егулик ва қурол аслаҳа етказиб бериш учун эшак, от ва ҳатто туядан фойдаланмоқда. Ҳарбий блогерлар эшак уловларига “Россиянинг махфий техникаси” деб ном ҳам қўйиб олган.
От ва эшак йўқ жойларда рус аскарлари мана бундай “моноғилдирак”лардан фойдаланишга мажбур.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/vYoPCyjrR9o
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Трампнинг USAID ислоҳоти. Ўзбекистонга ёрдам тўхтайдими?

Шу вақтга қадар USAID Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш тизимига 150 миллион доллардан ортиқ маблағ киритган. 2023 йилга келиб, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва USAID силга қарши муҳим дори воситаларидан фойдаланиш имкониятини кенгайтиришни мақсад қилган "Силдан холи Ўзбекистон" беш йиллик ташаббусини ҳам бошлаган.

АҚШ президенти Доналд Трамп инаугурациясидан уч ҳафта ўтгач, Вашингтон деярли барча хорижий ёрдамни музлатиб қўйди ва минтақада узоқ вақтдан бери юмшоқ куч манбаи бўлган АҚШ Халқаро Тараққиёт Агентлиги USAID фаолиятини чеклади. Эндиликда агентликнинг бошқа давлатлардаги қатори Ўзбекистонда молиялаштириб келган лойиҳалари ҳам ноаниқ келажакка дуч келмоқда.

USAID ташқи ёрдам бўйича АҚШнинг асосий давлат агентлигидир. Дунёдаги гуманитар ёрдамнинг 40 фоизи шу агентлик ҳисобига тўғри келади. У 100 дан ортиқ мамлакатларда фаолият юритиб, ҳар йили миллиардлаб долларлик хорижий ёрдамни тарқатади ва бутун дунё бўйлаб 10 000 га яқин ходимига эга бўлган.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Дипломатлар АҚШдан бошқа ўлкаларга чиқариб юборилаётган ўзбекистонликлар ҳақида маълумот сўрашди

✅Ўзбекистонда ноқонуний саррофларни тутиб кетиш давом этмоқда

✅Фарзандини диний ҳужрага йўллаган ота-оналар жазоланади

✅Исроил полицияси автобусларни портлатган шахсларни қидирмоқда

✅Петербургда камералар мигрант кузатишга мослаштирилмоқда

✅Зеленский Киевда Трампнинг махсус элчиси билан учрашди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
Утилизация. Экология баҳона, пул йиғиш мақсадми?

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/hXjdB6BQj-k
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Вазирлар Маҳкамаси 31 январда қабул қилган қарорга кўра 1 майдан бошлаб, электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли даражада ошади. Таҳлилчилар эса бу қарор бир томондан монополияга йўл очишини, иккинчи тарафдан Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни учун зарарли эканини айтишяпти. Нима учун Ўзбекистонда автомобиллар утилизацияси билан ким шуғулланиши ҳақида очиқ маълумот йўқ?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Утилизация. Экология баҳона, пул йиғиш мақсадми?

Вазирлар Маҳкамаси 31 январда қабул қилган қарорга кўра 1 майдан бошлаб, электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли даражада ошади. Таҳлилчилар эса бу қарор бир томондан монополияга йўл очишини, иккинчи тарафдан Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни учун зарарли эканини айтишяпти. Нима учун Ўзбекистонда автомобиллар утилизацияси билан ким шуғулланиши ҳақида очиқ маълумот йўқ?

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/hXjdB6BQj-k
👍16👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Утилизация. Экология баҳона, пул йиғиш мақсадми?

Вазирлар Маҳкамаси 31 январда қабул қилган қарорга кўра 1 майдан бошлаб, электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли даражада ошади. Таҳлилчилар эса бу қарор бир томондан монополияга йўл очишини, иккинчи тарафдан Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни учун зарарли эканини айтишяпти. Нима учун Ўзбекистонда автомобиллар утилизацияси билан ким шуғулланиши ҳақида очиқ маълумот йўқ?

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍13👎2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1096-кун | Трамп Зеленский ва Путинни ҳамкорликка чақирди

Якшанбага ўтар кечаси Россия Киев ва Украинанинг бошқа ҳудудларига ракета ва дронлар билан ҳужум қилди.

Макрон Трамп билан учрашиб, Украинага доир музокараларда Европанинг иштирокини таъминлашга уриниб кўради.

АҚШ Украина билан тузмоқчи бўлаётган табиий ресурсларга доир битим шартларини кучайтирди.

Германияда бундестагга муддатидан олдин сайлов ўтказилмоқда.

Эстония Украинага ҳарбий ёрдам жўнатади.

Полша президенти АҚШнинг Марказий Европадаги ҳарбий иштирокини кенгайтиришга чақирди.
👍7
Европада Украинани қўллаш намойишлари ўтказилди

Европа мамлакатларида 23 февраль куни Украинадаги урушнинг 3 йиллиги муносабати билан намойишлар бўлиб ўтди. Тадбирлар иштирокчилари Киевга Россия тажовузига қарши туришда дастак билдиришди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎1
Бош вазир Арипов Толибон мулозими билан учрашди

Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 22 февраль куни Тошкент шаҳрида Толибон шакллантирган афғон ҳукумати раҳбарининг ўринбосари в.б. Мулло Aбдул Ғани Бародар билан икки томонлама музокаралар ўтказган. Бу ҳақда бош вазир матбуот котиби Бекзод Ҳидоятов маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎5👍3
Рим папаси Францискнинг аҳволи оғирлашмоқда

Жорий йилнинг 14 февралидан буён касалхонада ётган Рим папаси Франциск астматик респиратор буҳронни бошдан кечирмоқда. Врачлар унинг аҳволини оғир деб баҳолашяпти. Папанинг ҳуши жойида, бироқ у оғриқ ҳис қиляпти, дея билдирган Ватикан матбуот хизмати.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Ўзбекистоннинг савдо ҳамкорлари ичида Хитой ҳамон пешқадам

Ташқи савдо айланмаси бўйича 2025 йилнинг илк ойида Ўзбекистоннинг энг фаол ҳамкори Хитой Халқ Республикаси бўлган.

Статистика агентлиги қайдича, январь ойида ташқи савдо айланмасининг 22,1 фоизи Хитой ҳиссасига тўғри келади. Иккинчи ўринда 17,7 фоизлик улуш билан Россия бормоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎4
Германиядаги парламент сайловида ХДИ/ХСИ блоки ғалаба қозонди

Германияда бўлиб ўтган парламент сайловида, дастлабки натижаларга кўра, сайловчиларнинг 28,5 фоиз овозини йиғолган “Христиан-демократлар иттифоқи/Христиан-социалистлар иттифоқи” блоки ғалаба қозонди. Бу натижа 23 февраль куни эълон қилинган экзит-полл натижалари билан мувофиқ келмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Санкт-Петербургдаги қурилишда ўзбекистонлик мигрант ҳалок бўлди

Санкт-Петербургнинг Москва туманидаги қурилиш майдонида 24 ёшли ўзбекистонлик муҳожир ҳалок бўлди. 3,5 метр баландликдан қулаган мигрант воқеа жойида жон бергани айтилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎1
“Аризангни қайтариб олсанг, хотиржам яшайсан”.Ўзбекистонда жинсий зўравонлик ҳолатлари нега жиддий тергов қилинмайди?

Сўнгги беш йилда Ўзбекистонда аёллар, жумладан вояга етмаган қизларнинг жинсий зўрланиши ҳолатлари кескин кўпайди. Бироқ руҳий жароҳатни енгиб, зўравонлар (улар орасида кучишлатар идоралар ходимлари ҳам бор) билан курашишга ўзида ирода топа олганлар жуда кам.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎2
Утилизация. Экология баҳона, пул йиғиш мақсадми?

Вазирлар Маҳкамаси қарори билан Ўзбекистонда 1 майдан бошлаб электромобиллар учун утилизация йиғими сезиларли даражада ошади.

Ҳукумат "экология учун фойда ва маҳаллий ишлаб чиқаришни ривожлантириш" дея таъкидлаган бу қадамни таҳлилчилар танқид қилмоқда. Экспертлар фикрича, бу қарор бир томондан монополияга йўл очса, иккинчи тарафдан Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиш жараёни учун зарар.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Зеленский: “Урушни шу ҳафтада тугатиш имконсиз”

Россия Украинага тўлақонли босқин бошлаганига уч йил тўлиши арафасида Украина президенти Владимир Зеленский Киевда катта матбуот анжумани ўтказди. 23 февраль куни ўтказилган анжуман икки соатдан зиёд давом этди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9