@BUGUNUZ™ - Official channel
12.2K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ўзбекистон яна 1,5 миллиард долларлик облигация чиқарди

Ўзбекистон умумий қиймати қарийб 1,5 миллиард АҚШ доллари эквивалентидаги навбатдаги суверен халқаро облигацияларини жаҳон молия бозорларида жойлаштирди.

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маълум қилишича, 18 ва 20 февраль кунлари куни Лондонда АҚШ долларида 7 йиллик, еврода 4 йиллик ва сўмда 3 йиллик суверен халқаро облигацияларни жойлаштириш бўйича буюртмалар қабул қилиниши эълон қилинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎3👍1
Судандаги авиаҳалокатда 40 дан зиёд одам қурбон бўлди

Суданда армияга қарашли транспорт учоғи ҳалокатга учрагани оқибатида юқори лавозимли ҳарбийлар дохил 40 дан зиёд киши қурбон бўлган. Бу ҳақда ахборот агентликлари врачлар ва ҳарбий доиралардаги манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Спортдан кетдим, отларни тарк этолмадим!”

Поп туманидаги Хонобод қишлоғида яшовчи Мадина Ёқубова стереотипларни енгган қиз. У одамларнинг “қиз бола от минмаслиги керак, қиз бола от миниб улоққа кирса фаришта қочади, қиз болага карате билан шуғулланишни ким қўйибди, унинг жойи ошхонада” деган турли туман таънаю дашномларини мардона енгиб чавандозлик билан шуғулланяпти. Карате бўйича қорабелбоғ соҳиби. Беш марта қизлар ўртасида Ўзбекистон чемпиони бўлган.

Одамларнинг гап-сўзлари қишлоқларда чавандоз ва спортчи қизлар кўпайишига доимо тўсиқ бўлади.

Мадина ҳам баъзи сабабларга кўра ҳозир спорт билан шуғуллангани йўқ. Аммо от минишни канда қилмаяпти. Ва қишлоғидаги қизалоқларни ҳам чавандозликка тайёрлаяпти.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍13👎3
Украина уруши: 36 ой 36 та фотосуратда

Озодликнинг украин хизмати фотожурналисти Сергей Нужненко уч йилдан буён ўз мамлакатида кечаётган урушни ёритиб келмоқда. Фотожурналист ижодига мансуб энг таъсирчан суратларни танлаб, эътиборингизга ҳавола этмоқдамиз.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Келин бокира эмас!" Иффат ва номус учун айбланган аёллар

Келин бокира эмас! Тожикистонлик йигит шундай айблов билан судга мурожаат қилди. У турмуш ўртоғининг устидан ариза ёзиб, тўй учун сарфланган барча пулларни қайтаришни талаб қилган. Суд эса унинг арзини рад этиб, ўзига жарима солди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅ИИВ 12 балли жарима тизими қандай ишлашини тушунтирди

✅Хоразмда 71 ёшли эркак ўз ўғлини отиб ўлдирди

✅Ўзбекистонда фавқулодда вазиятлар вазири ўзгарди

✅Ўзбекистон яна 1,5 миллиард долларлик облигация чиқарди

✅Мирзиёев, Жапаров ва Раҳмон Хўжандда учрашади

✅Россия суди Forbes журналистини 8 минг долларлик жарима тортди

✅Хитой Тожикистонда минтақадаги энг узун кўприкни қурмоқчи

✅Қозоғистонда илк АЭС қуриладиган жой аниқланди

✅АҚШ Давлат котиби Россия билан ҳамкорликка умид билдирди

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украин ҳарбийлари тинчлик шартлари ҳақида қандай фикрда?

Украина шарқида жанг қилаётган ҳарбий қўмондонлардан бири, 35-денгиз пиёдалари бригадаси 88-батальон қўмондони ўринбосари “Навигатор”, Украинага босим остида қабул қилинган тинчлик шартлари мос келмаслигини айтади.

У Украина мустақиллик ва ҳудудий яхлитлик борасида келишувга бормаслигини таъкидлаб, мамлакат урушни давом эттиришга тайёр эканини билдирди.

Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг уруш давридаги ёрдамни қоплаш учун Украинадан 500 миллиард долларлик минерал бойликлар талабини рад этди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/bFVfzMzDESE
Жиззах вилояти Бахмал туманидаги 48-мактаб ҳудудида қурилган янги стадионнинг томи ва панжаралари қулаб тушди.

Effect.uz сайти хабар беришича, сунъий қопламали стадион қуриб фойдаланишга топширилганига эндигина 14 кун бўлган эди.

Маълум бўлишича, стадион барпо қилиш лойиҳаси “Ташаббусли бюджет”нинг 2024 йил 1-мавсумида 4 мингдан ортиқ овоз тўплаб ғолиб деб топилган. Лойиҳа доирасида стадион билан бирга мактабнинг иссиқлик тизимини яхшилаш ва таълим маскани атрофини темир панжара билан ўраш ҳам кўзда тутилган.

Жиззах вилояти ҳокимлиги “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК ҳолат юзасидан берган баёнотга кўра, дастлабки ўрганишларда стадион томининг қулаб тушишига кучли табиий офат – шамол ва қалин қор ёғиши сабаб бўлган.

“Бунинг натижасида спорт майдончасининг том қисми зарар кўрган. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган шахслар аниқланмаган. Ҳолат юзасидан буюртмачи ва пудратчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда”, дейилади расмий муносабатда.

Cтадион тез кунларда қайта тикланиб, фойдаланишга топширилишини билдирган “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК қурилиш сифатига доир эътирозларга жавоб қайтармаган.

Мазкур объект “Ягона буюртмачи хизмати” ДУК буюртмачилигида, “Сувиншоот қурилиш лойиҳа” МЧЖ пудратчилигида қурилган бўлиб, лойиҳанинг шартнома қиймати 1 миллиард 190 миллион сўмни ташкил этади.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1099-кун | Краснодарга дрон ҳужуми. Зеленский жума жуни АҚШга келади

АҚШ ва Украина стратегик минерал ресурслар бўйича муҳим келишувга эришди. Бу битим Украинага Вашингтоннинг қўллаб-қувватловини таъминлаш йўлидаги асосий қадамлардан бўлиши айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп урушни тезроқ тугатиш учун дипломатик ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Рейтерс ахборот агентлигининг манбаларига кўра, Трамп шу ҳафта охирида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, битимни расман имзолаши мумкин.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Ўзбекистонда диний концепция белгиланяпти

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/EocK08CcZ2w
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда “Диний концепция”ни белгилаб берувчи қонунни имзолаши кутилмоқда.

Диний эркинликларни кенгайтириш ваъдаси билан ҳокимиятга келган ва Каримов даврида қамоққа ташланган диний маҳкумларни озодликка чиқаргани учун олқишланган Мирзиёев учун диний эркинликлар - сиёсий легитимлик масаласи ҳамдир.

Мирзиёев диний соҳада қонунчиликни бир қадар ўзгартирди, аммо давлатнинг дин устидан қатъий назорати сақланиб қолди.

Рўмол ва соқолга чекловлар, Исломнинг расман рухсат этилган ўзанидан ташқаридаги мусулмонларга босимлар сўнгги пайтларда янада кучайгани кузатилмоқда. Диний таълимга ҳануз эркинлик берилмади.

Конституция ва қонунда диний эркинликлар кафолатланган экан, алоҳида диний концепцияга эҳтиёж борми? Бу концепция диний соҳадаги эркинликларни кенгайтирадими ё аксинча, янада чеклайдими?

Умуман, «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» деб аталаётган қонундан кўзланган мақсад нима?

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳамда АҚШ да яшаётган журналист, Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Жаҳонгир Маматов билан шу ҳақда гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍8
Тошкент ва Исломобод савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

2024 йилда Ўзбекистон ва Покистон ўртасида товар айирбошлаш ҳажми 400 миллион доллардан ошди. Эндиликда бу кўрсаткични 2 миллиард долларга етказиш кўзланмоқда.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Покистон бош вазири Шаҳбоз Шариф Тошкентда 26 февраль куни ўтказган музокараларда шу каби масалалар муҳокама қилинган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎2
АҚШ ва Россия Истанбулда икки томонлама муносабатларга оид музокара ўтказади

АҚШ ва Россия икки томонлама муносабатлар тўғрисида, шу жумладан элчихоналар ишларини изга солиш юзасидан 27 февраль куни Истанбулда музокара ўтказади. Бу ҳақда 26 февраль куни АҚШ Давлат департаменти ва Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров маълум қилишган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

Ўзбекистоннинг иқтидорли ёш журналистларидан бўлган Алишер Рўзиохунов 26 февраль куни оламдан ўтди. Бу ҳақда унинг дўсти ва ҳамкасби Илёс Сафаров Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Трамп иммигрантларга 5 млн доллар эвазига “олтин карта” ваъда қиляпти

АҚШ президенти Дональд Трамп 5 миллион доллар эвазига “олтин карта” (Gold Card) деб аталган яшаш учун рухсатномалар сотилиши ҳақид эълон қилди.

“У сизга грин-карта имтиёзларини беради ҳамда фуқароликка йўл очади. Бадавлат одамлар бу картани сотиб олиб, бизнинг мамлакатимизга келишади”, деган Трамп.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎7👍2
Анора Содиқова судга киритган даъво ёпиқ тарзда кўрилади

Жорий йилнинг 26 февраль куни фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида таниқли журналист Анора Содиқованинг “Муфаса” тахаллуси билан саҳифа юритадиган блогер Мирсаид Ҳайдаровга қарши киритган даъво аризаси кўриб чиқила бошлади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4👍1
ҲАМАС Исроилга гаровдаги тўрт кишининг жасадини топширди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) гаровга олинган тўрт нафар исроилликнинг жасадини топширди. Уларни Қизил Хоч жамиятидан бўлган воситачилар олиб кетиб, ЦАХАЛ вакилларига топширишган, дея хабар қилди The Times of Israel нашри.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Овқатланиш хизмати бўйича тендерда мебелчи фирма ғолиб чиқди

Андижон вилоятидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2022-2025 йилларда ўтказган тендерларда шубҳали ҳолатлар юзага чиқди.

Ҳужжатларни ўрганган Daryo.uz нашрининг хабар қилишича, энг яхши таклиф танловида қўли баланд келган корхоналарнинг таъсисчилари бир-бирига “бегона эмас”.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎2
Марселдаги консулхонага ҳужумда институт ходимлари гумонланмоқда

Францияда етакчи давлат илмий маркази бўлмиш Илмий тадқиқотлар миллий марказининг (CNRS) икки нафар ходими Россиянинг Украинага босқинига 3 йил тўлган 24 февраль куни Марселдаги Россия консулхонаси ҳудудига қўлбола портловчи мосламалар улоқтиришганини эътироф этишган. Бу ҳақда France Presse агентлигига прокуратура вакиллари маълум қилишди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистон: 100 минг кишига 200 та жиноят тўғри келди

Ўзбекистонда 2024 йилда 132 минг 298 та жиноят содир этилган. Жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига 199 тадан тўғри келган.

Бу рақамлар 26 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъуллар томонидан очиқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2👍1