@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
ҲАМАС Исроилга гаровдаги тўрт кишининг жасадини топширди

Фаластиннинг ҲАМАС гуруҳи (АҚШ ва ЕИда террор ташкилоти деб тан олинган) гаровга олинган тўрт нафар исроилликнинг жасадини топширди. Уларни Қизил Хоч жамиятидан бўлган воситачилар олиб кетиб, ЦАХАЛ вакилларига топширишган, дея хабар қилди The Times of Israel нашри.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Овқатланиш хизмати бўйича тендерда мебелчи фирма ғолиб чиқди

Андижон вилоятидаги Олимпия ва паралимпия спорт турларига тайёрлаш маркази 2022-2025 йилларда ўтказган тендерларда шубҳали ҳолатлар юзага чиқди.

Ҳужжатларни ўрганган Daryo.uz нашрининг хабар қилишича, энг яхши таклиф танловида қўли баланд келган корхоналарнинг таъсисчилари бир-бирига “бегона эмас”.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4👎2
Марселдаги консулхонага ҳужумда институт ходимлари гумонланмоқда

Францияда етакчи давлат илмий маркази бўлмиш Илмий тадқиқотлар миллий марказининг (CNRS) икки нафар ходими Россиянинг Украинага босқинига 3 йил тўлган 24 февраль куни Марселдаги Россия консулхонаси ҳудудига қўлбола портловчи мосламалар улоқтиришганини эътироф этишган. Бу ҳақда France Presse агентлигига прокуратура вакиллари маълум қилишди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбекистон: 100 минг кишига 200 та жиноят тўғри келди

Ўзбекистонда 2024 йилда 132 минг 298 та жиноят содир этилган. Жиноятлар сони мамлакат бўйича ҳар 100 минг аҳолига 199 тадан тўғри келган.

Бу рақамлар 26 февраль куни Олий Мажлис Сенатининг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси мажлисида Ички ишлар вазирлиги масъуллар томонидан очиқланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎2👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рус полицияси билан муштлашувда муҳожирлар айбдорми?

Россия нашрлари 25 февралда мигрантлар рус полицияси билан муштлашгани ҳақида хабар беришди. Аммо уларнинг мигрант эканлиги ҳақида расмий идоралар маълумот бермаган. Куни кеча ТАСС нашри Россия тергов қўмитасига таяниб, жанжал кўтарган шахс доғистонлик эканлигини маълум қилди. Можарода иштирок этган қолган шахсларнинг фуқаролиги ва миллати ҳануз тасдиқланмади. Бироқ Россия оммавий ахборот воситалари, Телеграм каналлар ва миллатчи гуруҳлар бу воқеада муҳожирларни айблашни давом этмоқда.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Зеленский Трамп билан келишди - Украинага босқин

АҚШ ва Украина стратегик минерал ресурслар бўйича муҳим келишувга эришди. Бу битим Украинага Вашингтоннинг қўллаб-қувватловини таъминлаш йўлидаги асосий қадамлардан бўлиши айтилмоқда.

Айни пайтда АҚШ президенти Доналд Трамп урушни тезроқ тугатиш учун дипломатик ҳаракатларини давом эттирмоқда.

Рейтерс ахборот агентлигининг манбаларига кўра, Трамп шу ҳафта охирида Украина президенти Владимир Зеленский билан учрашиб, битимни расман имзолаши мумкин.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/WBjKhw8-7Z4
👍2
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Тошкент ва Исломобод савдо ҳажмини 2 млрд долларга етказмоқчи

✅Овқатланиш хизмати бўйича тендерда мебелчи фирма ғолиб чиқди

✅Анора Содиқова судга киритган даъво ёпиқ тарзда кўрилади

✅Журналист Алишер Рўзиохунов 32 ёшида вафот этди

✅ҲАМАС Исроилга гаровдаги тўрт кишининг жасадини топширди

✅АҚШ ва Россия Истанбулда икки томонлама муносабатларга оид музокара ўтказади

✅Трамп иммигрантларга 5 млн доллар эвазига “олтин карта” ваъда қиляпти

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1100-кун | Шимолий Корея Россияга қўшимча кучлар жўнатди

Украиналик Фаоллар Киевдаги АҚШ элчихонаси олдида норозилик намойиши ўтказди.

Доналд Трамп Владимир Зеленский 28 февраль куни Вашингтонга ташриф буюриб, ноёб ерости минераллари бўйича келишув имзолашини маълум қилди.

Полша бош вазири Доналд Туск Европа етакчилари Украинанинг “таслим бўлиши”га йўл қўймаслиги керак, деди.

Зеленский 6 мартдаги ЕИ саммитига таклиф этилган. Анжуманда хавфсизлик ҳақида гап боради.

Шимолий Корея Россияга қўшимча кучлар жўнатди.

Россия ва дунё бундан роппа-роса 10 йил олдин ўлдирилган Борис Немцовни ёдга олди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонда диний концепция белгиланяпти

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/4O8dCXsa8AQ
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Президент Мирзиёевнинг Ўзбекистонда “Диний концепция”ни белгилаб берувчи қонунни имзолаши кутилмоқда.

Диний эркинликларни кенгайтириш ваъдаси билан ҳокимиятга келган ва Каримов даврида қамоққа ташланган диний маҳкумларни озодликка чиқаргани учун олқишланган Мирзиёев учун диний эркинликлар - сиёсий легитимлик масаласи ҳамдир.

Мирзиёев диний соҳада қонунчиликни бир қадар ўзгартирди, аммо давлатнинг дин устидан қатъий назорати сақланиб қолди.

Рўмол ва соқолга чекловлар, Исломнинг расман рухсат этилган ўзанидан ташқаридаги мусулмонларга босимлар сўнгги пайтларда янада кучайгани кузатилмоқда. Диний таълимга ҳануз эркинлик берилмади.

Конституция ва қонунда диний эркинликлар кафолатланган экан, алоҳида диний концепцияга эҳтиёж борми? Бу концепция диний соҳадаги эркинликларни кенгайтирадими ё аксинча, янада чеклайдими?

Умуман, «Ўзбекистон Республикасида фуқароларнинг виждон эркинлигини таъминлаш ва диний соҳадаги давлат сиёсати концепциясини тасдиқлаш тўғрисида» деб аталаётган қонундан кўзланган мақсад нима?

Ўзбекистонлик инсон ҳуқуқлари фаоли Абдураҳмон Ташанов ҳамда АҚШ да яшаётган журналист, Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Жаҳонгир Маматов билан шу ҳақда гаплашдик.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Forwarded from OZODLIK KANALI™
Гвардиола Абдуқодир Ҳусановни яна мақтади

“Манчестер Сити” футбол жамоаси бош мураббийи Пеп Гвардиола “Тоттенҳэм” устидан Лондонда қўлга киритилган ғалабадан кейин ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов ҳақида илиқ фикр билдирди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13👎3
Zimiston-UZ. Газ ва свет муаммоси, метанга навбат билан ўтган қиш

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/t7cpAVwFt1I
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистонликлар бу йилги аёзни ҳам газ муаммоси, метан шохобчаларидаги узун навбатлар ва электр энергиясидаги узилишлар билан ўтказишди. Ҳукуматнинг бу йил қишда газ ва свет муаммоси бўлмайди, қабилидаги ваъдалари ваъдалигича қолди. Олдинда эса мамлакат аҳолисини газ тарифлари ошиши кутмоқда. Расмийлар 1-апрелдан кучга кирадиган янги тарифлар энергетика ислоҳотининг муҳим бир қисми эканини таъкидлашган. Аммо энергетика тақчиллигидан азият чекаётган аксар ўзбекистонликлар учун бу ислоҳотларнинг мазмуни тушунарсизлигича қолмоқда.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Zimiston-UZ. Газ ва свет муаммоси, метанга навбат билан ўтган қиш

Ўзбекистонликлар бу йилги аёзни ҳам газ муаммоси, метан шохобчаларидаги узун навбатлар ва электр энергиясидаги узилишлар билан ўтказишди. Ҳукуматнинг бу йил қишда газ ва свет муаммоси бўлмайди, қабилидаги ваъдалари ваъдалигича қолди. Олдинда эса мамлакат аҳолисини газ тарифлари ошиши кутмоқда. Расмийлар 1-апрелдан кучга кирадиган янги тарифлар энергетика ислоҳотининг муҳим бир қисми эканини таъкидлашган. Аммо энергетика тақчиллигидан азият чекаётган аксар ўзбекистонликлар учун бу ислоҳотларнинг мазмуни тушунарсизлигича қолмоқда.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/t7cpAVwFt1I
👍7👎2
Ўзбекистонда Рамазон ойининг бошланиш санаси эълон қилинди

Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг ахборотини эътиборга олган ҳолда “2025 йилда муборак Рамазон ойининг бошланиши 1 март кунига тўғри келиши”га оид қарор қабул қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
MH17 рейси қурбонларининг яқинлари Трампдан ёрдам сўради

Malaysia Airlines авиаширкатининг “Боинг” учоғи амалга оширган MH17 рейси Донецк вилоятида ҳалокатга учраган пайтда нобуд бўлган кишиларнинг яқинлари АҚШ президенти Дональд Трамп ва Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйенга мурожаатнома йўллашган. Мурожаатномада улар Россия фожиа учун масъулиятни ўз зиммасига олмагунича у билан тинчлик шартномаси тузмасликни талаб қилишган. Бу ҳақда “Європейська правда” нашри хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎1
ИМВ: Давлат қарзи миқдори 40 млрд доллардан ошди

Ўзбекистон Иқтисодиёт ва молия вазирлиги (ИМВ) ҳисоботига мувофиқ, 2024 йил якунларига кўра мамлакатда давлат қарзи 40 миллиард 199 миллион долларни ташкил қилган. Бу кўрсаткич Ўзбекистон ялпи ички маҳсулотининг (ЯИМ) 35 фоизига тенг.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎7
Bloomberg: Туркия Украинада тинчликпарвар кучлар жойлаштирилишини дастаклашга тайёр

НАТОда армиясининг катталиги бўйича Қўшма Штатлардан кейин иккинчи ўринни эгаллаб келаётган Туркия Украинадаги муҳтамал тинчликпарварлик миссияси доирасида ўз қўшинларини йўллашга тайёр, дея хабар қилди Bloomberg мавзудан хабардор манбалардан олинган маълумотларга таянган ҳолда.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7👎3
Intelligence Online: Рустам Иноятов Вануатунинг “олтин паспорти”ни олган

Ўзбекистон Миллий хавфсизлик хизматининг (МХХ, ҳозирги ДХХ) собиқ раиси Рустам Иноятов ва оиласи аъзоларининг бир неча нафари “олтин паспорт” дастури доирасида Вануату давлати фуқаролигини олишган. Бу ҳақда 2022 ва 2023 йилларда сармоя эвазига Вануату паспортини олган шахслар рўйхатини ўрганиб чиққан Intelligence Online нашри хабар қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎9👍1
Трамп, Украина, НАТО ва дипломатик ҳаракатлар ҳақида билиш керак бўлган 4 жиҳат

Дональд Трамп, Украинадаги уруш, НАТО ва Россия ҳақида янгилик чиқмаган кун йўқ. Украина теграсида дипломатик ҳаракатлар шу қадар қизиб кетдики, барини кузатиб бориш қийин бўлиб қолди. Уларнинг асосий 4 жиҳатига эътиборингизни қаратмоқчимиз.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2