@BUGUNUZ™ - Official channel
12.1K subscribers
20.8K photos
10.9K videos
40 files
34.9K links
xabarlar, foto va videolar (tezkor va eksklyuziv)
Download Telegram
Ажнабий сўзларга ўзбекча муқобил таклиф этилмоқда

Ўзбекистон Фанлар академияси Ўзбек тили, адабиёти ва фольклори институти олимларидан иборат ишчи гуруҳ хорижий атамаларни ўзбекча муқобилларига алмаштириш бўйича таклифни илгари сурди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👎4
Яна бир гуруҳ ўзбекистонлик АҚШдан Тошкентга қайтарилади

АҚШ томонидан Коста Рикага депортация қилиниши керак бўлган Ўзбекистон фуқаролари Нью-Йорк орқали Тошкентга қайтарилади.

“Коста Рикага юборилиши режалаштирилган, лекин ватанга қайтиш ниятида бўлган яна 10 нафар фуқаромиз мазкур ҳафта давомида Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича Ўзбекистонга етиб келади”, деб маълум қилди Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Аҳрор Бурҳонов.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистонлик муҳожирларга Тошкентда 8-15 млн сўм маошли иш таклиф қилинди

Ўзбекистоннинг Туркиядаги ва Россиядаги элчихоналари ўзбекистонликлар, жумладан, чет элдаги ўзбек муҳожирларига “Янги Тошкент” қурилишидан иш таклиф қилди. Қайд этилишича, ишчиларга 8 миллион сўмдан 15 миллион сўмгача иш ҳақи берилади.

Бу қурилишда ишлашни истаганлар Ўзбекистон Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига қўнғироқ қилишлари керак. “Агар сиз чет элда бўлсангиз - 0 800 0000 11-76 рақамига, ўзимизда бўлсангиз - 11-76 рақамига қўнғироқ қилиб ишга жойлашишингиз мумкин” дейилади дипломатик ваколатхоналар эълон қилган видеода.

Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.

📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!

Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.

#MigrantMediaCentralAsia
👍11
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Ўзбекистон ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов лавозимидан олинди

✅Тошкентда ўнлаб журналист очиқ судга қўйилмади

✅Курдистон ишчилар партияси 1 мартдан бошлаб Туркия билан ўт очишни тўхтатишини эълон қилди

✅Оқ Уйдаги можародан кейин Зеленский Британияда олқишлар билан кутиб олинди

✅Оқ Уй Украинага бошқа ёрдам бермаслигини маълум қилди

✅Рус аскарлари урушга бормаслик учун ғалаён кўтардилар

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍10
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Европа етакчилари Украинани қўллаб-қувватлаш режасини эълон қилди

Европа давлатлари Россия босиқинига қарши Украинани қўллаб-қувватлаш ҳамда ҳарбий ёрдам масаласини муҳокама қилмоқда.

Британия бош вазири Кир Стармер Европа етакчилари билан Украинани қўллаб-қувватлаш режасини эълон қилди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/1NnerdBUrvo

🎬 YouTube|📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1104-кун | Европа Украинага $2 млрд ажратмоқчи

Европа Украинага 5 мингта ракета снаряди етказиш учун 1,6 миллиард фунт стерлинг (тақрибан 2 миллиард доллар) ажратишини эълон қилди.

Зеленский, АҚШ Украинага ёрдамни бутунлай тўхтатишига ишонмаслиги, боиси “цивилизациялашган дунё етакчилари” Владимир Путинга ёрдам беришни хоҳламайди, деб ҳисоблашини айтди.

Доналд Трамп ва Владимир Зеленский ўртасидаги сиёсий зиддиятлар фонида бу йилги Оскар ғолибларини тақдирлаш маросимида кўплаб санъаткорлар Украинани қўллаб-қувватлаб чиқиш қилди.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” партияси раиси Алишер Қодиров Россиянинг Украинага босқини ўзини оқлаши ҳам мумкин, деган баёнотни берди.

Украина ва дунёдаги энг муҳим янгиликлар билан танишинг.

🎬YouTube|📷Instagram|🚀Telegram
🐤Twitter |📞Whatsap |🔵Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍12👎1
Суиқасддан сўнг: ДХХдан кейин ИИВ раҳбари ҳам ўзгарди

❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/0TQE4GC1B4s
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг

Ўзбекистон ДХХси ва Ички ишлар тизимида сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тозалашдан 3 ой ўтиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. 3 март куни Бобожонов ўрнига Азиз Тошпўлатов тайинлангани маълум қилинди.

Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбалари Пўлат Бобожоновнинг истеъфоси қарори аслида 3 ой аввал олинганини айтишди.

ИИВ раҳбариятидаги истеъфо ва тайинлов сабаби ҳақида ҳам расмий маълумот йўқ.

Бир-биридан мустақил манбалар Пўлат Бобожонов истеъфосини ўтган йилнинг октябрида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасдга боғлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Суиқасддан сўнг: ДХХдан кейин ИИВ раҳбари ҳам ўзгарди

Ўзбекистон ДХХси ва Ички ишлар тизимида сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тозалашдан 3 ой ўтиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. 3 март куни Бобожонов ўрнига Азиз Тошпўлатов тайинлангани маълум қилинди.

Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбалари Пўлат Бобожоновнинг истеъфоси қарори аслида 3 ой аввал олинганини айтишди.

ИИВ раҳбариятидаги истеъфо ва тайинлов сабаби ҳақида ҳам расмий маълумот йўқ.

Бир-биридан мустақил манбалар Пўлат Бобожонов истеъфосини ўтган йилнинг октябрида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасдга боғлашди.

📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/0TQE4GC1B4s

🎬 YouTube|📷Instagram |🚀Telegram
🐤 Twitter |📞WhatsApp |🔵Facebook

Bizga xabar yo'llash uchun
👉
🚀Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
Нодир металлар ва атом. АҚШ Марказий Осиё билан алоқаларни мустаҳкамламоқчи

Трамп маъмурияти Байденнинг ташқи сиёсатини ўзгартириш учун тез ҳаракат қилди, бу айниқса Россия билан муносабатларни тезда яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларда кўзга ташланди. Бироқ, Байден давридан қолган бир мерос борки, Трамп давлат департаменти уни сақлаб қолишга интилаётганга ўхшайди, деб ёзмоқда Eurasianet нашри.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5
Пўлат Бобожоновга янги лавозим берилди

Генерал-лейтенант Пўлат Бобожонов Ўзбекистон президентининг кадрлар сиёсати масалалари бўйича маслаҳатчисининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби маълум қилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2👎1
Ногиронлиги бор болаларга транспорт хизмати кўрсатилади

Ўзбекистонда 2025 йил якунига қадар ногиронлиги бўлган болалар ижтимоий соҳа объектлари, таълим муассасаларига бориб келишига қулайлик яратиш мақсадида ижтимоий транспорт хизмати йўлга қўйилади.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍2
Пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Тошкент шаҳри ички ишлар тизими терговчиси пора сабаб жиноий жазога тортилди.

Kun.uz нашри суд ҳужжатига таяниб ёзишича, Бектемир тумани ИИО ФМБ терговчиси лавозимида ишлаб келган Н.Ҳ. 2024 йил 17 сентябрь куни иш юритувидаги жиноят иши бўйича айбланувчи тариқасида жалб этилган фуқародан қамоқ эҳтиёт чораси қўлламаслик эвазига 500 доллар олганда ушланган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4
Қашқадарёдаги Қизилсув сув омбори "қуритилди"

Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманидаги Қизилсув сув омбори тўсиқлари очилиши оқибатида сувга қўшилиб миллионлаб майда балиқлар оқиб чиққани ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Ўзбек-қозоқ чегарасида қўшимча савдо йўлаклари очилади

Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртадаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш мақсадида тўртта қўшимча савдо йўлаклари очилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВнинг “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7
“Анора” фильми бешта номинацияда “Оскар” ғолиби бўлди

Шон Бейкернинг “Анора” комедияли драмаси энг яхши фильм учун “Оскар” мукофотини олди. Аввалроқ Канна кинофестивали ғолиби бўлган ушбу фильм Киноакадемия мукофотига ҳам асосий талабгорлардан бири деб кўрилаётганди. Бейкернинг ўзи эса энг яхши режиссёр деб топилди.

❤️ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
“Опен бюджет” ҳам ёрдам беролмади”

“Опен бюджет”да “Эски сув қудуғини янгидан қазиш” лойиҳасини ютиб олган қишлоқ ҳали ҳам битта крандан сув ичяпти. 240 хонадонда яшовчи 1000 ортиқ аҳолини сув муаммоси қийнаганлиги учун улар “Ташаббусли бюджет”да овоз йиққан эди.

Ҳар куни 20 та “Дамас” машинасида қишлоқ йигитлари 20 кун Наманган, Андижон, Фарғона вилоятларининг турли туманларида юриб, 7700 та овоз тўплаганди.

Улар 2024 йилнинг 1 декабрида ҳамманинг уйидаги крандан сув тушади деган умидда эди.

Аммо шу кунгача қишлоқ аҳолиси бу ниятига етгани йўқ.

Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видео лавҳалар орқали ёритади.

Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.

#ferghanastories
👍8
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Суиқасддан сўнг: ДХХдан кейин ИИВ раҳбари ҳам ўзгарди

Ўзбекистон ДХХси ва Ички ишлар тизимида сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик тозалашдан 3 ой ўтиб, Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов ишдан олинди. 3 март куни Бобожонов ўрнига Азиз Тошпўлатов тайинлангани маълум қилинди.

Ҳукумат ва ҳуқуқ-тартибот идораларидаги Озодлик манбалари Пўлат Бобожоновнинг истеъфоси қарори аслида 3 ой аввал олинганини айтишди.

ИИВ раҳбариятидаги истеъфо ва тайинлов сабаби ҳақида ҳам расмий маълумот йўқ.

Бир-биридан мустақил манбалар Пўлат Бобожонов истеъфосини ўтган йилнинг октябрида президент администрацияси собиқ мулозими Комил Алламжоновга қилинган суиқасдга боғлашди.

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:

✅Пўлат Бобожоновга янги лавозим берилди

✅Пора олган ИИБ терговчиси қамалди

✅Яна бир гуруҳ ўзбекистонлик АҚШдан Тошкентга қайтарилади

✅Ногиронлиги бор болаларга транспорт хизмати кўрсатилади

✅Қизилсув сув омбори қуритилди

✅Ўзбекистон ва Қозоғистон қўшимча савдо йўлаклари очмоқчи

🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉
https://t.me/ozodnews
👍5