Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1111-кун | Саудия Арабистони Зеленскийни кутмоқда, Оқ Уй олдида отишма
Рус қўшинлари Курск вилоятидаги бир қанча аҳоли пунктларини ўз назоратига олганини айтмоқда.
NBC News: Aмерика президенти Украина президенти Зеленский Россияга ён беришини истайди.
АҚШ Махфий хизмати ходимлари Вашингтонда Оқ уй биноси олдида қуролли кишини яралади.
Илон Маск Украинада Старлинкни ёпмаслигини билдирди.
Трамп маъмурияти USAID дастурларининг 83 фоизини расман бекор қилди.
Урсула фон дер Ляйен: Eвропа Иттифоқи Россия газидан тўлиқ воз кечишга содиқ қолади.
Россия ички ишлар вазири 685 мингга яқин хорижлик “назоратдаги шахс” реестрига киритилганини маълум қилди.
Ҳукумат ва Асад тарафдорлари ўртасидаги тўқнашувларда ҳалок бўлганлар сони 1 018 кишига етди.
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram

👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍8
Қашқадарёдаги “заправка”да ёнғин рўй берди
Қашқадарё вилояти Касби тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида 10 март куни ёнғин содир бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шохобча ҳудудидаги иккита 9 тоннали сиғим ёнган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ

Озодлик радиоси
Қашқадарёдаги “заправка”да ёнғин рўй берди
Қашқадарё вилояти Касби тумани Дўстлик МФЙ ҳудудидаги ёнилғи қуйиш шохобчасида 10 март куни ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, шохобча ҳудудидаги иккита 9 тоннали сиғим ёнган. Тўртта ёнғин қутқарув бўлинмаси…
Иш ташлашлар туфайли Германияда 3500 дан зиёд рейс бекор қилинди
Германиядаги 13 та энг йирик аэропорт 10 март куни ўз ишини бир суткага тўхтатиб қўйди. Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг Ver.di бирлашган касаба уюшмаси қайдича, иш ташлаш шартлари шундай бўлган. Душанба куни аэропортларга ерда хизмат кўрсатувчи ходимлар ишга чиқишмаган − уларнинг меҳнатига давлат сектори тарифларига кўра ҳақ тўланади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Германиядаги 13 та энг йирик аэропорт 10 март куни ўз ишини бир суткага тўхтатиб қўйди. Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг Ver.di бирлашган касаба уюшмаси қайдича, иш ташлаш шартлари шундай бўлган. Душанба куни аэропортларга ерда хизмат кўрсатувчи ходимлар ишга чиқишмаган − уларнинг меҳнатига давлат сектори тарифларига кўра ҳақ тўланади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Иш ташлашлар туфайли Германияда 3500 дан зиёд рейс бекор қилинди
Германиядаги 13 та энг йирик аэропорт 10 март куни ўз ишини бир суткага тўхтатиб қўйди. Хизмат кўрсатиш соҳаси ходимларининг Ver.di бирлашган касаба уюшмаси қайдича, иш ташлаш шартлари шундай бўлган. Душанба куни аэропортларга ерда хизмат кўрсатувчи ходимлар…
👍2
Ўзбекистонлик шахс Сеулдан 5 млн долларга квартира сотиб олди
Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 7,4 миллиард вонга (қарийб 5 миллион 94 минг доллар) квартира сотиб олди. Бу ҳақда Choson.biz нашри хабар қилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 7,4 миллиард вонга (қарийб 5 миллион 94 минг доллар) квартира сотиб олди. Бу ҳақда Choson.biz нашри хабар қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбекистонлик шахс Сеулдан 5 млн долларга квартира сотиб олди
Ўзбекистон фуқароси Жанубий Кореянинг Сеул шаҳридан 7,4 миллиард вонга (қарийб 5 миллион 94 минг доллар) квартира сотиб олди. Бу ҳақда Choson.biz нашри хабар қилди. 41 ёшли ўзбекистонлик пойтахт Сеулдаги машҳур Банпо Хи тураржой мажмуасида жойлашган 244 метр…
👍2
Сурияда Асад тарафдорларига қарши амалиёт тугагани очиқланди
Суриянинг амалдаги расмийлари ағдарилган президент Башар Асад тарафдорларига қарши ҳарбий амалиёт якунлангани ҳақида эълон қилишди, дея хабар қилди Reuters агентлиги.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Суриянинг амалдаги расмийлари ағдарилган президент Башар Асад тарафдорларига қарши ҳарбий амалиёт якунлангани ҳақида эълон қилишди, дея хабар қилди Reuters агентлиги.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Сурияда Асад тарафдорларига қарши амалиёт тугагани очиқланди
Суриянинг амалдаги расмийлари ағдарилган президент Башар Асад тарафдорларига қарши ҳарбий амалиёт якунлангани ҳақида эълон қилишди, дея хабар қилди Reuters агентлиги. Аввалроқ Сурия ҳукумати Ғарбнинг Асад мансуб бўлган озчилик вакиллари бўлмиш алавийларнинг…
👍2👎1
Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Франция президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан ушбу мамлакатда бўлади. Президент матбуот хизматининг маълум қилишича, ташриф доирасида Парижда олий даражадаги музокара…
👍2
Филиппин собиқ президенти ХЖС ордери бўйича ҳибсга олинди
Филиппин собиқ президенти Родриго Дутерте инсонийликка қарши жиноятларга оид иш бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Manila Bulletin нашри расмий ҳужжатларга таянган ҳолда хабар қилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Филиппин собиқ президенти Родриго Дутерте инсонийликка қарши жиноятларга оид иш бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Manila Bulletin нашри расмий ҳужжатларга таянган ҳолда хабар қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Филиппин собиқ президенти ХЖС ордери бўйича ҳибсга олинди
Филиппин собиқ президенти Родриго Дутерте инсонийликка қарши жиноятларга оид иш бўйича ҳибсга олинди. Бу ҳақда Manila Bulletin нашри расмий ҳужжатларга таянган ҳолда хабар қилди. 11 март куни эрталаб Ҳонконгдан учиб келган Дутерте Манила аэропортига қўнганидан…
👍2
Чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан фойдалана олмайди
Ўзбекистонда жорий йил 8 июндан эътиборан чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясидан узиб қўйиш амалиёти жорий этилади. Мамлакат президенти томонидан имзоланган 1044-сонли қонунда ана шундай талаб илгари сурилган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда жорий йил 8 июндан эътиборан чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясидан узиб қўйиш амалиёти жорий этилади. Мамлакат президенти томонидан имзоланган 1044-сонли қонунда ана шундай талаб илгари сурилган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан фойдалана олмайди
Ўзбекистонда жорий йил 8 июндан эътиборан чиқиндидан қарздорлик учун электр энергиясидан узиб қўйиш амалиёти жорий этилади. Мамлакат президенти томонидан имзоланган 1044-сонли қонунда ана шундай талаб илгари сурилган. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, қаттиқ маиший…
👎6
Bloomberg: АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини кўриб чиқмоқда
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқишмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқишмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Bloomberg: АҚШ Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини кўриб чиқмоқда
АҚШ президенти Дональд Трампнинг маслаҳатчилари Россияга нисбатан санкцияларни юмшатиш режасини ишлаб чиқишмоқда. Бу ҳақда Bloomberg агентлиги ўз манбаларидан олинган маълумотларга таянган ҳолда хабар қилди. Агентлик манбаларига кўра, бу ерда гап, жумладан…
👎6👍1
17000000000 сўмлик йўл лойиҳалари сифатсиз бажарилган
Ўзбекистонда 2024 йил давомида йўл-қурилиш соҳасида 242 та объектда қарийб 17 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Ўзбекистонда 2024 йил давомида йўл-қурилиш соҳасида 242 та объектда қарийб 17 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
17000000000 сўмлик йўл лойиҳалари сифатсиз бажарилган
Ўзбекистонда 2024 йил давомида йўл-қурилиш соҳасида 242 та объектда қарийб 17 миллиард сўмлик сифатсиз ишлар бажарилгани аниқланди. Daryo.uz нашрининг Транспорт назорати инспекцияси матбуот хизматига таянган ҳолда ёзишича, инспекция томонидан ўтган йили йўл…
"Мирзиёевнинг суянадиган ҳеч кими йўқ" - Карнеги маркази
11 март куни президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга йўл олмоқда. Президент матбуот хизматига кўра, 13 мартга қадар давом этадиган ташриф чоғида Мирзиёев президент Макрон ва бошқа расмийлар билан асосан, икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларини муҳокама қилади.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
11 март куни президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга йўл олмоқда. Президент матбуот хизматига кўра, 13 мартга қадар давом этадиган ташриф чоғида Мирзиёев президент Макрон ва бошқа расмийлар билан асосан, икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларини муҳокама қилади.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
"Мирзиёевнинг суянадиган ҳеч кими йўқ" - Карнеги маркази
11 март куни президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга йўл олмоқда. Президент матбуот хизматига кўра, 13 мартга қадар давом этадиган ташриф чоғида Мирзиёев президент Макрон ва бошқа расмийлар билан асосан, икки томонлама савдо-инвестиция алоқаларини…
👍3
“Навоий азот”даги портлаш оқибатида бир киши нобуд бўлди
Навоий шаҳрида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида 11 март куни содир бўлган портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди. ФВВ портлаш чоғида нобуд бўлган ва жабрланган кишилар шахсини очиқлаган эмас.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Навоий шаҳрида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида 11 март куни содир бўлган портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди. ФВВ портлаш чоғида нобуд бўлган ва жабрланган кишилар шахсини очиқлаган эмас.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
“Навоий азот”даги портлаш оқибатида бир киши нобуд бўлди
Навоий шаҳрида жойлашган “Навоий азот” акциядорлик жамиятида 11 март куни содир бўлган портлаш натижасида 1 киши ҳалок бўлган, яна 11 киши жароҳатланган. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълумот тарқатди. ФВВ портлаш чоғида нобуд бўлган…
👍4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Хайп учун мигрантни зўрлашда айбладим”
Краснодар шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 21 ёшли қиз мигрант унинг дугонасини зўрлагани тўғрисида ёлғон маълумот тарқатгани ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, у бу орқали ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига эътибор қаратишни истаган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram
Краснодар шаҳар Ички ишлар бош бошқармаси 21 ёшли қиз мигрант унинг дугонасини зўрлагани тўғрисида ёлғон маълумот тарқатгани ҳақида хабар берди. Маълум қилинишича, у бу орқали ижтимоий тармоқлардаги саҳифасига эътибор қаратишни истаган.
Видеони “Озодлик”нинг “Мигрант Медиа” лойиҳаси тайёрлади.
📌 ЧЕТ ЭЛДАГИ ВАТАНДОШ!
Ҳурматли муҳожир, муаммо ёки ютуқларингиз ҳақида бизнинг ижтимоий тармоқлардаги аккаунтларимиз орқали сўзлаб беришни истасангиз @migrantmedia_rferl Телеграм каналига ёзинг.
#MigrantMediaCentralAsia
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5👎4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Водий рақамларда: 2025-йилда Ҳаж сафари учун қайси давлатга қанча квота берилди?
Ҳар йили минглаб мусулмонлар Ҳаж зиёратига боришни орзу қилади, лекин ҳар Саудия Арабистони томонидан ҳар бир давлат учун маълум бир миқдордагина квоталар белгиланади. Чегаралари Фарғона водийсида кесишган уч давлатга бу квоталар қандай тақсимланган? Бу давлатларда Ҳаж нархи қанча? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram
Ҳар йили минглаб мусулмонлар Ҳаж зиёратига боришни орзу қилади, лекин ҳар Саудия Арабистони томонидан ҳар бир давлат учун маълум бир миқдордагина квоталар белгиланади. Чегаралари Фарғона водийсида кесишган уч давлатга бу квоталар қандай тақсимланган? Бу давлатларда Ҳаж нархи қанча? Бугун шу ҳақда гаплашамиз.
Мазкур материал “Озодлик” радиосининг Фарғона водийси бюроси томонидан тайёрланди. Бюро Фарғона водийсида (Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон) яшаётган инсонлар ҳаёти, тарихи ва бугунги кун воқеаларини қизиқарли видеолавҳалар орқали ёритади. Агар сиз ҳам ҳаётингиздаги муаммо ёки ютуқлар билан бизнинг ижтимоий тармоқлардаги ҳисобларимизда бўлишишни истасангиз @ferghana_media (+996 755 99 64 99) Телеграм каналига ёзинг.
#ferghanastories
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
685 мингга яқин мигрантлар “назоратдаги шахс” реестрига киритилди
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ВГТРКга берган интервьюсида 685 мингга яқин хорижлик “назоратдаги шахс” реестрига киритилганини маълум қилди.
Колокольцевга кўра, реестрдан чиқиш учун мигрантлар “ўзининг Россияда бўлишини легаллаштиришга зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш” учун 30 апрелгача полиция бўлимига келишлари лозим.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/tXZ6mpDaW7c
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram
Россия ички ишлар вазири Владимир Колокольцев ВГТРКга берган интервьюсида 685 мингга яқин хорижлик “назоратдаги шахс” реестрига киритилганини маълум қилди.
Колокольцевга кўра, реестрдан чиқиш учун мигрантлар “ўзининг Россияда бўлишини легаллаштиришга зарур бўлган ҳужжатларни тақдим этиш” учун 30 апрелгача полиция бўлимига келишлари лозим.
📌 Тўлиқ видео: https://youtu.be/tXZ6mpDaW7c
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3
Audio
📌Озодликнинг бугунги дастурида:
✅Қашқадарёдаги “заправка”да ёнғин рўй берди
✅Чиқиндидан қарздорлар электр энергиясидан фойдалана олмайди
✅Ўзбекистонлик шахс Сеулдан 5 млн долларга квартира сотиб олди
✅Мирзиёев давлат ташрифи билан Францияга боради
✅Филиппин собиқ президенти ХЖС ордери бўйича ҳибсга олинди
✅Сурияда Асад тарафдорларига қарши амалиёт тугагани очиқланди
✅Иш ташлашлар туфайли Германияда 3500 дан зиёд рейс бекор қилинди
🔴 Ozodlik kanaliga obuna bo'ling! 👉 https://t.me/ozodlikkanali
🔴 Bizga xabar yo'llash uchun 👉 https://t.me/ozodnews

Тармоқларда фаолларга киберҳужумлар кучайди
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oPUIGjiw6OI
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Шу кунларда ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларда кўзга кўринган 20 дан ортиқ жамоат фаолини хориждан пул олиб, Ўзбекистонда барқарорликни бузишга уринишда айблаган видеоролик тарқатилмоқда.
Видеодаги асосий иддаога кўра, ўзбекистонлик 20 дан ортиқ фаол, гўёки АҚШдаги USAID ташкилотидан пул олиб, Ўзбекистондаги блогер ва журналистлар орқали Ўзбекистоннинг тинчлигига путур етказишга уринмоқда.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, айни пайтда айрим вилоятларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бу роликни маҳалла қўмиталарининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларида тарқатишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қатор фаоллар номига айтилган танқидий, обрўсизлантирувчи, камситувчи ёхуд шантаж мазмунидаги чиқишлар ҳам кўпайгани кузатилмоқда.
Бундай киберҳужумларга нишон бўлаётган фаоллар буни ўзларига қарши босим сифатида баҳоламоқда, ҳужумлардан мақсад эса - Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини чекловчи чоралар олдидан ҳукумат кўраётган ҳозирлик, деб тахмин қилмоқда.
Бу вазиятни Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Расул Кушербаев ҳамда таниқли нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаев билан гаплашдик. Шунингдек, суҳбатда таниқли журналист Анора Содиқова, Илёс Сафаров ҳамда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов фикрларини ҳам тинглайсиз.
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram
❗️Кўриш учун линк 👉 https://youtu.be/oPUIGjiw6OI
❗️Озодликнинг ЯНГИ видеосини ҳозироқ YouTube каналида кўринг
Шу кунларда ўзбек тилидаги ижтимоий тармоқларда кўзга кўринган 20 дан ортиқ жамоат фаолини хориждан пул олиб, Ўзбекистонда барқарорликни бузишга уринишда айблаган видеоролик тарқатилмоқда.
Видеодаги асосий иддаога кўра, ўзбекистонлик 20 дан ортиқ фаол, гўёки АҚШдаги USAID ташкилотидан пул олиб, Ўзбекистондаги блогер ва журналистлар орқали Ўзбекистоннинг тинчлигига путур етказишга уринмоқда.
“Эзгулик” инсон ҳуқуқлари ташкилотига кўра, айни пайтда айрим вилоятларда маҳаллий ҳокимият вакиллари бу роликни маҳалла қўмиталарининг ижтимоий тармоқдаги гуруҳларида тарқатишни талаб қилмоқда.
Бундан ташқари, ижтимоий тармоқларда қатор фаоллар номига айтилган танқидий, обрўсизлантирувчи, камситувчи ёхуд шантаж мазмунидаги чиқишлар ҳам кўпайгани кузатилмоқда.
Бундай киберҳужумларга нишон бўлаётган фаоллар буни ўзларига қарши босим сифатида баҳоламоқда, ҳужумлардан мақсад эса - Ўзбекистонда сўз ва фикр эркинлигини чекловчи чоралар олдидан ҳукумат кўраётган ҳозирлик, деб тахмин қилмоқда.
Бу вазиятни Ўзбекистон парламенти собиқ депутати Расул Кушербаев ҳамда таниқли нейропсихолог профессор Зарифбой Ибодуллаев билан гаплашдик. Шунингдек, суҳбатда таниқли журналист Анора Содиқова, Илёс Сафаров ҳамда “Эзгулик” инсон ҳуқуқлари жамияти раҳбари Абдураҳмон Ташанов фикрларини ҳам тинглайсиз.
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Украинага босқин: 1112-кун | Жиддада Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича АҚШ-Украина музокаралари бошланди
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича америка ва украин мулозимлари ўртасида музокаралар бошланди.
Украина Россияга уруш бошланганидан бери энг оммавий дрон ҳужумини амалга оширди. Ўзбекистондан Москвага учган учоқлар захира аэродромларига йўналтирилди.
Мирзиёев Францияга йўл олмоқда. Француз томонига кўра, Макрон ва Мирзиёев ўртасидаги музокаралар кун тартибида Украина ҳам бор.
Душанба куни AҚШ қимматли қоғозлари нархи кескин пасайиб кетди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг тоғаваччаси Украина учун жанг қилган
Сурия муваққат ҳукумати душанба куни курдлар билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади.
🎬 YouTube|📷 Instagram |🚀 Telegram
🐤 Twitter |📞 WhatsApp |🔵 Facebook
Bizga xabar yo'llash uchun
👉🚀 Telegram
Саудия Арабистонининг Жидда шаҳрида Украинада тинчлик ўрнатиш бўйича америка ва украин мулозимлари ўртасида музокаралар бошланди.
Украина Россияга уруш бошланганидан бери энг оммавий дрон ҳужумини амалга оширди. Ўзбекистондан Москвага учган учоқлар захира аэродромларига йўналтирилди.
Мирзиёев Францияга йўл олмоқда. Француз томонига кўра, Макрон ва Мирзиёев ўртасидаги музокаралар кун тартибида Украина ҳам бор.
Душанба куни AҚШ қимматли қоғозлари нархи кескин пасайиб кетди
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнснинг тоғаваччаси Украина учун жанг қилган
Сурия муваққат ҳукумати душанба куни курдлар билан ўт очишни тўхтатиш бўйича келишув имзолади.
Bizga xabar yo'llash uchun
👉
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10
Ўзбекистон учоқлари Москвадан бошқа шаҳарларга йўналтирилди
Жорий йилнинг 11 мартига ўтар кечаси Россия пойтахти Москва ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирилгани муносабати билан бир қатор самолётлар бошқа аэродромларга қўндиригган.
❤️ ТЎЛИҚ МАТЕРИАЛНИ КЎРИШ УЧУН БОСИНГ
Жорий йилнинг 11 мартига ўтар кечаси Россия пойтахти Москва ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирилгани муносабати билан бир қатор самолётлар бошқа аэродромларга қўндиригган.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Озодлик радиоси
Ўзбекистон учоқлари Москвадан бошқа шаҳарларга йўналтирилди
Жорий йилнинг 11 мартига ўтар кечаси Россия пойтахти Москва ҳудудига дронлар ҳужуми уюштирилгани муносабати билан бир қатор самолётлар бошқа аэродромларга қўндиригган. Uzbekistan Airways авиакомпанияси матбуот хизматининг маълум қилишича, Москванинг бир қатор…
👍2
Ҳуқуқбонлар Макронни Мирзиёев билан учрашув чоғида сўз эркинлиги масаласини кўтаришга чақиришди
Президент Эммануэль Макрон 11-13 март кунлари давлат ташрифи билан Францияда бўладиган ҳамкасби Шавкат Мирзиёев билан учрашув чоғида Ўзбекистондаги сўз эркинлиги вазияти хавотирли тарзда ёмонлашаётгани ва ижтимоий тармоқларда мустақил шарҳловчилар таъқиб этилаётгани масаласини кўтариши керак. Бу чақириқ Марказий Осиёда инсон ҳуқуқлари ассоциацияси (AHRCA), Инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро ҳамкорлик (IPHR) ва Норвегия Хельсинки қўмитаси (NHC) томонидан 11 март куни ёйинланган қўшма мурожаатдан ўрин олган.

👍11