Buxoro 24 | Расмий канал
108K subscribers
21.6K photos
8.12K videos
55 files
20.4K links
Бухорода ҳақиқий журналистика!
Аниқ, асосли ва ишончли хабарлар.

Тижорат таклифи учун: @bmup88
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#долзарб
📣Ўзбекистонда никоҳлар сони тўрт йилдан бери камаймоқда

📉2026 йилнинг январ–июн ойларида Ўзбекистонда 92,3 мингта никоҳ қайд этилган.

👉 Каналга уланиш 👈
❤15👎1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

💊 Чиройли бўламан деб гўзаллик қурбонига айланманг: косметологик амалиётдан сўнг аёллар хунук чандиқлар билан қолмоқда.

Гўзал бўлиш истагида косметологларга мурожаат қилган айрим аёллар жарроҳлик амалиётидан сўнг асоратли чандиқлар билан қолмоқда.

Мутахассислар бундай амалиётларни малакали, тегишли мутахассисликка эга шифокорлар бажариши муҳимлигини таъкидлайди. Чунки нотўғри бажарилган жарроҳлик аралашуви саломатликка жиддий зарар етказиши ва ташқи кўринишда доимий излар қолдириши мумкин.

💊 Тиббиёт дунёси канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤23👎2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инстаграмда БЕҲАЁ контентларни чиқмайдиган қилишни ўрганиб олинг.

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг.

👉 Каналга уланиш 👈
❤14👍3
Барча Ички ишлар органлари ходимлари ва фахрийларини 25 октябрь - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар органлари ходимлари куни билан самимий муборакбод этамиз!

Йигитлар, омад! Ватан Сизга ишонади!


👉Каналга уланиш👈
❤9🔥6👍3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ички ишлар мадҳияси | Жасурбек Субхонов

👉Каналга уланиш👈
❤13👍6🔥5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

🇺🇿«МИЛИЦИЯ ХОДИМЛАРИ — ОДДИЙ ИНСОНЛАР, ЛЕКИН ҲАР ҚАЙСИ ОДДИЙ ИНСОН ҲАМ МИЛИЦИЯ БЎЛОЛМАЙДИ!»

Биринчи Президент Ислом Каримовнинг ИИБ ходимлари ҳақидаги таъсирли сўзлари.

«Уларнинг ҳам оиласи, бола-чақаси, орзу-умидлари бор. Уларнинг меҳнатига бутун жамият елкадош бўлиши керак!»

Эл-юрт тинчлиги йўлида хизмат қилаётган барча Ички ишлар органлари ходимларига раҳмат!


Шу соҳада ишлайдиган яқинларни биринчилардан табриклаб қўямиз.

👉Каналга уланиш👈
👍45❤23
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍25❤11
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
👍22❤7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диққат #Тарқатинг

Кечаси ишлаганингиз учун камида 1.5 баробар кўп ҳақ тўланишини билармидингиз

Видеони охиригача кўринг ва батафсил маълумотга эга бўлинг

Ишхона группасига юбориб қўямиз..

👉Каналга уланиш👈
❤18👍4
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Оқтепа тоғи

Пешку тумани..

👉Каналга уланиш👈
❤19👍6
#ДИҚҚАТ #ТАРҚАТИНГ

‼️🚨Тезкор: ҳозирда Телеграмда оммавий равишда "ўлдирувчи ҳавола" тарқатилмоқда. Бир марта босиш – ва сиз ҳисобингизни умуман йўқотасиз!

Фирибгарлар чатларда совғалар ва танловлар кўринишида ҳаволалар тарқатмоқда. Ўтганингиздан сўнг, профилингиз ўз-ўзидан тайёрланган хабарларни тарқатишни бошлайди, кейин эса ҳисобингиз тақиқланади. Уни тиклаш имкони бўлмайди.

Бу расман мессенжер кўнгиллилари томонидан тасдиқланган. Ҳеч қачон таниш бўлмаган ҳаволаларга ўтманг, ҳатто агар уларни дўстларингиз юборган бўлса, улар эҳтимолий равишда бузилган.

Хабарни яқинларга ҳам улашиб огоҳлантириб қўйинг!

👉Каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Долзарб

💊👃Бурундаги тукларни юлиш қанчалик хавфли эканини биласизми? 😳

Бу оддий кўринган одат жиддий асоратларга олиб келиши мумкин.

Видеони охиригача кўринг ва яқинларингизга ҳам юбориб, огоҳлантириб қўйинг!

💊 Тиббиёт дунёси канали
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 145 та медаль билан якунлади

Ўзбекистон терма жамоаси Японияда ўтказилган Параосиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этиб, жами 145 та медални қўлга киритди.

Спортчиларимиз ҳисобида 45 та олтин, 49 та кумуш ва 51 та бронза медали бор. Ушбу натижа билан Ўзбекистон делегацияси мусобақани умумжамоа ҳисобида учинчи ўринда якунлади.

Ўзбекистон параспортчилари халқаро майдонда мамлакатимиз шарафини муносиб ҳимоя қилиб, яна бир бор ўз маҳорати ва матонатини намоён этди.

👉Каналга уланиш👈
👍35❤11
⚔️ Бухорода қатл этилган Британия элчилари: дипломатик хато ёки сиёсий ҳисоб-китоб?

XIX асрда Марказий Осиё Россия империяси ва Буюк Британия ўртасидаги геосиёсий рақобат майдонига айланди. Тарихда бу жараён «Катта ўйин» (The Great Game) номи билан машҳур.
Британия Россиянинг жанубга силжишидан хавотирланар, Россия эса минтақадаги сиёсий ва ҳарбий таъсирини кенгайтиришга интиларди.
Ана шундай шароитда Бухоро амирлиги ҳам икки империя манфаатлари кесишган муҳим ҳудудга айланди.

🇬🇧 Бухорога келган инглизлар
1830-йилларда Александр Бёрнс Бухорога сафар қилиб, минтақанинг сиёсий, иқтисодий ва географик ҳолати ҳақида Британия учун қимматли маълумотлар тўплади.
Аммо ундан кейин келган икки британиялик — Чарльз Стоддарт ва Артур Коноллининг тақдири фожиали якунланди.
Стоддарт 1838 йилда Бухорога дипломатик топшириқ билан келди. Бироқ амир Насрулло билан муносабатлари кескинлашиб, зиндонга ташланди.
1841 йилда Конолли ҳам Бухорога етиб келди. У Стоддартни озод қилишга эриша олмади ва ўзи ҳам ҳибсга олинди.

⚖️ Нега улар қатл этилди?
Тарихчи Мирзо Олим Махдум Ҳожи «Тарихи Туркистон» асарида Стоддартнинг Бухоро саройидаги урф-одатларга етарлича риоя қилмаганини қайд этади.
Жумладан, амир қароргоҳи — Арк олдидан ўтаётганда отдан тушмаслик маҳаллий сиёсий одобга зид ҳисобланган.
Аммо воқеани фақат шу ҳолат билан тушунтириш етарли эмас. Дипломатик мақом, амирликнинг суверенитет ҳақидаги тасаввурлари, ўзаро ишончсизлик ва халқаро вазият ҳам муносабатларга таъсир кўрсатган.
1842 йил 17 июнь куни Стоддарт ва Конолли Бухорода қатл этилди.

🌍 Бухоро нимани йўқотди?
Бу ҳодиса Британия билан дипломатик муносабатларга жиддий зарба берди.
Бироқ «агар элчилар қатл этилмаганида, Британия Бухорони Россиядан ҳимоя қилган бўларди» деган фикрни тарихий ҳақиқат сифатида қабул қилиб бўлмайди. Чунки Британиянинг минтақадаги сиёсати, аввало, ўз империявий манфаатларига асосланган эди.

Шунга қарамай, ушбу воқеа муҳим саволни ўртага ташлайди:

Давлат раҳбари учун сарой маросимларига риоя этилиши муҳимроқми ёки халқаро вазиятдан оқилона фойдаланишми?

Тарих шуни кўрсатадики, дипломатияда маданий тафовутларни тушунмаслик ва ўзаро ишончсизлик баъзан қуролли тўқнашувларсиз ҳам оғир оқибатларга олиб келади.

📚 Манба: @centerasia_library

👉Каналга уланиш👈
❤25👍7🔥4👎1
Forwarded from Markaziy bank
Har oyda aholi va tadbirkorlarning narxlar bo‘yicha fikrlari va inflyatsion kutilmalarini o'rganish uchun qisqa so‘rovnoma o‘tkaziladi
🟣Inflyatsion kutilma degani oddiy: narxlar oshadimi, o‘zgarishsiz qoladimi yoki pasayadimi – siz nimani kutyapsiz?
🟣Sizning javobingiz aholining inflyatsion kutilmalarini tushunishga yordam berib, to‘g‘ri qarorlar qabul qilishga xizmat qiladi.
🟣Javoblaringiz maxfiy saqlanadi, faqat umumiy ko‘rinishda foydalaniladi.
Bir necha soniya ajrating – Sizning fikringiz biz uchun muhim.

🔜SO‘ROVNOMADAN O‘TISH - @kutilma_cbu_bot

So‘rovnoma 2026-yil 31-oktabrga qadar davom etadi.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
#диққат

⚡️ Автомобиль панелидаги белгилар нимани англатишини билиб олинг! 🚘

Янги ҳайдовчиларга ҳам юбориб қўйинг!

👉Каналга уланиш👈
❤3👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#диққат
‼️ Уй сизники, лекин коммунал тўлов тўлаётганда бошқа одамни исми ёки манзили чиқиб қолаётганда нима қилиш керак? Бу муаммони ҳал қилишни ўрганиб олинг!

Керакли маълумот.

👉Каналга уланиш👈
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Иситиш мавсуми қачон бошланади?

Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги иситиш мавсумини бошлаш тартиби эслатди.

Амалдаги қоидаларга кўра, ташқи ҳавонинг ўртача суткалик ҳарорати кетма-кет беш кун +8 даражадан паст бўлса, иситиш мавсуми кейинги кундан бошланиши керак. Бунда фақат тунги эмас, сутка давомидаги ўртача ҳарорат ҳисобга олинади.

Мавсумнинг бошланиш ва тугаш муддатларини Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари белгилайди. Ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган қоидаларда келтирилган.

👉Каналга уланиш👈
❤6
❗️Ўзбекистонда илк бор исломий банк фаолияти учун лицензия берилди

Марказий банк Openbank акциядорлик жамиятига исломий банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия тақдим этди.

Бу Ўзбекистонда исломий банк фаолияти учун берилган илк лицензия ҳисобланади. Қарор Марказий банк бошқаруви томонидан 2026 йил 23 октябрда қабул қилинган.

👉Каналга уланиш👈
🔥11👍4❤2
💼 Ишга жойлашиш учун керакли ҳужжатларни my.gov.uz орқали олиш мумкин

📄 Бепул юклаб олиш мумкин бўлган ҳужжатлар:
🔹 3×4 ўлчамдаги фото;
🔹 ЖШШИР берилгани тўғрисида маълумотнома;
🔹 Яшаш жойи бўйича маълумотнома;
🔹 Иш тажрибаси ҳақида маълумотнома;
🔹 Ўзини ўзи банд қилганлик тўғрисида маълумотнома;
🔹 Таълим муассасасини тугатганлик ҳақида маълумотнома;
🔹 Жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағи тўғрисида маълумотнома;
🔹 Ногиронлик тўғрисида маълумотнома.

Тўлов эвазига олинадиган маълумотномалар:
🔹 Наркология диспансеридан — маълумотнома;
🔹 Руҳий касалликлар диспансеридан — маълумотнома;
🔹 Судланганлик ёки судланмаганлик тўғрисида — маълумотнома.

Ҳужжатларни my.gov.uz сайтидаги "Маълумотномалар" бўлими орқали юклаб олиш мумкин.

👉Каналга уланиш👈
❤6👍1
Бефарқ бўлмаган фуқаролар туфайли қуш табиат бағрига қайтарилди

Бухорода фуқаролардан бирининг хонадонига учиб келган катта кўлбуқа қуши мутахассислар ёрдамида табиий муҳитга қайтарилди.

Маълум қилинишича, қушнинг тақдирига бефарқ бўлмаган фуқаро унга ёрдам бериш мақсадида тегишли мутахассисларга мурожаат қилган.

Шундан сўнг қуш Бухоро ихтисослаштирилган «Жайрон» питомниги ҳудудига олиб борилиб, табиат бағрига қўйиб юборилган.

Мутахассислар ёввойи қушлар ва ҳайвонларга дуч келинганда, уларга ўзбошимчалик билан зарар етказмаслик, зарур ҳолларда эса тегишли мутахассисларга мурожаат қилиш муҳимлигини таъкидлайди.

Табиатни асраш, биологик хилма-хилликни муҳофаза қилиш ва жониворларга ғамхўрлик кўрсатиш атроф-муҳитни муҳофаза қилишнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.

👉Каналга уланиш👈
❤14👍11😁1