CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
2.76K subscribers
293 photos
52 videos
1 file
174 links
Elite offensive security consulting for corporates & governments.

CYBER-BRO - cyber security company official telegram channel!

Contact: @cbro_support | cyberbro@exat.uz - | info@cyber-bro.uz
Download Telegram
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
🔥 Diqqat. CTF Turnir. Cyber-Bro kompaniyasi sizni o‘zining dastlabki CTF turniriga taklif etadi. Ushbu musobaqa har chorakda bir marta bo‘lib o‘tadi va bizning birinchi turnirimiz sizni musobaqaga chorlaydi ⌛️ Qachon va qayerda? - Dastlabki musobaqa 2023…
🚩 Барча киберхавфсизлик соҳаси ишқибозлар диққатига! Эртага, 20 декабрь куни бошланадиган Cyber-Bro дастлабки чораклик CTF турнирига ҳам бир неча соатлар қолмоқда! Ўз маҳоратингизни синаб кўришга тайёрмисиз?

Cyber-Bro CTF шунчаки ўйин эмас, бу реал кибер муҳитда маҳоратингизни ошириш имкониятидир. Бизнинг турнирда реал вазифалар мавжуд. Ўз қобилиятингизни намоён этадиган вақт келди.

Бугун тизимда рўйхатдан ўтиш бошланади. Рўйхатдан ўтиш манзилларини тез орада эълон қиламиз.

📅 Сана: 20 декабрь
⏰ Вақти: 10:00-17:00
📍 Ташкил этилиши: Онлайн

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👏8👍3🔥3👌1
Президент ҳузуридаги IT соҳасига бағишланган йиғилишда киберхавфсизлик масалалари муҳокама қилинди.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида IT инфратузилмасини яхшилаш, соҳа ва тармоқларни рақамлаштириш юзасидан йиғилиш ўтказилди.

Унда IT cоҳаси ривожлангани сари киберхавфсизликни таъминлашнинг долзарблиги қайд этилди.

Таъкидланишича, 2023 йилнинг 11 ойида 5,5 мингта кибержиноят содир этилган. Шундан 70 фоизи банк карталари билан боғлиқ фирибгарлик ва ўғирлик жиноятлари ҳисобланади.

Бугунги кунда Ўзбекистонда 50 га яқин тўлов тизими бўлиб, уларнинг ҳаммаси ҳам киберхавфсизлик талабларига жавоб бермаслиги қайд этилди.

Мутасадди вазирлик ва идораларга барча электрон тўлов тизимлари учун ягона киберхавфсизлик талабларини ишлаб чиқиш ва ижросини қатъий назорат қилиш топширилди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍6🔥3👏3⚡1
👮‍♂️ Интерпол онлайн фирибгарларнинг халқаро тармоғини йўқ қилди

Интерполнинг маълум қилишича, халқаро ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан онлайн молиявий жиноятларга қарши кураш - «Operation HAECHI IV» амалиёти натижасида 34 мамлакатда 3500 га яқин одам ҳибсга олинган ва уларнинг 300 миллион доллар активлари мусодара қилинган. Олти ой давом этган операцияда Осиё, Африка, Европа, Шимолий Америка ва Океания давлатларининг ҳуқуқ-тартибот идоралари иштирок этишди.
Операциядан кўзланган асосий мақсад етти турдаги кибер фирибгарликка қарши курашиш эди:

➖ овозли фишинг (вишинг);
➖ романтик-ишқий фирибгарлик;
➖ товламачилик;
➖ инвестицион фирибгарлик;
➖ ноқонуний онлайн қимор ўйинлари билан боғлиқ пул ювиш;
➖ бизнес электрон почта фирибгарлиги;
➖ электрон тижорат фирибгарлиги.

Ўтказилган операция натижасида 82 112 шубҳали банк ҳисоблари блокланди, 199 миллион доллар нақд пул ва 101 миллион доллар виртуал активлар мусодара қилинди. Инвестицион фирибгарлик, бизнес электрон почта фирибгарлиги ва электрон тижорат фирибгарлиги «Operation HAECHI IV» амалиёти доирасидаги барча тергов ишларининг 75 фоизини ташкил этган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍10🔥6❤1
#яқин_тарих

2018 йил 15 май санасида "Менинг фикрим" порталига ахборот хавфсизлигини ривожлантириш бўйича берилган таклиф ўша пайтда рад этилган эди. Хайриятки, ҳозирга келиб соҳага эътибор қаратиш бошланди. Лекин, қилиниши лозим бўлган долзарб вазифалар жуда кўп.

2023 йилда ёзилган ва ҳали эътибор қаратилмаётган таклифларни балки 2028 йилда чоп этармиз 😁

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍8🔥4⚡3❤‍🔥2👌2
⚡️ Ўзбекистонда охирги 5 йиллик ичида очиқ эълон қилинган дастлабки ransomware ҳужуми аниқланди
⚡️ Озарбайжон Давлат хавфсизлик хизмати томонидан давлатдаги Франциянинг жосуслик тармоғи аниқланди

Ушбу тармоқнинг фош этилишида Франция ташқи разведка хизмати (ДГСE) томонидан амалга оширилган бир қатор муваффақиятсиз операциялар сабаб бўлди. Илгари француз разведка хизматлари Африкада ҳам худди шундай мағлубиятга учраган ва бунинг натижасида "ДГСE" раҳбари ишдан бўшатилган эди.

Куни кеча Франциянинг Озарбайжондаги элчиси Анн Боён мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди. Унга Озарбайжон ҳукуматининг Франция дипломатик миссиясининг икки аъзосини 1961 йилдаги «Вена» конвенциясини бузган ҳаракатлари ва дипломатик мақомларини бузганлиги учун "персона нон грата" деб эълон қилиш тўғрисидаги қарори ҳақида маълумот берилди. Бу шахсларга мамлакатни тарк этишлари учун 48 соат вақт берилди.

Озарбайжон матбуотига кўра, жосуслик амалиёти ҳақида Франция фуқароси Озарбайжон ҳуқуқ-тартибот идораларига ихтиёрий равишда маълум қилган. Бу ҳамкорлик натижасида ўнлаб француз махфий агентлари аниқланган бўлиб, уларнинг бир қисми Озарбайжонда ишлаган, бир қисми эса ҳозирда қўшни давлатлар ва халқаро ташкилотларда фаолият юритмоқда.

Озарбайжон матбуоти Озарбайжон махсус хизматларига, Франция резидентурасининг Жанубий Кавказ, Яқин Шарқ, Украина ва Молдовадаги фаолиятига оид далил ва ҳужжатлар тақдим этилганини ёзмоқда.

Бундан ташқари, айрим хорижий ОАВ ларга кўра, француз жосуслик тармоғи фош этилган мамлакатлар рўйхатида Грузияни ҳам тилга олади.

ОАВ маълумотларига кўра, Франциянинг Озарбайжондаги элчихонаси қароргоҳидан фаолият олиб борган ушбу тармоқ, нафақат жосуслик билан шуғулланган, балки минтақада ўз таъсир доирасини фаол равишда кенгайтирган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍6🏆2🔥1👏1
🔥 Турли давлатларнинг ташқи ишлар вазирликларининг маълумотлари хавф остида

Ўтган ойларда Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига бўлган кибер ҳужумлар ҳақидаги халқаро изланишлар натижалари ҳақида ёзган эдик.

Бугун CYBER-BRO CTI-Cyber threat intelligence экотизими ўта махфий ҳисобланган маълумотларнинг сотилаётгани ҳақидаги хабарни аниқлади.

Жумладан, ҳакерлик форумларида дунёнинг аксарият давлатларининг ташқи ишлар вазирликларига тегишли электрон почта тизимларига кириш ҳуқуқи ва вазирликлардаги ходимларнинг ҳаракатлари, жумладан қачон, қаерга ва қандай вазифалар билан ташриф буюргани ҳақидаги маълумотлар даркнетда сотилаётгани аниқланди.

Манбалардан аниқланишича, барча маълумотлар 0day (бартараф этилмаган ожизлик) сабабли қўлга киритилган.

Сотувчи аниқ далиллар тақдим қилмаган ва барча маълумотларни 20 BTC = 858476$ деб баҳолаган.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9😱3👍2👌2⚡1🎉1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍6🔥4⚡1
Каналимизда 200 га яқин Premium акканунтдаги фойдаланувчилар бор. Каналимизда ҳикоялар (stories) ҳам қўйишни режалаштирганмиз, Premium аккаунтдаги фойдаланувчиларимиздан ушбу ҳаволани босган ҳолда бизни қўллаб-қувватлашларини сўраган бўлар эдик.

https://t.me/cyberbrosecurity?boost
👍18🔥1
Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👌10👍4❤1🕊1
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
Ички ишлар вазирлиги сайти (iiv.uz) хакерлар ҳужумига учради. Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз cyber-bro.uz | Telegram |
Катта эҳтимол билан бу киберхавфсизлик соҳасида фаолият юритаётган хусусий секторга нисбатан амалга оширилган “dirty game”, вандализм ҳисобланади.

Майдонда холис ва тўғри ҳаракат қилиш керак. Бу каби “ўйин”лар соҳа ривожига акс таъсир беради.

@cyberbrosecurity
👍17⚡8
Cyber-Bro томонидан ўтказилган дастлабки чораклик CTF турнирининг натижалари эълон қилинди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
⚡3👍2
Ҳурматли, прокуратура ходимлари, Cyber-Bro жамоаси сизларни касб байрамингиз - Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ходимлари куни билан чин дилдан табриклайди.

Республикамизда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда эркинликларини, жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини, Ўзбекистон Республикаси конституциявий тузумини ҳимоя қилишдаги шарафли вазифангизда улкан зафарлар ҳамроҳ бўлсин!

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
👍8🔥2❤‍🔥1👏1
⚡️⚡️⚡️ Украиналик хакерлар гуруҳи «Киборг», россиянинг "Альфа Банк" маълумотлари базасини тарқатиб юборди

3 ой олдин гуруҳ банкга тегишли маълумотлар базасидан намуна сифатида, 44 минг мижознинг 1 миллион сатрдан ортиқ маълумотларини очиқлашган эди.

Бугун хакерлар умумий ҳажми 100 Гб дан ортиқ - 24 миллион жисмоний шахслар ва 13 миллиондан ошиқ юридик шахслар ҳақидаги қуйидаги маълумотларни очиқлашди :

- Тўлиқ исм фамилия
- контактлар (почта / рақам)
- банк карта тафсилотлари

Ҳаммаси бўлиб 115 миллиондан ошиқ шахсга доир маълумотлар тарқатилган.

2023 йилда ушбу гуруҳ «Муппетс» гуруҳи билан биргаликда «Сирена-Травел» компаниясидан 664 миллиондан ошиқ маълумотларни ўғирлашган эди.

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥16👍3⚡2🏆1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🔥 CYBER-BRO Жамоаси юртимиз жасоратли қалқонларининг байрами билан муборакбот этади.

"Эл-юрт посбони ва қалқони бўлиш – бу дунёда энг улуғ ва муқаддас ишдир". Ўзбекистон Қуролли Кучлари ташкил этилганининг 32 йиллиги ва Ватан ҳимоячилари куни муборак бўлсин!

"Азму шижоатли Ўзбекистон ҳарбийлари – Ватанимиз посбонларига шон-шарафлар бўлсин!"

Бизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз
cyber-bro.uz | Telegram |
🔥11👏5❤3❤‍🔥2👍2