CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
2.76K subscribers
293 photos
52 videos
1 file
174 links
Elite offensive security consulting for corporates & governments.

CYBER-BRO - cyber security company official telegram channel!

Contact: @cbro_support | cyberbro@exat.uz - | info@cyber-bro.uz
Download Telegram
🔵 Security audit & Blue Teaming: RED TEAMING хизмати орқали барча ресурсларингиз ташқаридан ҳеч қандай тақдим қилинмаган имкониятларсиз амалга оширилса, BLUE TEAM орқали буюртмачи ўз ресурсларига ичкаридан кириш имкониятини тақдим қилади ва бу орқали биз бутун тизимни қайтадан ички томондан текширамиз. Одатда ташқаридан яхши ҳимояланган объектларда ичкаридан туриб ходимларни ёллаш (сотиб олиш), Ижтимоий муҳандислик, сохта scamm ва сохта мижоз кўринишидаги турли мақсадли ҳужумлар амалга оширилади, молиявий амалларда ва критик объектларда доим шу каби усуллар қўлланилади. Буни олдини олиш учун биз замонавий ечимларни тақдим қиламиз. Биз айнан соҳанинг барча тактик техник турларини профессионал даражада амалга ошириб келамиз ва бундай ҳужумларни қандай симуляция қилиш ва ундан ҳимоялашни жуда яхши биламиз.

- Заифликлар аниқланиб бартараф қилингач, биз шу статусни доимий назоратда ушлаб туриш учун зарур имкониятларни яратиб берамиз. Бунда ходимларингиз ушбу кибер гигиеник ҳолатни назорат қилиш, аудитдан ўтказиш, мониторинг қилиш ва ҳисоботларни шакллантириш каби автоматлаштирилган амалларни бажаришни ўрганишади.

- Security Audit - хизмати орқали ташкилотингиз ички кибер хавфсизлик қоидаларини ва услубларини ишлаб чиқамиз, ходимларингизни тайёрлаймиз, ўргатамиз. Доимий малака ошириш курсларини шакллантирамиз.

Келажакдаги кибер инцидентларга қарши жавоб бера олувчи махсус кадрларни ташкилот ичида тайёрлаймиз.

- Blue Team - бу махсус гуруҳ юқоридаги барча ишларни комплект амалга оширади, кунлик, ҳафталик ва умумий натижалар ҳақида ҳужжатлар расмийлаштиради, ташкилот раҳбарига тақдим этади ва ҳисобот беради. Гуруҳ веб сайт, сервер, ишчилар компьютерлари ва тармоқнинг умумий ҳолатини 24/7 мониторинглаб назорат қилишади. Энг асосийси бундай ходимлар ўз ташкилотингиз ичида ташкиллаштирилади.

📩 Биз билан боғланиш учун : info@cyber-bro.uz

🌐 Cyber-Bro.uz | 💬 Telegram
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3⚡2👏2🔥1
📚 Cyber Academy: Замонавий таҳдид турлари шу даражада ривожландики, ҳатто киберхавфсизлик билан шуғулланувчи халқаро йирик ташкилотлар ҳам кибер ҳужумларга учрамоқда. Бу албатта ачинарли ва барчани сергак бўлишга ундайди. Киберхавфсизлик соҳасини биз сизга турли йўналишларда мақсадли, режали ва мавсумий тарзда ўргатамиз.

Халқаро инструктор даражасидаги ходимларимиз профессионал тарзда амалиётга асосланган ҳолда дарслар ўтишади. Ходимларингизни иш жойида ва масофадан онлайн ўқитиш имкониятини ҳам тақдим қиламиз. Барча ўқув машғулотлари ўзбек тилида ва амалиётга асосланиб ўтилади.

Замонавий таҳдид ва кибер ҳужумлар, уларни олдини олиш, ҳужумдан кейинги кибер криминалистик изланишлар, ижтимоий муҳандислик ва ундан ҳимояланиш, психологик ва кибер гигиеник муҳитни ўргатамиз, шакллантирамиз!

Хизматларимиздан фойдалангач сиз доимий аъзолик картасига эга бўласиз ва мавсумий тадбирларимизда бепул қатнашишингиз, малака оширишингиз мумкин бўлади.

Хавфсиз дастурий таъминотлар, сайт ва сервер созлаш, SOC - Security Operations Centre, RED/BLUE TEAM лар ишини ҳам айнан академиямизда ўрганасиз. Академиямизда офлайн ўқиш натижасида сиз кейинчалик CYBER-BRO SECURITY да иш ўрганасиз, натижаларингиз ва қизиқишингиз ҳолатига қараб биз ўзимизда ишлашни ҳам таклиф қиламиз ва албатта бу сизни хурсанд қилишига ишонамиз 🥳

Батафсил маълумотлар билан сайтимизда танишинг ёки бизга электрон почта орқали хабар қолдиринг.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6🎉2⚡1🔥1👏1
Сиз ташкилотингизда энг сўнги технологияларни жорий қилган ҳолда хавфсизликни энг юқори даражада таъминлаган деган хомхаёлга умуман ишониб қолманг. Сабаби сизнинг ташкилотингиз унга қарам бўлган лекин сиз унинг ички қоидаларига аралаш олмайдиган катта бир омил ҳам бор. Бу сизнинг ташкилотингизга тўғридан-тўғри уланган Интернет Сервис Провайдер (ISP). Агар ушбу интернет провайдер серверларида заифликлар мавжуд бўлса, ушбу заифликлар билвосита сизнинг ташкилотингизга дахл қилади. Агар сизнинг ташкилотингиз давлат, ҳарбий, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ёки конфиденциал маълумотлар билан ишлайдиган ташкилот бўлса, унда аҳволингиз янада каррасига ёмонлашиши мумкин. Хўш, асосий мақсадга ўтамиз. Ўзбекистонда ISP серверларида хавфсизлик даражаси қай даражада, маршрутларнинг ўзгартирган ҳолда трафикларни мониторинг қилиш мумкинми? Албатта бундай заифликлар Республикамиздаги ISPларда ҳам мавжуд.

Давоми бор ...

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
👍5🔥2🤯2⚡1👏1🎉1
💥💥💥 Cyber-BRO kompaniyasining xodimlari har yili anʼanaviy o‘tkaziladigan Positive Hack Days kunlarida ishtirok etish uchun Rossiya Federatsiyasining Moskva shahrida bo‘lib turishibdi.

Maʼlumot uchun: o‘tgan yili aynan shu turnirda (PHD 11) Cyber-BRO xodimlari onlayn banking tizimlarini buzish bo‘yicha 2 o‘rinni, bankomatlarni buzish bo‘yicha 3-o‘rinni egallashgan edi.

2023 yilgi PHD 12 kunlaridan lavhalar

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🎉21🔥8👍2👌2⚡1🥰1🤩1🏆1
⚡️⚡️⚡️ 2023 йилнинг 31 май куни "Ўзбекистон Республикасининг муҳим ахборот инфратузилмаси объектлари киберхавфсизлигини таъминлаш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-167 сонли Қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Давлат Хавфсизлиги Хизматига янги ваколатлар берилди.

✅ Президент қарорига кўра, эндиликда Давлат хавфсизлик хизмати муҳим ахборот инфратузилмаси (МАИ) объектларида киберхавфсизликнинг таъминланганлик даражасини кузатади, баҳолаш ва мониторинг қилиш тартибини ишлаб чиқади.
Шунингдек, Ахборотлаштириш ва телекоммуникациялар соҳасида назорат инспекцияси билан биргаликда муҳим ахборот инфратузилмасида киберхавфсизликни таъминлаш ҳамда ривожлантириш устидан назорат ва мониторинг олиб боради.

‼️Қарорга кўра, муҳим ахборот инфратузилмаси субъектларига қуйидаги ҳуқуқлар берилмоқда:
➖ бундай объектларда фойдаланилаётган дастурий таъминотлар, қурилмалар ва технологияларидаги заифликлар ҳақида маълумотларни ваколатли давлат органидан олиш;
➖ ўзининг киберхавфсизлик бўлинмаларини ташкил этиш ҳамда чора-тадбирларни ишлаб чиқиш.

ℹ️ Қарор билан тасдиқланган низомда киберҳимоя, муҳим ахборот инфратузилмаси, муҳим ахборот инфратузилмасига киберҳужум, муҳим ахборот инфратузилмаси киберхавфсизлиги терминларига таъриф берилди.

‼️ Муҳим ахборот инфратузилмаси объектларига қуйидаги соҳаларда қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари киради:
☑️ давлат бошқаруви ва давлат хизматлари кўрсатиш;
мудофаа;
☑️ давлат хавфсизлигини, ҳуқуқ-тартиботни таъминлаш;
☑️ ёқилғи-энергетика мажмуи (атом энергетикаси);
☑️ кимё, нефть-кимё тармоқлари, металлургия;
☑️ сувдан фойдаланиш ва сув таъминоти,
қишлоқ хўжалиги;
☑️ соғлиқни сақлаш;
☑️ уй-жой коммунал хизматлар кўрсатиш;
☑️ банк-молия тизими;
☑️ транспорт;
☑️ ахборот-коммуникация технологиялари;
☑️ экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш;
☑️ стратегик аҳамиятига эга бўлган фойдали қазилмаларни қазиб олиш ва қайта ишлаш;
☑️ ишлаб чиқариш иқтисодиётнинг бошқа тармоқларида ва ижтимоий соҳада қўлланиладиган ахборотлаштириш тизимлари.

Постга қўшимча изоҳ: Киберхавфсизлик соҳасида ўз хизматларини кўрсатувчи Cyber-Bro жамоаси ушбу қарорнинг барча бандлари бўйича кенгроқ тушунча ва изоҳлар бериб боришга ҳаракат қилади. Ушбу қарорга асосланиб жамоанинг ўз қарашлари, тавсия ва таклифлари бериб борилади. Бизни кузатишда давом этинг.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍7❤1❤‍🔥1🔥1👏1
2022 йилда ташкил этилган CYBER-BRO компанияси қисқа вақт ичида давлат ва хусусий сектор ичидаги жуда кўплаб ахборот тизимларини киберхавфсизлик соҳасида таҳлил қилиб чиқди. Ва бу жараён давом этмоқда. Ва бу таҳлил натижалари ҳақида бугундан бошлаб каналимизда маълумот бериб борамиз.

Турли вазирлик ва ташкилотларда давлат хавфсизлигига оид муҳим ахборотларнинг хавфсизлигига совуққон муносабатда бўлаётган, ахборот тизимлари хавфсизлиги бўйича мурожаатларга лоқайд, умуман беписанд раҳбарлар учун ҳам «илиқ» гапларимиз бор.

Биз назарда тутган ахборот объектлари шу даражада муҳимки, давлатнинг қон-томири бўлган ҳарбий-ҳуқуқий, банк-молия, муҳим иқтисодий нуқталарга бориб тақалади. Баъзи ахборот тизимларида киберхавфсизлик бўйича вазият критик ҳолатда, ваҳоланки мана шу ташкилотлар баъзи ташкилотларнинг турли псевдо рейтингларида юқори ўринда туради. Ва айнан мана шу ташкилот раҳбарлари ҳукумат ва давлат раҳбариятига киберхавфсизлик соҳаси бўйича ёлғон ҳисоботлар бериш билан овора. Вазият эса анча жиддий.

Бизни кузатишда давом этинг.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥12👍5👌1🏆1
📰 Ўрта Осиё кибермаконидаги вазият бўйича қисқача LONG READ

Манфаатлар тўқнашуви, давлатлар ўртасидаги доимий турли соҳадаги «беллашувлар» очиқ ва махфий ҳолатда олиб борилмоқда. Глобал исиш, сув захираларининг камайиши ва бошқа бир қанча омиллар давлатлар ўртасида бундай табиий ва нотабиий ресурсларга кўпроқ эгалик қилиш учун ўз ўрнида беллашувни келтириб чиқармоқда. Албатта бир давлат бошқа бир давлатни ресурсларини ўғирлаши бу жуда қўпол ва қалтис ҳаракат ҳисобланади ва камдан-кам ҳолда бу содир бўлади.

Ҳеч ким бир-бирини душман сифатида эълон қилмайди лекин доим бир-бирларини кузатишади, бошқалар қандай йўлда ва қандай янги режаларни тузаётганини олдиндан билишга ҳаракат қилинади. Яъни кураш (истиҳборот) кибер маконга кўчади. Узоқ чўзмасдан гапни кибер жосуслик ва виртуал жангларга тўхталамиз.

Келинг буни яқин тарихдан бошласак ва рўйхатни қўшниларимиздан бошлаймиз:

🇰🇬 2012-2013 йилларда Қирғизистон республикасининг қатор веб сайтлари Туркия ва Эстония ҳакерлари томонидан кибер ҳужумларга учради, бу кенг миқёсда веб ресурсларнинг ишдан чиқишига ва ИТ инфратузилмаларнинг ишини тўхтаб қолишига олиб келди. Мақсад шунчаки веб сайтлар эмаслиги ва ҳакерлар ҳужумининг давлатлар миқёсида қўллаб-қувватланиши Ўрта Осиёда кибер жосусликнинг илк очиқ учқунларини кўрсатиб берди ва бу вазиятнинг бошқалар томонидан анча олдин назоратга олинганини билдиради.

🇰🇿 2011 йилда Қозоғистонда қатор сайтларнинг DDOS ҳужумларга учрашини рақиблар иши деб баҳоланди, аммо аслида кибер жосуслик ва кибер терроризм ҳақида гапирилганда Қозоғистонга алоҳида тўхталиш зарур.

🇹🇲 Туркманистон гарчи бирор бир халқаро ҳисоботларда тилга олинмасада шов-шувли HACKING-TEAM компанияси билан Туркман махсус хизматларининг ёзишмалари Wikileaks шарофати билан оммага очиқланди ва ёпиқ деворлар ичидаги назорат виртуал ҳаётда ҳам қўлга олинганини англатади. Энг қизиғи бу ички эҳтиёжлар билан тўхтаб қолмайди.

Wikileaksнинг HACKING-TEAM ҳақидаги маълумотлари жуда қизиқ, таҳлиллар шуни кўрсатадики ушбу гуруҳ давлатларга кибер қуроллар сотишдан ташқари ўз харидорларини доимий кузатган, албатта гуруҳнинг мижозлари турли давлатлар махсус хизматларидир. Бу эса HACKING-TEAM раҳбарларига ёввойи ўрмонда аслида ким овчи эканини кўрсатиб қўйиш имконини берган!

Айнан HACKING-TEAM андозасидан бугунги кунда 🇮🇱 Исроил махсус хизматлари ва уларнинг киберқуроллари фойдаланмоқда.

Энди қўшниларимиз ҳақида давом этамиз
Хитой ҳакерлик гуруҳларининг доимий нишонида мусулмон давлатлари ва Европа туради. Бир қанча ҳисоботларда Хитой гуруҳларининг уйғур тилидаги жосуслик дастурлари аниқланганлиги ҳақида фактлар мавжуд, бундан ташқари CheckPoint мутахассислари тақдим этган ҳисоботга кўра 2014 йилдан буён хитойлик APT «IndigoZebra» гуруҳи доимий Ўрта Осиё давлатлари жумладан Афғонистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонга қаратилган узоқ йиллик фаолиятини фош этди.

«IndigoZebra» гуруҳининг Ўзбекистондаги излари шуни кўрсатадики, улар Ўзбекистон Республикаси Ташқи Ишлар вазирлиги номидан бир қанча доменлар ва фишинг хабарларини восита сифатида ишлатишган, энг қизиғи ушбу доменлар ҳозир хам фаол.

Бу сайтларга кириш тавсия этилмайди:
mfa-uz[dot]com
post.mfa-uz[dot]com
post.mfa-uz[dot]com
ost.mfa-uz[dot]com
mail.mfa-uz[dot]com

Ўзбекистоннинг турли вазирлик ва давлат аҳамиятига молик объектлари бу гуруҳдан турли фишинг ва зарарли хат хабарларни қабул қилишган, жумладан бу хабарларда қуйидаги файлларни кўриш мумкин:

"Recommendation to the Minister.exe"
"материалы к массовому беспорядку.exe"

🇰🇬 Қирғизистон ҳам айнан шу гуруҳдан қуйидаги домен орқали турли зарарли файлларни қабул қилишган:

*.kginfocom[.]com

Давоми пастда ...

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥6❤1👍1
🇹🇯 Ўтган апрель ойида эса Тожикистон билан боғлиқ маълумот очиқланди, унда рус ҳакерлари Тожикистон телекоммуникация провайдерига кириб, 18 та ташкилот, жумладан, ҳукумат амалдорлари ва давлат хизматлари инфратузилмасида жосуслик амалиётини бажаргани маълум бўлди.

2014 йилда эса 🇮🇷 Эронлик ҳакер Тожикистон домен регистраторини бузиб унинг фойдаланувчиларига тегишли йирик доменларни бошқа жойга йўналтириб қўйди.

Тожикистоннинг ўзига тегишли бўлган илк хакерлар гуруҳи эса Раҳимов, Джураев, Назаровлардан иборат бўлиб, улар тўлов карталарига ноқонуний кириш ва фирибгарлик билан шуғулланиб 2013 йилда қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Яқин тарихимиз хронологиясининг жуда қисқа тарифи орқали сиз шуни хулоса қилишингиз керакки бу жиддий беллашув анча олдин бошланган ва кундан-кунга ривожланиб кучайиб бормоқда. Ўзбекистон билан боғлиқ шармандали ҳолатларни (Ўзбекистон Республикасидаги ахборот тизимларига оид ҳар бир ҳолат ҳақида тайёрлаб қўйган ўта муҳим маълумотларимизни яқин кунларда сайт ва каналларимизда эълон қиламиз) тезроқ бартараф қилиш учун ҳаракат қилмоқдамиз. Бизнинг жамоа Республикадаги киберхавфсизлик бўйича ҳақиқий ҳолат ҳақидаги маълумотлар Президентга ва Хавфсизлик кенгашига етиб бормагунча эшикни тақиллатишда давом этамиз. Аммо, баъзи вазирлик ва ташкилотлар ҳолатга ўта совуққон муносабатда бўлишмоқда, баъзи ҳолатларда давлат хавфсизлигига оид тизимлар хавфсизлигига умуман эътибор қаратишмаяпти.

Биз ҳали ҳаракат қиламиз ва Ўзбекистонда салоҳиятли кадрлар бор экан, Республикамиз кибер макони, кибер сарҳадларини сақлаб қолиш ва хавфсизлигини таъминлашга ҳали имконият бор.

Бизни кузатишда давом этинг.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🔥9👍2❤1🏆1
Бир нарсани тўғри тушуниш керак, серверда логин, пароль, порт ва шунга ўхшаш маълумотларни ўзгартирганингиз билан тизим хавфсизлиги таъминланиб қолмайдида. Тизим зўрға «осилиб» турган бўлса, уни «эшик-қулфини» алмаштиргандан фойда йўқ.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍13🤩6👌2🔥1👏1
‼️ Кеча Универсалбанкнинг universalbank.uz сайти ва Ўзбекистон темир йўлларининг uzrailpass.uz сайтлари ҳакерлар томонидан бузиб кетилган. Ҳужум RED WINGS ҳакерлик гуруҳи томонидан амалга оширилгани айтилмоқда.

Ахборот тизимларимизнинг ҳимояси "тўртта чўп билан панжара сифатида" ўралгандан кейин киберхавфсизлик бўйича қандай натижани кутиш мумкин.?

Айнан юқоридаги ахборот тизимларидан бирига бугун алоҳида тўхталиб ўтамиз.

📧 Биз билан боғланиш учун: info@cyber-bro.uz

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍19🔥3⚡1👏1🏆1
🚕 Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган такси иловаси фойдаланувчиларнинг маълумотларига Россия махсус хизматлари тўлиқ ҳуқуқ олмоқда

Тез орада Россиянинг ФХХ таксига буюртма бериш учун мўлжалланган Yandex хизмати (YandexGo ва YanGo) маълумотларига кечаю кундуз кириш ҳуқуқига эга бўлади. Медуза нашрининг аниқлик киритишича ушбу маълумотлар орасида Россиядан ташқарида бўлган буюртмалар тўғрисидаги маълумотлар мавжуд.

Бу эса Арманистон ва Грузиядан тортиб Исроил ва Финляндиягача бўлган кўплаб мамлакатларда фойдаланиладиган Yandex фойдаланувчиларининг маълумотлари хавф остида деганидир.

ФХХ фойдаланувчиларнинг қандай маълумотларига рухсат олади?

✔️ IP манзили;
✔️ қурилма идентификатори;
✔️ унинг тури ва модели;
✔️ ишлатиладиган операцион тизим;
✔️ браузер ёки мобил илова ҳақида маълумот.
✔️ тўлиқ исми ҳақидаги маълумотлар;
✔️ телефон рақами;
✔️ электрон манзил;
✔️ банк маълумотлари;
✔️ фойдаланувчи шарҳлари.
✔️ ва энг муҳим ахборот, барча сафар буюртмалари ва уларнинг манзиллари.

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢20👍3❤‍🔥2🥰1🤩1🏆1
CYBER-BRO Kiberxavfsizlik kompaniyasi
🚕 Ўзбекистонда энг оммабоп бўлган такси иловаси фойдаланувчиларнинг маълумотларига Россия махсус хизматлари тўлиқ ҳуқуқ олмоқда Тез орада Россиянинг ФХХ таксига буюртма бериш учун мўлжалланган Yandex хизмати (YandexGo ва YanGo) маълумотларига кечаю кундуз…
⚡️ Қозоғистондан Yandex ўчирилди

Қозоғистон ҳукумати yandex.kz серверлари мамлакат ташқарисида жойлашгани сабабли ушбу сайтини ўчириб қўйди ва Yandex раҳбариятидан унинг Россия “махсус органлар билан ўзаро алоқаси” ҳақида маълумот талаб қилди. Компания Россия махсус хизматлари Россиядан ташқаридаги фойдаланувчи маълумотларига кириш имконига эга эмаслигига ишонтирди. Кейинроқ сайт қайта ишга туширилди.

‼️ Маълумот ўрнида, Yandex томонидан такси хизматлари кўрсатилувчи YanGo ва YandexGo хизматларининг маълумотлар базалари 3 та давлат серверларида сақланади:

✔️ Финляндия - Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг фуқароларига тегишли маълумотлар сақланади;

✔️ Исроил - Исроил давлатининг фуқароларига тегишли маълумотлар сақланади;

✔️ Россия - бошқа барча давлат фуқароларининг маълумотлари сақланади, шу жумладан собиқ иттифоқ давлатлари фуқароларининг маълумотлари;

Хулосани эса сиз азиз ўқувчига қолдирамиз.

🌐 cyber-bro.uz | 💬 Телеграм
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
😢18👍7❤1🔥1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Are you Prepared for the Next Cyber Attack?
❤‍🔥15😢6⚡4👍2🔥1👏1