#намоз_вақтлари
🕌 Данғара тумани "Саййид Аҳмадхон ҳожи" жоме масжиди намоз вақтлари ⏰
Бомдод 06 : 00
Пешин 12 : 50
Аср 16 : 05
Шом 17 : 40
Хуфтон 19 : 25
👥 Яқинларингизга ҳам улашинг!
👉 @dangara_masjidi 💚
Бомдод 06 : 00
Пешин 12 : 50
Аср 16 : 05
Шом 17 : 40
Хуфтон 19 : 25
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍21❤19🤩2
#Kun_tarixi #diniy_idora #Muftiyat #83yil
✅ 20 ОКТЯБРЬ — ЎЗБЕКИСТОН МУСУЛМОНЛАРИ ИДОРАСИ ТАШКИЛ ТОПГАН КУН!
📅 2026 йил 20 октябрь ушбу қутлуғ даргоҳ таъсис этилганига 83 йил тўлди. 1943 йилнинг айни шу куни Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган уламолар ва дин арбоблари қурултойида мазкур масъулиятли тузилмага асос солинган эди.
📍Диний идора манзиллари:
📍 1943–1956 йиллар: Муфтий Эшон Бобохон ҳазратларининг ҳовлисида;
📍 1956–2007 йиллар: «Бароқхон» мадрасаси биносида;
📍 2007 йилдан: Ҳазрати Имом мажмуасида барпо этилган замонавий бинода;
📍 2026 йилдан: Тошкент шаҳрида бунёд этилган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази биносида фаолият юритмоқда.
🤲 Аллоҳ таоло Диний идорамизнинг келгуси фаолиятига файзу барака берсин!
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook

💬 Тарихдан муҳим қайдлар:
⏺ Ташаббус: 1943 йил июлда Эшон Бобохон бошчилигидаги минтақа уламолари таклифи билан идора очишга расмий рухсат олинди.
🗣 Илк қурултой: 1943 йил 15–20 октябрь кунлари Шайх Эшон Бобохоннинг Қорасаройдаги ҳовлисида бўлиб ўтди.
✅ Илк муфтий: 5 та республикадан келган 160 дан зиёд вакил бир овоздан Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхонни беш республика муфтийси этиб сайлади.
📍Диний идора манзиллари:
📍 1943–1956 йиллар: Муфтий Эшон Бобохон ҳазратларининг ҳовлисида;
📍 1956–2007 йиллар: «Бароқхон» мадрасаси биносида;
📍 2007 йилдан: Ҳазрати Имом мажмуасида барпо этилган замонавий бинода;
📍 2026 йилдан: Тошкент шаҳрида бунёд этилган муҳташам Ислом цивилизацияси маркази биносида фаолият юритмоқда.
🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идорасига раҳбарлик қилган муфтийлар:
1️⃣ Шайх Эшон Бобохон ибн Абдулмажидхон (1943–1957);
2️⃣ Шайх Зиёвуддинхон ибн Эшон Бобохон (1957–1982);
3️⃣ Шайх Шамсиддинхон Бобохонов (1982–1989);
4️⃣ Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф (1989–1993);
5️⃣ Шайх Мухторжон Абдуллоҳ Бухорий (1993–1997);
6️⃣ Шайх Абдурашид қори Баҳромов (1997–2006);
7️⃣ Шайх Усмонхон Темирхон ўғли (2006–2021);
8️⃣ Шайх Нуриддин Холиқназар (2021 йилдан буён).
🤲 Аллоҳ таоло Диний идорамизнинг келгуси фаолиятига файзу барака берсин!
✅Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
📱ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
❤10👍5
Forwarded from Muslim.uz
#21oktyabr #davlat_tili
🇺🇿 21 ОКТЯБРЬ – ЎЗБЕК ТИЛИ БАЙРАМИ КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
✅ Ҳар бир халқнинг тили ва маданиятининг ранг-баранглиги Аллоҳ таолонинг чексиз ҳикмати ва қудрати белгиларидандир. Она тили шунчаки мулоқот воситаси эмас, балки аждодларимизнинг маънавий мероси, иймон-эътиқоди ва миллий ўзлигимиз гаровидир.
🤲 Она тилимизнинг нуфузи ва қадри ҳамиша юксак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзу баракага тўлсин!
⏺ Ўзбек тили байрами барчамизга муборак бўлсин!
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🗣 Ўзбекистон мусулмонлари идораси барчангизни 21 октябрь – Ўзбек тили байрами куни ҳамда она тилимизга давлат тили мақоми берилган қутлуғ сана билан самимий муборакбод этади!
💬 Маҳмуд Кошғарий ва ҳазрат Алишер Навоий сингари буюк мутафаккирларимиз сайқал берган бу бебаҳо неъматни асраб-авайлаш, унинг софлигини сақлаб келажак авлодларга етказиш – барчамиз учун ҳам қарз, ҳам маънавий бурчдир.
🤲 Она тилимизнинг нуфузи ва қадри ҳамиша юксак бўлсин! Юртимиз тинч, хонадонларимиз файзу баракага тўлсин!
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍6❤5😍1
Forwarded from Fayzli Farg'ona
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ibrat_vaqti
☝🏻Haromdan hazar qiling.
✍🏻 Shukurulloh domla Egamberdiyev – Toshloq tumani “Abu Hanifa” masjidi imom-xatibi
✅Bizni kuzating.

Ⓜ️Oʻzbekiston Respublikasi Din ishlari boʻyicha qoʻmitasining 2026-yil 6-avgustdagi 04-07/6346-sonli xulosasi asosida tayyorlangan.
✅Bizni kuzating.
👍4❤2😁1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди». (Табароний ривоят қилган)
Яқинларингизга ҳам улашинг!
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤2
Forwarded from Muslim.uz
#xabar #21oktyabr #Özbek_alifbosi
⏺ Özbek alifbosini takomillaştirişga oid qonun imzolandi
Bu haqda Prezident Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva ma’lum qildi.
Uning ta’kidlaşiça, amaldagi barcha hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qoğozlar öz kuçida qoladi. Darsliklar, peşlavha va körsatkiçlar esa yaroqlilik muddati tugagaç, bosqiçma-bosqiç almaştiriladi.
✅ Özbekiston musulmonlari idorasi
Matbuot xizmati
📱 ISHONCHLI VA RASMIY MANBA
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
✍ Prezident Şavkat Mirziyoyev bugun, 21-oktabr kuni lotin yozuviga asoslangan özbek alifbosini takomillaştirişga oid qonunni imzoladi.
Bu haqda Prezident Administratsiyasi rahbari Saida Mirziyoyeva ma’lum qildi.
Uning ta’kidlaşiça, amaldagi barcha hujjatlar, milliy valyuta va qimmatli qoğozlar öz kuçida qoladi. Darsliklar, peşlavha va körsatkiçlar esa yaroqlilik muddati tugagaç, bosqiçma-bosqiç almaştiriladi.
"Nihoyat, uzoq yillik tarixiy xato tuzatildi", – deya ta’kidlagan Saida Mirziyoyeva.
Matbuot xizmati
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤2
Forwarded from Muslim.uz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
#Диний_идора_фаолияти #дайжест
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
➡️ Батафсил
...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
➡️ Батафсил
...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
➡️ Батафсил (Каттақўрғон) | Батафсил (Тахиатош)
...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
➡️ Батафсил
...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
➡️ Батафсил
...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
➡️ Батафсил
#yangiliklar #dayjest #saxovat #masjidlar #talim
📝 Баҳриддин Хушбоқов
🖌 Баҳром Икромов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
#Диний_идора_фаолияти #дайжест
🗣 Қозоғистонда илмий анжуман ва ўзбек ёшлари билан самимий мулоқот
...Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари, профессор Муҳаммадолим Муҳаммадсиддиқов “Нур-Муборак” университетининг 25 йиллигига бағишланган халқаро анжуманда қатнашиб, Муфтий ҳазратларининг табригини етказди. Сафар доирасида мазкур олийгоҳда таълим олаётган ўзбекистонлик талаба-ёшлар билан самимий учрашув ўтказилиб, уларнинг ўқиш ва илмий изланишлари юзасидан қимматли тавсиялар берилди...
🗣 Диний идорада ҳамюртлар қабул қилиниб, мурожаатлари тингланди
...Ўзбекистон мусулмонлари идорасида фуқаролар билан тўғридан-тўғри очиқ мулоқот ўтказилди. Раис ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов фуқароларни қабул қилиб, масжидлар фаолияти, ҳаж сафари ва шаръий масалалар бўйича мурожаатларини тинглади ҳамда ижтимоий кўмакка муҳтож юртдошларимизга амалий ёрдам кўрсатилди...
🗣 Хушхабар: Хоразмнинг Қўшкўпир туманидаги “Хазрати Эшон бобо” жомесига илк ғишт қўйилди
...Қўшкўпир туманида қад ростлаётган “Хазрати Эшон бобо” жоме масжидининг янги биноси қурилишига тамал тоши қўйилиб, биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди. Хайрли тадбирда Хоразм вилояти бош имом-хатиби Хайрулла домла Абдуллаев, соҳа фидойилари, нуронийлар ва маҳалла аҳли иштирок этиб, янги жоме юрт равнақи ва файзу баракасига хизмат қилишини тилаб хайрли дуолар қилдилар...
🗣 Саховат ва мурувват: Каттақўрғонда 80 та, Тахиатошда 70 та оилага кўмак кўрсатилди
...Самарқанд вилояти бош имом-хатиби ўринбосари Хайрулло домла Саттаров бошчилигида имом-хатиблар ва ҳожилар Каттақўрғон шаҳридаги 80 та эҳтиёжманд оила ҳолидан хабар олди. Худди шундай эзгу ташаббус Қорақалпоғистоннинг Тахиатош туманида ҳам ўтказилиб, 14 та маҳалладаги 70 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари улашилди ҳамда маънавий-маърифий суҳбатлар ўтказилди...
🗣 Жобир домла Элов Навоийда: қироат курси фаолияти ва “Оқтош” жоме масжиди кўздан кечирилди
...Бухоро вилояти бош имом-хатиби, Мир Араб олий мадрасаси ректори Жобир домла Элов Навоий вилояти бош имом-хатиби Темурхон домла Атоев ҳамроҳлигида «Қуръони Карим ва тажвид» курси бўлимидаги таълим жараёни билан танишди. Шунингдек, уламолар Навоий шаҳридаги 3 500 ўринли янги “Оқтош” жоме масжидида намозхонлар учун яратилган шароитларни кўздан кечириб, илмий суҳбат қилдилар...
🗣 Пойтахт масжидларида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ва ижро интизоми ўрганилмоқда
...Тошкент шаҳар вакиллиги Ишчи гуруҳи пойтахтимиз туманларида амалий семинарлар ўтказмоқда. Хусусан, Учтепа, Олмазор ва Мирзо Улуғбек туманларидаги масжидларда ҳужжат юритиш, тозалик, намозхонларга яратилган қулайликлар ҳамда биноларнинг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолати атрофлича кўрикдан ўтказилиб, имом-хатибларга зарур тавсиялар берилди...
🗣 Бухорода «Вақф» фонди томонидан 130 нафар болажонга кузги кийим-кечаклар ҳадя қилинди
...«Вақф» хайрия жамоат фонди Бухоро вилояти филиали ҳомийлар кўмагида Бухоро шаҳридаги 3-сон кўп тармоқли мактаб-интернати тарбияланувчилари ҳолидан хабар олди. Эзгу ташаббус доирасида нутқ ва эшитишида нуқсони бўлган 130 нафар ўғил-қизга жами 14 миллион сўмлик мавсумий кийим-кечаклар туҳфа қилиниб, болажонлар кўнгли шод этилди...
#yangiliklar #dayjest #saxovat #masjidlar #talim
📝 Баҳриддин Хушбоқов
🖌 Баҳром Икромов
✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤5👍1
Forwarded from DX
Internetdagi diniy axborotlarga aldanmang — ishonchli manbani tanlang!
“MEZON” platformasining @dinuzbbot — “Xavfsiz bot” xizmati orqali taqiqlangan kontent va shubhali profillarni tekshirish, diniy savollarga murojaat yuborish, ishonchli diniy-maʼrifiy maʼlumotlar hamda dolzarb yangiliklardan foydalanish mumkin.
Axborotni tekshiring, ishonchli manbalarga tayaning! — @dinuzbbot
Mezon Telegram | Mezon Instagram | Mezon YouTube | Mezon Bot
———
Интернетдаги диний ахборотларга алданманг — ишончли манбани танланг!
“MEZON” платформасининг @dinuzbbot — “Xavfsiz bot” хизмати орқали тақиқланган контент ва шубҳали профилларни текшириш, диний саволларга мурожаат юбориш, ишончли диний-маърифий маълумотлар ҳамда долзарб янгиликлардан фойдаланиш мумкин.
Ахборотни текширинг, ишончли манбаларга таянинг! — @dinuzbbot

❤3👍1