Бизнесда вақт — бу пул. Пул тушишини кутиб ўтириш даври ўтди
Айрим тадбиркорлар терминалдан тушум қачон келиб тушар экан, деб кутиб ўтирган бир пайтда, бошқалари аллақачон етказиб берувчилар билан ҳисоб-китоб қилишга, янги товар харид қилишга ва шошилинч харажатларни ёпишга улгурмоқда.
InfinBANK тадбиркорлар учун кутиш вақтини қисқартирди. Энди банкнинг POS-терминаллари орқали тўланган маблағлар ҳисобингизга атиги 1 дақиқада келиб тушади.
Бу бизнес учун шунчаки тезлик эмас, балки ишларни "эртага" қолдирмай, тезкор қарорлар қабул қилиш деганидир.
Энг яхши томони — ортиқча қоғозбозлик ва йўлга вақт сарфлашнинг кераги йўқ. Терминалларни банкка бормасдан, онлайн буюртма қилсангиз бўлади.
📞 Батафсил маълумот ва корпоратив мижозлар учун колл-марказ: +998712025080
Реклама

Қашқадарёда Осиё тараққиёт банки билан А-380 автомобиль йўлининг вилоятдан ўтувчи 100 километр қисмини реконструкция қилиш бошланади. Лойиҳа қиймати 350 миллион доллар.
Қарши шаҳрининг айланма йўли 5,5 километрга узайтирилиб, мазкур магистралга уланади. Масъулларга техник-иқтисодий асосларни шу йил якунига қадар тайёрлаб, январдан қурилиш ишларини бошлаш топширилди.
«Қарши – Помуқ» ва «Ғузор – Бейнау» йўлларидаги темир йўл кесишмаларида поезд ўтаётган вақтда катта тирбандлик юзага келмоқда. Бу жойларда қиймати 250 миллиард сўм бўлган иккита замонавий йўл ўтказгич қурилади.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Туризм қўмитаси савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси вакилларига янги ташаббус билан чиқди. Қўмита тадбиркорлик субъектларидаги ҳожатхоналарнинг фақат ўз мижозлари учун хизмат қилишини бизнесдаги жиддий йўқотишлардан бири сифатида баҳоламоқда.
Хориж тажрибасига таяниб маълум қилинишича, барча учун очиқ ва бепул ҳожатхона энг самарали маркетинг ҳамда мижоз жалб қилиш воситаларидан бири ҳисобланади. Ўрганишларга кўра, бундай бепул хизматдан фойдаланган йўловчиларнинг қарийб 40 фоизи миннатдорлик эвазига объектдан нимадир харид қилмасдан кетмайди. Шунингдек, бу харидорларнинг келгусида мазкур шохобчани бошқаларга ҳам тавсия этиш эҳтимолини оширади.
Шу муносабат билан, тадбиркорларга обектларнинг кириш қисмига «Ҳожатхона бепул» (Free WC) ёзувини жойлаштириш ва ундан барча фойдаланиши учун шароит яратиш тавсия этилмоқда. Ушбу амалиёт аҳоли ҳамда туристлар учун ижтимоий қулайлик яратиш билан бирга, тадбиркорнинг савдо айланмаси ўсишига бевосита хизмат қилиши таъкидланган.

“Янгилик қилиб, “Американи очиш керак эмас” — Эркинжон Турдимов Таълим ва илм-фан вазирлиги олдида турган вазифалар ҳақида
Пахтакорлар хирмони 4 миллион 630 минг тоннага етибди
2026 йил 22 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 4 миллион 630 минг тонна пахта йиғиб олинди, бу белгиланган режанинг 103 фоизини ташкил этди, деб хабар бермоқда Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Инфографикада кечаги “ҳисобот”.

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Саида Мирзиёева Туркманистонга ташрифи акс этган янги видеони эълон қилди
Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева Ашхобод шаҳрига амалга оширган ташрифи ва у ердаги муҳим учрашувлар акс этган видеолавҳани бўлишди. Ташриф доирасида Туркманистон ва Озарбайжон вакиллари билан қатор гуманитар тадбирлар ташкил этилди.

Жиззах вилояти халқаро инвесторлар олдида ўз баҳосига эга бўлибди
Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings Жиззах вилоятига «BB−» халқаро кредит рейтингини берибди. Прогноз — «Барқарор».
Fitch таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса «aa» баҳо берилган.
Хўш, бу рейтинг нима беради?
Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Fitch каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.
Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.
Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.

Вазирлар Маҳкамасининг 588-сон қарори билан лифтлардан хавфсиз фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тартиби тасдиқланди.
Эндиликда янги қурилган уйлардаги лифтларга қурилиш ташкилотлари бир йил давомида мажбурий сервис хизмати кўрсатади. Шунингдек, лифтларга мунтазам техник хизмат кўрсатиш талаблари белгиланди.
Лифтлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари савдоси эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Хавфсиз лифт» электрон платформаси орқали амалга оширилади.

Ipoteka bank OTP Group UZCARD Moment тезкор карталарини чиқаришни бошлади. Картани банкнинг исталган бўлимидан бир неча дақиқада олиш мумкин – паспорт ёки ID-карта бўлса кифоя.
UZCARD Moment кундалик ҳисоб-китоблар: товар ва хизматлар учун тўловлар, пул ўтказмалари, нақд пул ечиб олиш ва жамоат транспортида ATTO орқали тўловлар учун мос келади.
Карта берилгандан сўнг уни – тўловлар, пул ўтказмалари, QR-хизматлар ва карталарни бошқариш имконига эга Ipoteka Mobile’га уланади.
2026 йил 30 ноябргача жисмоний шахслар учун карта чиқариш бепул.
Батафсил
UZCARD. Қулай яшанг.

Зироат Мирзиёева бошчилигида бола тақдирига бағишланган кўргазма намойиш этилди
«Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган ноёб кўргазма билан танишди. Унда боланинг дунёга келишидан то мустақил касб танлашигача бўлган бутун бир ҳаёт йўли ва бу жараёндаги давлат ҳамда жамиятнинг масъулияти очиб берилди.
Манба
«Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган ноёб кўргазма билан танишди. Унда боланинг дунёга келишидан то мустақил касб танлашигача бўлган бутун бир ҳаёт йўли ва бу жараёндаги давлат ҳамда жамиятнинг масъулияти очиб берилди.
Манба
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасидаги назоратсизлик, давлатсизлик, ўзибўларчилик, коррупция, афсуски, ҳали кўплаб фожиаларга олиб келади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм қўмитаси болаларга ҳожатхонадан тўғри фойдаланишни ўргатадиган видеоролик тайёрлабди.
Видеода ҳожатхонадан фойдаланиш тартиби, шахсий гигиена қоидалари, қўлни совунлаб ювиш ва умумий жойларни озода сақлаш содда тилда тушунтирилган.
Қўмита кейинги пайтларда ҳожатхоналар масаласига жиддий эътибор қаратяпти. Аввалроқ тадбиркорларга ҳожатхоналарни ҳамма учун бепул қилиш ва кириш қисмига “Free WC” ёзувини илиб қўйиш тавсия этилганди.
Яхши ташаббус. Жамоат жойларидаги тозаликка муносабатни болаликдан шакллантириш керак. Туризмни ривожлантиришда бундай оддий масалалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги муҳим.