davletovuz
78.4K subscribers
9.81K photos
2.51K videos
195 files
12.4K links
Кузатувлар, фикрлар. ИМҲО — шахсий фикри ожизимча, дегани. Админга ёзиш учун махсус бот: @davletovuz_bot
Тижорий ҳамкорлик учун: @davletovuz_reklama_bot
Download Telegram
Жиззах вилояти халқаро инвесторлар олдида ўз баҳосига эга бўлибди

Дунёнинг нуфузли рейтинг агентликларидан бири — Fitch Ratings Жиззах вилоятига «BB−» халқаро кредит рейтингини берибди. Прогноз — «Барқарор».

Fitch таҳлилчиларига кўра, Жиззах иқтисодиёти республикадаги ўртача суръатдан тезроқ ўсмоқда. Вилоятнинг молиявий профилига эса «aa» баҳо берилган.

Хўш, бу рейтинг нима беради?

Гап шундаки, хорижий инвестор бирор ҳудудга пул тикмоқчи бўлса, унинг молиявий аҳволи, қарзларини қайтариш имконияти ва хатарларига ҳам қарайди. Fitch каби халқаро агентликнинг баҳоси шунинг учун керак.

Энди Жиззах вилоятининг ҳам инвесторлар олдига қўядиган мустақил халқаро баҳоси бор.

Албатта, рейтингнинг ўзи завод қуриб, одамларни ишли қилиб қўймайди. Лекин инвестиция жалб қилишда қўшимча имконият яратади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Вазирлар Маҳкамасининг 588-сон қарори билан лифтлардан хавфсиз фойдаланиш ва уларга техник хизмат кўрсатиш тартиби тасдиқланди.

Эндиликда янги қурилган уйлардаги лифтларга қурилиш ташкилотлари бир йил давомида мажбурий сервис хизмати кўрсатади. Шунингдек, лифтларга мунтазам техник хизмат кўрсатиш талаблари белгиланди.

Лифтлар ва уларнинг эҳтиёт қисмлари савдоси эса Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган «Хавфсиз лифт» электрон платформаси орқали амалга оширилади.
Ipoteka bank OTP Group UZCARD Moment тезкор карталарини чиқаришни бошлади. Картани банкнинг исталган бўлимидан бир неча дақиқада олиш мумкин – паспорт ёки ID-карта бўлса кифоя.

UZCARD Moment кундалик ҳисоб-китоблар: товар ва хизматлар учун тўловлар, пул ўтказмалари, нақд пул ечиб олиш ва жамоат транспортида ATTO орқали тўловлар учун мос келади.

Карта берилгандан сўнг уни – тўловлар, пул ўтказмалари, QR-хизматлар ва карталарни бошқариш имконига эга Ipoteka Mobile’га уланади.

2026 йил 30 ноябргача жисмоний шахслар учун карта чиқариш бепул.

Батафсил

UZCARD. Қулай яшанг.

Реклама
Зироат Мирзиёева бошчилигида бола тақдирига бағишланган кўргазма намойиш этилди

«Zamin» халқаро жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Зироат Мирзиёева саммит меҳмонлари билан биргаликда марказий қаҳрамони Бола бўлган ноёб кўргазма билан танишди. Унда боланинг дунёга келишидан то мустақил касб танлашигача бўлган бутун бир ҳаёт йўли ва бу жараёндаги давлат ҳамда жамиятнинг масъулияти очиб берилди.

Манба
1 млн сўмлик банкнота чиқарилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз — Марказий банк
Ансабхон Акаидинович Закиров Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги директори лавозимига тайинланди.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш соҳасидаги назоратсизлик, давлатсизлик, ўзибўларчилик, коррупция, афсуски, ҳали кўплаб фожиаларга олиб келади.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Туризм қўмитаси болаларга ҳожатхонадан тўғри фойдаланишни ўргатадиган видеоролик тайёрлабди.

Видеода ҳожатхонадан фойдаланиш тартиби, шахсий гигиена қоидалари, қўлни совунлаб ювиш ва умумий жойларни озода сақлаш содда тилда тушунтирилган.

Қўмита кейинги пайтларда ҳожатхоналар масаласига жиддий эътибор қаратяпти. Аввалроқ тадбиркорларга ҳожатхоналарни ҳамма учун бепул қилиш ва кириш қисмига “Free WC” ёзувини илиб қўйиш тавсия этилганди.

Яхши ташаббус. Жамоат жойларидаги тозаликка муносабатни болаликдан шакллантириш керак. Туризмни ривожлантиришда бундай оддий масалалар ҳам эътибордан четда қолмаслиги муҳим.

⁠Манба
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги кўп қаватли уйлар қурилишида белгиланган меъёрларга риоя этишга чақирди.

Талабларга кўра, Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳар 10 та хонадонга камида 7 та автотураргоҳ ажратилиши, мавзе ҳудудининг камида 30 фоизи кўкаламзорлаштирилиши шарт.

Шунингдек, янги қурилишлар қўшни уйларнинг табиий ёритилишига салбий таъсир кўрсатмаслиги лозим. Талабларни бузганлик учун жавобгарлик белгиланган.
Ўзбекистон Эронга норозилик нотаси топширди

Эроннинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Муҳаммад Али Искандарий Ташқи ишлар вазирлигига чақиртирилди ва унга мамлакатнинг қатъий эътирозини ифодаловчи норозилик нотаси топширилди.

Бунга Эроннинг хорижий давлатлардаги бир қатор дипломатик ваколатхоналари, хусусан, Зимбабведаги элчихонаси томонидан Х ижтимоий тармоғида эълон қилинган материаллар сабаб бўлди.
AloqaBank Пешкуда аҳоли даромадларини ошириш ва камбағалликни қисқартиришга кўмаклашмоқда

Бухоро вилоятининг Пешку туманида AloqaBank бошқаруви раиси ўринбосари иштирокида аҳоли ва тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ўтказилди. Учрашувда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, чорвачиликни йўлга қўйиш ва янги бизнес лойиҳаларини молиялаштириш масалалари кўриб чиқилди. Шунингдек, иссиқхона хўжаликлари фаолияти ўрганилиб, тадбиркорларнинг муаммо ва таклифлари тингланди.

«Ҳолбор» МФЙда ишсиз ва камбағал оилалар бандлигини таъминлаш, уларни касб-ҳунарга ўқитиш ҳамда барқарор даромад манбаларини яратиш бўйича чоралар белгиланди. «Маҳалла сервис хизмат кўрсатиш шохобчаси» фаолиятини йўлга қўйиш ҳам режалаштирилди.

Реклама