QUR'ON VA SUNNAT || Namoz | taqvim
117K subscribers
8.88K photos
12.4K videos
41 files
31K links
« Dindosh_uz » илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Диний саволлар учун 👇
👉: Savollar.muslim.uz

👨‍💻 Reklama:
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

Шу дуони сизни яхши кўрадиган ва сиз хам яхши кўрадиган инсонга юборинг.

🫰Бахт, омад, муваффақият, меҳр-муҳаббат ҳамиша ҳамрохингиз бўлсин!


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🥰2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

#СУБХАНАЛЛОХ

АЛЛОҲНИНГ БУ МЎЪЖИЗАЛАРИНИ КЎРИБ КЎЗИНГИЗ ҚУВНАЙДИ😍

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤9👍1🤩1
✅🩵🩵🩵

НАМОЗ:

5 маҳал намоз ўқийдиган одам бир кунда:

- 40 маротаба “Бисмиллаҳ”
- 40 маротаба “Фотиҳа сураси”
- 80 маротаба “Ар-Раҳмон”
- 80 маротаба “Ар-Роҳим”
- 213 маротаба “Аллоҳу Акбар”
- 120 маротаба “Субҳана Робби Ал-Аъзийм”
- 240 маротаба “Субҳана Робби Ал-Аъла”
- 15 маротаба “Субҳанака” ни яъни “Сано дуоси”
- 40 маротаба “Самъи Аллоҳу лиман ҳамидаҳ”
- 40 маротаба “Роббана лакал ҳамд”
- 40 маротаба “Омийн (Ей Аллоҳ дуоимни қабул қил)”
- 33 маротаба “Зам сура”
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Пайғамбаримизга саловат
- 21 маротаба “Ташаҳҳуд” ни ўқиб Шаҳодат калимаси
- 26 маротаба Фаришталарга ва мўминларга салом
- 13 маротаба “Аллоҳумма антас Салам”
- 13 маротаба “Роббана атина” дуоси
- 13 маротаба “Роббана иғфирлий” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма солли ва салим” дуоси
- 15 маротаба “Аллоҳумма барик” саловати
- 15 маротаба “Шайтон” дан паноҳ тилайди.
Шуни билингки, энг хайрли амалингиз “Намоз” дир.


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍9❤8🔥2
✅🩵🩵🩵

📿✨ ЗИКР... ✨📿

🤲 ТАҲЛИЛ, ТАСБЕҲ, ТАКБИР, ТАҲМИД ВА ИСТИҒФОР АЙТИШНИНГ ФАЗИЛАТИ

🌿 ТАҲЛИЛ — бу:

☝️ لَا إِلٰهَ إِلَّا اللّٰهُ
«Ла илаҳа иллаллоҳ»

Яъни: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ», дейиш. 🤍

🌸 ТАСБЕҲ — бу:

📿 سُبْحَانَ اللّٰهِ
«Субҳаналлоҳ»

Яъни: «Аллоҳ ҳар қандай айбу нуқсондан покдир», дейиш. 🌷

✨ ТАКБИР — бу:

☝️ اللّٰهُ أَكْبَرُ
«Аллоҳу акбар»

Яъни: «Аллоҳ буюкдир», дейиш. ❤️

🌹 ТАҲМИД — бу:

🤲 الْحَمْدُ لِلّٰهِ
«Алҳамдулиллаҳ»

Яъни: «Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин», дейиш. 💚

💫 ИСТИҒФОР — бу:

🥺 أَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ
«Астағфируллоҳ»

Яъни: «Аллоҳдан гуноҳларимни мағфират этишини, кечиришини сўрайман», дейиш. 🤲

📿 لَا إِلٰهَ إِلَّا اللّٰهُ
🌸 سُبْحَانَ اللّٰهِ
✨ اللّٰهُ أَكْبَرُ
🌹 الْحَمْدُ لِلّٰهِ
💚 أَسْتَغْفِرُ اللّٰهَ

🤍 Тилимиз зикрда, қалбимиз шукрда бўлсин!

☝️ САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 🌹

🤲 АЛЛОҲ БАРЧАМИЗДАН РОЗИ БЎЛСИН! ОМИН! ❤️


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤13👍1
✅🩵🩵🩵

​​​​ОНАНГИЗ БУ ГАПЛАРНИ ҲЕЧ ҚАЧОН СИЗГА АЙТОЛМАЙДИ!😔
Буни уларнинг номидан биз сизга айтамиз!👇

#Албатта_ўқинг

🍂 Олдимга қўлларингизда мен учун арзимаган бўлса ҳам, бирор нарса кўтариб келишингиз, менга бўлган ЭЪТИБОРингизни билдиради…

🍂 Мен билан ишингиз бўлмай, телефонингиз билан МАШҒУЛ бўлишингиз, мени ёш боладек бу нарсаларни тушунмайди, деб
ҳисоблашингиз, бир нима десам, чалғитди, деб жаҳлингиз чиқишидан хафа бўламан!

🍂 Ошхонада белим оғриб, оёқларимда қувват қолмай, сиз ва фарзандларингиз учун ОВҚАТ тайёрласам­да, еганингизда сизга ёқмай энса қотиришингиз, юрагимни парчалайди…

🍂 Уйга келсангиз, худди мени кўриш учун эмас, бир­бирингиз билан гаплашгани келгандек, сизнинг суҳбатингизда менга ЎРИН йўқдек туришингиздан ўзимни кимсасиздек сезаман…

🍂 Сизни кутмаганимда, ёлғиз қолганимда, тўсатдан зиёратимга келишингиз, менга бир олам қувонч БАХШИДА этади…

🍂 Мени ёш боладек санаб, «Уни бундай, буни ундай қилинг», дейишингизга муҳтож эмасман… Аксинча, мени ўз ўрнимда, сизга кўп нарсани ўргатган, хатоларингизни МЕҲР билан тушунтирган она сифатида муомала қилишингизни хоҳлардим…

🍂 Ёшлигингизда хизматингизни сидқидилдан қилардим… Менинг ҳам сизга айтолмайдиган эҳтиёжларим бор… Ҳар ой маошингиздан менга ҳам озгина ажратсангиз, мени хурсанд қилган, дуоларим сабаб топганингизда баракани кўрган бўлардингиз.

🍂 Кун келиб, менинг хонамга кирасиз. Лекин унда мени тополмайсиз… Ҳар қанча улғайманг, сиз мен учун доим беғубор, юрагимнинг бир парчаси, кўзларимнинг нури, жоним-болажоним бўлиб қоласиз…

🍂 Насиҳатимни қабул қилинг, жигарбандларим. Сизларга қаттиққўллик қилган пайтимда ҳам сизни ЯХШИ кўрганман…

🍂 Дунёнинг гўзаллигини сизнинг бахтингизда кўрадиган онангиздан ХАФА бўлманг…

🍂 Менга қандай муомала қилсангиз, фарзандларингиз ҳам сизга шундай муносабатда бўлишади…

ОНАНГИЗНИ ҚАДРЛАНГ, КУН КЕЛИБ ИЗЛАБ ҲАМ ТОПОЛМАЙ ҚОЛАСИЗ!

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14🥰1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

#Диккат #Тарқатинг

❗ Хеч качон "Ё Пирим, Ё Али" деманг бу ШИРКдир!
Охиргача эшитинг.


P.S. Дуо килганда "Облоху акбар"эмас "Аллоху Акбар" деб тугри гапиринг!
Акс холда катта гунохкор булиб коласиз.


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤10👍1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

СУБАҲАНАЛЛОҲ!!!

👉 Биласизми, Қуръонни тинглаш инсон жисмида саратон таёқчаларининг тарқалишини камайтиради, ҳатто уларни йўқ қилади.

👉 Саждани узоқроқ қилиш хотирани кучайтириб, томирларда қон қолдиғи (тромб) пайдо бўлишининг олдини олади.

👉 Ташаҳудда ишораи саббоба қилиш юракни бақувват бўлишига ёрдам бериш учун қоннинг оқимини, ҳаракатини зиёда қилади.

👉 Кўп сажда қилиш танадан манфий зарядни кетказади. Чунки, ернинг заряди мусбат бўлиб, сажда пайтида танадаги манфий заряд ерга ўтади.

«Умумий насиҳатлар»дан

✅❗️Бу маълумотни бошқаларга ҳам eтказайлик.

☝️САВОБ УМИДИДА ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!! АЛЛОҲ РОЗИ БЎЛСИН!!!


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6🥰4
✅🩵🩵🩵

💞 ЭРЛАРНИ ЭҲТИЁТ ҚИЛИНГ, АЁЛЛАР! 💞

🌹 Эри бор аёлга тегмайди бало,
Меҳр деган малҳам ҳар дардга даво.
Одам Атосини суйгандек Ҳаво,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! ❤️

💐 Ишонманг забардаст билакларига,
Оғриқлар киритманг юракларига.
Айланинг ҳаммадан керакларига,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! 🤲

🏡 Уйим деб, болам деб ўтар ҳар они,
Биздек қирқта эмас шўрликнинг жони.
Ундан аввал қўйиб ёлғиз Худони,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! 💚

💗 Қизғанманг ҳар недан арзон меҳрни!
Ўрганинг сўнгги зар бўлган сабрни.
Ҳеч ердан топмасин сиздек қадрни,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! 🌷

👑 «Султоним, бегим», деб эркаланг кунда,
Шай туринг аскардек кундаю тунда!
Сиздан бахтли аёл бўлмагай шунда,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! 🥰

🤲 Сизни суягидан яратган Эгам,
У рози бўлмаса, босманг бир қадам.
Кўнглига йўл топинг нима бўлса ҳам,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! ❤️

🌺 Омади кетганда юзига солманг!
Минг бора айланинг, ўргилиб толманг.
Дод солиб, бир куни айрилиб қолманг,
Эрларни эҳтиёт қилинг, аёллар! 💔

✍️ Малика Салимова

🌸 Ажойиб шеър экан, яхшиларга илиндим! 😊

☝️ АЛБАТТА, ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ! 💌
🤲 Аллоҳ оилаларимизга меҳр-оқибат, тотувлик ва барака ато этсин! Омин. ❤️


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12👍2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

🥺💔 СИЗ МАНА ШУ КУНГА ТАЙЁРМИСИЗ?

🌙 Ҳабибимиз ﷺ:
«Уйингизга бир кеча меҳмонга бораман», десалар, қай ҳолатга тушган бўлар эдингиз?.. 🥺

🏡 Уйингиз тайёрми?
❤️ Қалбингиз тайёрми?
📖 Қуръонингиз очиқми?
🤲 Намозларингиз жойидами?..

😢 Майли, дўстим, сиқилманг...

Аллоҳ таоло Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо ﷺ билан дийдорлашишни охиратга насиб этсин. 🤲❤️

اللَّهُمَّ صَلِّ عَلَى مُحَمَّدٍ وَعَلَى آلِ مُحَمَّدٍ

🌹 Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва ъала али Муҳаммад.

🥺💧 КЎЗ ЁШЛАРИНГИЗНИ ТИЯ ОЛСАНГИЗ, КЎРИНГ...

🤲 Аллоҳ барчамизни Расулуллоҳ ﷺнинг шафоатларига сазовор бандаларидан қилсин. Омин! ❤️


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12😢2
✅✅✅✅✅ 5-ОКТЯБРЬ

🌙 НАМОЗ ТАҚВИМИ
📆 ДУШАНБА
​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​​
📆 2026-йил

0⃣5⃣▪️1⃣0⃣▪️2⃣0⃣2⃣6⃣

( Тошкент шаҳри )

🏙 ТОНГ - 05:05. ⏰

🌅 ҚУЁШ - 06:18 ⏰

🏞 ПЕШИН - 12:17. ⏰

🌇 АСР - 16:14.⏰

🌆 ШОМ - 18:04 ⏰

🌃 ХУФТОН - 19:15 ⏰

Тошкентдан бошқа шаҳарлардаги вақтлар фарқи (дақиқа)

Аввал: Чимкент (-1), Конибодом (-5), Хўжанд (-6), Қўқон (-7), Жамбул (-7), Наманган (-10), Фарғона (-10), Марғилон (-10), Андижон (-11), Ўш (-14), Жалолобод (-15), Бишкек (-21),7 Олма – ота (-21)

Кейин: Бекобод (+4), Туркистон (+4), Жиззах (+6), Гулистон (+7), Денов (+7), Жомбой (+7), Самарқанд (+9), Шаҳрисабз (+10), Каттақўрғон (+12), Қарши (+12), Нурота (+14), Навоий (+19), Бухоро (+21), Хива (+35), Нукус (+42)


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми ⁉️

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

🌹🍃АССАЛАМУ АЛАЙКУМ!🍃🌹

🍁🌹Аллоҳ таоло юзимизни ёруғ;
🍁🌹Қалбимизни кенг;
🍁🌹Қадримизни баланд;
🍁🌹Сўзимизни олий;
🍁🌹Ҳаётда муваффақиятли;
🍁🌹Охиратда саодатли;
🍁🌹Ўғил - қизларимизни салоҳиятли;
🍁🌹Қарзларимизга нажот;
🍁🌹Ризқимизга кенглик;
🍁🌹Кунимизга барака;
🍁🌹Бандаларига суюмли қилиб;
🍁🌹Бизни билган ва билмаганларга истарали кўрсатиб,
🍁🌹Дунёда муборак;
🍁🌹Охиратда гуноҳлари мағфират қилинганлардан қилсин! Амиин!

🌤 Кунимиз хайрли, фойдали ўтсин
!

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤8
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

ЁШ БОЛАЛАРНИ ЙИҒЛАШИ ДОИМ ҲАМ ОЧЛИК ЁКИ БEМОРЛИКДАН БЎЛАВEРМАЙДИ...

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"Нима учун бу болангиз йиғламоқда? Кўз теккани учун унга руқя дуоларини ўқиб дам солдингларми?" дедилар...
          Имом Аҳмад ривояти.

Болаларни жин, шайтон ва иблисдан ҳимоя қилиш мақсадида ўқиб дам солинадиган оят ва дуолар!
Қўлни боланинг бошига қўйиб, сўнгра қуйидаги шаръий руқяни ўқийди:
1⃣. Фотиҳа сураси; (Алҳамду сураси).
2⃣ Оятал курси; (Аллоҳу лаа илаҳа иллаа ҳувал ҳаййул...).
3⃣ Бақара сурасининг охирги икки ояти; (Аманар расулу).
4⃣. Иҳлос сураси 3 марта; (Қул ҳуваллоҳу аҳад).
5⃣ Фалақ сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббил фалақ).
6⃣ Нас сураси 3 марта; (Қул аъузу бироббин нас).

Сўнгра 3⃣ марта "Бисмиллаҳ"ни айтиб, кейин етти марта «Аъузу биъиззатиллаҳи ва қудротиҳи мин шарри ма ажиду ва уҳазиру», деб айтади.
(Маъноси: Аллоҳнинг иззати ва қудрати ила ўзимда топадиган ва ҳазар қиладиган нарсанинг ёмонлигидан паноҳ тилайман.)
Сўнгра: «Аставдиъу кумуллоҳаллазий ла тазийъу вадоиъуҳу», деб айтади.
(Маъноси: «Сизларни омонати зое бўлмайдиган Аллоҳга топширдим».)
Кейин болани боши ва баданига ўқиган киши қўлини суртади...

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤12
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

💦БОЛАЖОН ТАҲОРАТИ

Фарзандларингиз учун таҳорат олишни ўргатадиган видео ролик

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍3❤1
✅🩵🩵🩵

СОЛИҲ ДЎСТ

Ҳасан Басрий раҳимаҳуллоҳдан "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир" (Шуаро: 100, 101) оятлари ҳақида сўралганда шундай дедилар:
"Бу қиёмат куни бўлади. Жаннат аҳли жаннатга, дўзах аҳли дўзахга кириб бўлгандан кейин, жаннат аҳлидан бўлган бир киши:
- "Эй Роббим, фалончи ҳамроҳим қаерда, фалончи дўстим қаерда? Уни жаннатда кўрмаяпман-ку!" дейди. Шунда унга:
- "У дўзахда", дейилади. Шунда ҳалиги киши:
- "Эй Роббим, ё Парвардигоро! Унинг ёнимда эмаслиги сабаб жаннат менга татимаяпти", дейди.
Шунда Аллоҳ таоло унинг дўстини дўзахдан чиқарилишига буйруқ беради. У дўзахдан чиқиб, жаннатга кираркан, дўзах аҳли:
- "Уни ким шафоат қилди, уни ким чиқарди?! Унинг солиҳ амали борми?!" дейдилар.
- "Йўқ", деб жавоб берилади.
- "Унда шаҳид отаси ёки шаҳид акаси шафоат қилдими?" дейдилар.
- "Йўқ", дейилади.
- "Унда, пайғамбарлар ва расуллар шафоат қилишдими?" дейдилар.
- "Йўқ, уни солиҳ бир дўсти шафоат қилди", дейилади.
Шунда дўзах аҳли фарёд қилишади ва "Энди бизлар учун на оқловчилар ва на бирон қадрдон дўст бордир. Бас қанийди яна бир марта (яшашнинг иложи) бўлса-ю, бизлар ҳам мўминлардан бўлсак", дейдилар. (Шуаро: 100-102).
Кошки дунёга бир зумга бўлсада қайтарилсагу, яхши инсонлар билан танишсак, дейдилар... Аллоҳ бизларни Жаннатда жам буладиган дустлардан қилсин. Амийн.
Жаннат эгалари жаннатга кирганларида дунёда эзгу йўлда бирга юрган дўстларини кўрмасалар иззат соҳиби (буюк Аллоҳ)дан "Эй Роббимиз дунёда биз билан бирга намоз ўқиган рўза тутган дўст биродарларимиз бор эди, уларни кўрмаяпмиз" деб сўрашади! Аллоҳ таоло "дўзахга боринглар юрагида зарра оғирлигича иймони борларни олиб чиқинглар" деб марҳамат қилар экан! Ҳасан Басрий роҳимаҳуллоҳ "мўмин дўстларни кўпайтиринглар, қиёматда улар шафоат қиладилар" дедилар. Сизни жаннатга етаклаган дўст чин вафодордир..!!!
Ибн Алжавзий роҳимаҳуллоҳ" агар жаннатда мени орангизда топмасангиз"
Эй Роббимиз фалончи банданг дунёда бизга сени эслатарди денглар" дедилару йиғладилар... Аллоҳ у кишини ўз раҳматига олсин. Мен ҳам ораларингизда бўлмасам мени суриштиринглар эҳтимол бир мартагина бўлса ҳам Аллоҳни эслатгандирман!!!. Эй Аллоҳ сенга итоат қилишда кўмакдош яхши дўст бергин. Амийн...!


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤15🥰2
✅🩵🩵🩵

НИЯТНИНГ КУЧИ ВА ИХЛОС

Қадимда бир обид киши бор эди. У доим Аллоҳга ибодат қилар, аммо жуда камбағал яшарди. Бир куни у йўлда кетаётиб, улкан бир қум тепалигига кўзи тушди. Ўша вақтларда юртда қаттиқ очарчилик ҳукм сурар эди.
Обид ичида шундай деб ўйлади:
«Эҳ, қанийди шу қум тепалиги буғдой бўлса-ю, мен уни одамларга тарқатсам, ҳамма тўйса, ҳеч ким оч қолмаса...»
У бу гапни чин дилдан, афсус билан айтди ва йўлида давом этди. Шу кеча ўша даврнинг пайғамбарига Аллоҳ таолодан ваҳий келди:
— «Фалончи обиднинг ҳузурига бор ва унга Менинг саломимни етказ. Айтки, Аллоҳ сенинг ўша қум тепалигичалик буғдойни садақа қилганингни қабул қилди ва сенга гўёки ўша буғдойларни ҳақиқатда тарқатгандек ажру савоб ёзди!»
Обид бу хабарни эшитиб, ҳайратдан йиғлаб юборди. Унинг на буғдойи бор эди, на уни тарқатишга имкони. Лекин унинг холис нияти ва ихлоси Аллоҳ ҳузурида улкан амалга айланган эди.

Яхшилик қилиш учун доим ҳам бойлик ёки катта имконият шарт эмас. Баъзан чин дилдан қилинган гўзал ният, бандани амал қилганлар сафига қўшиб қўяди.

Бирорта яхшиликка имконингиз етмаяптими? Унда уни қилишни ният қилинг! Зеро, мўминнинг нияти унинг амалидан афзалдир.


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤17👍3🔥1
✨Кавсар сурасининг мўъжизалари

Кавсар – Қуръони каримдаги энг қисқа сура бўлишига қарамай, унда «10» сони билан боғлиқ ҳайратланарли мутаносибликлар мавжуд:

1.    Суранинг ҳажми: Кавсар сураси Қуръондаги энг қисқа сура бўлиб, у атиги 10 та сўздан иборат.
2.    Биринчи оят: Суранинг биринчи оятидаги сўзлар 10 та ҳарфдан ташкил топган.
3.    Иккинчи оят: Иккинчи оятдаги сўзлар ҳам 10 та ҳарфдан иборат.
4.    Учинчи оят: Учинчи оятдаги сўзлар ҳам худди шундай 10 та ҳарфдан ташкил топган.
5.    Энг кўп келган ҳарф: Сурада энг кўп такрорланган ҳарф – «алиф» бўлиб, у мазкур сурада роппа-роса 10 марта келган.
6.    Ноёб ҳарфлар: Сурада фақат бир мартагина ишлатилган ҳарфлар сони ҳам 10 тадир.
7.    Оятларнинг якуни: Суранинг барча оятлари «ро» (ر) ҳарфи билан тугайди. «Ро» ҳарфи эса араб алифбосидаги 10-ҳарфдир.
8.    «Ро» билан тугаган суралар: Қуръони каримда оятлари «ро» ҳарфи билан тугайдиган суралар сони жами 10 та бўлиб, Кавсар сураси уларнинг охиргисидир.
9.    Зулҳижжанинг 10-куни: Суранинг иккинчи оятида қурбонлик қилишга (наҳр) буюрилган. Қурбон ҳайити (Явмун-наҳр) эса Зулҳижжа ойининг 10-кунига тўғри келади.

Аллоҳ таоло нақадар Пок ва Буюк Зот! Агар Қуръоннинг энг қисқа сурасида шунча мўъжиза мужассам бўлса, энг узун сураси ҳақида нима дейиш мумкин!

Аллоҳ таоло ҳақ сўзни айтган: «Агар бандамизга туширган нарсамизда (Қуръонда) шубҳангиз бўлса, унга ўхшаш биргина сура келтиринг...» (Бақара сураси, 23-оят).

Аллоҳ таоло барчамизга Кавсар ҳовузидан, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак қўлларидан ичишни насиб этсин. Шундай ичимликки, ундан кейин абадий чанқоқ бўлмайди. Aмин!

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми ⁉️

➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤16👏3
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
✅🩵🩵🩵

Бу ҳаётда нега айнан шу инсонлар билан синалаётганингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз?

​Баъзан бизни энг кўп чарчатадиган нарса — воқеалар эмас, одамлар бўлади. Аммо балки айнан ўша инсонлар сизнинг сабрингизни, раҳм-шафқатингизни, содиқлигингизни ва ахлоқингизни намоён қилиши учун сабабдир.

​Ҳар бир синов ортида ҳикмат бор. Муҳими, синов сабаб ўзингизни йўқотманг.


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6👍3
✅🩵🩵🩵

Нега Бомдод намози нега айнан қуёш чиқишидан олдин ўқилади?

Қуёш чиқишидан олдин ер сиртидан баландликда жойлашган озонли атмосфера (озоносфера) қатлами ерга тушади. Ундан тарқаладиган ҳаво инсон саломатлигига жуда фойдали бўлиб, инсонга ҳузур-ҳаловат беради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам бомдод намозидан кейин шу вақтда ташқарига чиқар ёхуд ҳужраларининг деразаларини очиб бу ҳаводан нафас олар эдилар.

Ўзига ибодат қилётганимизда ҳам саломатлигимизни ўйлаган Роббимизга ҳамдлар бўлсин!

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍2
✅🩵🩵🩵

ИСТИҒФОРНИНГ 40 ХОСИЯТИ

1. Аллоҳга итоатгўй банда истиғфор айтади;
2. Истиғфор айтган банда пайғамбарлар, солиҳлар йўлидан юради;
3. Истиғфор айтган одам имон ҳаловатига эришади;
4. Истиғфор бандани гуноҳлардан поклайди;
5. Истиғфор айтган одамнинг гуноҳлари савобли ишларга алмаштирилади;
6. Истиғфор айтган одамга неъматлар кўпайтириб берилади ;
7. Истиғфор банданинг мартабасини кўтаради;
8. Бахт-саодат, тинчлик-хотиржамлик олиб келади;
9. Истиғфор туфайли одамлар ҳам, жамият ҳам бузуқликлардан покланади;
10. Истиғфор ёмғир ёғишига сабаб бўлади;
11. Мол-дунёга барака киритади;
12. Истиғфор айтган инсон фарзанд неъмати билан сийланади;
13. Деҳқончилик, чорвачиликдаги унумдорлик ҳам истиғфор айтиш билан узвий боғлиқ;
14. Истиғфор айтувчи жаҳаннамдан нажот топади;
15. Истиғфор банданинг жаннатга киришига сабаб бўлади;
16. Истиғфор Аллоҳнинг раҳмати тушишига, банда ҳолати ижобий томонга ўзгаришига сабаб бўлади, яхшиликларни кўпайтиради;
17. Истиғфор танани бақувват, соғлом қилади, касалликларни аритади;
18. Истиғфор айтган одамнинг ҳаёти фаровон бўлади ;
19. Истиғфор билан ватан тинч бўлади, эл-юрт тараққий этади;
20. Истиғфор инсон кўнглини хотиржам қилади;
21. Бошга тушган балоларни даф этади;
22. Бандани Аллоҳга яқинлаштиради;
23. Истиғфор айтган одам Аллоҳнинг марҳаматига сазовор бўлади ;
24. Истиғфор мажлис каффоратидир;
25. Истиғфор ғийбатга каффорат бўлади ;
26. Шайтон васвасасини қайтаради;
27. Аллоҳ истиғфор айтган бандани яхши кўради ;
28. Истиғфор айтиш Аллоҳни рози қилади;
29. Ғам-ташвишларни кетказади;
30. Хурсандчилик олиб келади;
31. Юзни нурли қилади;
32. Ризқ келишини осонлаштиради;
33. Истиғфор айтган одамнинг дуоси қабул бўлади ;
34. Аллоҳ истиғфор айтувчининг оғирини енгил қилади;
35. Кўп истиғфор айтган одам қиёмат куни номаи аъмолини кўриб хурсанд бўлади;
36. Оламдан ўтиб кетган ота-оналар фарзандлари айтган истиғфор туфайли жаннатда юқори мартабага кўтарилишади;
37. Истиғфор одамни тушкунликдан халос этади;
38. Ҳасрат-надоматни, пушаймонни кетказади;
39. Қалбни тиниқлаштиради;
40. Истиғфор айтган одамнинг ризқи кенг бўлади, касб-корига барака киради...


Зиёвуддин Раҳимнинг “Истиғфорнинг 40 хосияти” китобидан

📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤18🔥2
✅🩵🩵🩵

СУВ ИЧИШДАГИ 5 СУННАТ

1. Бисмиллоҳни айтиш.

2. Ўнг қўлда ичиш.

3. Дам олиб, (идишнинг ташқарисида) нафас олиб, учга бўлиб ичиш.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам ичимликда уч марта нафас олар эдилар”.
(Имом Муслим ривояти).

4. Ўтириб ичиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бирортангиз тик туриб ичмасин”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
Доктор Абдураззоқ Киляний айтади: "Сувни ўтириб ичиш соғлиқ учун фойдалидир. Бунда инсоннинг ошқозони тинч ва бўшашган ҳолатда бўлади, бу эса ўз навбатида сувни ошқозонга ҳеч қандай тўсиқларсиз тўғри келиб тушишини таъминлайди. Ўтириб ичилганда сув аввал ошқозонга тушиб, кислотали муҳит билан қоришади, сўнгра организмдаги микробларни тозалайди ва ўн икки бармоқ ичакка ўтади. Бу инсон организмини турли касалликлардан ҳимояланашига сабаб бўлади. Инсон тик туриб сув ичганда эса, сув тўғридан-тўғри ўн икки бармоқ ичакка ўтиб кетади. Бу инсон саломатлиги учун зарарлидир".

5. Ичиб бўлгач, Аллоҳга ҳамд айтиш.
“Албатта, Аллоҳ таоло банда таом еб Унга ҳамд айтганидан, ичимлик ичиб, Унга ҳамд айтганидан рози бўлади” (Имом Муслим ривояти).

✔️Албатта яқинларингизга ҳам тарқатинг!!!☝️


📲📲📲📲📲
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
📙Қуръонда шундай бир сура борки, ёдлаган одамни жаннатга киргизмагунча қўймайди
Қайси сура эканлигини биласизми
⁉️
➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖➖
✅ЖАВОБ: 👈
https://telegram.me/joinchat/AAAAAFTeGvrh0J3EWps-qA
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤14👍5