#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 30 ноябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Тақво итоатда намоён бўлади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚЎЛЛАРНИ УЧ МАРТА ЮВИШ
#таҳорат
❓1951-САВОЛ: Жўмракни очиб таҳорат қилаётган киши қўл ювишда ҳар сафар жўмракни ўчириб қўйиб, кейин ювиш керакми ёки жўмракни бир очганда сув тушиб турган ҳолатда уч марта ювиб олса, учта ювишга ўтадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Оқар сувда ёки жўмракдан оқиб турган сувда ҳар ювишда сувдан баданни ажратиш шарт эмас. Масалан, оқар сувга шўнғиганда таҳоратнинг тартиб, уч марта ювиш каби суннатлари бажарилган бўлади. Турғун-оқмайдиган сувда эса ё ҳаракатланиш ёки жойини ўзгартириш керак бўлади. Шундай қилса, уч марта ювиш суннатини адо этган бўлади.
Демак, жўмракни очиб, қўлининг ҳамма жойини сувдан узмасдан уч марта ювса, уч марта ювиш суннати амалга ошган бўлади. Бошқа аъзоларнинг ҳукми ҳам шундай.
Аллома Ибн Обидин раҳимаҳуллоҳ бу ҳақда қуйидагиларни айтганлар:
والذي يظهر لي أنه لو كان في ماء جار يحصل سنة التثليث والترتيب والوضوء بلا مكث ولا تحرك ولو في ماء راكد فلا بد من التحرك، أو الانتقال القائم مقام الصب فيحصل به ما ذكرنا،
“Менинг назаримда, агар инсон оқар сувда бўлса, қимирламасдан, бошқа жойга силжимасдан туриб ҳам таҳорати, уч марта ювиш ва тартибга риоя қилиш каби суннатлар адо бўлади. Агар турғун-оқмайдиган сувда таҳорат қилса, қимирлаши ёки бошқа жойга силжиши керак бўлади. Шу иши баданига сув қуйишга ўтади ва биз зикр қилган суннат адо этилган бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

#Мухтасарул_виқоя_шарҳи
🎙 107-дарс. Талоқни аёлнинг ўзига топшириш (2-қисм)
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
🎬 Youtube орқали кўриш
📹 Дарслар: ... 90 - 91 - 92 - 93 - 94 - 95 - 96 - 97 - 98 - 99 - 100 - 101 - 102 - 103 - 104 - 105 - 106
💭 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
✅ Улашинг: @diniysavollar
Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
@Muxtasarulviqoyasharhi_bot
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 1 декабрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 1 декабрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Даражани кўтарувчи хислат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#касаллик
📹 Касаллик сабабли кесилган оёқнинг ҳукми қандай?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#касаллик
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 2 декабрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 2 декабрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Набийга қўшни қилувчи фазилат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КАЪБАНИ КЎРГУНЧА БОШНИ КЎТАРМАЙ ТУРИШ
#Ҳаж_умра
❓1952-САВОЛ: Бир видео кўрдим. Унда зиёратчилар Масжидул ҳаромга кириб, каъба кўринадиган жойга келгунича бошларини эгиб, кўзларини юмиб келишмоқда. Яқин келгандан кейин элликбоши бошларингни кўтаринглар деди. Шунчалик қилиш шартми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимиздаги ҳар бир амал илмга асосан бажарилади. Кўр-кўрона, ўзгаларга тақлид қилиш орқали қилинмайди.
Улар қилаётган бу амалнинг ҳеч қандай шаръий асоси йўқ. Фиқҳий манбаларимизда Каъбани кўрганда айтиладиган зикрлар ва дуолар баён қилинган, Каъбани кўрганда қилинадиган дуолар ижобат бўлиши айтилган, аммо уларнинг бирортасида бошини эгиб, кўзларини юмиб кирсин деган гап келмаган. Масжидул ҳаромга кириб келаётган зиёратчига Каъба қаерда кўринса ўша ерда дуо ва зикрларни қилаверади.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бизнинг бу ишимизда ундан бўлмаган нарсани янгидан пайдо қилса, у рад этилгандир”, деганлар” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривояти).
Бундан ташқари Каъба Буюк Зотнинг ердаги муаззам ва улуғвор байти ҳисобланади. Уни биринчи бор кўрганда инсонларнинг ақли лол бўлади, айримлари ҳуши йўқотиб қўяди. Шу боис уни бир лаҳзада, яқинида эмас, узоқдан кўриб, ўзини тайёрлаб келади.

АЗОН ДУОСИНИ ҲАР КИМ ЎЗИ ҚИЛАДИМИ?
#намоз #азон
#дуо
❓1953-САВОЛ: Азон дуосини ҳар ким ўзи қиладими ёки имом ё муаззин ўқиса, бошқалар омин деб турадими? Чунки бу ҳолат турли жойларда турлича экан.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Азонга жавоб бериш, дуоларини қилиш шариатимизда жорий этилган ва ҳар бир шахс айтиши керак бўлган зикр ҳисобланади. Ҳожатхонага кириш ва чиқишдаги, тонгги ва кечки дуолар ҳам шу туркумдаги зикрга киради. Яъни ҳар бир шахс алоҳида қилиши афзал саналади. Шу боис ҳам айрим фуқаҳолар азон тугагач, унинг дуосини муаззин ҳам, эшитувчи ҳам ўқийди, деганлар. Шуни унутмаслик лозимки, бу ишнинг асоси фарз ёки суннат амалга эмас, балки афзалликка бориб тақалади.
Агар қавмдан кўпчилик азон дуосини билмаса, имом ёки муаззин бир муддат таълим учун баланд овозда ўқиб туришида гуноҳ йўқ, лекин доимий равишда баланд овозда бир киши ўқиб беришни одат қилиб олмаслик тавсия қилинади. Валлоҳу аълам.

#сафар
📹 Сафар масофаси қаердан қаергача ҳисобланади?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#сафар
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 3 декабрь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 3 декабрь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#омонат
❔ Дўстимнинг омонат пулини ишлатишим жоизми?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
✅ Улашинг: @diniysavollar
#омонат
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ ЭРИНИНГ ФАМИЛИЯСИГА ЎТИШИ МУМКИНМИ?
#оила
❓1954-САВОЛ: Хотин эрнинг фамилиясига ўтиши мумкинми? Бу ишда хотинни мажбурлаб бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шаръий жиҳатдан хотин эрнинг фамилиясига ўтиши жоиздир. Аёл бу масалада ихтиёрий бўлиб, уни бу ишга мажбурлаб бўлмайди.
Лекин зарурат бўлганда, масалан, яшаб турган давлатида талаб шундай бўлса ёки урфда эрининг фамилиясига ўтиш мавжуд бўлса, эрнинг фамилиясига ўтиши жоиздир. Чунки бу ҳолатда аёл отасининг исми ўзгартирилмайди ва у эрининг отасини "менинг отам", деб даъво ҳам қилмайди. Бу ҳолатда фамилиянинг ўзгариши Исломдаги "ҳамма ўз отасининг номи билан чақирилиши керак", деган қоидага зид келмайди.
Қадимдан одамлар орасида ўзаро бир-бирларини таниш турли йўллар билан бўлган. Фалончининг ўғли, фалончининг хотини каби нисбат бериш ҳолати жорий бўлган. Эрининг фамилиясига ўтиш ҳам гўё фалон оилага келин бўлган дегани кабидир. Валлоҳу аълам.

ИККИНЧИ САЖДАНИ ҚИЛГАНИ АНИҚ БЎЛМАСА
#намоз
❓1955-САВОЛ: Намоз ўқиётган одам саждада иккинчи саждани қилдимми ёки қилмадимми деб шубҳаланиб қолса, қандай йўл тутади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намоз ўқиётган одам иккинчи саждани қилдимми, йўқми деган шакка борса, қилган қилмаганини аниқлашга ҳаракат қилади. Агар гумони бир томонга кўпроқ бўлса, шунга асосан йўл тутади. Агар аниқ бир тўхтамга кела олмай, иккиланиб қолса, бажармаган деб ҳисобланади ва намознинг қаерига келган бўлса, ўша ерда битта саждани қилиб қўяди ва намоз охирида саждаи саҳв қилади. Бу намоз ичида шак қилишга тегишли. Агар намоздан кейин шундай шакка тушиб, қилган-қилмаганини аниқ билмаса, унга аҳамият бермайди ва намозини қайта ўқимайди. Валлоҳу аълам.

#ғусл
📹 Контрацептик пластердан фойдаланганда ғусл ўтадими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#ғусл
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 декабрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 декабрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Оила-абадий саодат қўрғони
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 4 декабрь, пайшанба куни
⏰ соат 17:30 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
😎 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 21-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!