Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ресурс
❔ Табиий ресурслардан ўғринча фойдаланиш
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#ресурс
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Фотиҳадан кейин омин махфий айтиладими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 19 январь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

#муфтий_минбари
📹 Ибратлар йўлидаги улкан сафар
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҚУРБОНЛИК ҲАЙВОНИНИНГ ЁШИ ҚАНДАЙ ҲИСОБЛАНАДИ?
#қурбонлик
❓2004-САВОЛ: Мен бузоғим туғилганида кунини ёзиб қўйган эдим. Қурбон ҳайитида шуни қурбонликка сўймоқчиман. Лекин икки ёшга тўлишга милодий ҳисоб бўйича 20 кун етмас экан. Лекин ҳижрий ҳисоб бўйича ёшига тўлади. Шуни қурбонлик қилсам бўладими? Ёки бошқа ҳайвон сўйишим керакми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу ҳайвонни қурбонлик қилиш жоиз. Чунки шариатимизда ибодатларнинг вақтлари ва бошқа вақт билан боғлиқ ҳукмларда ҳижрий-қамарий йил эътиборга олинади. Масалан, Рамазон ойининг бошланиши, тугаши, Қурбон ҳайити куни, аёлларнинг идда ўтириши каби масалаларда ҳисоб ҳижрий-қамарий йил бўйича олиб борилади. Шунингдек, қурбонлик қилинадиган ҳайвоннинг ёши ҳам ҳижрий-қамарий йил бўйича ҳисобланади. Чунки фуқаҳолар йил сўзини шамсий ёки қамарий каби сифатларни қўшмасдан мутлақ зикр қилсалар, ундан ҳижрий-қамарий йил тушунилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

#янги_ой_эълони
#ҳижрий_1447_йил
Фалакий ҳисобга кўра, ҳижрий 1447 йил
Шаъбон ойининг 1-куни 2026 йил 20 январь сешанба кунига тўғри келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон янги чиққан ойни кўрсалар шундай дуо қилардилар:
"اللَّهُمَّ أَهِلَّهُ عَلَيْنَا بِالْيُمْنِ وَالْإِيمَانِ وَالسَّلَامَةِ وَالْإِسْلَامِ رَبِّي وَرَبُّكَ اللهُ"
Ўқилиши: "Аллоҳумма аҳиллаҳу алайна бил-юмни вал-иймани, вас-салаамати вал-Ислами, Роббий ва Роббукаллоҳ”.
Маъноси: "Эй, Аллоҳим! Бу ойни бизларга барака ва имон, саломатлик ва Ислом ойи қилгин! Эй, ҳилол, менинг ҳам, сенинг ҳам Роббинг Аллоҳдир!".
🔗 Улашинг: @diniysavollar

ЁЛҒИЗ НАМОЗ ЎҚУВЧИ ҚИРОАТНИ ЖАҲРИЙ ВА МАХФИЙ ҚИЛИШИ
#намоз
❓2005-САВОЛ: Ёлғиз намоз ўқиётган одам масалан, хуфтон намозини жаҳрий қилиб ўқиётган бўлса ва эсидан чиқиб махфий ўқиб юборса, унинг ҳукми нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу кишининг намози тўлиқ адо этилган ҳисобланади. Чунки ёлғиз ўқиётган намозхон жаҳрий намозларни хоҳласа жаҳрий ёки махфий ўқиши мумкин. Аммо жаҳрий ўқиши жамоат билан адо этишга ўхшаганлиги учун афзал ҳисобланади. Махфий намозларда эса у ҳам махфий ўқийди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кундуз вақтида ўқиладиган намозларда овоз чиқарилмайди, деганлар.
Ёлғиз ҳолатда намозни махфий ўқиётган намозхон эсида йўқ жаҳрийга ўтиб кетиб қолса ёки жаҳрий ўқиётиб махфийга ўтиб кетиб қолса, бу ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Лекин қасддан қилса, хатокор ҳисобланади.
Жаҳрий намозларда қироатни жаҳрий ва махфий намозларда махфий қилишнинг вожиблиги жамоатга, яъни имомга тегишли масала ҳисобланади. Шунинг учун имом бу ишларни унутиб тарк этса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓2005-САВОЛ: Ёлғиз намоз ўқиётган одам масалан, хуфтон намозини жаҳрий қилиб ўқиётган бўлса ва эсидан чиқиб махфий ўқиб юборса, унинг ҳукми нима бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу кишининг намози тўлиқ адо этилган ҳисобланади. Чунки ёлғиз ўқиётган намозхон жаҳрий намозларни хоҳласа жаҳрий ёки махфий ўқиши мумкин. Аммо жаҳрий ўқиши жамоат билан адо этишга ўхшаганлиги учун афзал ҳисобланади. Махфий намозларда эса у ҳам махфий ўқийди. Чунки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам кундуз вақтида ўқиладиган намозларда овоз чиқарилмайди, деганлар.
Ёлғиз ҳолатда намозни махфий ўқиётган намозхон эсида йўқ жаҳрийга ўтиб кетиб қолса ёки жаҳрий ўқиётиб махфийга ўтиб кетиб қолса, бу ҳолатда саждаи саҳв вожиб бўлмайди. Лекин қасддан қилса, хатокор ҳисобланади.
Жаҳрий намозларда қироатни жаҳрий ва махфий намозларда махфий қилишнинг вожиблиги жамоатга, яъни имомга тегишли масала ҳисобланади. Шунинг учун имом бу ишларни унутиб тарк этса, саждаи саҳв қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Зам сурада 3-4та кичик сураларни жам қилса бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 20 январь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 20 январь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Раҳмат ила юборилган зот
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МАҲСИНИНГ УСТИДАГИ ТЕРИНИНГ ОЧИЛИШИ
#таҳорат #масҳ
❓2006-САВОЛ: Маҳсимнинг таги тешилиб қолди. Лекин ичидан тикилган астари тешилмаган. Терининг тешилгани маҳсига масҳ тортишдан ман қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳси ичидаги астар терига қўшиб тикилган бўлса ва устидаги тери тешилган ёки ёрилган бўлса-да, астари бутун турган бўлса, бундай маҳсига масҳ тортиш мумкин. Астарнинг қалин ёки юпқа бўлишининг аҳамияти йўқ. Аммо мазкур астар терига қўшиб тикилмаган, худди пайпоқ сингари алоҳида бўлса ва тери уч бармоқ миқдорича тешилиб қолса, масҳ тортишга монелик қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#таҳорат #масҳ
❓2006-САВОЛ: Маҳсимнинг таги тешилиб қолди. Лекин ичидан тикилган астари тешилмаган. Терининг тешилгани маҳсига масҳ тортишдан ман қиладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар маҳси ичидаги астар терига қўшиб тикилган бўлса ва устидаги тери тешилган ёки ёрилган бўлса-да, астари бутун турган бўлса, бундай маҳсига масҳ тортиш мумкин. Астарнинг қалин ёки юпқа бўлишининг аҳамияти йўқ. Аммо мазкур астар терига қўшиб тикилмаган, худди пайпоқ сингари алоҳида бўлса ва тери уч бармоқ миқдорича тешилиб қолса, масҳ тортишга монелик қилади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Зам сура тугамасдан рукуъга кетса намоз бузиладими?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 21 январь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 21 январь чоршанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Ёмонликлардан тўсувчи ибодат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✅Давомини ўқиш
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
✅Давомини ўқиш
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Узрли ҳолатда кийилган либосларда намоз ўқиса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 22 январь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 22 январь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#талоқ
❔ Эр аёлига "Жавобингни бердим" деб, кейин "уч талоқсан" деса, бир талоқ тушадими ёки уч талоқ?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#талоқ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2026 йил 22 январь, пайшанба куни
⏰ соат 18:00 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 27-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ШОМ НАМОЗИНИНГ АВВАЛИГА КЕЧИККАН ОДАМ
#намоз
❓2007-САВОЛ: Шом намозининг учинчи ракатига улгурган одам қолган ракатларни қандай ўқийди?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ракатга улгуришнинг энг охирги чегараси имом билан бирга руку қилишга улгуришдир. Агар намозхон шом намозининг учинчи ракатига шундай қўшилган бўлса, учинчи ракатни топган бўлади. Энди бу одам охирги қаъдага ўтирганда ташаҳҳуднинг ўзини ўқиб, имомнинг салом беришини кутиб туради. Имом салом бергач, туриб бир ракат ўқиб (яъни, фотиҳа ва зам сура ўқийди, сўнг руку ва сажда қилиб) қаъдага ўтиради ва ташаҳҳуд ўқийди. Чунки ўқилган ушбу ракат у учун иккинчиси ҳисобланади. Сўнг кейинги ракатга туради ҳамда унисида ҳам олдингиси каби фотиҳа ва зам сура ўқиб, руку билан сажда қилади. Кейин ташаҳҳуд, салавот ва дуо ўқигач, салом бериб намозни тугатади. Валлоҳу аълам.