Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАТИЙМ ИЧИДА НАМОЗ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ
#намоз
❓ 2270-САВОЛ: Умрага борган одамлар Ҳатийм ичида намоз ўқишга интилишади. Биз яқинда умрага боришни режалатираяпмиз. Видеоларда кўрдим, одамлар навбатда туриб, ўша ерга кириб намоз ўқиб чиқишар экан. Ҳатийм ичида намоз ўқиш фазилати ҳақида айтиб берсангиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳатийм ичида намоз ўқиш фазилатли амаллардан саналади. Чунки бу муборак жой Каъбанинг бир қисми ҳисобланади. Бу жой ва унда ибодат қилиш ҳақида бир қанча ҳадислар келган.
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан девор ҳақида: “У Байтданми (Каъбаданми)?” деб сўрадим. У зот: “Ҳа”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

“Мен Каъбанинг ичига кириб, унда намоз ўқишни жуда ҳам хоҳлар эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан ушлаб, мени Ҳижрга (Ҳатиймга) киритдилар ва: “Агар Каъбанинг ичига киришни хоҳласанг, мана шу Ҳижрда намоз ўқийвер. Чунки у Каъбадан бир бўлакдир. Сенинг қавминг (Қурайш) Каъбани қайта қурганларида маблағлари етмай, уни Каъбадан ташқарида қолдиришган”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).

“Шайба (Каъба калити шу қабилада турган)га кечқурун одам юбориб, Каъбани оч”, дедим. Улар “Биз кечаси Каъбани очмаймиз”, дейишди. Шунда мен Ҳижрга кириб, намоз ўқидим, Каъбага ёпишдим”. Кейин “Уларга айтиб қўйинглар, мен Каъба ичида намоз ўқидим”, дедилар”. (“Баҳрул амийқ” китоби).
“Ғунятун носик” китобида Ҳатиймга тез-тез кириб туришни мустаҳаб, чунки у ерга кириш қулай, дейилган. Бу китоб ёзилган пайтларда зиёратчилар кўп бўлмагани боис, истаган одам истаган вақтида кириб, ибодат қилиб кетаверган.
Бугунги кунга келиб, зиёратчилар сони ошгани туфайли, Ҳатиймга маълум вақтда ва навбат орқали кирилмоқда. Агар зиёратчи шунга муяссар бўлса, кириб, намоз ўқиб чиқса, ажру-савобга эга бўлади.
Агар бунга етиша олмаса, хафа бўлмасин, чунки Масжидул ҳарамнинг барча жойи муборак жой, ўзига қулай бўлган жойларда ибодат қилиши мумкин. Қолаверса, у ерга борган зиёратчи телефон каби ибодат ва ундаги хушу ва хузудан чалғитувчи нарсалардан йироқ бўлиб, асосий диққатини ибодат қилишга қаратса, мақсадига тезроқ эришади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube👍 Instagram👍 Facebook👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА✅ УЛАШИНГ🗣

ТИК ТУРИБ БАВЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#поклик
❓ 2271-САВОЛ: Тик туриб бавл қилишнинг ҳукми қандай? Бу иш шаръан жоиз ҳисобланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Узрсиз ҳолатда тик туриб бавл қилиш макруҳ саналади. Касаллиги туфайли ўтира олмаса ё хожатхона ерида нажосат тўпланган бўлиб, ўтириб бавл қилса, кийимига нажосат тегиб қоладиган бўлса ёки деворга ўрнатилган унитаздан бошқаси бўлмаса, бу ҳолатларда тик туриб бавл қилиш жоиз ҳисобланади.
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Сизларга ким: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилган”, деса ишонманглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб бавл қилар эдилар” деганлар”. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ: “Бу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг саҳиҳи шудир. Чунки бундай қилиш авратни яхшироқ тўсади ва пешобнинг сачрашидан яхшироқ ҳимоя қилади” – деганлар.
Юқорида айтилгандек узрсиз тик туриб бавл қилиш макруҳ бўлади. Бундан ташқари тик туриб бавл қилишда сийдикнинг ҳаммаси чиқиб кетмай, бироздан кейин ўша қолдиқ чиқиб, кийимни нажосат қилиши ҳам мумкин. Сийдикдан сақланмаслик қабр азобига сабаб бўлиши ҳақида ҳадислар ривоят қилинган.
Қолаверса, тиббий жиҳатдан ҳам суннатга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.