FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.38K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 ИШОНЧЛИ ВА ОМОНАТДОР ЭДИЛАР
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 2 Сентябрь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
#сийрат

📹 ИЛК ВАҲИЙ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​ДЕКОР БЕЗАКЛАРНИ ИЖАРАГА ОЛИШ ДУРУСТМИ?
#ижара

❓1835-САВОЛ: Ҳозирги кунда тўй ва бошқа тадбирларни ўтказишда декор-безакларни ижарага олинади. Мана шу иш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу иш жоиз. Чунки тўйдаги безаклаш ва декорацияга оид ишлар урфга кириб кетган ҳамда саҳиҳ ижаранинг таърифига тўғри келади. Фақиҳлар ижаранинг таърифида “Маълум бадал(тўлов) эвазига муайян нарсадан кўзланган манфаатга эгалик қилишдир”, деганлар. Шунга кўра, бирор нарсани ижарага олишда ундан кўзланган мақсаддан бошқа мақсад учун олса, ижара ножоиз ҳисобланади. Масалан, биров машинани миниш учун эмас, балки одамлар мени шундай машинаси бор, деб ўйласинлар, дейиш учун олса, яна кимдир қимматбаҳо кийимларни кийиш учун эмас, балки уйига осиб қўйиш учун олса, бундай ижаралар ножоиз дейилади. Чунки машинадан бирламчи мақсад уни миниш, кийимдан мақсад эса уни кийишдир. Декорациядан мақсад эса тўй-тантана бўлаётган жойларни безатиш, гўзал ҳолатга келтириш, ташриф буюрувчиларнинг кўзини қувнатиш кўзда тутилади. Ундан бошқа мақсадлар кўзда тутилмаган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​МАКЛЕРЛИК ХИЗМАТИ ЖОИЗМИ?
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1836-САВОЛ: Маклерлик хизмати ҳам ижаранинг бир тури сифатида баҳоланиб, агар маклер ҳар икки томонга ҳам хизмат қилса, ҳар иккаласидан ҳам ҳақ олади. Мана шундай тартибда фаолият олиб бориш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, мумкин. Чунки даллоллик учун хизмат ҳаққи олиш жоиз. Даллол деб сотиш ва сотиб олиш ишларида ўртада турувчи кишига айтилади. Ҳозирда даллол деганда брокер, маклер, агент, воситачи кабилар ҳам тушунилади. Даллол гоҳида сотувчи тарафидан, гоҳида олувчи тарафидан, гоҳида эса, ҳар иккиси тарафидан ҳам вакил бўлади. Агар савдога қўйилган маҳсулот ҳалол бўлиб, даллол ёлғон, фириб, алдов қилмасдан фаолият юритса, бу учун ҳақ олиши жоиз ҳисобланади. Фақат даллолнинг вазифаси нимадан иборат экани ва хизмат ҳаққи олдиндан белгиланган бўлиши керак.
Бу ҳақида Мулло Хусрав роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар: “Даллол молни эгасининг розилиги билан сотса, далоллик ҳақини сотувчидан олади. Сотувчи бу маблағни харидордан қайтариб олмайди. Лекин даллол сотувчи ва харидор орасида ҳаракат қилиб, уларни келиштириб қўйса ва шундан кейин сотувчи молини сотса, қаралади: Агар урф-одат бўйича даллолнинг хизмат ҳақининг барчасини сотувчи берадиган бўлса, ундан олади. Харидордан олинадиган бўлса, харидор беради. Икки томон биргаликда тўлайдиган бўлса, ҳар иккисидан олади” (“Дурарул ҳуккам” китоби).
Бир қанча фиқҳий манбаларда одамларнинг даллолликка эҳтиёжлари борлиги учун бу иш жоиз дейилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 3 Сентябрь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 ОТА НИДОСИ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ота ҳақида бир гўзал ҳадис айтганлар: “Ота жаннатнинг ўрта эшикларидан. Хоҳласанг, уни очиб кириб ол, хоҳласанг, зое қил, яъни юзингга қарши ёпиб ол”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЎЛИК БАЛИҚНИ СОТИШ
#савдо #ҳалол_ҳаром

❓1837-САВОЛ: Кўлда боқилаётган балиқ ҳаво иссиқ бўлганлиги сабабли ўлиб қолса, шу балиқни сотиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бошқа жонзотлардан фарқли равишда балиқнинг ўлгани ҳам ҳалол ҳисобланади. Бу ҳукм ҳадиси шарифдан олинган. Фақат ҳар қандай ўлган балиқ эмас, балки ҳавонинг исиб ёки совиб кетиши, сувсизлик каби сабаблар туфайли ўлган балиқ ҳалолдир. Табиий равишда ўлиб, сув юзасига қорни билан қалқиб чиқиб қолган балиқни ейиш мумкин эмас. Шунингдек, сабаб туфайли ўлган, аммо сувда кўп қолиб кетиб, сасиб кетган балиқни ҳам еб бўлмайди.
Шунга кўра бирор сабаб туфайли ўлган балиқни сотиш ҳам жоиз.
Аслида, Аллоҳ таолонинг: «Менга ваҳий қилинган нарсада таомланувчи учун ҳаром қилинган нарсани топмаяпман. Магар ўлимтик ёки оқизилган қон ёки тўнғиз гўшти бўлса, албатта, у ифлос, ҳаромдир», деган ояти каримасига биноан асли ҳалол ҳисобланган ҳайвонларнинг ўлимтиги ва оқизилган қони ҳаромдир.
Қуйидаги ҳадиси шариф эса, ўша умумий ҳукмдан тўрт нарсани; иккита ўлимтикни ва иккита қонни истисно қилган:
Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади.
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Бизга икки ўлимтик ва икки қон ҳалол қилинди. Икки ўлимтик; балиқ ва чигирткадир. Икки қон бўлса, жигар ва қора талоқдир», дедилар”. (Ибн Можа ва Ҳоким ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#азон

📹 Азонни қайта айтиш керакми?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 4 Сентябрь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Хадийжа разияллоҳу анҳо Набий саллаллоҳу алайҳи васалламни васфлаб айтадилар: «Албатта, Сиз қариндошчилик алоқаларини боғлайсиз, рост гапирасиз, ожизлар нафақасини бўйнингизга оласиз, меҳмоннинг ҳаққини адо қиласиз, фалокатга учраганларга кўмак берасиз».

📚Имом Бухорий ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳорат

❔ Шифокор қулоғингизга сув кирмасин деб тайинлаган. Бу ҳолатда қандай таҳорат олсам бўлади?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари.


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2025 йил 4 сентябрь, Пайшанба куни
⏰ соат 19:30 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 9-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Муҳаммадайюбхон домла Ҳомидов иштирокида жонли эфирга узатилади.
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
​​АЁЛЛАРНИНГ ИҚОМАТ ТАКБИРИНИ АЙТИШИ
#намоз

❓1838-САВОЛ: Аёлим бир даврада аёллар ҳам намозларини иқомат такбирини айтиб ўқишади, деган гапни эшитибди. Шундай гап борми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай гап йўқ. Аёллар намоз ўқишларидан аввал азон ҳам, иқомат ҳам айтмайдилар. Чунки азон ва иқомат жамоат билан ўқиладиган фарз намозлар учун суннат ҳисобланади. Аёллар эса жамоат билан намоз ўқимайдилар. Шундай бўлгач, улар намозларини азон ва иқоматсиз ўқийдилар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
​​ЧИВИН ЧАҚСА ТАҲОРАТ СИНАДИМИ?
#таҳорат

❓1839-САВОЛ: Агар бирор киши таҳоратли бўлса ва уни чивин ёки пашша чақиб, қонини сўрса, бу ҳолатда унинг таҳорати синадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ. Чивин ёки пашша каби майда ҳашаротлар таҳорати бор инсон танасидан қон сўрса ҳам, унинг таҳорати синмайди. Чунки фиқҳий қоидага кўра, инсон танасидан чиққан қон оз миқдорда оқиши билан ҳам таҳорат синади, аммо чиққан жойида атрофга оқмасдан туриб қолса, синмайди. Фақиҳларимиз майда ҳашаротлар сўрган қонни оқмаган қон ҳукмида бўлади, дейишган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

YouTube | Instagram | Facebook |Ummalife

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ҳаж_умра

📹 Ҳаж ёки умрага қарз олиб борса ҳам бўладими?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР 04.09.2025

📱 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Facebook орқали томоша қилиш

📱 Instagram орқали томоша қилиш

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (44 minutes)