#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 7 ноябрь жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Қарздан кечишнинг ажри улуғ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
АЁЛ ЖАННАТДА КИМ БИЛАН БЎЛАДИ?
#ақида
❓1923-САВОЛ: Аёл киши тақдир тақозоси билан бир неча марта турмуш қуришига тўғри келган бўлса, жаннатда у эрларининг қайси бири билан бирга бўлади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Муслима аёл жаннатда ўзининг жаннатий эри билан бирга яшайди ва эрининг ҳузуридаги ҳурларнинг сардори бўлади. Аллоҳ таоло бу аёлни улардан ҳам гўзал ва жозибали қилгани учун ушбу жуфтлик бир-бирига жудаям муҳаббатли бўлишади.
Агар дунёда аёл икки ёки ундан ортиқ марта турмуш қурган бўлса, унинг жаннатдаги эри қайси бири бўлиши ҳақидаги саволга уламолар қуйидаги жавобларни беришган:
1) бундай аёл жаннатда дунёдаги охирги эри билан бирга бўлади. Қуйидаги ривоят ушбу фикрни тасдиқлайди:
Муовия ибн Абу Суфён Абу Дардо розияллоҳу анҳу вафотидан кейин Умму Дардо розияллоҳу анҳога совчи қўйдилар. Умму Дардо шундай жавоб берганлар: "Мен Абу Дардонинг бундай деганини эшитганман: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг мана бундай деганларини эшитганман: "Қайси бир аёл эри вафот этганидан кейин турмушга чиқса, у охирги эриники бўлади". Мен эса Абу Дардони қўйиб, сизни танламайман”.
2) бу аёл дунёда унга яхши муносабатда бўлган эри билан бирга бўлади. Аёлга зулм қилган, уни хафа қилган эр эса бу аёлдан маҳрум бўлади.
Ҳазрат Умму Салама розияллоҳу анҳо айтадилар: "Мен: "Эй, Аллоҳнинг Расули, биздан бир аёл икки, уч, тўрт эрга тегиб, сўнгра вафот этса ва жаннатга кирса, улар ҳам у билан бирга кирса, ким унинг эри бўлади?", дедим. У зот: "Эй Умму Салама, албатта, унга танлаш ҳуқуқи берилади ва уларнинг энг гўзал хулқлисини танлайди ва айтади: "Эй Роббим, дунё ҳаётида мен билан энг гўзал хулқда бўлган шу эди, мени унга никоҳлаб қўйгин". Эй Умму Салама, гўзал хулқ дунё ва охиратнинг яхшиликларини қўлга киритади", дедилар”.
3) эрларининг ҳаммаси хулқда тенг бўлса, у ҳолда охирги эрига насиб этади, агар ундай бўлмаса, аёлга танлаш ҳуқуқи берилади. Мана шу гап айрим уламоларнинг фикри бўлиб, бу гап юқоридаги барча фикрларнинг умумлаштирилганидир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

#Видео
#соч
📹 Сочни бўяш мумкинми?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#соч
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 8 ноябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 8 ноябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо
📹 Сабзавотларни ковлаб олишдан олдин сотиш жоизми?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#савдо
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 9 ноябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 9 ноябрь якшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Қарздан қўрқмаслик – кабира гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
МУСОФИР ИМОМГА ИҚТИДО ҚИЛГАН МУҚИМНИНГ НАМОЗИ
#намоз
❓1924-САВОЛ: Имом мусофир бўлса, иқтидо қилувчи муқим бўлса ва иқтидо қилувчи "ат-Таҳиййат"да, яъни намознинг охирида қўшилса, у ҳолда иқтидо қилувчи қолган намозини қандай адо этади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Саволдаги ҳолатда, имомга кеч қолиб иқтидо қилган муқим ўрнидан тургач, дастлабки икки ракатда қироат қилмайди. Учинчи ва тўртинчи ракатда эса Фотиҳа ва зам сура ўқиб, намозни тугатади.
Бунинг сабаби муқим киши мусофирга иқтидо қилганда дастлабки икки ракатда "лоҳиқ" (намознинг бошида имомга иқтидо қилган ва бирор узр туфайли бир-икки ракатни ўқий олмаган шахс), охирги икки ракатида эса "масбуқ" (иккинчи ёки кейинги ракатларда иқтидо қилган шахс) ҳисобланади. Шунинг учун бу одам ўрнидан тургач, биринчи икки ракатда "лоҳиқ"нинг ҳукмига амал қилади. "Лоҳиқ" гўёки ҳукман имомга иқтидо қилаётгандек бўлади, шу сабабли Фотиҳани ўқимайди. Охирги икки ракатда эса "масбуқ"нинг ҳукмига амал қилади ва Фотиҳа ҳамда зам сура ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1924-САВОЛ: Имом мусофир бўлса, иқтидо қилувчи муқим бўлса ва иқтидо қилувчи "ат-Таҳиййат"да, яъни намознинг охирида қўшилса, у ҳолда иқтидо қилувчи қолган намозини қандай адо этади?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм. Саволдаги ҳолатда, имомга кеч қолиб иқтидо қилган муқим ўрнидан тургач, дастлабки икки ракатда қироат қилмайди. Учинчи ва тўртинчи ракатда эса Фотиҳа ва зам сура ўқиб, намозни тугатади.
Бунинг сабаби муқим киши мусофирга иқтидо қилганда дастлабки икки ракатда "лоҳиқ" (намознинг бошида имомга иқтидо қилган ва бирор узр туфайли бир-икки ракатни ўқий олмаган шахс), охирги икки ракатида эса "масбуқ" (иккинчи ёки кейинги ракатларда иқтидо қилган шахс) ҳисобланади. Шунинг учун бу одам ўрнидан тургач, биринчи икки ракатда "лоҳиқ"нинг ҳукмига амал қилади. "Лоҳиқ" гўёки ҳукман имомга иқтидо қилаётгандек бўлади, шу сабабли Фотиҳани ўқимайди. Охирги икки ракатда эса "масбуқ"нинг ҳукмига амал қилади ва Фотиҳа ҳамда зам сура ўқийди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#исм
📹 "Аълохон" деб исм қўйса бўладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
#исм
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 10 ноябрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 10 ноябрь душанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Қарз жаннатдан тўсади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАМОАТ НАМОЗИДАН КЕЙИН ДУО ҚИЛИШ
#дуо #намоз
❓1925-САВОЛ: Ҳанафий мазҳабига кўра жамоат намозидан кейин дуо қилиш бидъатми? Шу саволга батафсил жавоб берсаларингиз.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Пайғамбаримиз алайҳиссалом дуога тарғиб қилиш билан бирга унинг ижобат бўладиган вақтларини ғанимат билишни ҳам баён қилганлар. Ана шундай дуо ижобат бўладиган фурсатлардан бири фарз намозларидан кейинги вақтдир. Шуни таъкидлаш лозимки, намоздан сўнг қилинадиган бу каби амаллар Ҳанафий мазҳаби уламолари наздида мустаҳабдир, яъни қилса савоб, бажармаса гуноҳи йўқдир.
Ҳадиси шарифларда бу борада кўплаб кўрсатмалар келган. Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда бундай дейилган:
عَنْ أَبِي أُمامَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قالَ: قِيْلَ: يا رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ! أَيُّ الدٌّعاءِ أَسْمَعُ؟ قالَ: جَوْفُ اللَّيْلِ وَدُبُرَ الصَّلَواتِ الْمَكْتُوبَةِ (رواه الترمذي(
Саҳобаи киромлар “Ё Расулуллоҳ, ижобатга энг яқин дуо қайси?”, деб сўрашганда, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мана бундай марҳамат қилганлар: “Ижобатга энг яқин дуолар кечанинг охирида ва фарз намозлари ортидан қилинганидир”. Имом Термизий ривояти.
حَدَّثَنا مُحَمَّدُ بْنُ أَبِي يَحْيَى، قَالَ: رَأَيْتُ عَبْدَ اللهِ بْنَ الزُّبَيْر وَرَأَى رَجُلاً رافِعاً يَدَيْهِ بِدَعَواتٍ قَبْلَ أَنْ يَفْرَغَ مِنْ صَلاتِهِ، فَلَمَّا فَرَغَ مِنْها، قَالَ: «إنَّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَمْ يَكُنْ يَرْفَعُ يَدَيْهِ حَتَّى يَفْرَغَ مِنْ صَلاَتِهِ»۔ (المعجم الكبير للطبرانی 13/ 129، برقم: 324(
Муҳаммад ибн Абу Яҳё айтадилар: “Мен Абдуллоҳ ибн Зубайр розияллоҳу анҳуни кўрдим. У зот бир кишини намоздан фориғ бўлмай қўлларини дуога кўтарганлигини кўрди. Қачонки у намозини тугатгач Абдуллоҳ ибн Зубайр унга: “Расулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам намоздан фориғ бўлмай туриб қўлларини дуога кўтармас эдилар”, деди.
Демак, юқоридаги ҳадислардан фарз намозларидан кейин дуо қилишнинг асли (далили) бор эканлиги маълум бўлмоқда.
Имом Табароний “Мўъжам” ларида келтирадилар:
عَنْ حَبِيْبِ بْنِ مَسْلَمَةَ الْفِهْرِيِّ وَ كَانَ مُسْتَجَابًا... قَاَل لِلنَّاسِ سَمِعْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّي اللهُ عَلَيْهِ وَ سَلَّمَ يَقُولُ: لَا يَجْتَمِعُ مَلاَءٌ فَيَدْعُو بَعْضُهُم وَ يُؤَمِّنُ سائرُهُم إلَّا أَجابَهُمُ الله (4ج 21 22ص)
Ҳабиб ибн Маслама ал-Феҳрий розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади. У дуоси ижобат инсон эди: “Ҳабиб ибн Маслама бир кун одамларга: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Бир жамоат тўпланиб баъзиси дуо қилса, қолганлари “Омин, омин” деб турса, Аллоҳ албатта уларни дуосини ижобат қилади”, деганларини эшитганман”, дедилар. Мазкур ривоят ҳам намоздан кейин имом билан жамоатнинг биргаликдаги дуолари шариатда бор эканлигини кўрсатяпти.
Имом намоздан сўнг суннатда келган дуоларни қавмга ўргатиш, таълим бериш маъносида жаҳрий ўқиса, қолганлар уни тинглаб туришида зарар йўқ. Чунки мазҳабимизнинг мўътабар китобларидан “Фатовои Оламгирия” китобида қуйидагича келтирилган:
اِذا دَعا بِالدُّعاءِ الْمَاْثُورِ جَهْرًا وَ مَعَهُ الْقَوْمُ أَيْضًا لِيَتَعَلَّمُوا الدُّعاءَ لَا بَأْسَ بِهِ
“Агар имом Пайғамбар алайҳиссаломдан ривоят қилинган дуоларни атрофидаги қавмга ҳам ўргатиш учун овозини жаҳрий қилиб ўқиса, бунинг ҳеч қандай зарари йўқ”. Бундан намоздан кейин жамоавий дуо қилиш мустаҳаблиги, ҳамда Ҳанафий мазҳабида намоздан кейин дуо қилиш бидъат эмаслиги маълум бўляпти.
Бу борада Шофеъий уламоларидан имом Нававий “Шарҳи Муҳаззаб”да бу амал борасида ҳамма мазҳаблар ҳам якдил эканликлари ҳақида бундай деган:
الدٌّعاءُ لِلْاِمامِ وَالْمَأمُومِ وَ الْمُنْفَرِدِ مُسْتَحَبٌّ عَقِبَ كُلِّ الصَّلَواتِ بِلا خِلافٍ
“Ҳар бир фарз намозидан сўнг дуо қилиш, имом учун ҳам муқтадий учун ҳам ёлғиз намоз ўқиган киши учун ҳам бехилоф мустаҳабдир”. Валлоҳу аълам.

НАМОЗДАГИ САФДА ЁЛҒИЗ ТУРИШ
#намоз
❓1926-САВОЛ: Намозга келган одам, олдинги сафда бўш жой топа олмаса, қандай йўл тутади? Ўзи ёлғиз туриши макруҳ бўлади деб ўқиган эдим.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Олдинги сафда бўш жой қолмаган бўлса, иқтидо қилувчи кейинги сафда ёлғиз туриши макруҳ ҳисобланади. Шунинг учун аслида олдинги сафдаги кишининг елкасидан тортиб, ўзи турган сафга шерик қилиб қўшиб олиши керак эди. Лекин олдинги сафда намоз ўқиётган кишилар бу ҳукмдан бехабар бўлиб, елкасидан тортганда бу ҳолатни тушунмай намозини бузиб қўйиш эҳтимоли бўлса, зарурат бўлгани учун ёлғиз ўзи орқа сафда туравериши мумкин. Валлоҳу аълам.

#тавба #гуноҳ
📹 Олдинги гуноҳларим кечириладими?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#тавба #гуноҳ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 ноябрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 11 ноябрь сешанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
ҚУЛОҚҚА СУТ ТОМИЗИШ ЭМИЗИШНИ СОБИТ ҚИЛАДИМИ?
#разоат
❓1927-САВОЛ: Қизим ёшлик вақтида қулоғи оғриганда акамнинг аёли ўз сутидан қуйиб қўйган. Бу билан шу аёл қизимга сут она бўлиб қолмаганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қулоққа томизиш орқали сут оналик собит бўлмайди. Бундан ташқари, клизма қилиш, орқа ёки олд пешобидан сут юбориш сабабли ҳам сут оналик собит бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#разоат
❓1927-САВОЛ: Қизим ёшлик вақтида қулоғи оғриганда акамнинг аёли ўз сутидан қуйиб қўйган. Бу билан шу аёл қизимга сут она бўлиб қолмаганми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, қулоққа томизиш орқали сут оналик собит бўлмайди. Бундан ташқари, клизма қилиш, орқа ёки олд пешобидан сут юбориш сабабли ҳам сут оналик собит бўлмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СУНЪИЙ ИНТЕЛЛЕКТ ОРҚАЛИ ВАФОТ ЭТГАНЛАРНИ ГАПИРТИРИШ
❓1928-САВОЛ: Бугунги кунда баъзилар сунъий интеллектдан фойдаланиб вафот этган одамларни расмини гапиртириб, видео ясашмоқда. Бу қанчалик тўғри?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бундай нарсалардан четда бўлиш тавсия этилади. Чунки бу каби ишлар кўп томонлама хато саналади.
Биринчидан, инсоннинг, айниқса, ота-онанинг ҳурмати уларнинг вафотидан кейин ҳам давом этади. Унинг суратидан видео ясаб, гапиртириш уларнинг ҳурматига маълум маънода зид ҳисобланади. Чунки улар видеодаги гапларни ҳақиқатда гапиргани йўқ. Демак, бу иш уларнинг тилидан ёлғон ахборот тарқатиш, уларнинг номидан ёлғон маълумот бериш ҳисобланади.
Иккинчидан, бундай ишнинг хатарли жойи бандалар учун ғайб ишларидан бири бўлган қабрдаги ҳаётга оид ҳолатларга журъат билан аралашиш бўлади. Бу инсон эътиқоди ва иймони учун хавфли саналади. Чунки айрим видеоларда ота-оналарнинг “биз яхшимиз, сизларни кўриб турибмиз, кузатиб турибмиз”, деган жойлари бор. Уларнинг қабрдаги аҳволи қандай эканини СИ ёки шу видеони ясаётганлар қаердан билмоқдалар?!
Учинчидан, мазкур технология шахсларнинг ҳаракатсиз суратларини қисқа видеороликларга айлантириш орқали сурат эгасининг табассум қилиши, кўзини қисиши ва бошини қимирлатиши каби ҳаракатларни бажартириши мумкин. Буни ҳар қандай тирик ёки вафот этган инсоннинг сурати билан ҳам амалга ошириш мумкин.
Бу баъзи компаниялар томонидан амалга оширилаётган бир турдаги ўйин-кулгидир, аммо келажакда кўз ва бош ҳаракатидан ҳам ўтиб кетиши, киноя ва масхара қилиш, ҳақиқатларни сохталаштириш ва бузишда ишлатилиши мумкин.
Янги технология "Deepfakes" (чуқур сохталар) деб номланувчи туркумга мансуб бўлиб, мутахассислар томонидан "номақбул технологиялар" қаторига киритилган. Ушбу технология айрим шахслар томонидан жиноий мақсадларда ва бегуноҳ одамларнинг суратларини бирлаштириб, сохта видеолар яратиш орқали шантаж қилишда қўлланилмоқда. Улар ушбу зарарли технологиянинг қурбонига айланмоқдалар.
Мазкур (технологиянинг) зарарларидан бири шуки, оилавий суратлар ва маълумотлар ана шу компанияларнинг қўлига ўтиб қолади ва уларнинг махсус иловаси қурилмаларига ўрнатилади!
Қолаверса, асли ғоянинг зарарларидан бири: суратларга ва ўтганларга боғланиб қолиш ҳамда ғам-қайғуларни янгилашдир.
Агар сурат қурилмада мавжуд бўлса ва бу технология сохталаштириш, қалбакилаштириш ёки масхара қилишда ишлатилмаса ҳам, бу иловадан эҳтиёт бўлиш ва у билан муомала қилмаслик керак.
Шу боис мўмин-мусулмон инсон одамлар қилаётган ишларга кўр-кўрона эргашиб кетавермасдан, унинг тўғри ёки нотўғри эканини аниқлаши ва шунга қараб иш тутмоғи лозим бўлади.
Қолаверса, динимиз ота онани дунё ҳаётида розилигини олиш, вафотидан кейин солиҳ амаллар қилиб, уларнинг руҳларини шод этишга тарғиб қилади. Расм ёки видеосига қараб, йиғи-сиғи қилиш билан ҳеч нарса ўзгариб қолмайди, балки уларнинг қилаётган гуноҳлари туфайли улар маҳзун бўладилар. Зеро Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда шундай дейилган:
“Набий соллалоҳу алайҳи васаллам: «Албатта сизларнинг амалларингиз вафот қилган қариндош-уруғларингизга кўрсатилади. У(амал)лар яхши бўлса, хурсанд бўладилар. Агар ундай бўлмаса: «Аллоҳ, уларни бизни ҳидоят қилганингдек ҳидоят қилмагунингча вафот эттирмагин», дейишади», дедилар” (Имом Аҳмад ривояти). Валлоҳу аълам.

2025/1447 | 12 ноябрь чоршанба