ҚАБР НУРИ НАМОЗИ
#намоз
❓1938-САВОЛ: Баъзи чет мамлакатларда хуфтон намозидан кейин ўтирган ҳолда “қабр нури намози”ни ўқишар ва бошқаларни ҳам тарғиб қилишар экан. Шу намоз аслида шариатда борми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Динимизда “Қабр нури намози” деб аталадиган махсус намоз йўқ. Умуман олганда, туннинг энг охирги намози витр бўлиши мустаҳабдир. Аммо витрдан кейин ҳам нафл ўқиш жоиз. Чунки Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баъзан витрдан кейин намоз ўқиганлари маълум. Улар эҳтимол У зотнинг ана шу амаллари туфайли шундай дейишаётган бўлсалар керак. Оиша, Умму Салама ва Абу Умома розияллоҳу анҳум каби саҳобийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг витрдан кейин ўтирган ҳолда икки ракат намоз ўқиганларини ривоят қилишган. Уламолар ўша ҳадисни Сарвари олам алайҳиссалом витрдан кейин ҳам нафл ўқиш мумкин эканини билдириш учун ўқиганлар, дейишган. Яна бир гуруҳ уламолар У зот алайҳиссалом таҳажжудни жуда ҳам узоқ ўқиганларидан оёқлари шишиб кетар эди, шу боис витрдан кейин дам олиш учун ўтириб икки ракат нафл ўқир эдилар, деб изоҳлашган. Уни "қабр нури намози" деб номлаб, доимий суннат сифатида тарғиб қилиш нотўғридир. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar

Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЁШ БОЛАГА САВОБ БАҒИШЛАШ
#Қуръон
❓1939-САВОЛ: Балоғатга етмаган ёш бола вафот этса, унинг руҳига Қуръони карим ўқиб, савобини бағишлаш мумкинми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Уламолар балоғатга етмаган болага савоб бағишлаш, унинг ҳақига истиғфор айтиш масаласини ёритиб, гуноҳи бўлмагани учун унинг ҳақига истиғфор айтилмайди, яъни Аллоҳим, унинг гуноҳларини кечир деб дуо қилинмайди, чунки унинг гуноҳи бўлмайди, аммо Қуръони карим тиловати каби солиҳ амаллар қилиб, руҳига бағишланса, ҳаққига дуолар қилинса мумкин бўлади ва бу ишларни ёш маййитга нафи тегади, дейишган. Валлоҳу аълам.

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз
📹 Бомдод вақтида қазо намоз ўқиса бўладими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 20 ноябрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 20 ноябрь пайшанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари
📹 Гуноҳнинг катта-кичиги бўлмайди
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2025 йил 20 ноябр, пайшанба куни
⏰ соат 18:00 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлларидан сўрангиз!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг 19-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон домла Ишматбеков иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
ONLAYN DINIY SAVOL-JAVOBLAR 19-SON 20.11.2025
O‘zbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi o'rinbosari Homidjon domla Ishmatbekov ishtirokida jonli efirga uzatiladi
🌐O'zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Facebook: https://www.facebook.com/diniysavollar…
🌐O'zbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazining ijtimoiy-tarmoqlardagi sahifalari:
🔹Facebook: https://www.facebook.com/diniysavollar…
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 21 ноябрь жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 21 ноябрь жума
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЎЗОЙНАК ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз
❓1940-САВОЛ: Кўзойнак таққан ҳолда намоз ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиббий кўзойнак тақиб юрадиганлар уни таққан ҳолда намоз ўқишлари мумкин. Чунки кўзойнак улар учун кийим каби ажралмас эҳтиёжларига айланиб кетган. Аммо кўришда камчилиги бўлмасдан шунчаки ҳавас учун ёки қуёш нуридан ҳимояланиш мақсадида тақиладиган кўзойнак борасида бир оз тафсилот бор. Агар бундай кўзойнак бурунни ерга тегишига монелик қилмаса, уни тақиб ўқилган намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Агар монелик қилса, ўқиш макруҳ бўлади. Чунки уни тақиб ўқиш саждани комил суратда адо қилишга халақит қиляпти. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#намоз
❓1940-САВОЛ: Кўзойнак таққан ҳолда намоз ўқиш жоизми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиббий кўзойнак тақиб юрадиганлар уни таққан ҳолда намоз ўқишлари мумкин. Чунки кўзойнак улар учун кийим каби ажралмас эҳтиёжларига айланиб кетган. Аммо кўришда камчилиги бўлмасдан шунчаки ҳавас учун ёки қуёш нуридан ҳимояланиш мақсадида тақиладиган кўзойнак борасида бир оз тафсилот бор. Агар бундай кўзойнак бурунни ерга тегишига монелик қилмаса, уни тақиб ўқилган намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Агар монелик қилса, ўқиш макруҳ бўлади. Чунки уни тақиб ўқиш саждани комил суратда адо қилишга халақит қиляпти. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Бугун, 21-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги "Эшон Бобохон" жоме масжидига ташриф буюрадилар ва "Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА БИТ ЎЛДИРИШ
#Ҳаж_умра
❓1941-САВОЛ: Эҳромда турган вақтда бит ўлдириб қўйса, қандайдир жарима тўланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга кирган эркак ёки аёл баданидаги учтадан кўп бўлмаган битни ўлдирса, ўз хоҳишига қараб икки кило буғдой нархига етмайдиган даражада садақа қилади. Агар ўлдирган битлар сони учтадан ортиб кетса, икки кг буғдойнинг ўзини ёки қийматини садақа қилади.
Шунингдек, бит ёпишган кийимини уларни ўлдириш мақсадида қуёшга ёйиб қўйиш ҳам ҳукмда юқоридагидан фарқ қилмайди.
Агар баданида бўлмасдан кўрпада, ерда ёки бировнинг танасида турган битни ўлдирса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Шунингдек, битларни ўлдиришни ният қилмасдан кийимни қуёшга ёйиш ҳам жиноят ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
✔️ Улашинг: @diniysavollar
#Ҳаж_умра
❓1941-САВОЛ: Эҳромда турган вақтда бит ўлдириб қўйса, қандайдир жарима тўланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга кирган эркак ёки аёл баданидаги учтадан кўп бўлмаган битни ўлдирса, ўз хоҳишига қараб икки кило буғдой нархига етмайдиган даражада садақа қилади. Агар ўлдирган битлар сони учтадан ортиб кетса, икки кг буғдойнинг ўзини ёки қийматини садақа қилади.
Шунингдек, бит ёпишган кийимини уларни ўлдириш мақсадида қуёшга ёйиб қўйиш ҳам ҳукмда юқоридагидан фарқ қилмайди.
Агар баданида бўлмасдан кўрпада, ерда ёки бировнинг танасида турган битни ўлдирса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Шунингдек, битларни ўлдиришни ният қилмасдан кийимни қуёшга ёйиш ҳам жиноят ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо
📹 Савдодан ҳар ой бир хил фойда олса тўғри бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#савдо
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 22 ноябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 22 ноябрь шанба
🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 23 ноябрь якшанба