FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.14K videos
6.36K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ҳасаднинг ҳамроҳи
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КЎЗОЙНАК ТАҚИБ НАМОЗ ЎҚИШ
#намоз

❓1940-САВОЛ: Кўзойнак таққан ҳолда намоз ўқиш жоизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Тиббий кўзойнак тақиб юрадиганлар уни таққан ҳолда намоз ўқишлари мумкин. Чунки кўзойнак улар учун кийим каби ажралмас эҳтиёжларига айланиб кетган. Аммо кўришда камчилиги бўлмасдан шунчаки ҳавас учун ёки қуёш нуридан ҳимояланиш мақсадида тақиладиган кўзойнак борасида бир оз тафсилот бор. Агар бундай кўзойнак бурунни ерга тегишига монелик қилмаса, уни тақиб ўқилган намоз кароҳиятсиз жоиз бўлади. Агар монелик қилса, ўқиш макруҳ бўлади. Чунки уни тақиб ўқиш саждани комил суратда адо қилишга халақит қиляпти. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА СУҲБАТИНИ ОНЛАЙН ТОМОША ҚИЛИНГ !!!

🕌 Бугун, 21-ноябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев Тошкент шаҳар, Шайхонтоҳур туманидаги "Эшон Бобохон" жоме масжидига ташриф буюрадилар ва "Ҳикматнинг боши Аллоҳдан қўрқишдир" мавзусида суҳбат қилиб берадилар.


😎 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Facebook орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (32 minutes)
ЭҲРОМ ҲОЛАТИДА БИТ ЎЛДИРИШ
#Ҳаж_умра

❓1941-САВОЛ: Эҳромда турган вақтда бит ўлдириб қўйса, қандайдир жарима тўланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Эҳромга кирган эркак ёки аёл баданидаги учтадан кўп бўлмаган битни ўлдирса, ўз хоҳишига қараб икки кило буғдой нархига етмайдиган даражада садақа қилади. Агар ўлдирган битлар сони учтадан ортиб кетса, икки кг буғдойнинг ўзини ёки қийматини садақа қилади.
Шунингдек, бит ёпишган кийимини уларни ўлдириш мақсадида қуёшга ёйиб қўйиш ҳам ҳукмда юқоридагидан фарқ қилмайди.
Агар баданида бўлмасдан кўрпада, ерда ёки бировнинг танасида турган битни ўлдирса, ҳеч қандай жарима вожиб бўлмайди. Шунингдек, битларни ўлдиришни ният қилмасдан кийимни қуёшга ёйиш ҳам жиноят ҳисобланмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо

📹 Савдодан ҳар ой бир хил фойда олса тўғри бўладими?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 22 ноябрь шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Жазоси оғир гуноҳ
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 23 ноябрь якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФАРЗ НАМОЗЛАРИДА ЗАМ СУРА ЎҚИШ
#намоз

❓1942-САВОЛ: Мен бир жойда фарз намозининг учинчи ва тўртинчи ракатида зам сура ўқилмайди, деб эшитдим. Шу ростми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, шундай. Фарз намозларнинг учинчи ва тўртинчи ракатларида зам сура ўқилмайди. Фотиҳа сурасининг ўзи ўқилади, холос. Зам сура ўқиб қўйса, танзиҳий макруҳ иш қилган бўлади. Вожиб, суннат ва нафл намозларнинг мазкур ракатларида эса, зам сура ўқилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 24 ноябрь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Тақводор ватанпарвар бўлади
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
УЗРЛИ ВАҚТДАГИ КИЙИМЛАР
#аёлларга_оид_масала
#намоз

❓1943-САВОЛ: Ҳайз кўрган пайтда кийилган кийимларни ҳайз тугаб, ғусл қилгандан кейин кийса бўладими? Уларни ювмасдан аввал кийиб намоз ўқиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳайз, нифос, жунублик каби нопокликлар ҳукмий нопоклик ҳисобланади. Шунга биноан ҳайз ҳолатида кийилган кийимлар агар пок бўлса, яъни бирор нажосат тегмаган бўлса, ғуслдан кейин уларни ювмасдан қайта кийиш мумкин. Бу ҳеч шубҳасиз жоиз ва тўғри. Шу сабаб уларни кийиб ўқилган намоз ҳам ҳеч қандай макруҳликсиз адо топади. Чунки тананинг ҳукмий нопоклиги сабаб тоза кийимлар нопок бўлиб қолмайди. Агар сийдик, қон каби ҳақиқий нажосатлар теккан бўлса, уни ювиб поклаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ДАМ ТУПРОҚ НИМА?
#жаноза

❓1944-САВОЛ: Мен қабристондаги дафн вақтида қабр учун ковланган тупроқдан бир ҳовучига дам солиб маййитнинг олдига ташланганига гувоҳ бўлдим. Уни "дам тупроқ" деб аташар экан. Бу борада динимизда нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизда “дам тупроқ” деган нарса йўқ. Маййит қабрга қўйилиб, кўмилаётган маҳалда қилинадиган бошқа бир мустаҳаб амал бор. Бунда қабрнинг бош томонидан уч сиқим тупроқ олиб, унга ташланади. Бу амал Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан ворид бўлган.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанозага намоз ўқидилар, сўнг қабрга келиб, унинг бош томонидан уч ҳовуч тупроқ ташладилар” (Ибн Можа ривояти).
Фиқҳий манбаларда: биринчи ҳовучни ташлаганда ﴾مِنْهَا خَلَقْنَاكُمْ﴿ (Сизларни ундан яратдик) дейди. Иккинчисида ﴾وَفِيهَا نُعِيدُكُمْ﴿ (унга қайтарамиз) дейди. Учинчисида ﴾وَمِنْهَا نُخْرِجُكُمْ تَارَةً أُخْرَى﴿ (ва яна бир бор ундан чиқариб оламиз) [Тоҳа сурасининг 55-ояти] дейди, дейилган.
Кўриб турганингиздек, бу ерда гап тупроққа "дам уриш" ҳақида эмас, балки тупроқни ташлаш асносида ушбу оятларни тиловат қилиш ҳақида бормоқда. Бу мустаҳаб амалдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо

📹 Бундай олди-берди қилишим гуноҳ эмасми?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2025/1447 | 25 ноябрь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўз мақомини топган табаррук Қуръон
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАСБЕҲ НАМОЗИДАГИ РУКУ ВА САЖДА ТАСБЕҲЛАРИ
#намоз #тасбеҳ

❓1945-САВОЛ: Тасбеҳ намозини ўқиганимизда руку ва сажданинг тасбеҳларини ҳам айтамизми ёки шу намознинг махсус сондаги тасбеҳлари билан кифояланамизми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, руку ва саждада дастлаб ҳамма намозларда айтиладиган тасбеҳ (“субҳана роббиял аъзийм” ва “субҳана роббиял аълаа”)лар айтилади, ундан кейин махсус тасбеҳ (“Субҳаналлоҳи валҳамдулиллаҳи валаа илааҳа илаллоҳу валлоҳу акбар”) айтилади. Рукудан самиъаллоҳу лиман ҳамидаҳ деб тургандан кейин ҳам аввал “роббана лакал ҳамд”ни айтиб, кейин тасбеҳларни айтади.
Умуман олганда тасбеҳ намози бошқа намозлар билан бир хил. Яъни бошқа намозларда айтиладиган барча зикрлар бу намозда ҳам айтилади, орадаги фарқ шуки, тасбеҳ намозида қўшимча махсус тасбеҳлар ҳам айтилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM