FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
НОРКА ТЕРИСИДАН ТАЙЁРЛАНГАН ПАЛЬТО ВА ТЕЛПАКЛАР ҲУКМИ
#ҳалол_ҳаром #намоз

❓1995-САВОЛ: Норка терисидан тайёрланган пальто ва телпакларни кийиш, улар билан намоз ўқиш жоизми? Чунки норка гўшти ейилмайдиган ҳайвон-ку?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Одам ва чўчқанинг терисидан бошқа ҳар қандай жониворнинг териси ошланиш билан пок бўлади. Гўшти ейилмайдиган ҳайвон бўлсада териси ошланиб, ундан кийим тикилса, ўша кийимда намоз ўқиш, жойнамоз тикилса, устида намоз ўқиш, идиш ясалса, ичига сув қуйиш жоиз ҳисобланади. Лекин пок дегани уни истеъмол қилиш ҳалол дегани эмас. Чунки мазкур ҳайвонлар териси ошлагандан кейин ҳам ейиш учун ҳалол бўлмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Muslim.uz
#xushxabar #muftiy
📢 ХУШХАБАР: МУФТИЙ ҲАЗРАТ ПОДШОҲ САЛМОН НОМИДАГИ ҲАДИС АКАДЕМИЯСИГА АЪЗО БЎЛДИЛАР

🗣Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари 2026 йил 5 январь куни Саудия Арабистони Подшоҳи Салмон ибн Абдулазиз Ол Сауд номидаги Ҳадиси шариф академияси Илмий Кенгашига аъзо бўлдилар.


🟢Бу қувончли воқеа Янги Ўзбекистонда давлатимиз Раҳбари ташаббуслари билан амалга оширилаётган диний-маърифий соҳадаги ислоҳотларнинг халқаро даражадаги юксак эътирофи бўлиб, Муфтий ҳазратларининг дин ривожи, уммат саодати ва халқлар ҳамжиҳатлиги йўлидаги хизматларига берилган юксак баҳодир.

🌙 Зеро, Имом Бухорий, Имом Термизий, Имом Доримий каби йирик ҳадис илми олимлари – буюк муҳаддислар заминидаги уламонинг Ислом оламидаги энг нуфузли муассаса ҳисобланган Ҳадиси шариф академияси аъзолигига қабул қилиниши ҳақли эътирофдир. Юртимизда амалга оширилаётган хайрли ишлар натижасида, келгусида яна бухорийлар, термизийлар етишиб чиқади, инша Аллоҳ.

😄Ушбу халқаро академия Муфтий ҳазратлари аъзо бўлган олтинчи халқаро ташкилот бўлиб, бундан аввал Абу Даби тинчлик форуми (БАА, 2023 й.), Халқаро мусулмон уламолари кенгаши (Қатар, 2023 й.), Мусулмон донишмандлар кенгаши (БАА, 2024 й.), Исломий фиқҳ академияси (Саудия Арабистони, 2024 й.) ва Ислом олами уюшмаси (Саудия Арабистони, 2024 й.) аъзолигига қабул қилинган эдилар.


ℹ️ Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, академия ҳадисларни жамлаш, таснифлаш, тадқиқ этиш, нашр қилиш ва мазкур йўналишларда ўқув дастурлари ва кадрлар тайёрлаш, анжуманлар, мусобақалар ўтказиш, замонавий технологиялардан фойдаланиш, халқаро ҳамкорлик қилишга эътибор қаратади. Шунингдек, ташкилот динда чуқур кетиш, мутаассиблик кабилардан қайтарaди ва мўътадилликка тарғиб этади.

📍 Академия 2017 йилда Подшоҳ Салмон фармони билан ташкил этилган бўлиб, қароргоҳи Мадина шаҳрида жойлашган. Мазкур академия ва унинг ҳузуридаги Илмий Кенгашга Саудия Арабистони йирик Уламолар Ҳайъати аъзоси Шайх Муҳаммад ибн Ҳасан Оли Шайх раҳбарлик қилади.


⏺ Қайд этиш керакки, Муфтий ҳазратларининг ушбу нуфузли ташкилотга аъзо бўлишлари Аллоҳ таолонинг иродаси билан 35 йилдан зиёд вақт мобайнида Ислом дини маърифатини кенг ёйиш ва мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлашдаги меҳнатлари самарасидир. Фаолиятларига оид батафсил маълумот билан қуйидаги ҳавола орқали танишиш мумкин.

🤲 Муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларига Ҳадиси шариф академиясидаги фаолиятларида Аллоҳ таолодан куч-қувват ва муваффақиятлар тилаймиз.


✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати

😄 MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
НАМОЗГА КЕЧИККАН КИШИНИНГ ИМОМ БИЛАН БИРГА САЛОМ БЕРИШИ
#намоз

❓1996-САВОЛ: Учинчи ракатда имомга иқтидо қилган киши намоз охирида имом билан бирга адашиб салом берса ва тўртинчи ракатга туриб, намозини давом эттирса, намози тўғри бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, бу кишининг намози дуруст бўлади. Лекин баъзи тафсилотлар бор.
Мазкур киши намозга кечикканини унутиб, имомдан кейин салом берган бўлса, ҳамда намозга зид амал қилмаган бўлса, дарҳол тўртинчи ракатга туриб, намозини давом эттиради, намоз охирида саждаи саҳв қилади.
Агар улгурмаган ракатлари эсида турган ҳолда салом берса, намози бузилади ва уни қайта ўқийди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#жума

📹 Сафарда жума намози қазо бўлмайдими?
🎙 Устоз Ҳабибуллоҳ домла Абдулғаффор
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси,
Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 9 январь жума

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Жамловчи дуо
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА СУҲБАТИНИ ОНЛАЙН ТОМОША ҚИЛИНГ!

🕌 Бугун, 9-январь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари Ғуломиддин домла Холбоев Тошкент шаҳридаги "Ҳазрат Али" масжидига ташриф буюрадилар ва "ВАТАН МУҲАББАТИ МУҚАДДАС БУРЧ" мавзусида жума суҳбатини қилиб берадилар.


😎 Youtube орқали томоша қилиш

📱 Telegram орқали томоша қилиш

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
✅ УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (32 minutes)
РЎЗАДОРНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ
#рўза

❓1997-САВОЛ: Мен бугун рўза тутгандим. Лекин кўнглим айниб, икки уч марта оз-оздан қайт қилдим. Бу ҳолатда рўзам очилмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар қасдан эмас, беихтиёр қайт қилган бўлсангиз, рўзангиз очилмайди. Қайт оз-оздан бўлсин, бирданига оғиз тўла ҳолда чиқсин, фарқи йўқ, бу ҳолатда рўза очилмайди.
Агар рўзадор эканингиз эсингизда туриб, ўзингизни мажбурлаб қайт қилган бўлсангиз ва турли ҳолатларда, вақтларда оз-оздан қайт қилган бўлсангиз, бу ҳолатда ҳам рўза очилмайди. Лекин бир вақтнинг, ҳолатнинг ўзида оғиз тўла, ёки бир неча марта оз-оздан қайт қилган бўлсангиз ва улар оғиз тўладиган даражада бўлса, рўзангиз очилади ва ўша куннинг рўзаси қазосини тутиб берасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Пешин намозининг вақти қачон?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 10 январь шанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🟢 ДИНИЙ САВОЛЛАРГА ЖАВОБ БЕРУВЧИ КОЛЛ-МАРКАЗ ФАОЛИЯТИ КЕНГАЙДИ

💬 Энди сиз ўзингизни қизиқтирган шаръий масалалар юзасидан бевосита уламолардан ишончли ва асосли жавоб олишингиз мумкин. Бунинг учун Фатво марказининг қуйидаги рақами орқали боғланинг:

📲 781503344

⏰ Иш вақти: Ҳар куни, соат 09:00 — 17:00,
🍽 Тушлик вақти бундан мустасно.

🌎Шунингдек, фақат хориждаги ҳамюртларимиз қуйидаги ҳаволалар орқали боғланишлари мумкин:

📱@fatvo_call_1 (Telegram орқали)
📱@fatvo_call_2 (Telegram орқали)
📱 +998917806633 (WhatsApp орқали)

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни илм ва ҳикмат орқали Унинг розилигига етакловчи бандаларидан қилсин.

Telegram | Facebook | Instagram | YouTube
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ноумид бўлмайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМА НАМОЗИДА ПЕШИННИ НИЯТ ҚИЛИШ
#намоз

❓1998-САВОЛ: Биз яқинда умрага бордик. У ерда аёллар ҳам икки муқаддас масжидда имомга иқтидо қилиб намоз ўқишар экан. Биз жума намозида нима қилишни билмай қолдик. Уйда жума куни пешинни ўқиганимиз учун пешин ўқишни ният қилиб, имомга иқтидо қилдик. Намозимиз тўғри бўлганми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизлар ўша куни жума намози деб ният қилишингиз лозим эди. Энди сизлар ўша кунги пешиннинг қазосини ўқиб қўйинглар. Чунки имом жума намозини бошлаган. Сизлар эса пешин намозини ният қилгансизлар. Фиқҳий манбаларда бир турдаги фарз намоз ўқиётган имомга бошқа фарзни ўқимоқчи бўлган шахс иқтидо қила олмайди, дейилган. Қолаверса, жума намозини пешиннинг нияти билан ўқиш мумкин эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#сажда

📹 Сажда оятини эшитганда сажда қилиш керакми?
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 11 январь якшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Аллоҳ меҳрибон зот
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Жаҳрий намозларда такбирларни махфий айтиб қўйса саждаи саҳв қиладими?
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш:
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 12 январь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar