FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 12 январь душанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
📢 #Эълон #китоб

🌙 Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар бошчилигидаги Фатво маркази уламолари томонидан нашр этилган китоблар рўйхати билан танишинг.

📚 “Фатволар тўплами I жуз”

📖 “Фатволар тўплами II жуз”

📚 “Фиқҳ ва ақидага оид ихтилофли масалалар ечими”

📖 “Таҳоратга оид фатволар”

📚 “Намозга оид фатволар”


📖 “Рўзага оид фатволар”

📚 “Қурбонлик ва жонлиқ сўйишга оид фатволар”

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Гўзал муолажа
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТОВУҚ ИЧГАН СУВДАН ТАҲОРАТ ОЛИШ МУМКИНМИ?
#таҳорат #поклик

❓1999-САВОЛ: Товуқ ичган сувдан таҳорат олиш мумкинми? Ёки ундай сувни тўкиб юбориш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Товуқнинг сўлаги ва ичган суви пок ҳисобланади. Фақат бўш юрадиган товуқлар баъзан нажосат еб қўйиши эҳтимоли борлиги учун улар теккан сувларда таҳорат олиш макруҳи танзиҳий, яъни ҳалолга яқин макруҳ ҳисобланади. Аммо нопок бўлмайди. Яъни товуқнинг тумшуғи теккан сув кийим ёки баданга тегса, уларни нопок қилмайди. Макруҳлик дегани шуки, бошқа сув борлигида, ўша сув билан таҳорат олинади. Бошқа сув бўла туриб, бундай сувдан таҳорат қилса, таҳорати дуруст бўлса-да, лекин ҳалолга яқин макруҳ амалга йўл қўйган бўлади.
Агар товуқ эгаси товуғининг тумшуғи нажосатга тегмаганини аниқ билса ва товуқ сувдан ичса, бу сувда таҳорат олиш макруҳ бўлмайди.
Агар товуқнинг тумшуғида нажосат борлиги аниқ бўлса ва шу ҳолатда сувга тегса, бу ҳолда сув нажосат бўлади. Уни тўкиб юбориш ва идишни поклаш лозим бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 13 январь сешанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Намунали ҳаёт кечирайлик
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЙИРТҚИЧ ҲАЙВОНЛАРДАН ҚОЛГАН СУВДА ТАҲОРАТ ОЛИШНИНГ ҲУКМИ
#таҳорат #поклик

❓2000-САВОЛ: Йиртқич ҳайвонлардан қолган сувда таҳорат олса бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Гўшти еб бўлмайдиган йиртқич ҳайвонлар ва қушлардан қолган сувлар нажосат ҳисобланади. Шу боис ундан таҳорат олиш, ғусл қилиш мумкин эмас. Агар мазкур сув кийим, бадан ёки бирор нарсага тегса, уларни нажосат қилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖИДДАДА ТУРГАН ОДАМНИНГ МАККАГА КИРИШИ
#Ҳаж_умра

❓2001-САВОЛ: Биз умра амалларини Маккада бажариб кейин Мадинага бордик. У ердаги зиёратлардан тўғри Жиддага келдик. Рейсимизда муаммо борлиги туфайли Маккага кирмоқчимиз. Эҳромсиз кирсак бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сизлар бу ҳолатда агар Маккага умра қилиш мақсадида кирсангиз, Жидданинг ўзидан ёки Оиша онамиз розияллоҳу анҳо масжидларидан эҳромга кирасизлар. Агар умра қилиш нияти бўлмай, бошқа мақсадда, масалан: рейсингиз келгунича меҳмонхонада яшаб туриш мақсадида Маккага кирсангиз, эҳромсиз кириш мумкин. Чунки Жидда шаҳри катта мийқотнинг ичидаги мавзе ҳисобланиб, у ердаги одамлар умра ёки ҳаж қилиш мақсади бўлмаса, Маккага эҳромсиз киришлари жоиз бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ижара

📹 Банкомат қўйиб ижара ҳаққи олсак бўладими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 14 январь чоршанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Жаннатга олиб кирувчи фазилат
🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖОНЛИҚЛАРНИ ҲАРАМ ҲУДУДИДА СЎЙИЛИШИ
#Ҳаж_умра

❓2002-САВОЛ: Маълумки, ҳаж ва умрада қилинган айрим жиноятлар учун жонлиқ сўйилади. Зиёратчи шу жонлиқни ватанига қайтгандан кейин уйида сўйса ҳам бўладими? Қилган жинояти шу орқали бартараф бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳаж ва умра ибодатидаги жиноятлар туфайли сўйилиши вожиб бўлган жонлиқлар фақат Маккаи мукаррамадаги ҳарам ҳудудида сўйилиши вожибдир. Агар ҳарам чегарасидан ташқарида сўйилса, жоиз бўлмайди ва ҳарам ҳудудида қайта сўйиш лозим бўлади. Бу ҳукм Қуръони карим, ҳадиси шарифлар ва ҳанафий фиқҳ китобларида очиқ баён қилинган.
Бу ҳақида Аллоҳ таоло шундай деган:
لَكُمْ فِيهَا مَنَافِعُ إِلَىٰ أَجَلٍ مُسَمًّى ثُمَّ مَحِلُّهَا إِلَى الْبَيْتِ الْعَتِيقِ
“У (жонзотлар)да сизлар учун белгиланган муддатгача манфаатлар бордир. Сўнгра унинг маҳилли қадимий уй (Каъба)дир” (Ҳаж сураси, 33-оят).
Бу оят ҳадийнинг маҳилли – сўйиладиган ўрни Байтуллоҳ атрофи, яъни ҳарам ҳудуди эканига далилдир. Уламоларимиз ушбу оятни Ҳажда сўйиш вожиб бўлган жонлиқ фақат ҳарам ҳудудида сўйилиши кераклигига асос қилганлар.
Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳаж қилганларида жонлиқларини ҳарам ҳудудида сўйиб, саҳобаларга шундай таълим берганлар:
“Мен мана бу ерда сўйдим. Бутун Мино сўйиш жоиз бўлган жойдир. Шунинг учун турган жойларингизда сўяверинглар”
(Имом Бухорий ривояти).
Ҳажда сўйиладиган жонлиқлар фақат Мино, яъни ҳарам ҳудудида сўйилиши лозимлиги ушбу ва бундан бошқа кўплаб ҳадисларда аниқ кўрсатилган.
Ҳаж ва умра масалаларига бағишлаган “Иршодус-сорий” китобида қуйидагилар айтилган:
وَيَخْتَصُّ أَيْ: جَوَازُ ذَبْحِهِ بِالْمَكَانِ هُوَ الْحَرَمُ، فَلَا يَجُوزُ ذَبْحُهُ فِي غَيْرِهِ أَصْلًا.
“Жонлиқ сўйиш маконга хослаган. Бу макон ҳарам ҳудудидир. Ундан бошқа жойда сўйиш асло мумкин эмас”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube 👍Instagram 👍Facebook 👍Ummalife

✔️ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

📹 Ўн саккиз минг олам борми?
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо 103)
2026/1447 | 15 январь пайшанба

🔗 Яқинларингизга ҳам эслатинг: @diniysavollar