Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
📹 Кесилган тана аъзосининг ҳукми
🎙 Отабек домла Мамадиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 10 сентябрь пайшанба
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar

#xabar #anons #jonli_efir
❔ ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР
🎞 2026 йил 10 сентябрь, Пайшанба куни
⏰ соат 16:00 дан бошлаб
🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).
📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).
✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:
😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 53-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Абдувоҳид домла Аҳмадалиев иштирокида жонли эфирга узатилади.
❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ЖАННАТДА КЕЧА ВА КУНДУЗ
#ақида
❓ 2230-САВОЛ: Жаннатда кун ва тун бўладими? Ҳафта кунлари ҳам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Вақт масаласида Жаннатда дунёдаги каби ҳолатлар бўлмайди. Кун, тун, ҳафта, ой, қуёш деган тушунчалар жаннатда бўлмайди, Жаннат аҳли абадий нурда бўладилар. Улар кеча ва кундуз вақтини нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали биладилар.
Аллоҳ таолонинг Марям сурасидаги:
وَلَهُمْ رِزْقُهُمْ فِيهَا بُكْرَةً وَعَشِيًّا ﴿٦٢﴾
“Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур”, деган сўзини муфассирлар, жумладан, Абул Баракот Насафий роҳимаҳуллоҳ шундай тафсир қилганлар: “Яъни, уларга ризқлари дунёдаги куннинг икки томони (эрта ва кеч) муддатида келтирилади, чунки у ерда на кеча ва на кундуз бор, қолаверса улар абадий нурдадирлар. Улар кундузни пардаларнинг кўтарилиши билан, кечани эса уларнинг туширилиши билан биладилар. Эртаю кеч бериладиган ризқ араблар наздида турмушнинг энг яхшисидир, шунинг учун Аллоҳ таоло Ўз жаннатини шу билан васф қилган. Шунингдек, бу билан ризқнинг давомийлиги ирода қилинган, худди сиз “Мен эртаю кеч фалончининг олдида бўламан” деганингиз каби. Сиз бу гапингиз билан давомийликни назарда тутаётган бўласиз” (“Мадорикут танзил ва ҳақоиқут таъвил” китоби).
Анас ибн Малик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар: “Жаннатда бир бозор бор. Жаннатийлар у ерга ҳар жума келишади. Шимол тарафдан шамол эсиб, уларнинг юзлари ва кийимларини ҳилпиратади ва уларнинг ҳусну жамоллари зиёда бўлади. Сўнг улар ўз аҳлларига ўша ҳусну жамоллари зиёда бўлган ҳолларида қайтишади. Аҳллари уларга: “Аллоҳга қасамки, ҳусну жамолингиз янада зиёда бўлиб келибсиз”, дейишади. Улар: “Аллоҳга қасамки, сизнинг ҳам ҳусну жамолингиз зиёда бўлиб кетибди”, дейишади” (Имом Муслим ривояти).
Мазкур ҳадис шарҳида Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ шундай деганлар: “Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ: “Бозор – жаннат аҳлининг жамулжам бўладиган жойидир. Улар у ерда дунёдаги бир ҳафта муддатича вақт ўтгач тўпланиб турадилар. Аслида у ерда қуёш, кеча ва кундуз йўқлиги сабабли ҳақиқий ҳафтанинг ўзи йўқ”, деганлар. Мен айтаманки: кеча ва кундуз вақти баъзи хабарларда келганидек нурли пардаларнинг туширилиши ва кўтарилиши орқали билинади. Жума куни ва байрам кунлари ҳамда улар билан боғлиқ зиёрат, Аллоҳнинг жамолини кўриш ва бошқа мададу иноятлар ана шу орқали маълум бўлади”. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣

АБУ ҲУРАЙРА РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУНИНГ ОНАСИГА ИСТИҒФОР АЙТГАНИ
#истиғфор
❓ 2231-САВОЛ: Бир маърузада Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу онаси учун истиғфор айтгани ҳақида ҳадис бор дейилди. Ҳадисни эслаб қололмадим. Шуни айтиб берсангизлар.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу онасини жуда ҳам яхши кўриши, унинг учун мисли кўрилмаган хизматлар қилгани маълум ва машҳур. Ҳатто онаси мушрик бўлган вақтда ҳам унинг хизматини чиройли адо этгани, унинг ҳақига дуолар қилгани, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан у учун ҳидоят сўраб, дуолар олгани китобларда зикр қилинган. Она ҳидоятга эришгандан кейин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хизматга яна ҳам қаттиқ шўнғиганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Ал-адаб ал-муфрад” номли китобларида, “Ота-онага ўлганидан кейин ҳам яхшилик қилиш” номли бобда у зотнинг онаси учун дуо қилганини ривоят қилганлар:
عَنْ غَالِبٍ قَالَ: قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سِيرِينَ: كُنَّا عِنْدَ أَبِي هُرَيْرَةَ لَيْلَةً، فَقَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِأَبِي هُرَيْرَةَ، وَلِأُمِّي، وَلِمَنِ اسْتَغْفَرَ لَهُمَا قَالَ لِي مُحَمَّدٌ: فَنَحْنُ نَسْتَغْفِرُ لَهُمَا حَتَّى نَدْخُلَ فِي دَعْوَةِ أَبِي هُرَيْرَةَ
“Ғолиб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Муҳаммад ибн Сирин айтди: “Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: “Аллоҳим, Абу Ҳурайрани, онамни ва улар учун истиғфор айтган кишини мағфират қил!” деди. Муҳаммад ибн Сирин менга айтди: “Биз ҳам Абу Ҳурайранинг дуосига кириш учун у иккови ҳаққига истиғфор айтамиз”.
Бу ривоятдан олинадиган хулоса шуки, ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига дуо қилишни канда қилмаслик керак, худди ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу оналари вафот этганидан кейин ҳам у кишининг ҳақига доимо дуо қилиб юрганлари каби. Шунингдек, Муҳаммад ибн Сирин каби Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва унинг онаси ҳақига истиғфор айтган инсон ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг дуоларига сазовор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#истиғфор
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу онасини жуда ҳам яхши кўриши, унинг учун мисли кўрилмаган хизматлар қилгани маълум ва машҳур. Ҳатто онаси мушрик бўлган вақтда ҳам унинг хизматини чиройли адо этгани, унинг ҳақига дуолар қилгани, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан у учун ҳидоят сўраб, дуолар олгани китобларда зикр қилинган. Она ҳидоятга эришгандан кейин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу хизматга яна ҳам қаттиқ шўнғиганлар. Имом Бухорий раҳимаҳуллоҳ “Ал-адаб ал-муфрад” номли китобларида, “Ота-онага ўлганидан кейин ҳам яхшилик қилиш” номли бобда у зотнинг онаси учун дуо қилганини ривоят қилганлар:
عَنْ غَالِبٍ قَالَ: قَالَ مُحَمَّدُ بْنُ سِيرِينَ: كُنَّا عِنْدَ أَبِي هُرَيْرَةَ لَيْلَةً، فَقَالَ: اللَّهُمَّ اغْفِرْ لِأَبِي هُرَيْرَةَ، وَلِأُمِّي، وَلِمَنِ اسْتَغْفَرَ لَهُمَا قَالَ لِي مُحَمَّدٌ: فَنَحْنُ نَسْتَغْفِرُ لَهُمَا حَتَّى نَدْخُلَ فِي دَعْوَةِ أَبِي هُرَيْرَةَ
“Ғолиб раҳимаҳуллоҳдан ривоят қилинади: “Муҳаммад ибн Сирин айтди: “Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: “Аллоҳим, Абу Ҳурайрани, онамни ва улар учун истиғфор айтган кишини мағфират қил!” деди. Муҳаммад ибн Сирин менга айтди: “Биз ҳам Абу Ҳурайранинг дуосига кириш учун у иккови ҳаққига истиғфор айтамиз”.
Бу ривоятдан олинадиган хулоса шуки, ота-она вафот этганидан кейин ҳам уларнинг ҳақига дуо қилишни канда қилмаслик керак, худди ҳазрати Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу оналари вафот этганидан кейин ҳам у кишининг ҳақига доимо дуо қилиб юрганлари каби. Шунингдек, Муҳаммад ибн Сирин каби Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ва унинг онаси ҳақига истиғфор айтган инсон ҳам Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг дуоларига сазовор бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#fatvo_markazi_javob_beradi
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Youtube
- YouTube
Enjoy the videos and music you love, upload original content, and share it all with friends, family, and the world on YouTube.
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 11 сентябрь жума
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 11 сентябрь жума
📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Жобир ибн Самура розияллоҳу анҳу айтадилар:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».
📚Имом Термизий ривоят қилган.
🔗 Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ФОТИМА ОНАМИЗ РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲОДА АЁЛЛАРГА ХОС ОДАТ БЎЛМАГАНМИ
#аёл
❓ 2232-САВОЛ: Фотима онамиз розияллоҳу анҳода аёлларга хос одат, яъни ҳайз кўриш ҳолати бўлмаган, деган гап эшитдим, шу гап ростми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳақида баъзи ривоятларда у кишига аёлларнинг хос одати, яъни ҳайз қони келмагани айтилади, лекин бу ривоятлар муҳаддислар наздида собит эмас.
Қолаверса, ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг фазилати, улуғлиги ва мартабаси бунга боғлиқ ҳам эмас. Ҳайз кўриши унинг фазилатига соя солмайди. Зотан бу нарса Ҳаж мавсумида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайз кўриб қолиб, йиғлаган Оиша розияллоҳу анҳо онамизга айтганларидек, “Бу – Аллоҳ таолонинг Одам қизларига битган нарсасидир”. Аксинча, у охирзамон пайғамбари, икки олам фахри, оламларнинг Роббисининг маҳбуби Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигарбанди ва жаннат аёлларининг саййидасидирлар. Шу шараф Фотима розияллоҳу анҳо учун кифоядир.
Демак, Фотима розияллоҳу анҳо онамиз бошқа аёллар сингари ҳайз ва нифос кўрганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#аёл
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳо ҳақида баъзи ривоятларда у кишига аёлларнинг хос одати, яъни ҳайз қони келмагани айтилади, лекин бу ривоятлар муҳаддислар наздида собит эмас.
Қолаверса, ҳазрати Фотима розияллоҳу анҳонинг фазилати, улуғлиги ва мартабаси бунга боғлиқ ҳам эмас. Ҳайз кўриши унинг фазилатига соя солмайди. Зотан бу нарса Ҳаж мавсумида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳайз кўриб қолиб, йиғлаган Оиша розияллоҳу анҳо онамизга айтганларидек, “Бу – Аллоҳ таолонинг Одам қизларига битган нарсасидир”. Аксинча, у охирзамон пайғамбари, икки олам фахри, оламларнинг Роббисининг маҳбуби Ҳазрати Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жигарбанди ва жаннат аёлларининг саййидасидирлар. Шу шараф Фотима розияллоҳу анҳо учун кифоядир.
Демак, Фотима розияллоҳу анҳо онамиз бошқа аёллар сингари ҳайз ва нифос кўрганлар. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
🕌 Бугун, 11-сентябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази директор ўринбосари
Ғуломиддин домла Холбоев Тошкент шаҳридаги "Доруссалом" масжидига ташриф буюрадилар ва
"ҚУРЪОНИ КАРИМ МАЪРИФАТИ – ИНСОНИЙ ФАЗИЛАТЛАР БОШ МЕЗОНИ" мавзусида жума суҳбатини қилиб берадилар.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
YouTube
QUR’ONI KARIM MA’RIFATI – INSONIY FAZILATLAR BOSH MEZONI 11.09.2026 JONLI: Juma ma'ruzasi
G'ulomiddin domla Xolboyev
O‘zbekiston musulmonlari idorasi
Fatvo markazi direktor o‘rinbosari,
Toshkent islom instituti o‘qituvchisi
🔹Instagram: https://www.instagram.com/gulomiddinxolboyev
🔹Telegram: https://t.me/gulomiddindomlaxolboyev

ЗИММАСИДАГИ БАРЧА ҚАЗО НАМОЗЛАРНИ ЎҚИБ ТУГАТГАН КИШИ ЯНА СОҲИБИ ТАРТИБГА АЙЛАНАДИМИ?
#намоз
❓ 2233-САВОЛ: Аввал қолдирган барча қазо намозларни ўқиб тугатган одам соҳиби тартибга айланадими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, барча қазо намозларини ўқиб тугатган одам яна аҳли тартибга айланади ва тартибга оид ҳукмларга амал қилиши лозим бўлади. Масалан, Пешин намозини қазо қилиб қўйса, аср намозини ўқишдан олдин пешиннинг қазосини ўқиб қўйиши лозим. Аҳли тартиб бўлмаган, яъни ўқилмаган қазо намозлари сони олтитадан ошиб кетган одам эса қайси бирини биринчи ўқишда ихтиёрли бўлади.
Шуни ҳам билмоқ керакки, барча қазоларини ўқиб тугатаётган одамнинг зиммасида бирорта ҳам қазо намоз қолмагунича аҳли тартиб бўла олмайди. Масалан, бир ойлик намози қазо бўлган одам, барчасини ўқиб, биттагина намози ўқилмаган бўлса ҳам аҳли тартиб бўла олмайди. Шу биттани ўқигандан кейингина аҳли тартибга айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
👍 YouTube 👍 Instagram 👍 Facebook 👍 Ummalife
😎 РАСМИЙ САҲИФА ✅ УЛАШИНГ🗣
#намоз
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳа, барча қазо намозларини ўқиб тугатган одам яна аҳли тартибга айланади ва тартибга оид ҳукмларга амал қилиши лозим бўлади. Масалан, Пешин намозини қазо қилиб қўйса, аср намозини ўқишдан олдин пешиннинг қазосини ўқиб қўйиши лозим. Аҳли тартиб бўлмаган, яъни ўқилмаган қазо намозлари сони олтитадан ошиб кетган одам эса қайси бирини биринчи ўқишда ихтиёрли бўлади.
Шуни ҳам билмоқ керакки, барча қазоларини ўқиб тугатаётган одамнинг зиммасида бирорта ҳам қазо намоз қолмагунича аҳли тартиб бўла олмайди. Масалан, бир ойлик намози қазо бўлган одам, барчасини ўқиб, биттагина намози ўқилмаган бўлса ҳам аҳли тартиб бўла олмайди. Шу биттани ўқигандан кейингина аҳли тартибга айланади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо
📹 Бўлиб тўлашга автомобил рақами сотиб олса бўладими?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
👨💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
#савдо
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари
«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)
2026/1448 | 12 сентябрь шанба