FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.14K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
​​​​​​​​​​​​​​​​ЖАЙРАНИНГ ГЎШТИ ҲАЛОЛМИ?
#ҳалол_ҳаром

❓ 2258-САВОЛ: Жайранинг гўшти ҳалолми? Унинг ёғидан ва гўштидан фойдаланиш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жайранинг гўштини истеъмол қилиш шаръан тақиқланади. Унинг ёғидан ҳам, гўштидан ҳам фойдаланиш мумкин эмас.
“Ийсо ибн Намла отасидан ривоят қилади, отаси деди: Мен Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида эдим, у кишидан кирпи (типратикан) ейиш ҳақида сўралди. Шунда у киши ушбу оятни тиловат қилдилар: “(Эй Муҳаммад,) айтинг: Менга ваҳий қилинган нарсалар ичида таом истеъмол қилувчи учун ҳаром қилинган биронта таомни кўрмаяпман, магар...” (Анъом сураси, 145-оят).
Ибн Умар розияллоҳу анҳумонинг ҳузурида бир кекса киши ўтирган эди. Шу одам деди: Мен Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг “Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида кирпи (типратикан) зикр қилинганида, у зот: “У нопок ҳайвонлардан бўлган бир нопок ҳайвондир”, дедилар”, деганларини эшитдим”. Шунда Ибн Умар розияллоҳу анҳумо: “Агар Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деган бўлсалар, демак, у зот алайҳиссалоту вассалом айтганларидек бўлади”, дедилар”. (Имом Абу Довуд ривояти).
Ҳадисда гарчи кирпи(типратикан) зикр қилинган бўлса ҳам, жайра ҳам шу каби ҳайвон бўлгани боис уламолар мазкур ҳайвоннинг гўштини истеъмол қилишдан қайтарганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#талоқ

📹 Тушда айтилган талоқнинг ҳукми
🎙 Ғуломиддин домла Холбоев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази директор ўринбосари,
Тошкент ислом институти ўқитувчиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 13 октябрь сешанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Мусулмон меҳнатсевар бўлади
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТИЖОРАТ МОЛИДАН БОЗОР НАРХИГА КЎРА ЗАКОТ ЧИҚАРИШ
#закот

❓ 2259-САВОЛ: Тижорат молидан закот молнинг савдодаги қийматига кўра чиқарилади. Энди, агар баъзи моллар ўзи сотиб олинган нархда ёки ундан ҳам паст нархда сотилса, у ҳолда закот шу сотилган нархдан чиқариладими ёки бошқа молдан келган фойда каби ҳисобланадими?
Масалан: 10 миллионга мол сотиб олинди, ундан беш миллионлик мол етти миллионга сотилди. Қолган беш миллионлик мол эса сотилмай турибди. Улар сотиб олинган нархида, ҳатто ундан ҳам паст нархда сотилиши мумкин. Шу ҳолатда кейинги беш миллион сўмлик молнинг закоти қандай чиқарилади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Тижорат молининг закотини адо этишда сотиб олинган нархда ҳам, сотмоқчи бўлган нархда ҳам ҳисобланмайди, балки бозор нархи эътиборга олинади. Бунинг маъноси шуки, закот бериш вақтида мавжуд бўлган тижорат моли бозорда ўша пайтдаги сотилиш нархи қандай бўлса, шу ҳисобдан закоти адо этилади.
Сотиб юборилган молга келсак, қайси мол қандай нархда сотилган бўлса, ўша нарх эътиборга олинади. Лекин бу ўринда қуйидаги ҳолат эътиборга олинади: агар ўша молларни сотишдан келган пул закотни адо этиш вақтида ўз эгасида мавжуд бўлса, у нисобга қўшиб ҳисобланади; агар у эҳтиёжларга сарфланиб юборилган бўлса, унга закот вожиб бўлмайди.
Ҳижрий ҳисоб бўйича тўлиқ бир йил бўлган кунда (масалан: Рамазон ойининг биринчи кунида) ўша куни дўкондаги сотиладиган барча молларнинг бозордаги сотилиш нархи бўйича қиймати аниқланади ва ана шунга мувофиқ закот адо этилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲОЖАТХОНАДА ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРНИ ТОМОША ҚИЛИШ

❓ 2260-САВОЛ: Ҳожат чиқариш вақтида телефондан фойдаланиш, ундаги ижтимоий тармоққа кириб, хабарларни ўқиш, турли видеоларни кўриш мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу мумкин эмас. Ҳожатхона ўз номи билан ҳожат чиқариладиган жой. Яъни ҳожати бажарилгач, у ердан чиқиладиган жой. Узоқ вақт дам олиб ёки бирор нима ўқиб ўтириладиган жой эмас. Қолаверса, у жойларни кўпинча жин ва шайтонлар маскан тутган бўлади.
Шунинг учун ҳам Набийимиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳожатхонага киришдан аввал: “Аллоҳумма инний аъузу бика минал хубуси вал-хобаис – Эй Аллоҳ, Сендан эркак ва урғочи ифлос(шайтон)лардан паноҳ тилайман”, деганлар ва шуни биз умматга шундай қилишни таълим берганлар.
Мусулмон инсон ҳожатхонага киришда ушбу дуони ўқиб, Аллоҳ таолодан шайтонлар ёмонлигидан паноҳ сўрайди ва у ҳожати битгач, тезроқ чиқиш ҳаракатида бўлади.
Замонавий тиббиётда ҳам ҳожатхонада узоқ вақт ўтириш бавосир (геморрой) касалигини келтириб чиқариши, тана ва кийимларга турли бактериялар ўрнашиб қолиши исботланган.
Демак, ҳожатхонага кирган инсон бошқа ишлар билан, хусусан, телефон кўриш, ижтимоий тармоқларга кириш ёки видеолар кўриш билан шуғулланиши шаръан ҳам, тиббий жиҳатдан ҳам жоиз эмас.
Ҳожатхонадан чиқишда эса: “Алҳамду лиллаҳиллазий азҳаба аннил аза ва ъафаний – Мендан озор берувчи нарсани кетказиб, мени офиятда қилган Аллоҳга ҳамдлар бўлсин!”, дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ақиқа

📹 Ақиқа қайси куни қилинади?
🎙 Аббосхон домла Қосимов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 14 октябрь чоршанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Кўнгил олувчи бўлинг
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КАЪБА ҚАРШИСИДА НАМОЗ ЎҚИЁТГАН НАМОЗХОН НИГОҲИНИ КАЪБАГА ҚАРАТИШИ
#намоз

❓ 2261-САВОЛ: Намозхон қиёмда турган ҳолатида нигоҳини саждагоҳга қаратиб туради, бироқ Каъбаи муаззаманинг қаршисида намоз ўқиётган киши ҳам нигоҳини саждагоҳга қаратадими ёки Каъбаи муаззамага қарайдими? Унинг учун қайси бири яхшироқ?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Намозга оид одоблар туркумига қуйидагилар киради: намозхон тик турганда нигоҳини саждагоҳга, руку ҳолатида оёқларнинг устки қисмига, сажда ҳолатида бурун учига ва қаъда ҳолатида бағрига (қучоғига) қаратади. Фуқаҳоларимиз бу ҳукмни мутлақ, яъни умумий эканини айтиб, Каъба қаршисидаги одамга ҳам тегишли деганлар. Шунинг учун Каъбаи муаззама қаршисида намоз ўқувчи киши ҳам бу одобларга риоя қилган ҳолда, тик турганда нигоҳини саждагоҳга қаратиши керак. Чунки кўзни саждагоҳга қаратиб туриш хаёлни чалғиб кетишидан сақлайди. Қолаверса, намозхон Каъбага қараб намоз ўқиганда, унинг улуғворлигига маҳлиё бўлиб, агар ёлғиз намоз ўқиётган бўлса, тавоф қилаётган одамларнинг кўплиги сабабли хаёли чалғиб кетиши мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#гуноҳ

📹 Арабчада хато ёзиш гуноҳми?
🎙 Саидаҳмад домла Сайдаралиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 15 октябрь пайшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳорат

❔ Қўл гипс қилинган бўлса, унга масҳ тортишим шартми ёки ҳеч нарса қилмасам ҳам таҳорат жоиз бўлаверадими?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#xabar #anons #jonli_efir
❔ОНЛАЙН ДИНИЙ САВОЛ-ЖАВОБЛАР

🎞 2026 йил 15 октябрь, Пайшанба куни
⏰ соат 16:00 дан бошлаб

🌙 Онлайн диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги 57-сони Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази уламоси Ҳабибуллоҳ домла Жўрабоев иштирокида жонли эфирга узатилади.

🗣 Аллоҳ таоло Қуръони каримда: “Агар билмайдиган бўлсангиз, зикр аҳлидан сўранг!”, деб буюрган (“Наҳл” сураси, 43-оят).

📿 Ҳазрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Билимсизликнинг давоси саволдир”, – дея баён қилганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

❔ Саволларингизни fatvo.uz сайти орқали йўлланг!


✅ Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг:

😎 Youtube: Fatvouzb
😎 Facebook: Diniysavollar
📱 Instagram: Fatvouz
📱 Telegram: Diniysavollar

#fatvo_markazi_javob_beradi

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво маркази

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ОЛОВДА ПИШГАН ОВҚАТ ВА ИЧИМЛИКЛАРНИ ИСТЕЪМОЛ ҚИЛИШ ТАҲОРАТНИ БУЗАДИМИ?
#таҳорат

❓ 2262-САВОЛ: Ҳадисда оловда пишган нарсаларни еса ёки ичса таҳорат бузилади деб ўқидим. Шу ҳадисни қандай тушунамиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Оловда пишган егулик ва ичимликларни ейиш ва ичиш билан таҳорат синмайди.
Тўғри, таҳорат синиши ҳақида баъзи ҳадисларда келган. Аммо фуқаҳолар бу мавзудаги барча ҳадисларни ўрганиб, юқоридаги ҳадисларнинг ҳукми бекор бўлган ёки улардаги таҳоратдан луғавий таҳорат, яъни қўл ва оғизни ювиш назарда тутилган дейишади. Ҳазрати Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинишича, Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўнгги амаллари оловда пишган нарсани егандан кейин таҳорат қилмаслик бўлган.
Ундан ташқари қуйидаги ҳадислар ҳам таҳорат синмаслигига далолат қилади:
“Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўйнинг елка гўштини едилар, сўнг намоз ўқидилар ва таҳорат қилмадилар” (Имом Бухорий ривояти).
“Жаъфар бин Амр бин Умая Замрий ўз отасидан ривоят қилиб айтади: "Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламни кўрдим, у зот қўйнинг елка гўштини (пичоқ билан) кесиб еяётган эдилар. Сўнг у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам намозга чақирилдилар, шунда ўринларидан турдилар, пичоқни қўйдилар ва намоз ўқидилар, лекин таҳорат қилмадилар" (Имом Муслим ривояти).
Демак, оловда пишган нарсаларни ейиш ва ичиш туфайли таҳорат бузилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Live stream finished (34 minutes)
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 16 октябрь жума

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Жума айёмингиз муборак бўлсин!

Улашинг: @diniysavollar