FATVO.UZ | Расмий канал
194K subscribers
2.37K photos
3.15K videos
6.37K links
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали

Каналдан излаш хизмати – @fatvo_uzbot

Колл марказ рақами: 781503344
Чет элдан боғланиш учун:
@fatvouz_musofir_bot

WhatsApp орқали +998917806633
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Дуо ибодатдир
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
СОЛИҚ ТЎЛАШ НАФАҚАНИ СОҚИТ ҚИЛАДИМИ
#солиқ

❓ 2265-САВОЛ: Оиламда онам, синглим ва турмуш ўртоғимни ишлаб овора бўлмасликлари учун «уйда ўтиринг, нафақангизни ўзим зиммамга оламан» деб айтган эдим. Бугун, ўзим ишлаб уларни таъминотини бажариб келмоқдаман.
Пенсия тизими ислоҳоти бўйича таклифларда ишловчи фуқаро ўзининг ишламайдиган оила аъзолари учун ижтимоий солиқ тўлаш ҳисобига келгусида пенсия (нафақа) таъминотига эга бўлиш таклифи берилмоқда.
Домла иш ҳақимдан онам, синглим ва турмуш ўртоғим учун ижтимоий солиқ тўласам, уларни нафақасини бўйнимга олган ваъадамни бажарган бўламанми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Эркак кишига турмуш ўртоғи ишласа ҳам, ишламаса ҳам, унинг нафақаси вожиб бўлади. Агар ота вафот этган ёки меҳнатга лаёқатсиз ҳолатга келган бўлса, онанинг нафақаси барча фарзандлар зиммасига тушади. Сингилнинг нафақасига келсак, агар унинг эри вафот этган ёки турмушдан ажраган бўлса ҳамда отаси ҳам вафот этган бўлса, унинг нафақаси ака-укалар зиммасига тушади. Она ва сингилнинг ҳолатида юқорида айтилгандек бўлмаса, уларнинг нафақаси мазкур эркакка лозим бўлмайди.
Аммо, ваъда бергани учун ваъдасига вафо қилиш шариатимизда гўзал ахлоқлардан ҳисоблангани боис, унга амал қилиб, уларнинг нафақасини бериб турса, савобга эришади.
Улар учун ижтимоий солиқ тўлаш нафақани адо этишга кирмайди. Чунки кексалик нафақаси бу давлатнинг ҳар бир фуқаро кексайганда, меҳнат лаёқатини йўқотганда унга кўрсатиладиган доимий ижтимоий ёрдами ва ғамхўрлиги ҳисобланади. Қайсидир тўловлар, бадаллар эвазига берилаётган маблағ эмас.
Улар учун ижтимоий солиқ тўлаб, келажакда уларнинг кўпроқ нафақа олишларига замин яратмоқчи бўлса, бу зиммадаги ёки ваъдадаги нафақага кирмайди, балки улар учун қилаётган яхшилиги, бошқача қилиб айтганда, уларнинг келажаги учун маблағ таъминлаш ҳисобланади. Улар учун ижтимоий солиқни тўлаб қўйиш билан зиммасидаги нафақани адо этиш бошқа-бошқа масалалардир.
Қолаверса, шариатда аёл кишининг келажакдаги нафақаси унинг атрофидаги яқинлари бўлган эркакларнинг зиммасига тушади.
Демак, айни вақтда аёли, онаси ва синглисига қилаётган нафақаси зиммасида бурчи ҳамда ваъдасининг вафоси бўлиб, ижтимоий солиқ тўлаб қўйиш нафақадан бошқа – беғараз ёрдами ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#намоз

📹 Масбуққа иқтидо қилиш...
🎙 Абдуғофур домла Ниёзқулов
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 18 октябрь якшанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#савдо

❔ Ҳайвон насияга сотилди. Харидор уни сотувчининг ўзига бозорда сотиб, пулини аввал олган қарзига ҳисоблашни сўради. Бу ҳолат рибо бўлиб қолмайдими?
🎙 Ҳомиджон домла Ишматбеков
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
раисининг биринчи ўринбосари


✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲИСОБОТДА ИШ ҲАҚИНИ КАМ КЎРСАТИШ
#ҳақ

❓ 2266-САВОЛ: Мани хусусий бизнесим бор. Қўлимда 5 киши ишлайди, лекин фақат ўзим ва битта ходимимни расмий рўйхатга қўйганман, 4 та ходимимни расмий рўйхатга қўймаганман. Аслида иш ҳақи анча юқори бўлса ҳам хисоботларда ўзим ва ходимимга кам иш ҳақи кўрсатиб хисобот бераман. Домла баъзида, шу ишларим тўғримикан ё хатомикан, деб ўйлаб қоламан.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Албатта, нотўғри маълумот бериш ва солиқдан қочиш тўғри эмас. Мамлакатда жорий қилинган солиқ мамлакат ва миллатнинг – хоҳ ижтимоий, хоҳ иқтисодий ёки дунёвий, диний бўлсин – фаровонлиги учун сарфланади ва фуқаролар ушбу солиқларни тўлаш керак бўлади.
“Шарҳи қоваъидил фиқҳия” номли китобда қуйидаги маънодаги ибора келади:
“Раҳбарнинг фуқароларга нисбатан қилган тасарруфининг ўтиши ва улар хоҳласинлар ёки хоҳламасинлар уларга мажбурий бўлиши унинг диний ёки дунёвий бўлсин, қилган тасарруфи доирасида фойда ва манфаатнинг мавжудлигига боғлиқ бўлади. Агар у бирор манфаатни ўз ичига олган бўлса, улар зиммасига уни бажариш вожиб бўлади”.
Демак, давлат ва жамиятнинг ислоҳоти, уларнинг манфаатига сарф этиш учун жорий қилинган солиқларни тўлашдан қочмаслик керак.
Шундай экан, саволда айтилган ҳолатдагидек солиқлардан қочиш учун турли ҳийлаларни қилишдан тийилиш лозим. Зотан у тўлаган солиқлар туфайли, давлатимизнинг ҳимояси таъминланади, жамиятдаги муҳтож қатламларга ёрдам берилади, йўл, кўприк, мактаб, боғча ва шифохоналар қурилади.
Солиқ тўлаётган ҳар бир шахс тўлаётган солиқлари орқали жамият ривожига ва юқорида зикр қилинган муҳим соҳаларнинг ривожига ўз ҳиссасини қўшаётган бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#дуо

📹 Шомдан кейин қабристонда дуо қилса бўладими?
🎙 Отабек домла Мамадиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 19 октябрь душанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Уфқ узра ёйилган уммат
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТАВРОТ ВА ИНЖИЛ КАБИ САМОВИЙ КИТОБЛАРНИ ТАҲОРАТСИЗ УШЛАШ
#таҳорат

❓ 2267-САВОЛ: Мен “Мухтасар фил фиқҳил ҳанафий” китобида таҳоратсиз кишига самовий китобларни ушлаш макруҳ, деб ёзилганини ўқиб қолдим. Ҳозирги кунда ҳам шундайми? Йўналишимиз диншунослик бўлганлиги сабабли Инжил ва Таврот китобларини таҳоратсиз ҳолатда ўқиш ва ушлаш ҳолатлари ҳам бўлиб туради. Бунинг ҳукми қандай?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Қуръони каримдан бошқа самовий китобларни, жумладан, Таврот ва Инжилни ҳам таҳоратсиз ушлаш макруҳ бўлади, дейилган фиқҳий манбаларда. Сиз тилга олган китобда шундай дейилган: “Қуръони Каримдан бошқа самовий китобларнинг фақат ёзилган жойини ушлаш макруҳдир. Ёзилмаган жойни ушлаш макруҳ эмас”. Шу боис мазкур китобларни таҳорат билан ушлаш тавсия этилади. Аммо таҳоратсиз ҳолда ушлашга тўғри келиб қолса, ёзув бўлмаган жойларидан ушлашга рухсат берилади. Аммо бу ҳукм Қуръони каримга тегишли эмас. Унинг ҳар қандай жойини таҳоратсиз ушлаш жоиз эмас. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
“ШАФОАТИМ УММАТИМДАН КАБИРА ГУНОҲ ҚИЛГАНЛАР УЧУНДИР”, ДЕГАН ҲАДИС ҲАҚИДА
#ҳадис

❓ 2268-САВОЛ: “Шафоатим умматимдан гуноҳи каби қилганлар учундир”, деган ҳадис хусусида бир масала чалкаш бўлиб қолди. Бу ҳадис саҳиҳми? Агар саҳиҳ бўлса, унда гуноҳи кабира қилган одам: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва олиҳи васаллам мени шафоат қиладилар”, деб гуноҳда давом этаверадику?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. “Менинг шафоатим умматимдан гуноҳи кабира гуноҳ қилганлар учундир”, деган ҳадисни Имом Абу Довуд ва Имом Термизий саҳиҳ иснод билан ривоят қилганлар. Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг “Саҳиҳ”ларида уни қўллаб-қувватлайдиган далиллар мавжуд. Жумладан, Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир пайғамбарнинг ижобат бўладиган бир дуоси бордир, у ўша билан дуо қилади. Мен эса дуойимни охиратда умматимга шафоат қилиш учун сақлаб қўйишни хоҳладим”, деганлар (Муттафақун алайҳ).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ўз умматларидан бўлган осий ва гуноҳкорларга шафоат қилишлари маъносида келган нарсалар ҳам саҳиҳ ва собитдир. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатлари собит бўлганига ва Аллоҳ таолонинг авфи, фазли ва марҳамати кенглигига таяниб, бу ҳадисдан катта гуноҳлар эшиги очиб қўйилган ёки уларга беписанд бўлиб, истаган гуноҳини қилиш мумкин экан, деб тушуниш катта хатодир. Уламолар огоҳлантирадики, бу ҳадис гуноҳ қилишга рухсат эмас. Шафоат Аллоҳнинг изни ва шартлари билан бўлади. Гуноҳкорга тавба қилиш вожиб бўлиб қолаверади. Аллоҳ таоло мағфират қилувчи ва раҳмли бўлгани каби, ҳисоби тез ва азоби шиддатлидир.
Мусулмон киши ҳамиша ўзини гуноҳлардан сақламоғи лозим. Охиратдаги мукофотлар, мислсиз ва абадий неъматлар ҳақидаги оят ва ҳадисларга таяниб, Аллоҳ таолонинг шиддатли азоби ва иқоби ҳақидаги таълимотларни унутиб қўймаслиги лозим. Токи бундай бепарволик уни Аллоҳ ҳаром қилган амалларни қилишига ва Унинг жазосидан хотиржам бўлиб қолишига сабаб бўлмасин. Зеро, Аллоҳ таоло: “Аллоҳнинг макридан фақат зиён кўрувчи қавмгина хотиржам бўлур” (Аъроф сураси, 99-оят). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#ғийбат

📹 Ғийбатнинг таърифи нима?
🎙 Абдувоҳид домла Аҳмадалиев
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 20 октябрь сешанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Тарози босувчи икки калима
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
КИЛОГРАММГА СОТИБ ОЛИНГАН МАҲСУЛОТЛАРНИ ДОНАЛАБ СОТИШ
#савдо

❓ 2269-САВОЛ: Айрим сотувчилар тухумни, яна бошқалари кийимни килограммда сотиб олиб, доналаб сотишади. Темир билан шуғулланувчи айрим савдогарлар темирни тонналаб олиб, метрлаб сотишади. Буларнинг савдоси дуруст бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Бундай савдо дуруст бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда “Нисо” сурасининг 29-оятида ўзаро розилик билан бўлган тижоратга рухсат берган:
يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا لَا تَأْكُلُوا أَمْوَالَكُم بَيْنَكُم بِالْبَاطِلِ إِلَّا أَن تَكُونَ تِجَارَةً عَن تَرَاضٍ مِّنكُمْ وَلَا تَقْتُلُوا أَنفُسَكُمْ إِنَّ اللَّهَ كَانَ بِكُمْ رَحِيمًا ‎﴿٢٩﴾
“Эй иймон келтирганлар! Бир-бирларингизнинг молларингизни ботил йўл билан еманглар. Магар ўзаро розилик ила тижорат бўлса, майли. Ўзингизни ўзингиз ўлдирманг. Албатта, Аллоҳ сизларга раҳмлидир”.

Саволда айтилган ҳолатда харидор маҳсулотни кўриб туради, кийимларни бичимини билади, темирнинг ҳам узунлигини кўриб-билиб туради. Шариатимизда қандай шаклда сотиб олинган бўлса, шундай сотилсин деган талаб йўқ.
Сотиб олишда доналаб олиб, сотишда кг.да сотиш ҳам мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Видео
#таҳлил

📹 Таҳлил айтиш тартиби
🎙 Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази бош мутахассиси


👨‍💻 Тўлиқ ҳолда кўриш
✅ Улашинг: @diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Намоз_вақтлари

«... албатта, намоз мўминларга вақти тайин бўлган фарздир» (Нисо, 103)

2026/1448 | 21 октябрь чоршанба

📍 Вилоятлар ўртасидаги фарқлар учун
📣 @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#муфтий_минбари

📹 Ўзимизни имтиҳон қилайлик
🎙Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

@diniysavollar
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ҲАТИЙМ ИЧИДА НАМОЗ ЎҚИШ ФАЗИЛАТИ
#намоз

❓ 2270-САВОЛ: Умрага борган одамлар Ҳатийм ичида намоз ўқишга интилишади. Биз яқинда умрага боришни режалатираяпмиз. Видеоларда кўрдим, одамлар навбатда туриб, ўша ерга кириб намоз ўқиб чиқишар экан. Ҳатийм ичида намоз ўқиш фазилати ҳақида айтиб берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Ҳатийм ичида намоз ўқиш фазилатли амаллардан саналади. Чунки бу муборак жой Каъбанинг бир қисми ҳисобланади. Бу жой ва унда ибодат қилиш ҳақида бир қанча ҳадислар келган.
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан девор ҳақида: “У Байтданми (Каъбаданми)?” деб сўрадим. У зот: “Ҳа”, дедилар”. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Мен Каъбанинг ичига кириб, унда намоз ўқишни жуда ҳам хоҳлар эдим. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қўлимдан ушлаб, мени Ҳижрга (Ҳатиймга) киритдилар ва: “Агар Каъбанинг ичига киришни хоҳласанг, мана шу Ҳижрда намоз ўқийвер. Чунки у Каъбадан бир бўлакдир. Сенинг қавминг (Қурайш) Каъбани қайта қурганларида маблағлари етмай, уни Каъбадан ташқарида қолдиришган”, дедилар”. (Имом Термизий ривояти).
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Шайба (Каъба калити шу қабилада турган)га кечқурун одам юбориб, Каъбани оч”, дедим. Улар “Биз кечаси Каъбани очмаймиз”, дейишди. Шунда мен Ҳижрга кириб, намоз ўқидим, Каъбага ёпишдим”. Кейин “Уларга айтиб қўйинглар, мен Каъба ичида намоз ўқидим”, дедилар”. (“Баҳрул амийқ” китоби).
“Ғунятун носик” китобида Ҳатиймга тез-тез кириб туришни мустаҳаб, чунки у ерга кириш қулай, дейилган. Бу китоб ёзилган пайтларда зиёратчилар кўп бўлмагани боис, истаган одам истаган вақтида кириб, ибодат қилиб кетаверган.
Бугунги кунга келиб, зиёратчилар сони ошгани туфайли, Ҳатиймга маълум вақтда ва навбат орқали кирилмоқда. Агар зиёратчи шунга муяссар бўлса, кириб, намоз ўқиб чиқса, ажру-савобга эга бўлади.
Агар бунга етиша олмаса, хафа бўлмасин, чунки Масжидул ҳарамнинг барча жойи муборак жой, ўзига қулай бўлган жойларда ибодат қилиши мумкин. Қолаверса, у ерга борган зиёратчи телефон каби ибодат ва ундаги хушу ва хузудан чалғитувчи нарсалардан йироқ бўлиб, асосий диққатини ибодат қилишга қаратса, мақсадига тезроқ эришади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
ТИК ТУРИБ БАВЛ ҚИЛИШНИНГ ҲУКМИ
#поклик

❓ 2271-САВОЛ: Тик туриб бавл қилишнинг ҳукми қандай? Бу иш шаръан жоиз ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Узрсиз ҳолатда тик туриб бавл қилиш макруҳ саналади. Касаллиги туфайли ўтира олмаса ё хожатхона ерида нажосат тўпланган бўлиб, ўтириб бавл қилса, кийимига нажосат тегиб қоладиган бўлса ёки деворга ўрнатилган унитаздан бошқаси бўлмаса, бу ҳолатларда тик туриб бавл қилиш жоиз ҳисобланади.
“Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
“Сизларга ким: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тик туриб бавл қилган”, деса ишонманглар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўтириб бавл қилар эдилар” деганлар”. (Имом Аҳмад ва Имом Термизий ривояти).
Имом Термизий роҳимаҳуллоҳ: “Бу бобда ривоят қилинган ҳадисларнинг энг саҳиҳи шудир. Чунки бундай қилиш авратни яхшироқ тўсади ва пешобнинг сачрашидан яхшироқ ҳимоя қилади” – деганлар.
Юқорида айтилгандек узрсиз тик туриб бавл қилиш макруҳ бўлади. Бундан ташқари тик туриб бавл қилишда сийдикнинг ҳаммаси чиқиб кетмай, бироздан кейин ўша қолдиқ чиқиб, кийимни нажосат қилиши ҳам мумкин. Сийдикдан сақланмаслик қабр азобига сабаб бўлиши ҳақида ҳадислар ривоят қилинган.
Қолаверса, тиббий жиҳатдан ҳам суннатга амал қилиш мақсадга мувофиқдир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

👍YouTube👍Instagram👍Facebook👍Ummalife

😎РАСМИЙ САҲИФА✅УЛАШИНГ🗣
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM