Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal pinned ««ҚАРИЯЛАР УЙИ»ДАН ҚАРИЯЛАР ҚАДРЛАНАДИГАН УЙГА МАРҲАБО, ОНАЛАР! Зоҳирида ҳам, ботинида ҳам Ислом бўлган, Исломдан ўзга паноҳи, суянчи бўлмаган аёл-қизлар аёллик мартабасини ўзларининг меҳр-шафқатлари билан қайтадан юқори чўққига кўтарадилар. Ўша онда ота-оналар…»
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Инсон вафотидан кейин савоби тўхтовсиз бориб турадиган зикр қайси?

Муҳаммад Айюб домла ҲОМИДОВ
Audio
❓Масжидимизда Қуръон ўқишни ўргатувчи устозларимиз борми? Агар бўлса бориб, илм олсак бўладими?
--------------------------
Audio
❓Мен билмасдан бир одамнинг дилини оғритиб қўл кўтардим. Афсусланиб, кеч бўлса ҳам уйига кечирим сўраш учун борсам, уйида йўқ экан. Бошқа иккинчи уйига кетган экан. Мен нима қилсам бўлади?
------------------------------------
Audio
❓Сафарда бўлса, ғусл қилишга шароит бўлмаса, нима қилиш керак ?
-----------------------
Audio
❓Намоз ўқиганда зам сурани турли хил қилиб ўқиш шартми ёки бир хил қилиб ўқиса бўладими? Масалан, бомдод намозини 2 ракат суннатини 2 хил зам сура билан ўқиш керакми ёки бир хил қилиб ўқиса бўладими?
----------------
Audio
❓Кун давомида таҳорат бузилган ҳолларда қилнган зикр қабул бўладими,
албатта, таҳорат олиб юришнинг имкони бўлмаса?..
----------------
Forwarded from PISKENT (☆ Dilshod ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Piskent tumanida «Oila maktabi» tashkil etildi.

O‘ZBEKISTON - 24 telekanali nigohida


"PISKENT"  👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
Forwarded from Ziyo Ashraf
Шаъроний: "Абу Ҳанифа (р.ҳ.)дан манқулким, ҳар бир мужтаҳид мусибдур (ҳақни топгандир)!", деди. Шунда, Косоний "Сен нотўғри айтяпсан. Абу Ҳанифа (р.ҳ.)дан ривоят қилинган қавлларнинг саҳиҳига кўра, (бир масалада икки хил қавл айтган) мужтаҳидларнинг бири мусиб, иккинчиси эса мухтиъ (масалада ҳақни топмаган) бўлади. Ҳақ эса фақат бир тарафда бўлади. Сен айтаётган нарса эса (яъни, ҳақнинг ҳар икки тарафда бўлиши) мўътазилийларнинг қавлидир", дея Шаъронийга раддия берди.

Бу иккиси орасида мужодала кучайиб кетди ва натижада Косоний ўз ҳассасини Шаъронийга ўқталиб, қаттиқ оҳангда уни хато сўзларидан қайтарди. Мазкур хабар Салжуқий султонга етказилганда ниҳоятда ғазабланади, чунки, Шаъроний мазкур мамлакатнинг биринчи рақамли олими ва муфтийси эди. Бироқ, Косонийнинг халқ ичидаги обрўси ундан кам бўлмаганлиги туфайли унга қандай муомала қилишни билмай, боши қотди ва охири у кишини чиройли муомала билан Шомга "сургун" қилишга азм этди. Зеро, вазирлар "агар Косонийдан қутулмасак, у бизнинг обрўимизни ер билан битта қилади" дея султонни қўрқитиб қўйишган эди. Шундан сўнг, Султон Косонийни Шомга Нуриддин Маҳмуд Занкийнинг ҳузурига юборади.

Косоний Ҳалабга келиб, у ернинг волийлари ва аҳолисидан катта эҳтиром кўради. Подшоҳнинг қарори билан ҳалавийя мадрасасига раҳбар этиб тайинланади. Косоний учун ўша пайтнинг одати бўйича, махсус тадрис (дарс бериш) гилами тўшалди ва у мазкур гилам устида атрофига тўпланган кўп сонли олимлар, мударрислар ва фақиҳларга дарс айта бошлади.

Косоний кўп сафарларда юрарди. Салжуқийлар Султони ҳам баъзан уни ўз мамлакатига таклиф этиб турарди. Шундай пайтларда ҳам яъни ўзи сафарда бўлган вақтларда ҳам у дарс берадиган кунлари унинг сажжодаси ўша жойга тўшалар ва унинг ҳурмати учун атрофида олиму мударрислар тўпланиб, ўтирар эдилар.

Косоний нафақат фиқҳ ва унинг асослари балки, ҳадис илмида ҳам дасти баланд ва пешқадам олим эди. Ҳафтанинг маълум кунлари Ҳалабдаги Жомеъ Масжидда ҳадис ва унинг илмларидан сабоқ берарди.

Имом Косоний 587 ҳижрий сана, Ражаб ойининг ўнинчисида, якшанба куни дорулбақога риҳлат этди. Ва Ҳалаб шаҳрининг юқори тарафидаги ҳанафий олимлар учун махсус тайёрланган "мақоми Иброҳим" деб аталувчи мақбарага дафн этилди.

Ибнул Адим ривоят қилади: Зиёуддин Муҳаммад ибн Хамис ал-Ҳанафийдан шу сўзларни эшитдим: "Шайх Косоний ўлим тўшагида экан, унинг ҳузурига келдим. У киши бирдан Иброҳим сурасини ўқишни бошладилар ва "يثبت الله الذين آمنوا بالقول الثابت في الحياة الدنيا وفي الآخرة" яъни, "Аллоҳ таоло иймон келтирган зотларни дунё ҳаётида ва охиратда собит сўз ила собит қилур" оятини ўқишлари билан Аллоҳга омонатни топширдилар".

@ziyo_ashraf
Audio
❓5 маҳал намоз ўқийман, лекин вақти-вақти билан аллергиям тутиб қолади. Бурним оқади ёки акса ураман, шу пайтлари дорисини ичиб 2 соат ётишим керак, тинч. Шу сабабли намозларим қолиб кетса, қасддан қолдирилган ҳисобланмайдими? Лекин қазосини, албатта, ўқийман.
----------------
Audio
❓Бир дўстим бор ўқишга қатнайди. Автобусда ва айни бомдод ва шом намозлари пайтида у автобусда бўлади. Уйга етиб боргунча намоз вақтлари қазо бўлиб қоляпти, шунинг учун автобусда ўтириб намозларини ўқиб олса бўладими?
----------------
Audio
❓Мен фермада ишлайман, тахоратхона йўқ ҳовлида тахорат олишга тўғри келяпти. Кун совуқлигида таяммум билан намоз ўқиса бўладими. Лекин сув бор жойда таяммум бузилишини биламан. Шу ҳақида тўлиқ маълумот берсангиз илтимос.
----------------
Audio
❓Ўғил бола сочини олдириб бўлгандан кейин намоз вақти бўлиб қолган бўлса, чўмилмасдан таҳорат олиб намоз ўқиса бўладими?
----------------
Audio
❓Ётоқнининг бош тарафини қиблага қаратиб ётиб бўлмайди ёш оила дейишади. Шу ростми?
----------------
Audio
❓Нажосат теккан кийимда ишхонада намоз ўқиса бўладими?
----------------
Audio
❓Савдо соҳасида ишлайман. Дўконимиздан бир одамнинг 5.000.000 қарзи бор. Лекин бериш нияти йўқ ва бермайди, яна Аллоҳ билгувчи. Лекин менинг ҳисобимда турибди, закот бераётганим. Шу 5.000.000 ни қўшиб ҳисоблайманми ёки йўқми?
----------------
Audio
❓Бир йилдан кам муддатда Қуръон ёдлаш учун нима қилиш керак? Илтимос, маслаҳат берсангиз.
----------------
Audio
❓Мен намоз ўқимоқчи эдим. Ўргатинг 5 вақт намозни. Бомдод намозида қайси сура биринчи, кейинги сура қайси, кетма кетлик биланн айтиб ўтсангиз тушунарли қилиб, илтимос.
Audio
❓Тахорат қилганда мустаҳаб билан таҳоратни битта тоғорага қилса бўладими ёки алоҳида қилиш керакми?
----------------
Forwarded from Kitoblar ombori
ИЛК ЖУМA НAМОЗИ

Ривоят қилинишича, Расулуллоҳ (с.а.в.) Савр тоғидаги ғордан чиққанларида рабиул аввал ойининг душанба куни бўлган. Қубога 12 кун деганда, яъни, 15-рабиул аввал куни етиб келганлар. У кун жума куни эди. Қубода 14 кун дам олгач, айни 29-рабиул аввалга тўғри келган жума куни яна отланиб, Ясриб сари йўлга чиққанлар. Орада 4 чақиримча масофа бор эди. Aтрофларида Маккадан кўчиб келган муҳожирлар ва Ясрибда уларни қучоқ очиб кутиб олган ансорлар. Пайғамбаримиз ҳижрат сафарига чиқиш олдидан сотиб олган Қасва исмли туяларига минган эдилар. Орқа ўркачига Ҳазрати Aбу Бакрни мингаштириб олдилар. Салим ибн Aвф оиласи маскан тутган «Рауна» деб аталувчи жойга етиб келганларида вақт қоқ туш эди. Туяларини тўхтатиб, пастга тушдилар. Ҳамма пешин намозини ўқишга тайёргарлик кўра бошлади. Ҳолбуки, Пайғамбаримиз (с.а.в.) Ислом динида ҳафтада бир марта адо этиладиган жума намозини ўқимоқчи эдилар. Дастлаб суннат намози ўқилди. Пайғамбаримиз оёққа қалқдилар. Диққат билан тикилиб турган саҳобаларига қарата илк жума хитобини қилдилар. Сўнгра Расулуллоҳ (с.а.в) имомлик қилдилар, икки ракат намоз ўқидилар. Кеча намозларидагидай, баланд овозда ўқидилар. Шу зайл Ислом дини вужудга келганидан буён ўтган йиллар ичида илк бор улкан бир жамоат, ҳеч бир хавф-хатарсиз, ташвишсиз намоз илк жума намозини ўқидилар.

«Саодат асри қиссалари»

Aҳмад Лутфий Қозончи

Жума муборак бўлсин азизлар!

👉@kitob_ombori