Forwarded from Adhamjon Abdurahmon
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Forwarded from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ўқиш тартиби. Мукаммал тушунтириш. Икром Шариф.
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
Ўлчами 48. 6 мегабайт
Давомийлиги: 37.29 дақиқа
Forwarded from Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг намоз ўқишлари тартиби ҳақида видеодарс.
САЖДА
Ҳарамда эдим. Тавоф қилаётган ёш йигитлардан учтаси ёнимга келди. Улардан бири шеригини кўрсатиб:
– Шу биродаримизнинг ҳаққига дуо қилиб қўйсангиз, – деди.
– Тинчликми? – сўрадим мен.
– Бугун пайшанба, келаётган шанба куни оғзини операция қилдиради…
Тил саратони бўлган экан, унинг тили, томоғи умуман оғзи саратон бўлган. Операциядан эса, беш фоиз умид бор, холос.
Мен бемор йигитга юзландим:
– Сенга бу дардни ким берди?
– Аллоҳ.
– Нега берди? Нима учун сени бу дардга мубтало қилди?
– ...
– Мусибат, ё гуноҳ сабабидан тушади ёки Аллоҳ суйган бандасига мусибат беради. Билгинки, Аллоҳ сени яхши кўради, У сенинг дуо қилмоғингни истайди. Энг узоқ қилган саждангни эслайсанми? Бир дақиқами, икки дақиқами?
– Эслолмадим, бир дақиқага бормайди.
– Докторга қанча «сажда» қиласан? Сўзимни нотўғри тушунма, сажда ҳокисорлик демакдир. Докторга навбат кутиб туришинг бир нав ҳокисорликдир. Агар доктор шу иссиқ кунда, “Мен бандман, кечгача кутинглар“, деса кутасанми?
– Ноилож кутаман.
– Қара, докторнинг саждасига бир кунингни ажратар экансан, аммо дардни давоси билан туширган Аллоҳ таолога эса бир дақиқа ҳам сажда қилмайсан...
Нотиқ шу ерда ҳикояни тўхтатиб, бошқа ҳодисани баёнига ўтади.
Бир куни масжидда одамларга мазкур воқеани айтиб бераётиб, уларга савол бердим: “Орангизда беш дақиқа сажда қилган киши борми? Илтимос умрида беш дақиқа сажда қилганлар бўлса, қўлини кўтарсин!”
Ҳеч ким кўтармади. Умрида икки дақиқа сажда қилганлар бўлса, беҳижолат қўлини кўтарсин, дедим. Ҳамма ерга қаради. Ҳеч ким бошини кўтаргиси келмасди.
Ҳа, ўта тез айтилган “Субҳана Роббиял аъла” тасбеҳи бизнинг уч ёки беш сония вақтимизни олади, деярли ҳаммамиз сажда учун 5 ё 10 сония ажратамиз, холос.
Нотиқ бу чекинишидан сўнг асл ҳикоясига қайтди.
– Пайғамбаримиз соллаллоху алайҳи васаллам: “Банданинг Аллоҳ таолога энг яқин бўлган они саждада турган пайтидир. Бас, дуони кўпайтиринглар”, деганлар. Ука, узоқ сажда қилиб, ўзинг Аллоҳга ялиниб ёлвор, дедим.
У ёнимда намоз ўқиди. Ҳарамда одам кўп эди. Хотиржам намоз ўқишнинг иложи йўқ. Йигит намозни тугатиб: “Таҳоратга чиқиб келай” деб кетди. Шу-шу, у билан бошқа кўришмадим.
Орадан саккиз ой ўтгач, Жиддада унинг шеригини кўриб қолдим. Салом-аликдан кейин беморнинг ҳолини сўрадим.
“Ўша куни таҳоратга чиқиб кетган шеригимиз, ҳа деганда келавермади. Ярим соат ўтди, бир соат, бир ярим, ҳануз ундан дарак йўқ эди. Ҳар хил хаёлга бордик, наҳот адашган бўлса! Бўлиши мумкин эмас, деб мен шеригимни излаб чиқдим, таҳоратхонага бордим, у ерда йўқ, ерга чўзилиб ётган кишилар ёнига келиб қидирдим, у ерда ҳам йўқ. Охири пана жойда намоз ўқиётганини кўриб қолдим, саждада экан. Ёнига бориб мен ҳам икки ракат намоз ўқидим. Намозни тугатиб у билан гаплашаман десам, у ҳамон саждада экан. Беш дақиқа, ўн дақиқа, йигирма дақиқа кутдим. У саждадан бошини кўтармас эди. Ниҳоят қирқ беш дақиқача ўтгач, саждадан бошини кўтарди.
Биз Риёдга қайтдик, Франциядан мутахассис доктор чақирилган. Операциядан олдин доктор рентген натижаси ва қон анализи билан танишди. Унга икки хил рентген натижаси ва икки хил анализ натижалари берилди. Бири шанба кунги натижалар, иккинчиси аввалги натижалар.
– “Бу нима? Мана буниси бошқа одамни анализи бўлса керак”, деди. Ҳамширалар ҳар иккала рентген ва анализ шу беморники эканини тасдиқлашди. Доктор ҳайратланиб “бўлиши мумкин эмас” дерди. Барчага ишга қодир Зот беморга шифо неъматини ато этган эди.
Қадрдоним! Бизнинг саждамиз қанча вақт давом этмоқда?...
🔖 Бошқаларга ҳам юборинг!
Улашувчи ҳам амал қилганлик савобини олади, Ин Ша Aллох
@dilimga_yaqinim

ОХИРАТ.
Бир киши қарз олишга мажбур бўлиб қолди. Бир савдогар унга қарз беришини, аммо бирор нарсани гаров учун унинг номига ўтказиб беришини шарт қилиб қўйди. Қарздорнинг бир деҳқончилик қиладиган ери бор эди. Ўша ерини савдогарнинг номига ўтказиб берди ва қарзни қайтариш вақтини муаййан қилишди. Ернинг нархи берилган қарздан анча юқори эди.
Қарздор бир қанча вақтдан сўнг ишлари ўнгидан келиб пул топди ва қарзини олиб келди. Аммо савдогар "сенинг мендан қарзинг йўқ, ер меники ", деб туриб олди.
Қарздорнинг қўлидан ҳеч нарса келмади. Бориб-бориб қарздор инфаркт бўлди. Ўлими аниқ бўлгач ўғлини чақириб унинг қўлига бир варақни бериб деди:
"Агар вафот этсам тобутимни ўша савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб ушбу қоғозни унга берасан".
Феълан қарздор вафот этди. Ўғли унинг васиятини бажариб тобутни савдогарнинг дўкони олдидан олиб ўтиб варақни савдогарга берди. Савдогар хатни ўқиб хушидан кетиб йиқилди. Хатда:
"Мен Ҳақнинг ҳузурига кетдим. Агар қўлингдан келса борма!"- деб ёзилган эди.
#Мулоҳаза

#ҳавасимкелади
Шундай муслималар бор, улар чиройли гапирмайди, чиройли сукутда юради...
Шундай аёллар бор, Исломлари ижодий сатрларини эмас, амалларини безаб туради...
Шундай аёллар бор, "деразадан кўриниб қолмай", деб уйларида ҳам рўмолсиз юришдан ҳаёланишади...
Шундай аёллар бор, тўғри гапни айтиш учун ҳам энг хокисор ўринда туриб сўз бошлашади...
Шунақа аёллар бор, бугун дунёда нима янгилик эканини билишмаса-да, болалари нима ўрганиб келганидан хабардор бўлишади...
Шунақа аёллар бор, безалган маконлари интернет саҳифалари эмас, сакинатга тўла хонадонлари бўлади...
©Ноила Аҳмедова

بِسْــــــــــــــــــــــمِ ﷲِالرَّحْمَنِ الرَّحِيم.
Байт
Илоҳо, бандани соҳиб надам қил, Сироти шаръи узра собит қадам қил.
Ҳидоят пирига топшур қўлумни, Иноят кўйига кенг қил йўлумни.
Маъосий лойиға тойдирма пойим, Беҳишти маърифатни айла жойим.
Агар чандики беҳаддур гуноҳим, Саломат қил хатарлардин, илоҳим.
Карамлик Подишоҳо, Кирдикоро, Раҳимо, мағфиратлик Биру боро.
Агарчи сони йўқ исён қилибмиз, Умид улки сани Воҳид билибмиз.
Илоҳо, бирлигингни ҳурматидин, Саломат қил ул кўпрук меҳнатидин.
Сўфий Оллоёр қуддиса сирруҳу.

Forwarded from Kanal2
Ғарб олимлари Қуръондан хато топиш учун йиғилишди ва Қуръондаги қуйидаги оятни келтиришди:
«...бир чумоли айтди: «Эй чумолилар, масканларингга киринглар, Сулаймон ва унинг аскарлари сизларни билмасдан синдириб юбормасинлар». (Намл -18)
Уларнинг "хато" деб топган сўзи: "синдирмоқ" калимаси эди.
Олимларнинг айтишича бу сўзни қаттиқ кристалл жисмларга нисбатан қўлланилиши керак, чумолилар эса тирик мавжудот бўлиб улар юмшоқ яъни гўштдир. Чумолиларга нисбатан «синдирмоқ» сўзини ишлатиш хато, уларга «эзмоқ» сўзи ишлатилса тўғри бўлар эди, дейишди.
Уларнинг бу даъвосидан кейин икки йил ҳам ўтмай фанда: "чумолилар танасининг учдан икки қисми шиша моддасидан иборат" эканлиги кашф қилинди...
https://t.me/azontv_quronmusobaqasi

Din keldimi — xurofotga o'rin yo'q
Шошилиш керак бўлган ўринлар:
1. Намозни вақтида ўқиш.
2. Жанозани тезлатиш.
3. Тенги топилган йигит-қизни уйлантириб, турмушга бериш.
4. Қарзни узиш.
5. Меҳмонни икром қилиш.

НАМОЗДАН ЁРДАМ ОЛИНГЛАР
Эй имон келтирганлар! Сабр ва намоз билан (Мендан) ёрдам сўранглар! Албатта, Аллоҳ сабр қилувчилар билан биргадир” (“Бақара” сураси 153-оят).
Агар сизга тўсатдан хавф-хатар келиб қолса, бошингиз хафаликдан чиқмай қолса ёки ғам ёқангиздан олса, шу заҳоти намоз ўқинг. Шунда руҳингиз ором олиб, нафсингиз хотиржам бўлади. Аллоҳ изни ила ғам-андуҳ ва тушкунлик асоратларини бартараф этишга намознинг ўзи етарлидир. Агар Расулуллоҳни (соллаллоҳу алайҳи васаллам) бирор иш ташвишга солса: “Эй Билол! Бизни намоз билан роҳатлантир”, дер эдилар. Албатта, намоз У зотнинг кўз қувончлари, саодатлари ҳамда шодликлари эди.
Солиҳ салафлар ҳаётлари билан танишиш мақсадида тарих китобларини ўқисангиз, бир нарсани кузатасиз: агар улар устига қийинчиликлар бостириб келса ёки бирон кулфат юз берса, итоаткорлик ила намозга шошардилар. Шунда иқтидор, ирода ва ҳимматлари асл ҳолига қайтар эди.
Хавф-хатар чоғида, ҳуш бошдан учганида ва ўлим хавфи келганида, хавф намозини ўқиш лозим. Чунки энг катта хотиржамлик ва энг яхши осудаликни қалб ҳузури ила ўқилган намоз беради.
Руҳий ва нафсий касалликларга чалинган авлод ўзини бу оғир азобдан сақлаш учун энг биринчи галда масжиднинг тупроғини ялаб, пешоналарини Раббилари розилиги учун чанг қилмоқлари лозим. Акс ҳолда, кўзёшлари қовоқларини ачиштириб, хафалик асабларни парчалайверади. Ҳеч бир нарса уларга намозчалик тинчлик-хотиржамлик олиб келмайди.
Агар фикр юритсак, гуноҳлар учун каффоратҳам, Раббимиз ҳузуридаги даражамиз юксалиши сабабчиси ҳам ҳар кунлик беш вақт намозимиздир. Шу маънода у энг буюк неъматдир. У яна ғамларимизнинг улкан муолажаси, дардларимизнинг давосидир. У қалбларимизни соф ишонч ҳис-туйғуси ва барча нарсадан розилик ҳислари билан тўлдиради.
"Ўкинма" китобидан

Яхшилик йўлида бирлашинглар
<unknown>
Устоз Салоҳиддин Домла
Яхшилик йўлида бирлашинглар
#audio
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Яхшилик йўлида бирлашинглар
#audio
•┈┈┈•☪️•┈┈┈•
https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Saxovat tadbiridan lavha.
#Табассум_қилинг
Бир аъробий Сулаймон ибн Абдулмаликникида меҳмон бўлибди. Дастурхонга фалузаж (араб ҳолваси) ширинлиги олиб келинганида, аъробий шошилиб унга қўл чўзибди. Шунда Сулаймон: “Эй аъробий, нима еяётганингни биласанми?” деб сўради. У: “Мўминларнинг амири, албатта, биламан. Бу жуда мазали ширинлик-да! Томоқдан ёқимли, мулойим ўтади. У гўё Аллоҳ таоло Ўзининг Китобида зикр қилган “сиротул мустақим” (тўғри йўл)га ўхшайди”, деб жавоб берди. Сулаймон унинг гапларидан кулиб: “Эй аъробий, унинг бошқа фазилатларини айтайми? Одамлар фалузаж мияни кўпайтиради, дейишади”, деди. Аъробий: “Амирул мўминин, улар сизни алдашибди. Агар шундай бўлганида сизнинг миянгиз хачирнинг миясидек бўлар эди”, дебди.
"Табассум қилинг" китобидан
@fajruzofficial

Имом Бухорий ва Имом Муслимнинг устози, Яҳё ибн Яҳё Найсобурий (226 ҳ./840 м. йили вафот этган) Имом Моликдан «Муватто» китобини таълим олиб бўлгандан сўнг яна бир муддат у зотнинг ёнларида яшади. Нима учун у ерда қолганлиги ҳақида сўрашганида шундай деган экан: «Имом Моликнинг шамоилларидан таҳсил олиш учун у ерда қолдим. Чунки, у зотнинг сифатлари саҳоба ва тобеинларники каби эди».
Шайх Муҳаммад Аввома ҳафизаҳуллоҳнинг «Толиби илм тарбияси учун тўғри йўл маёқлари» номли китобидан.
📌 @Iysoxon

#КУН_ҲАДИСИ
Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Вақтики, бир кишини масжидга қатнашга аҳд қилганини кўрсангиз, унинг иймони ҳақида гувоҳлик берингиз. Чунки Аллоҳ таоло: «Албатта, Аллоҳнинг масжидларини ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, намозни тўкис адо қилса ва закотни берсагина, обод қилади», деган», дедилар».
Термизий ривоят қилган.
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Масжидларга чин қалбдан қатнашга одатланиш.
2. Масжидларга қатнаётган кишилар ҳақиқий иймонли кишилар эканини билиш.
3. Айтилган фикрни тасдиқлаш учун оятдан далил келтириш.
Бу ҳадиснинг ҳикмати жуда катта. Масжидга доимий қатнашга одатланишнинг фойдалари кўп: инсон савоб олади, мусулмонлар жамоасидан хабардор бўлиб туради, иймони камолга етади.

Forwarded from Hayrat ul-abror
Асл саховат соҳиби ким?
Алишер Навоий унинг сифатларини бирма-бир келтиради:
1) уни давлат сарбаланд қилган, яъни ҳоли яхши бўлсин, ёмон бўлсин, ҳеч кимдан мол-дунё тамаъ қилмайди, унинг қалби асл давлат – қаноат билан тўла;
2) Аллоҳнинг берганига қаноат қилади – кўнглини мол-давлат васвасаси билан тўлдирмайди;
3) Аллоҳ нимага амр этган бўлса, бу амрларнинг ҳар бирини бажаради, итоат қилади;
4) қўлида бойлик борлигини мулоҳаза этса, бу билан дарҳол бирор қўли қисқанинг оғирини енгил қилишга шошади;
5) дарёнинг бўйида бўлса ҳам, шабнам тиламайди, яъни ҳар қандай хазина ёки ганжни кўрса, ундан ўзига улуш олишни хаёлига келтирмайди;
6) бирор кимда захму захмат – жароҳат, кўрса, иккиланишсиз марҳам кўрсатади: раҳм қилади, малҳам қўяди;
7) эҳтиёжманд инсон талаб изҳор қилган замон қодир бўлганича ийсор қилади – молу мулк эҳсон этади, амалий ёрдам беради;
8) муҳтож ўз фақирлигидан шикоят этмасидан, кўмак сўрамасидан аввал у буни фаҳми билан англайди, дарҳол риояси билан саховат қўлини чўзади;
9) аҳли талаб – сўровчилар унинг бошига тиғ солгудек бўлиб келсалар ҳам, миннат қилмайди, норозилик намоён қилмайди, қўлида борини улардан дариғ тутмайди;
10) боши яланг ёхуд тож кийган инсон келадими – унинг учун фарқсиз, эҳтиёжларини билса, бас, карам кўрсатмоққа шошади;
11) аҳли карамнинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, улар юз туман тиллони ҳам, бир дона қора чақани ҳам саховатда тенг кўрадилар, бу кўп, бу кам демайдилар, яъни саховатда ният ва Аллоҳнинг розилиги муҳим, Аллоҳ банда қилган карамнинг ҳажмига эмас, балки унинг қалбидаги ҳолатга боқади;
12) аҳли сахо Аллоҳ унинг қўлига берган молни ўзгаларнинг муҳтож ҳолини сезган ондаёқ фойдаю сармоясини ўйламай сарф этади, бу билан у ўз ҳиссасига эга бўлади, яъни эҳсон қилинган мол-дунё унинг ҳисобига савоб бутунича ўлароқ ёзилишга заррача шубҳа қилмайди;
13) аҳли карам ўзининг лутф ва эҳсонига боқмайди, миннатини – машаққатини ўз жонига қўяди, муҳим бир нуктани бехато фаҳмлайди: одамларга бу мол-дунё ал-Мусаббиб бўлган зот – Аллоҳдан ато қилинганлигини билади, саховатпешанинг иши – бу ҳадяни инсонларга етказиб берувчи, холос. Яъни у бир сабабдир. Асл иш эгаси Аллоҳ эканига қатъий эътиқод қилади ва бирор иш менга тегишли дея даъво этмайди.
"Ҳайрат ул-аброр" достони шарҳидан.
Акром МАЛИК
Бизнинг Расмий Саҳифалар:
Akrom Malik | Lison ut-tayr | Youtube
👉 Hayrat ul-Abror 👈

Ишораи саббоба ҳақида шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф раҳимаҳуллоҳнинг сўзлари.
O'zi bu ishim ya'ni er xotinla
@UmmatuzSavolBot
#савол_жавоб_аудио
#савол_жавоб
Ўзи бу ишим яъни эр-хотинларни смсларини очиб беришим тўғрими?
Ассалому алайкум домла бир танишим пайнетда ишлайди.Бир аёл келиб эрим мени телефон рақамимни, смсларини очиб беришини сурайди сиз йўқ деб жавоб беринг деб илтимос қиляпти. Танишим у аёлни бошқа эркак билан гаплашиб юрганини хам биламан деди. Беркитсам эри сўраяпти смслар чиқазиб беришимни , айтсам иккита боласи билан хайдаб юборадими деб ўйлаябман, айтмасам аёл хиёнат қиляпти , айтинг мен нима қилай? Ўзи бу ишимда эр хотинларни смсларини очиб беришим тўғрими? деб сўради . Жавоб учун рахмат.
🔊 жавоб: Исҳоқжон домла Бегматов
•----- савол юбориш -----•
➥ @UmmatuzSavolBot
•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@ummatuz