Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
O'zi bu ishim ya'ni er xotinla
@UmmatuzSavolBot
#савол_жавоб_аудио
#савол_жавоб

Ўзи бу ишим яъни эр-хотинларни смсларини очиб беришим тўғрими?

Ассалому алайкум домла бир танишим пайнетда ишлайди.Бир аёл келиб эрим мени телефон рақамимни, смсларини очиб беришини сурайди сиз йўқ деб жавоб беринг деб илтимос қиляпти. Танишим у аёлни бошқа эркак билан гаплашиб юрганини хам биламан деди. Беркитсам эри сўраяпти смслар чиқазиб беришимни , айтсам иккита боласи билан хайдаб юборадими деб ўйлаябман, айтмасам аёл хиёнат қиляпти , айтинг мен нима қилай? Ўзи бу ишимда эр хотинларни смсларини очиб беришим тўғрими? деб сўради . Жавоб учун рахмат.


🔊 жавоб: Исҳоқжон домла Бегматов

•----- савол юбориш -----•
➥ @UmmatuzSavolBot

•┈┈┈┈•❈••✾••❈•┈┈┈┈•
@ummatuz
​Бир одам Ҳузайфа (Аллоҳ у кишидан рози бўлсин)нинг олдига келиб деди:

- Ичимда, мен мунофиқ эмасмиканман, деган қўрқув бор.

- Ёлғиз қолган пайтингда намоз ўқийсанми?

- Ҳа.

- Гуноҳ қилсанг, истиғфор айтасанми?

- Ҳа.

- Боравер, Аллоҳ сени мунофиқ қилиб қўймабди.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2020-01-17
​Банда Аллоҳга қачон яқин бўлади?
​ИЛМ ТАЛАБ ҚИЛИШДА УСТОЗЛАРНИ ЭЪЗОЗЛАШНИНГ АҲАМИЯТИ.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:
«Ким катталаримизни улуғламаса, кичикларимизга раҳм қилмаса, уламоларимизни эътироф қилмаса биздан эмас », деганлар.
Ушбу ҳадиси шарифдаги «Ким» деган сўз умумийдир. Шундан маълум бўладики, мазкур ҳукм нафақат толиблар, балки барча мусулмонлар оммасига хосдир. Шундай бўлса-да, талабалар олимларни улуғлаш, уларни иззат-ҳурмат қилишда ҳаммага ўрнак бўлиши вожибдир.

Исҳоқжон Муҳаммаджон ўғли.

"Таълим ва тарбия" китобидан.
​МАСЛАҲАТГА ТАРҒИБ

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳу бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан:
يَا رَسُولَ اللهِ إِنْ نَزَلَ بِنَا أَمْرٌ لَيْسَ فِيهِ بَيَانُ أَمْرٍ وَلَا نَهْيٍ فَمَا تَأْمُرُنَا
“Ё, Расулуллоҳ! Агар буйруқ ҳам, таъқиқ ҳам экани баён этилмаган бирор иш бизнинг бошимизга тушса, нима буюрасиз?”, деб сўраган эканлар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
تَشَاوَرُونَ الْفُقَهَاءَ وَالْعَابِدِينَ وَلَا تَمْضُوا فِيهِ رَأْيٌ خَاصَّة
“Фақиҳлар, олимлар ва диёнатли обидлар билан маслаҳатлашинглар. Унда махсус бир фикрни ўтказишга урунманглар!”, деб марҳамат қилганлар (Табароний, 1/1641).

Бир одамнинг фикрини ўтказиш дунё ва дин ишларида поракандалик, бехайрлик, оқибати яхшилик бўлмаган ҳолатларни юзага келтиради. Шунинг учун, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам кўпчилик бўлиб, мутахассислар билан маслаҳат қилиб иш юритиш кераклигини уқтирганлар. Маслаҳатлашув Аллоҳ ва унинг Расули буюрган ишдир!

Ҳамидуллоҳ Беруний.



@sufi_ollohyar
Ширк.
<unknown>
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

Ширк

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
​Қуръон тиловатида қандай қилиб хузуъ ва хушуъни топаман, дегувчиларга тавсия

Қуръон тиловат қилинаётгандаги хушуъ учун энг ажиб очқич шуки – Қуръонни муайян бир жузни тугатиш мақсадида ўқимаслик керак. Балки уни худди Подшоҳдан хоссатан ўзингизга юборилган мактуб каби билиб, ўқимоқлигингиздир.

Ҳар-бир оят қуйидагилардан иборат:

– Бажарилиши сиздан талаб қилинган амрлар.
–Ёки қайтарилган ишлар бўлиб, улардан эҳтиёт бўлишингиз талаб қилинган.
– Ёки ҳаётингизда ундан ибрат оладиган ҳодиса ва ҳолатлар экани.
Мана шунда ҳақиқатан, хузуъ ва хушуъда бўласиз!
​Ароқ ичишга одатланган кишига: "Аллоҳга тавба қилмайсанми?" дедим. У менга синиқ нигоҳла боқди ва кўзидан ёш томчилаб деди: "Ҳаққимга дуо қилинг!".

Бу одамнинг ҳолатини ўйлаб кўриб, қалбим юмшади. Унинг йиғиси Аллоҳ ҳақларига бепарво бўлганидан, хафалиги тескари иш қилганидан ва Аллоҳ билан сулҳлашишга рағбат ҳис этганидан эди.

У иймонли, лекин синовга учраган мўмин эди. У омонликни истар ва унга яқинлашишда мендан ёрдам олмоқчи эди.

Ўзимча ўйладим, менинг ҳолим ҳам шу одамникидек, балки бунданда баттар бўлиши мумкин. Тўғри, мен ҳаётда ароқ тотимаганман.

Чунки мен яшаган муҳит унинг нималигини билмасди. Лекин мен ғафлат ароғини ичган эдим-ки, у мени Раббимдан чалғитиб, ҳақларини унуттирган эди.

У одам йўл қўйган камчилиги учун йиғлаяпти.
Мен ва менга ўхшаганлар эса камчиликларимиз учун йиғламаймиз. Чунки биз ўзимизга алданганлармиз.

Ароқни ташлаши учун мендан дуо сўраган ўша одамга ўгирилдим ва: "Кел биргаликда ўзимиз учун дуо қиламиз" дедим.

«Эй Роббимиз, биз ўзимизга зулм қилдик. Агар Сен бизни мағфират қилмасанг ва бизга раҳм қилмасанг, албатта, зиён кўрганлардан бўламиз» (Аъроф сураси, 23-оят)

Шайх Муҳаммад Ғаззолий
​Қуръони каримда зикр қилиниб, миқдори белгиланган фарзлар олтитадир. Улар қуйидагилар:

1/2 нисф – ярим улуш
1/4 рубуъ – тўртдан бир улуш
1/8 сумун – саккиздан бир улуш
2/3 сулусон – учдан икки улуш
1/3 сулус – учдан бир улуш
1/6 судус – олтидан бир улуш
Энди мазкур насиба миқдорларига ҳақли бўлган ворисларни зикр қилиб ўтсак.

Аввало, 1/2 нисфга бешта ворис ҳақлидир, улардан биттаси эркаклардан, тўрттаси аёллардан:
Эр
Қиз
Ўғилнинг қизи
Туғишган сингил
Ота бир сингил. Буларнинг ҳар бирига мерос олиши учун белгиланган шартлар бор.
1/4 – рубуъ тўртдан бир улушга ҳақли бўлганлар иккита – эр ва хотин. Агар хотин вафот этиб, ундан фарзанд қолган бўлса, эри тўртдан бир олади.
1/8 – сумун мерос миқдорига эр вафот этиб ундан фарзанд қолган бўлса, аёли саккиздан бир улуш олади.
2/3 – сулусон бу улуш миқдори тўрт гуруҳ ворислар насибаси бўлиб, барчаси аёллардир:
Икки ва ундан ортиқ қизлар.
ўғилнинг икки ва ундан кўпроқ қизлари.
икки ва ундан кўпроқ туғишган сингиллар.
икки ва ундан кўпроқ ота бир сингиллар.
1/3 – сулус бу икки хил ворисларнинг мероси ҳисобланади:
Она – агар маййитнинг фарзанди ёки ўғилнинг фарзанди бўлмаса, учдан бир олади.
Икки ва ундан кўпроқ бўлган она бир ака-ука, опа-сингиллар, агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса учдан бир улуш олади.
1/6 – судус бу миқдорнинг ҳақдорлари еттитадир:
Ота – агар маййитнинг фарзанди бўлса, ота олтидан бир олади.
Жадди саҳиҳ – ота бўлмасдан, маййитнинг фарзанди бўлса, бобо олтидан бир олади.
Она – агар маййитнинг фарзанди, ака-ука, опа-сингиллари бўлса, она олтидан бир улуш олади.
Ўғилнинг қизи – агар маййитнинг битта қизи бўлса, у қиз нисф олади, ўғилнинг битта ва ундан ортиқ қизлари бўлса, судус олади.
Ота бир сингил – агар маййитнинг биттагина туғишган синглиси бўлса, ота бир сингиллар олтидан бир оладилар.
Она бир ини ёки сингил – она бир ини агар маййитнинг асли ва фаръи бўлмаса, судус олади.
Жадда саҳиҳа – она бўлмаганда жадда саҳиҳа (онанинг онаси, отанинг онаси) олтидан бир мерос олади.
​ПОКИСТОНЧА ОДОБ

Покистонлик адиб Адиб Мирзо айтади:
"Отам мени кўп урар эдилар. Бунақа пайтда онам қутқарувчи бўлар, мени отамнинг қўлларидан ҳимоя қилар эдилар. Миямда "мени онам урсалар отам ҳам қутқарармикинлар?", деган савол пайдо бўлди. Буни кўриш учун жўрттага онамга итоат қилмайдиган қилиқ чиқардим. Бир куни онам менга:
- Ўғлим! Менга бозордан сут келтириб бер, дедилар. Мен бормадим. Сўнгра нонуштада менинг олдимга озгина идом* қўйдилар. Мен кўпроқ сўрадим. Мени овқатланиш учун кичкина стулга ўтириб овқатимни ейишимни айтдилар. Мен ерга ўтирдим. Қасддан кийимларимни ифлос қилдим. У киши билан қўпол гаплашдим.
Бу қилиқларимдан сўнг онам мени уришларига шубҳам қолмаган эди. Аммо онам мени қаттиқ қучоқлаб дедилар:
"Болам! Сенга нима бўлди? Касал эмасмисан?".

Менинг кўзларимдан эса ёшлар қуйилди...кўз ёшларимни тия олмадим!
​​ Қизингизга рақс тушишни ўргатманг, балки намоз ўқишни ўргатинг.

Қизингизга қўшиқ куйлашни эмас, балки Қуръон тиловат қилишни ўргатинг.

Қизингизга атир упалар билан зийнат берманг, балки хижоб билан зийнат беринг

Чунки қиёматда на ота ва на она, на ака ва на ука билан ишингиз бўлмай қолган кунда, қизингиз учун сўраласиз.
Бир ўйлаб кўринг, Буюк Парвардигорингиз олдида нима деб жавоб берасиз?

Қизингизга шундай тарбия берингки, у сизнинг хужжатингиз бўлсин, токи Роббингиз олдида уялиб қолманг!

Аллоҳим! Бизни солиҳ ва солиҳа зурриётлар билан ризқлантиргин,
Аъмийн!
​КЎЗИ КЎР АВЛИЁ

Йўқсил шайхлардан бири кўзи ожиз пирнинг уйида “Қуръон” турганини кўрди. Ўзича: “Бу ерда “Қуръон”нинг нима кераги бор. Бу одам кўр бўлса”, деди. Шу ўй оромини ўғирлади. “Бу ерда шу кўрдан бошқа ҳеч ким йўқ, бу қандай синоат? Яхшиси ҳеч нарса сўрамай, сабр қилай, сабр билан ниятимга етай”, деди. Тун ярмида “Қуръон” ўқиётган овозни эшитди. Ўрнидан сакраб турди-ю шу ажиб манзарани кўрди: кўр пир “Қуръон” ўқиётган еди! Тўғри ўқиётган эди. Сабрсизланган шайх беихтиёр савол берди: “Кўзинг кўр бўлгани ҳолда бу сатрларни қандай ўқияпсан, ҳайратдаман, тўғриси?”.
Кўр деди:
“Эй таннинг илмсизлигидан халос бўлган, буни Aллох қила олмайдими? Нега ҳайрон бўласан? Мен Aллоҳга: “Эй мададкорим бўлган Aллоҳ, эй мадад сўралгувчи Тангрим, одам жонига қандай боғланган бўлса, мен “Қуръон” ўқишга шундай иштиёқмандман. Aммо ҳофиз эмасман. Ё Раббий, “Қуръон” ўқиган пайтимда кўзларимга нур бер. Менинг кўзларимни оч, “Қуръон”ни қўлимга олиб ўқий”, деб дуо қилдим. Aллоҳдан: “Эй “Қуръон” ихлосманди, эй ҳар дардда бизга юзланган, биздан умид узмаган киши, қачон “Қуръон” ўқишни истасанг, уни қўлга олсанг, шу лаҳзада кўзларингнинг нурини қайтиб бераман, эй буюк фитратли киши”, деган нидо келди. Ҳар нарсани билгувчи, ҳеч бир ишдан ғофил бўлмаган у улуғ подшоҳ, у ягона Aллоҳ тун чироғи янглиғ кўзларимга нур эҳсон қилмоқда”.

Мавлоно Жалолиддин Румий. “Қалб кўзингни оч” китобидан.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Muhim fiqhiy masala: namozda ruku va boshqa nuqtalar haqida.
​НАМОЗГА МАҲКАМ БЎЛАЙЛИК

Аллоҳ таоло Қуръонда намозга қатъий тарғиб этди. «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур». (“Анкабут” сураси, 45-оят)
Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз иймоннинг қалъаси, юзнинг нури, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишнинг энг яқин йўли. Мўмин учун берилган илоҳий ҳадядир.
Намозни тарк этиш мусулмон учун энг улкан мусибат. Намозни мусулмонлар ҳаётнинг энг муҳим амалларидан деб билиши керак. Чунки намоз мўминни гуноҳлардан қайтаради, ишларига барака, хайр ёғлишига сабаб бўлади, балолар қўриқлайдиган қалъага айланади.
Бугун барчамиз намозга ҳамма замонлардагидан кўра кўпроқ муҳтожмиз. Намозни тўкис адо қилмоқ учун бир қанча шартларни бажаришимиз шарт. Бу шартлар жисм ва қалбга тегишлидир. Жисм билан бажариладиган шартлар намоз аҳкомилридир. Намоз ҳукмларини мукаммал билишга мажбурмиз. Хусусан, намознинг фарзлари, вожиблари, суннатлари, шунингдек, намоз ичидаги ҳаром, макруҳ ва мубоҳ амаллар, асосийси, намозни бузадиган омилларни чуқур ва ишонган ҳолда ўзлаштириш ҳар биримиз учун кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Бу масалада биз ҳанафий мазҳаби уламоларининг йўлига эргашамиз. Диёримизда асосий қўлланма бўлиб келган “Мажмаъ ул-мақсуд”, “Маслак ул-муттақийн” китоблари, шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Ҳадис ва Ҳаёт” куллиётининг “Намоз” деб аталган 5-жилди, қолаверса, шу кунларда олимларимиз ёзаётган китоблар, интернетда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан тақдим қилинаётган видеоқўлланмаларга мурожаат қилиш ўринлидир.
Намоз ўқиётганда қалбимизнинг тўғри бўлиши бениҳоя муҳим. Намоз ўқирканмиз, ихлосга эътиборли бўлишимиз керак. Намоз ўқиётган одамнинг хаёли ибодатда бўлиши мақсадга мувофиқ. Шайтон намозда турли хаёлларни бошлаб келади. Уларга эътибор бермай, фикру зикримизни ибодатнинг тўкис бўлишига қаратмоғимиз лозим. Чунки оламлар Роббиси қаршисида турибмиз. Ҳар бир рукнни тўла бажаришдан мурод Аллоҳга маҳбуб келишдир. Намозхон деган ном олиш учун масжидга қатнаш билан Аллоҳга мақбул банда бўла олмаймиз. Намоз ўқиб, хулқимиз ўзгармаса, ҳаётимиз тартибга тушмаса, қалбимизга хотиржамлик инмаса, демак, муаммо бизда. Намозни беэътибор адо этаётган бўламиз. Намозни хоҳламай, истамай ўқиётган бўламиз.
Намоз ўқираканмиз, биз ўз амалимиз, гуноҳларимиз ҳақида ўйлашимиз ўринли. Бошқаларнинг ибодатини таҳлил этиб, уларни танқид ва ғийбат этишдан сақланмоқ керак. Намоздан сўнг Аллоҳга юзланиб, астойдил дуо қилайлик. Дунё ва охират саодатини сўрайлик.
Бенамозлик офат, намозсиз умр ўтказмоқ умрни мазмунсиз совурмоқдир. Аллоҳ таоло намозларимизни хушуъ ва хузуъ билан доимо мукаммал адо этишмизни насиб этсин!

Абдул Ҳамид Маликов,
“Пискент” жоме масжиди имоми.
​ЧУМОЛИЛАР ЁЛҒОННИ КЕЧИРМАДИ

Бир киши ўзи гувоҳ бўлган ғаройиб ҳодисани шундай ҳикоя қилади:

“Бир чумолининг хурмо меваси бўлаги ёнига келганини кўрдим. Уни диққат билан кузатдим. Чумоли хурмо бўлагини тишлади, лекин ердан кўтаришга кучи етмади. Тортиб кўрди, аммо ўрнидан қўзғатолмади. Сўнг узоқ вақт ўтмай, ўзи билан бир гала чумолини бошлаб келди. У келганида хурмо бўлагини ердан кўтардим. Шунда чумоли ва унинг шериклари хурмо ўрни атрофида айланди. Аммо ҳеч нарса топа олишмагач, ортларига қайтишди. Мен хурмо бўлагини жойига қўйиб қўйдим. Чумоли яна ортига қайтди, уни ердан кўтаришга яна кучи етмади. Судрашга уринди, бўлмади. Тезда узоққа кетиб улгурмаган шерикларини яна бошлаб келди. Мен эса яна хурмони ердан кўтардим. Чумолилар ўтган галгидек атрофни айланиб, яна ортларига қуруқ қайтишди.

Хурмони жойига қўйдим. Ўша чумоли қайтиб, яна шерикларини олиб келди. Етиб келишганида эса хурмони қўлимга олдим. Улар айланиб, бу сафар ҳам ҳеч нарса топа олишмагач, ўша чумоли атрофида ҳалқа қуришди. Кутилмаганда унинг устига ёпирилиб, майда-майда қилиб ташлашди.

Мен эса ҳайратдан қотиб қолдим.

Қабиҳ ишим учун ўзимдан қаттиқ нафратландим…

Араб тилидан

Муслима Зоҳиджон қизи таржимаси
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Диний_савол_жавоб

Баъзи инсонлар домлага бориб, ўзини ўқитиб келади. Шу динимизда борми?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@fitratuz👈
​КИБРГА БЕРИЛМАНГ

Бир киши олимлардан бирининг хузурига келиб: “Кўп йиллар илмий изланиш олиб бордим. Аниқ биламанки, ёзганларим тахсинга сазовор, яқинда бу ҳақда бир китоб хам ёздим. Шунинг учун мени дуо қилсангиз”, деди. Олим дуо қилишдан олдин кибр отига минган бу кишига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилди:
- Умрингиз давомида бирор марта масжидни ёки ўзингиз яшайдиган махалла кўчасини супурганмисиз?
- Тақсир, саволингиз мени таажжубга солди, ахир мен олим бўлсам, нега энди масжидни ёки кўчани супуришим керак?!
- Унда бирор марта маййитни ювганмисиз ёки қабр қазиганмисиз?
Бу саволдан энсаси қотган киши:
Хазрат, тушунмадингиз, мен сизга ўзимни гўрков, ғассол ёки фаррош деб эмас, олимман деб таништирдим.
Шунда юзини илму ирфон мунаввар этган олим: “Иблис хам олимман дея даъво қилиб, кибр отига минган эди. Натижада, Аллохнинг даргохидан, жаннатидан қувилди. Мен сизга айтган ишлар энг хатарли иллат бўлган кибрни синдирувчи амаллардир. Сизнинг илмий ишингиз мақтовга лойиқ, албатта. Аммо илмингиз дунё ва охиратда самара бериши учун, аввало, кибру хавойингизни синдиришингиз зарур. Ана шунда Пайғамбаримиз (соллаллоху алайхи ва саллам)га меросхўр олимлардан бўласиз”, дея насихат қилдилар.
Forwarded from Isloh.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#видеолавҳа

🎤Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

•┈┈┈•☪️•┈┈┈•

https://t.me/joinchat/AAAAAEt7gNhJjLeIX92JLA
​ИЙМОН СУСТЛИГИНИНГ АЛОМАТЛАРИ:
(1-қисм)
• Гуноҳларни қилаётганда заррача айбдорликни ҳис қилмаслик;
• Қалб қотиши ва Қуръонни ўқишга хоҳиш йўқлиги;
• Фарзларни бажаришга эриниш (масалан: намозга доимо кечга қолиш, қазога қолдириш);
• Суннатларга эътиборсизлик;
• Қуръоннинг сураларини, масалан: Аллоҳ бизни жазолаши ва мукофотлаши хақидаги жойларини эшитаётганда хеч қандай ҳиссиётнинг йўқлиги;
• Кайфиятни ўзгарувчанлиги: бекорчи нарсалардан сиқилиш, тез-тез жаҳл чиқиши ва безовталик;
• Аллоҳни зикри ва зикрларни ўқишда қийинчилик сезиш;
• Шариатга зид амаллар қилинганида ички норозиликнинг йўқлиги;
• Жамиятда қандайдир даражага эга бўлиш ва бой-бадавлат булишни исташ.