Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.44K videos
29 files
7.24K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Ҳадис

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Муфарридлар олдинга ўзиб кетишди», дедилар. Шунда саҳобалар: «Муфарридлар деганингиз кимлар, эй Аллоҳнинг расули?» деб сўрашди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳни зикр қилувчи эркаклар ва аёллар», дедилар.

Имом Муслим ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
👍6
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ХОДИМЛАРГА ЗАКОТ БЕРИШ

CАВОЛ: Қўл остимда бир неча ходимлар ишлайди. Шуларга закот берсам бўладими?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар закот олишга ҳақдор бўлса, уларга закот берсангиз бўлади. Фақат бу ҳолатда бир нарсани ҳисобга олиш керак. Ишчига меҳнат ҳақи бериши керак бўлган ўринда унга закотини бериб шу билан иш ҳақини ёпса, бу иш ҳақи бўлади, лекин закотни адо қилган бўлмайди. Яна ишчи олаётган иш ҳақи закот бериш ҳисобига камаймаслиги керак. Закот олиш ҳисобига одатдаги иш ҳақидан кам миқдордаги иш ҳақига келишсангиз, бу жоиз бўлмайди. Бериладиган закот иш ҳақига ўтиб кетади. Масалан, ходим “Агар менга закот бериб турсангиз, кам иш ҳақига розиман” деса ва шундай келишув қилинса, бундай келишув бўйича бериладиган закот ҳам иш ҳақига ўтиб, закотни қайта бериш лозим бўлади. Чунки юқорида айтилгандек закот беришда ҳийла қилиш бўлади. Бошқа турдаги ишчи, хизматчилар билан келишувлар ҳам шунга киради.

Аммо иш ҳақи меъёрида бўлиб, ходим закот олишга ҳақли инсон бўлса, унга закот беришда мутлақо муаммо йўқ. Буҳақда фиқҳий манбаларимизда шундай дейилади:

وَكَذَا مَا يَدْفَعُهُ إلَى الْخَدَمِ مِنْ الرِّجَالِ وَالنِّسَاءِ فِي الْأَعْيَادِ وَغَيْرِهَا بِنِيَّةِ الزَّكَاةِ كَذَا فِي مِعْرَاجِ الدِّرَايَةِ
“Шунингдек, ҳайит ва бошқа кунларда эркак-аёл ходимларга закот ниятида берадиган инъоми закотдан ўтади. “Меърожуд дироя”да шундай келган”. (“Фатово Оламгирия”китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстдарингизга ҳам улашинг
@diyonatli
👍3
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


👉 @diyonatli
👍5
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Shayx Nuriddin Xoliqnazar hazratlari:

farzandlarimizga e’tibor bermasak, bizni dunyoi oxiratda qiyinchilik kutmoqda, chunki bola-chaqa bizga omonat berilgan.


👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

ЖУМА НАМОЗИДА ИККИ БАРОБАР САВОБГА ЭРИШМОҚЧИ БЎЛСАНГИЗ

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Зикрларнинг афзали «Ла илаҳа иллаллоҳ»дир», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👌2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Мўминлар яхшиликка чорлаб, ёмонликдан қайтарадилар

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТАҲОРАТДА АЪЗОЛАРНИ УЧ МАРТАДАН ОРТИҚ ЮВИШ

CАВОЛ: Таҳорат қилаётганда аъзоларни уч мартадан ортиқ ювиш мумкин эмас, деб эшитдим. Уч мартадан кўпроқ ювиш мумкин эмасми?

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч марта ювиш суннат ҳисобланади. Бу ҳақда ҳадиси шарифда шундай дейилган:

عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ عَنْ أَبِيهِ عَنْ جَدِّهِ أَنَّ رَجُلاً أَتَى النَّبِىَّ -صلى الله عليه وسلم- فَقَالَ يَا رَسُولَ اللَّهِ كَيْفَ الطُّهُورُ فَدَعَا بِمَاءٍ فِى إِنَاءٍ فَغَسَلَ كَفَّيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ وَجْهَهُ ثَلاَثًا ثُمَّ غَسَلَ ذِرَاعَيْهِ ثَلاَثًا ثُمَّ مَسَحَ بِرَأْسِهِ فَأَدْخَلَ إِصْبَعَيْهِ السَّبَّاحَتَيْنِ فِى أُذُنَيْهِ وَمَسَحَ بِإِبْهَامَيْهِ عَلَى ظَاهِرِ أُذُنَيْهِ وَبِالسَّبَّاحَتَيْنِ بَاطِنَ أُذُنَيْهِ ثُمَّ غَسَلَ رِجْلَيْهِ ثَلاَثًا ثَلاَثًا ثُمَّ قَالَ « هَكَذَا الْوُضُوءُ فَمَنْ زَادَ عَلَى هَذَا أَوْ نَقَصَ فَقَدْ أَسَاءَ وَظَلَمَ ». أَوْ « ظَلَمَ وَأَسَاءَ ».

Амр ибн Шуайб отасидан, у киши ҳам отасидан ривоят қилади: “Бир киши Набий саллоллоҳу алайҳи васалламнинг ёнига келиб: “Эй, Аллоҳнинг Расули! Таҳорат қандай қилинади?” деб сўради. Бир идишда таҳорат суви олиб келишни буюрдилар, кейин кафтларини, юзларини, билакларини уч марта ювдилар. Бошларини масҳ қилдилар, кўрсатгич бармоқларини қулоқ ичига тиқиб, бош бармоқлари билан қулоқ орқаси, кўрсатгич бармоқлари билан қулоқ ичини масҳ қилдилар. Сўнгра оёқларини уч мартадан ювдилар. Кейин: “Таҳорат шундай бўлади, ким бунга зиёда қилса ёки камайтирса, ёмон иш ва ўзига зулм қилибди” ёки “зулм ва ёмон иш қилибди”, дедилар”.

Уламолар мазкур маънодаги ҳадисларни далил қилиб, таҳоратда ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишни суннат дейишган.

Саволда айтилгандек аъзоларни уч мартадан кўп ювиш икки хил мақсадда бўлиши мумкин. Биринчиси, уч марта ювиш суннат, деб эътиқод қилмайди. Шунинг учун уч мартадан кўп ювади. Бу хато ҳисобланади ва ҳадисдаги зулм қилибди, дейилган қайтариққа тушиб қолади.

Иккинчиси, уч марта ювиш суннат эканини билади ва шунга эътиқод қилади. Аммо бирор сабаб туфайли кам ёки кўп ювса, ҳадисдаги ваъидга тушмайди. Бу ҳақида Аллома Ибн Обидийн раҳимаҳуллоҳ бундай деган:

وتثليث الغسل ولو اكتفى بمرة إن اعتاده أثم، وإلا لا، ولو زاد لطمأنينة القلب أو لقصد الوضوء على الوضوء لا بأس به وينبغي أن يقيد هذا بغير الموسوس أما هو فيلزمه قطع مادة الوسواس عنه وعدم التفاته إلى التشكيك
“(Таҳоратдаги суннатлардан бири) ювиладиган аъзоларни уч мартадан ювишдир. Агар доим бир мартадан ювишни одат қилиб олса, гуноҳкор бўлади. Агар одат қилмай, баъзида шундай қилса, гуноҳ бўлмайди. Агар қалб хотиржамлиги учун ёки таҳорат устига таҳорат олиш мақсадида зиёда қилса, зарари йўқ. Қалбни хотиржам қилиш каби сабаблар туфайли учтадан кўп қилиш васвасага учрамаган киши учундир. Васвасага учраган киши учтадан кўп ювмайди. У шайтон васвасасини узиш учун учта билан кифояланади. Қалбидаги шубҳага аҳамият бермайди”. (“Раддул муҳтор” китоби) Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстдарингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍4
Ғордаги воқеа

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага ҳижрат қилиб бораётганларида ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан Савр ғорига беркинишди. Кофирлар уларнинг изларидан қидириб, ғор оғзигача етиб келишди. Изқувар “Оёқ излари шу ерга келганда тугаган”, яъни ғор оғзига келганда тўхтаган деди.

Ичкарида Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу “Агар улардан бири оёқлари турган ерга қараса, бизни кўриб қолади” деб хавотир олганларида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига “Эй Абу Бакр, учинчиси Аллоҳ бўлган икки киши ҳақида гумонингиз қандай?” дедилар. (Имом Бухорий, Имом Муслим, Аҳмад, Ибн Абу Шайба, Ибн Абу Осим, Табарий ривоятлари)

Аллоҳ таоло ғордаги ушбу ҳодиса ҳақида Қуръони Каримда шундай марҳамат қилган:

إِلاَّ تَنصُرُوهُ فَقَدْ نَصَرَهُ اللّهُ إِذْ أَخْرَجَهُ الَّذِينَ كَفَرُواْ ثَانِيَ اثْنَيْنِ إِذْ هُمَا فِي الْغَارِ إِذْ يَقُولُ لِصَاحِبِهِ لاَ تَحْزَنْ إِنَّ اللّهَ مَعَنَا فَأَنزَلَ اللّهُ سَكِينَتَهُ عَلَيْهِ وَأَيَّدَهُ بِجُنُودٍ لَّمْ تَرَوْهَا وَجَعَلَ كَلِمَةَ الَّذِينَ كَفَرُواْ السُّفْلَى وَكَلِمَةُ اللّهِ هِيَ الْعُلْيَا وَاللّهُ عَزِيزٌ حَكِيمٌ

“Агар сиз унга ёрдам бермасангиз, батаҳқиқ, Аллоҳ унга, куфр келтирганлар уни икки кишининг бири бўлган ҳолида чиқарганларида, нусрат берди. Улар икковлон ғорда турганларида, у шеригига, хафа бўлма, Аллоҳ, албатта, биз билан, деди. Бас, Аллоҳ унинг устидан Ўз сокинлигини нозил қилди ва сиз кўрмаган лашкарлар билан қўллади. Куфр келтирганлар калимасини паст қилди. Аллоҳнинг калимаси эса, ўзи юқори. Аллоҳ ғолиб ва ҳикматли зотдир” (Тавба сураси, 40-оят).

Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳамроҳлари Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг эътиборларини Аллоҳ улар билан бирга эканига, уларни У Зотнинг инояти ўраб турганига, Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло бандаларига кўринмайдиган Зотлиги, шу боис ким Аллоҳ таолонинг инояти остида бўлса, уни ҳеч ким кўра олмаслигига, шу сабабли мушриклар, кофирлар ғор ичига ҳар қанча назар солмасинлар, улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ва Абу Бакр розияллоҳу анҳуни ҳаргиз кўра олмасликларига қаратмоқчи бўлдилар.

Кофирларни ғорга киришдан ўргимчак уяси ёки кабутар тухуми тўсгани йўқ, балки Аллоҳнинг Ўзи тўсди. Агар мушриклар “Муҳаммад бу ғорга беркиниши ақлга тўғри келмайди” деган тақдирда ҳам, ғорда ҳеч ким йўқлигига кўнгиллари хотиржам бўлиши учун у ерга кириб кўришган бўларди. Лекин Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ўйлар ва ақллар устидан Ўзи ҳокимлик қилиб, Ўзи идора қилувчидир. Шу боис Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло ғор оғзигача излаб келган мушрикларнинг хаёлларига ғорга кириб чиқиш фикрини келтирмади. Мабодо улар ғор ичига кирган тақдирда ҳам Аллоҳ таоло Ўзининг Расули ва Расулининг ҳамроҳи Абу Бакр розияллоҳу анҳу билан бирга бўлгани учун мушриклар барибир кўра олишмаган бўларди!

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий раҳимаҳуллоҳнинг “Саҳобалар ва солиҳлар қиссаси” китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
👍5
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Янги кун, солиҳ амаллар учун янги имкониятларга БИСМИЛЛАҲ...

Кунингиз файзу баракотли, хайр манфаатли ўтсин!!!

👉@diyonatli
🕊2👌1
#Ҳадис

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Бир киши: «Эй Расулуллоҳ, Ислом шариати менга оғирлик қиляпти. Менга бир нарса ўргатингки, ана шуни маҳкам ушлай», деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Доимо тилинг Аллоҳнинг зикри билан нам бўлиб юрсин», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@diyonatli
👍3
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Безовталик касалликнинг ярмидир. Хотиржамлик давонинг ярмидир. Сабр шифонинг бошланишидир.

Ибн Сино

@diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза

МУНКАРДАН ҚАЙТАРИНГ!

Жасурбек домла Раупов
Тошкент вилояти бош имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook|Youtube|Telegram|Instagram

Дўстларингизга ҳам улашинг:

@diyonatli
👍2
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2024 - ЙИЛ 10-ИЮЛ 1446 - ҲИЖРИЙ 4- МУҲАРРАМ
КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ

⏱ТОНГ - 03:17
⏱БОМДОД - 04:20 (ўқилиш вақти)
⏱ҚУЁШ - 04:59
⏱ПЕШИН - 13:00
⏱АСР - 18:00
⏱ШОМ - 20:02
⏱ХУФТОН - 21:35

🔗 Улашинг: @diyonatli
👍5❤3👏1
Ассалому алайкум!

Аллоҳ хонадонингиздан ҳузур, оилангиздан тотувлик, ризқингиздан баракот, тилларингиздан зикру-дуо, қалбингиздан меҳр-оқибатни аритмасин!

Тонгингиз хайрли, кунингиз мазмунли бўлсин!


👉 @diyonatli
👍2
#Ҳадис

Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким «Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи», деса, у киши учун жаннатда бир хурмо экилади», дедилар.

Имом Термизий ривояти.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
БАЪЗИ ОҚИМЛАР ОЯТЛАРНИ ЎЗИГА МОСЛАШТИРМОҚДА
@diyonatli
#Қабул_2024 #Модуль_таълим

▪️ Модуль таълим тизими бўйича кириш имтиҳонлари

▫️ Тошкент ислом институтида 2024-2025 ўқув йили модуль таълим тизими учун ҳужжат топширган абитуриентлар қуйидаги фанлар бўйича қабул тест имтиҳонларини топширадилар:

▫️ихтисослик фанлари мажмуаси: Қуръони карим ва тажвид, ҳадис, фиқҳ, ақоид – 73,5 балл;
▫️ ижтимоий-гуманитар фанлар мажмуаси: Ўзбекистон тарихи, Маънавият асослари, Миллий ғоя – 27,5 балл.

🗓 Модуль таълими учун "Қабул-2024" 10 июлдан 30 июль, соат 18:00гача давом этади.

⏰ 09:00 - 17:00
🍽 Тушлик: 12:30 - 13:30
⚡️ Якшанба дам

📍Қабул ҳайъати манзили: Тошкент шаҳар, Олмазор тумани, Зарқайнар 18-берк кўча, 47-уй.

📞 71-240-01-15, 77-308-73-13

🔗 t.me/oliymahad – диний-маърифий канал!

🌐 @diyonatli