Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Савол:
📌Намозни тез ўқиш мумкинми?

Telegram | Instagram | Facebook
​... Бир аёлнинг эри ҳар куни ишга кетаётиб хотинига :
- Сутнинг ранги қорми ? - деб савол бераркан.
Аёли:
- Ҳа, албатта, қора, - деб жавоб бераркан.
- Типратикан учадими?. - деб яна сўраса, аёли:
- Ҳа, бегим, типратикан учади, - деб жавоб бераркан.
Бир куни бу гапларни ногаҳон бир қўшни аёл эшитиб қолибди:
- Вой қўшнижон, намунча эрингиз олдида ўзингизни ерга урмасангиз. Ахир, ҳеч замонда сутни ранги қора бўлганми ёки типратикан учганми? Эрингиз сизни калака қиляпти-ку, ахир, - дебди.
Шунда халиги аёл :
-Йўқ,, бегим мени калака қилмаяптилар. Сутни ранги қора эмаслигини ёки типратикан учмаслигини мен ҳам, эрим ҳам яхши биламиз. Фақат бу ибораларэримга бўлган итоатимнинг рамзий маъносидир. Агар эрим сутни ранги қора деса, демак сутни ранги қора ва ҳеч ким мени бу хусусда фикримни ўзгартира олмайди.

МУСЛИМАНИНГ ДАФТАРИ
​ИСТИҒФОРГА МУҲТОЖ БЎЛГАН ИСТИҒФОР

Робия Ироқий айтган эканлар:

«Бизнинг ҳозирда айтаётган истиғфорларимиз, истиғфорга муҳтождир».

Яъни биз, шундай бир бепарво, Аллоҳдан қўрқмаган, бошқа нарсаларни хаёл сурган ҳолатда истиғфор айтябмизки бундай истиғфор айтганимиз учун истиғфор айтишимиз керак.

Яхшироқ тушунишимиз учун мисол:

Бир киши отасини жуда ғазабини келтирган. Отаси фарзандидан жуда дарғазаб, ушласам адабини бераман деб турибди. Фарзанд отасидан кечирим сўраш учун хомуш бўлиб, хатосига афсус қилган ҳолатда келиб кечиринг ота афсусдаман деса отасини жаҳли босилиб кечириши мумкин.

Лекин фарзанд отаси турган хонага эшикни "тақ" этиб очиб, хонага кириб ёстиқга ёнбошлаб олиб безрайиб: "Ота кечиринг, бўлади-да энди инсончиликда!" - деса ғазабга миниб турган ота нима қилади, кечирадими?!
Аллоҳга бепарво, хаёл суриб айтилган истиғфорнинг мисоли ҳам шудир.

Инсон Аллоҳдан кечиришини сўраб истиғфор айтаётганида гуноҳларини тафаккур қилган, Аллоҳдан қўрқган, кечиришлигини умид қилган ҳолатда айтиши лозим.
Forwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео

Кимки фолбинга борса...

Абдулбосит Нусратуллаев
Оҳангарон туман "Абдуқаҳҳор махсум"
жоме масжиди имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
👉Facebook
👉
Youtube
👉Telegram

Дўстларингизга ҳам улашинг:
👉@fitratuz👈
Forwarded from Ikrom Sharif
Халил ибн Аҳмад Фароҳидий айтадилар: «Одамзот тўрт хил бўлади.
Биринчиси: Билади ва билишини ҳам билади. У олимдир, унга эргашинг;
Иккинчиси: Билади, лекин билишини билмайди. У ғофилдир, уни уйғотинг;
Учинчиси: Билмайди, билмаслигини эса, билади. У тўғри йўлни излаган одам, унга йўлни кўрсатинг; Тўртинчиси: Билмайди, билмаслигини ҳам билмайди. У шайтондир, ундан узоқроқ юринг».

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉
t.me/IkromSharif
​ОҚИЛА АЁЛНИНГ "АҚЛЛИ" АЁЛДАН ФАРҚИ

"Ақлли" аёл эрининг хатоларини пайқаши билан ҳадеб юзига солаверади. «Сизга айтган эдим-а!» деб жаврайверади.

Оқила аёл эса эрини қўллаб-қувватлайди, унга тасалли беради, баъзида бу хатоларни кўрмаганликка олади.

"Ақлли" аёл оғир вазиятларда жиловни ўз қўлига олади ва эрига тўғри яшашни ўргатади.

Оқила аёл эрига қандай йўл тутишни моҳирлик билан кўрсатади ва мақсадига эришищ йўлини ўргатади.

"Ақлли" аёл болаларини ўқишга мажбур этади.

Оқила аёл фарзандларининг ҳар бирини шахс сифатида кўради.

"Ақлли" аёл ишхонасида ҳаммадан кўпроқ кўзга ташланиб туришга ва хато қилмасликка интилади. Шунингучун ҳам ҳамкасблари унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишади.

Оқила аёл ҳамкасблари орасида ўзаро меҳр-муҳаббат иқлимини яратади.

"Ақлли" аёл оилали фарзандларининг ҳаётига ҳам аралашаверади, уларга зарур-нозарур маслаҳатлар беради, болаларини қандай тарбиялаш кераклигини уқтиради.

Оқила аёл фарзандлари ўзи ҳаётий тажриба орттиришларини истайди, уларни оғир дамларда қўллаб-қувватлайди.

"Ақлли" аёл қайнонасининг фикрларига қарши ўз фикрларини келтиради, ота-онаси маслаҳат берганда мустақил инсон эканини исботлаш учун улар билан тортишади.

Оқила аёл жимгина эшитади, уларнинг фикрига қўшилади. Аммо ўз билганидан қолмайди.

"Ақлли" аёл дунёни ўзгартиришни, одамларни қайта тарбиялашни истайди.

Оқила аёл ўзгаришни ўзидан бошлайди. Одамларни борича қабул қилади.

"Ақлли" аёл ким ҳақ бўлса, ўша бахтли, деб ўйлайди.

Оқила аёл бахтли одам ҳак эканини билади.

МУСЛИМАНИНГ ДАФТАРИ
​Бу воқеа 2000 йиллар Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган

Қурбон ҳайитидан кейин бир ёш ўзбек йигити қўшниларига эҳсон сифатида гўшт тарқатарди. Мана у бир эшик қаршисида тўхталди ва эшикни тақиллатайми ёки йўқми, деб ўйланиб қолди. Ўйлаб-ўйлаб, барибир тақиллатишга қарор қилди. Эшикни қўшниси –битта ўзи яшайдиган кекса бир рус аёли очди.
- Салом, Вера хола.
- Салом. – Мен Қурбон ҳайитига сўйилган гўштдан бироз олиб келгандим сизга.
- Раҳмат, керак эмас. Бу сизларнинг байрамингиз. Бошқаларга беринг.
- Йўқ, йўқ. Сиз ахир қўшнимизсиз. Сизни совғасиз қолдира олмаймиз. Олинг, олинг. Илтимос.
- Вой, раҳмат, болам. Катта раҳмат. Парвардигор сизга сиҳат-саломатлик ато этсин.
Бу сешанба куни бўлганди.
Эртаси куни бу йигит қўшни аёлни яна учратиб қолганида у қуйидаги сўзларни айтди:
- Мени эътиборсиз қолдирмаганингиз ҳаяжонга солди. Туни билан ухлолмай чиқдим. Ўйласам, шунча йил яшаб, бирон марта на черковга, на масжидга бормаган эканман. Худо битта, шу сабабли, сизларнинг орангизда яшаётган эканман, Ислом динини қабул қилганим маъқул деб ўйлайман.
Пайшанба куни тушдан кейин йигит аёлни қаердандир қайтаётган пайт учратиб қолди. Саломлашгач, аёл деди:
- Ўйлаб, ўйлаб, масжидга боришга қарор қилдим. У ерда менга мулла мусулмон бўлишим учун қандайдир сўзларни такрорлашни сўради ва мен у сўзларни айтдим. Энди мени ҳам мусулмон, деб ҳисоблашингиз мумкин.
Эртаси, жума куни бу аёл ҳаётдан кўз юмди. Йигит дафн маросимини ташкиллаштирди. Унинг қариндошларни аёлни ювиб, кафанга ўрадилар. Қўшнилар нима учун рус аёлини мусулмонча дафн этаётганларидан ҳайрон эдилар.
Йигит эса эслайди:
- Тобутни кўтариб кетарканман, ўйлардим, бир неча кун шу эшикни олдида тақиллатайми ёки йўқми деб тургандим. Қандайдир кичкина сабаб ва қандай катта натижа!
Одамларга яхшилик қилинг, эҳтимол, уларнинг орасида кимдир исломни қабул қилар!

Абу Муслим таржимаси (русчадан)
​Азиз оталар!

Ҳаммамиз пушти камаримиздан пухта авлод дунёга келишини истаймиз.

Лекин эгри новданинг сояси тўғри бўлиши мумкинми?

Одам ўзида йўқ нарсани бошқа бировга бера оладими?

Шунинг ўзи нима учун яратилганимизни теран англашимиз, билишимиз ва бу билимни келажак авлодимизга мерос қилиб қолдиришимиз нақадар муҳим эканини кўрсатиб турмаяптими?

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2021-01-28
​Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.

Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.
​Якпуф

Бир бир кўза ясовчи кулол бўлиб, унинг икки шогирди бор экан. Кулол ясайдиган кўзалар одамлар орасида машҳур экан. Орадан вақт ўтиб, кулол ўзининг биринчи шогирдига оқ фотиҳа бериб, уни мустақил уста кулол бўлганини эълон қилиб, ўз юртига кузатибди. Иккинчи шогирд ўзига оқ фотиҳа берилмаганидан ичи куйибди. Майли деб, яна бир йил кулол билаб ишлабди. Унинг назарида у кулол биладиган барча нарсани ўрганиб олгандек экан. Орадан вақт ўтиб, шогирд устозидан ажралиб ўзи мустақил ишламоқчи бўлганини кулолга маълум қилибди. Кулол индамай рози дебди.

Ажралиб чиққан шогирд ўзига янги устахона очиб, ғайрат билан ишга киришибди, кўзалар ясашни бошлабди. Устозидан ўрганган, кўрган барча билимларини ишга солибди. Лекин, не ажабки, у ясаган кўзалар хира бўлиб чиқар экан. Қайта ва қайта урунишлари ҳам иш бермабди. Харидорлар унинг кўзаларини сотиб олишдан бош тортишибди. Нима қиларини билмай боши қотган шогирд, бош эгиб устозининг олдига борибди.

- Устоз, сиздан оқ фотиҳа олмасдан иш бошлаганим менга қимматга тушди. Ишим юришмади, кўзаларим хира бўлиб чиқаверди. Мени кечиринг, менга оқ фотиҳангизни беринг, - деб кўзига ёш олибди. Устози унга:
- Эй шогирдим, сенда катта кулол бўлиш салоҳияти мавжуд эди, бироқ сен ҳали билиминг тугал бўлмай туриб кетишга ошиққан эдинг. Мен кўзаларни сирлашдан аввал уларни бир марта пуфлаб кейин сирлар эдим. Шу боис мен ясаган кўзалар тиниқ чиқарди. Сен ҳали мана шу якпуф (тожикча «як» – бир, «пуф» - пуфламоқ) ни ўрганмай туриб чиқиб кетганинг мана сенга қимматга тушди, - деб жавоб берибди. Шогирд яна устози олдида қолиб ундан билим олибди. Келаси йил у ҳам оқ фотиҳа олиб ўз ишини бошлабди.

Эй фарзанд, унутмагин, сен олаётган билиминг сенга фойда бериши учун, шу ўрганган билиминг туфайли ризқ топишинг учун сен уч зотни рози қилишинг шарт. Булар аввало Аллоҳ, иккинчи ота-она ва учинчи устоз. Агар булардан ақалли биттаси сенинг ўрганган билимингдан рози бўлмас экан, ўрганганларинг сенга алсо фойда келтирмайди.

Бахтиёр ШEРАЛИЕВ
Вожиб нима? Қандай амалларни бажариш вожиб ҳисобланади?
​Бир киши Иброҳим ибн Адҳамга серфарзанд эканидан шикоят қилди. Иброҳим ибн Адҳам: Қайси фарзандингнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса, уни меникига юборгин, деган эдилар, у киши жим бўлиб қолди.
"Бидоя ва ниҳоёя", 13/501.
Audio
❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрган одам жаннати дейилган. Тушимизга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кирсалар, қандай қилиб таниймиз?
Audio
❓Зикр қилиб юрган пайтда таҳорат маълум сабабга кўра бузилган бўлса, зикрни давом эттириш мумкинми? Ёки таҳорат олиш жоизми?
Audio
❓Уйда оилам билан бирга намоз ўқиймиз . Албатта, эркаклар ва аёллар алоҳида яъни аёллар орқароқда . Кеча бир видео ролик кўрдим . У ерда ҳам бир оила намоз ўқишди . Фарз намозини ҳамма оила эркак ва аёллар бир бўлиб ўқишди . Уй эгаси имомликка ўтдилар . Ўғил фарзандлар орқада уларнинг орқасида эса она бола аёллар.
Саволим: фарз намозида аёллар ҳам эркак имомга эргашиб ўқиладими оилада . Шу бўйича маслаҳат беришингизни сўраб қоламан
/
Audio
❓Биз оиламиз билан бамдод намозидан сўнг Қуръон тиловат қиламиз ва узоқ кўп кўп дуо қиламиз. Ўқиганимизни ўтганларга бағишлаймиз юртга хонадонимизга тинчлик сўраймиз ва хоказо . Саволим: кеча охирги жумъада маърузангизда беш вақт намоз ўқилганда Аллоҳдан хеч нарса сўраб дуо қилинмайди дедингиз. Шу масалани тшунмадим . Ёрдам беринг илтимос.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Азон айтиш тартиби ва ундаги хатолар хақида батафсил тушунтириб берсангиз. Aйтишларича, азонни чўзиб айтиб бўлмайди, қисқа ва дона дона қилиб айтиш керак дейишти чўзиб айтилса имондан кетиб қолиш хавфи бор эмиш, маъноси ўзгариб кетар екан. Азон айтиш тартиби ва ундаги хатолар хақида батафсил тушунтириб берсангиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Аввалги ўқимаган 5 вақт намозларимни ниятини қай тарзда айтишим керак?
​Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Тасбеҳ намози (8-тавсия)

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, вал­ҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.



Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан ташқари Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананийлар ҳам ривоят қилишган, имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.

Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:

«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.

Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.



Эслатма: Баъзи уламолар тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ривоят қилинган йўлларини заиф дейишган. Заҳабий ушбу ҳадисни келтирган, аммо бу ҳақда фикр билдирмаган.

Ибн Аббоснинг тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиси ҳасан ҳадиснинг шартларига яқиндир. Лекин биргина ровий тарафидан ривоят қилингани, тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби бошқа одатда ўқиладиган намозлардан ўзгачалиги учун шозз саналади.

Байҳақий: «Абдуллоҳ ибн Муборак бу намозни ўқир эди. Солиҳлар ҳам бир-бирларидан эшитиб, ўқишар эди. Бу ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигини янада кучайтиради», деган. Абдулазиз ибн Абу Довуд – у киши Ибн Муборакдан олдин яшаб ўтган – шундай деди: «Ким жаннатни истаса, тасбеҳ намозини маҳкам тутсин. Шофеъий, Абу Ҳомид, Жувний, Ғаззолий ва бошқалар уни мустаҳаб дейишган».



Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:

1. Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган одамнинг аввалгию кейинги, қадимгию янги, билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.

2. Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.

3. Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.

4. Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумъада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.



Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф

«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрлади