Бир кун хаммаси яхши бўлади деймиз.
Аслида бугунимиз хам энг яхшиси эканини билмаймиз.
Бир кун ўша ёр хам келар, муаммолар кетар, қарз узилар, уй олинар, ватанга қайтилар, соғайиб кетилар.
Аммо, аммо ўша вақтда бугунингиздагидек ёшроқ бўлмайсиз. Ўша бир куни бугунги иштиёқингиз, шижоатингиз, кучингиз, қувватингиз бўлмаслиги мумкин. Ўша куни бугун хоҳлаётганларингизни хоҳламай қолишингиз мумкин.
Бугунингизни қадрланг. Аслида энг яхши кун бугундир.
Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.

Якпуф
Бир бир кўза ясовчи кулол бўлиб, унинг икки шогирди бор экан. Кулол ясайдиган кўзалар одамлар орасида машҳур экан. Орадан вақт ўтиб, кулол ўзининг биринчи шогирдига оқ фотиҳа бериб, уни мустақил уста кулол бўлганини эълон қилиб, ўз юртига кузатибди. Иккинчи шогирд ўзига оқ фотиҳа берилмаганидан ичи куйибди. Майли деб, яна бир йил кулол билаб ишлабди. Унинг назарида у кулол биладиган барча нарсани ўрганиб олгандек экан. Орадан вақт ўтиб, шогирд устозидан ажралиб ўзи мустақил ишламоқчи бўлганини кулолга маълум қилибди. Кулол индамай рози дебди.
Ажралиб чиққан шогирд ўзига янги устахона очиб, ғайрат билан ишга киришибди, кўзалар ясашни бошлабди. Устозидан ўрганган, кўрган барча билимларини ишга солибди. Лекин, не ажабки, у ясаган кўзалар хира бўлиб чиқар экан. Қайта ва қайта урунишлари ҳам иш бермабди. Харидорлар унинг кўзаларини сотиб олишдан бош тортишибди. Нима қиларини билмай боши қотган шогирд, бош эгиб устозининг олдига борибди.
- Устоз, сиздан оқ фотиҳа олмасдан иш бошлаганим менга қимматга тушди. Ишим юришмади, кўзаларим хира бўлиб чиқаверди. Мени кечиринг, менга оқ фотиҳангизни беринг, - деб кўзига ёш олибди. Устози унга:
- Эй шогирдим, сенда катта кулол бўлиш салоҳияти мавжуд эди, бироқ сен ҳали билиминг тугал бўлмай туриб кетишга ошиққан эдинг. Мен кўзаларни сирлашдан аввал уларни бир марта пуфлаб кейин сирлар эдим. Шу боис мен ясаган кўзалар тиниқ чиқарди. Сен ҳали мана шу якпуф (тожикча «як» – бир, «пуф» - пуфламоқ) ни ўрганмай туриб чиқиб кетганинг мана сенга қимматга тушди, - деб жавоб берибди. Шогирд яна устози олдида қолиб ундан билим олибди. Келаси йил у ҳам оқ фотиҳа олиб ўз ишини бошлабди.
Эй фарзанд, унутмагин, сен олаётган билиминг сенга фойда бериши учун, шу ўрганган билиминг туфайли ризқ топишинг учун сен уч зотни рози қилишинг шарт. Булар аввало Аллоҳ, иккинчи ота-она ва учинчи устоз. Агар булардан ақалли биттаси сенинг ўрганган билимингдан рози бўлмас экан, ўрганганларинг сенга алсо фойда келтирмайди.
Бахтиёр ШEРАЛИЕВ

Вожиб нима? Қандай амалларни бажариш вожиб ҳисобланади?
Бир киши Иброҳим ибн Адҳамга серфарзанд эканидан шикоят қилди. Иброҳим ибн Адҳам: Қайси фарзандингнинг ризқи Аллоҳнинг зиммасида бўлмаса, уни меникига юборгин, деган эдилар, у киши жим бўлиб қолди.
"Бидоя ва ниҳоёя", 13/501.
"Бидоя ва ниҳоёя", 13/501.
Audio
❓Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни тушда кўрган одам жаннати дейилган. Тушимизга пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам кирсалар, қандай қилиб таниймиз?
Audio
❓Зикр қилиб юрган пайтда таҳорат маълум сабабга кўра бузилган бўлса, зикрни давом эттириш мумкинми? Ёки таҳорат олиш жоизми?
Audio
❓Уйда оилам билан бирга намоз ўқиймиз . Албатта, эркаклар ва аёллар алоҳида яъни аёллар орқароқда . Кеча бир видео ролик кўрдим . У ерда ҳам бир оила намоз ўқишди . Фарз намозини ҳамма оила эркак ва аёллар бир бўлиб ўқишди . Уй эгаси имомликка ўтдилар . Ўғил фарзандлар орқада уларнинг орқасида эса она бола аёллар.
Саволим: фарз намозида аёллар ҳам эркак имомга эргашиб ўқиладими оилада . Шу бўйича маслаҳат беришингизни сўраб қоламан /

❓Биз оиламиз билан бамдод намозидан сўнг Қуръон тиловат қиламиз ва узоқ кўп кўп дуо қиламиз. Ўқиганимизни ўтганларга бағишлаймиз юртга хонадонимизга тинчлик сўраймиз ва хоказо . Саволим: кеча охирги жумъада маърузангизда беш вақт намоз ўқилганда Аллоҳдан хеч нарса сўраб дуо қилинмайди дедингиз. Шу масалани тшунмадим . Ёрдам беринг илтимос.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
❓Азон айтиш тартиби ва ундаги хатолар хақида батафсил тушунтириб берсангиз. Aйтишларича, азонни чўзиб айтиб бўлмайди, қисқа ва дона дона қилиб айтиш керак дейишти чўзиб айтилса имондан кетиб қолиш хавфи бор эмиш, маъноси ўзгариб кетар екан. Азон айтиш тартиби ва ундаги хатолар хақида батафсил тушунтириб берсангиз.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
❓Аввалги ўқимаган 5 вақт намозларимни ниятини қай тарзда айтишим керак?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Тасбеҳ намози (8-тавсия)
Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Аббос ибн Абдулмутталибга шундай дедилар: «Эй Аббос! Эй амакигинам! Сенга ато этайми? Сенга инъом қилайми? Сенга лутф кўрсатайми? Сени ўнта хислатли қилиб қўяйми? Сен ўшаларни қилсанг, Аллоҳ сенинг гуноҳингни – аввалгисию охиргисини, қадимгисию янгисини, хатосию қасдданини, кичигию каттасини, махфийсинию ошкорини мағфират қилади. Ўша ўн хислат – тўрт ракъат намоз ўқишдир. Ҳар ракъатда Фотиҳани ва бир сурани ўқийсан. Биринчи ракъатда қироатдан кейин, тик турган ҳолингда: «Субҳааналлоҳ, валҳамду лиллааҳ, ва лаа илааҳа иллалоҳ, валлоҳу акбар» деб ўн беш марта айтасан. Сўнг рукуъ қиласан ва рукуъда турган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнгра бошингни рукуъдан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин саждага йиқиласан ва сажда қилган ҳолингда шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни саждадан кўтариб, шуни яна ўн марта айтасан. Кейин сажда қилиб, шуни яна ўн марта айтасан. Сўнг бошингни кўтариб (ўтириб), шуни яна ўн марта айтасан. Ана шу бир ракъатда етмиш бештадир. Тўрт ракъатда ҳам шундай қиласан. Агар бу намозни ҳар куни ўқий олсанг, шундай қил. (Ҳар куни шундай) қила олмасанг, ҳар жумада бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, ҳар ойда бир марта ўқи. Агар буни ҳам қила олмасанг, ҳар йили бир марта ўқи. Агар уни ҳам қила олмасанг, умрингда бир марта ўқи».
Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган.
Шарҳ: Ушбу ҳадисни Абу Довуд ва Термизийдан ташқари Ибн Можа, Байҳақий, Ибн Хузайма, Ҳоким, Ибн Ҳиббон, Ибн Муборак, Табароний, Хатиб, Ожурий, Абу Саъийд ас-Самъаний, Абу Мусо Мананийлар ҳам ривоят қилишган, имом Бухорий «Жузъул Қуръон»да ривоят қилган.
Ибн Абу Сайф Яманий «Ал-ламъа фии рағоиби йавмил жумуъа» китобида Термизийнинг қуйидаги гапларини келтиради:
«Тасбеҳ намозини жума куни завол пайтида ўқиш мустаҳабдир. Биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Такасурни ўқийди, иккинчисида Вал-асрни, учинчисида Кофирунни, тўртинчисида Ихлосни ўқийди», деб туриб, охирида ўқийдиган қўшимча дуони ҳам келтирган.
Абу Усмон Хайрий Зоҳид: «Қийинчиликлар ва ғам-ғуссалар учун тасбеҳлар намозидан яхши нарса кўрмадим», деган.
Эслатма: Баъзи уламолар тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиснинг ривоят қилинган йўлларини заиф дейишган. Заҳабий ушбу ҳадисни келтирган, аммо бу ҳақда фикр билдирмаган.
Ибн Аббоснинг тасбеҳ намози ҳақидаги ҳадиси ҳасан ҳадиснинг шартларига яқиндир. Лекин биргина ровий тарафидан ривоят қилингани, тасбеҳ намозининг ўқилиш тартиби бошқа одатда ўқиладиган намозлардан ўзгачалиги учун шозз саналади.
Байҳақий: «Абдуллоҳ ибн Муборак бу намозни ўқир эди. Солиҳлар ҳам бир-бирларидан эшитиб, ўқишар эди. Бу ҳам ҳадиснинг саҳиҳлигини янада кучайтиради», деган. Абдулазиз ибн Абу Довуд – у киши Ибн Муборакдан олдин яшаб ўтган – шундай деди: «Ким жаннатни истаса, тасбеҳ намозини маҳкам тутсин. Шофеъий, Абу Ҳомид, Жувний, Ғаззолий ва бошқалар уни мустаҳаб дейишган».
Ушбу ҳадисдан олинадиган фойдалар:
1. Аллоҳ тасбеҳ намозини ўқиган одамнинг аввалгию кейинги, қадимгию янги, билиб-билмай қилинган, каттаю кичик, ошкору махфий гуноҳларини мағфират қилади.
2. Тасбеҳ намозини ўқиган одам ўнта хислатга эга бўлади.
3. Тасбеҳ намози юқоридаги баён қилинган тартибда ўқилади.
4. Киши тасбеҳ намозини ҳар куни ўқий олса, жуда яхши. Агар ўқий олмаса, уни ҳар жумъада бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар ойда бир марта, уни ҳам қила олмаса, ҳар йили бир марта, уни ҳам қила олмаса, умрида бир марта ўқиса ҳам бўлади.
Муҳаммад Али Муҳаммад Юсуф
«Ҳадис ва Ҳаёт» китоби асосида тайёрлади

Мавзу: Тасбуҳ намози
Ҳажми: 13.0 МБ
Давомийлиги: 05:40 дақиқа
Ҳажми: 13.0 МБ
Давомийлиги: 05:40 дақиқа
Суюкли Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам қуйидаги ҳикоятни ривоят қилиб берган эдилар:
“Бани Исроил қабиласидаги бир савдогар ўз қабиладошидан 1000 олтин динор қарз сўраб борибди.
— Мен пул бериб туришга розиман, бироқ тамойилга кўра, бир гувоҳ бўлиши керак — дебди қарз бераётган одам.
— Шоҳидликка Аллоҳ кифоя, дебди савдогар.
— Мен буни қабул қиламан, аммо сен сафардан келмай қолган тақдирда пулимни қайтариб беришга бир киши кафолат бўлиб туриши зарур.
— Кафолат бўлиб турувчи ҳам Аллоҳ, — жавоб берибди савдогар яна.
— Мен бунга розиман, — дебди қарз бераётган киши. Мен сенга ўзимиз келишган муддатга минг динор бериб тураман.
Савдогар пулни олиб денгиз оша узоқ сафарга йўл олибди. У ҳамма ишларини битириб бўлиши билан дарҳол айтилган муддатда қарзини қайтариш учун орқага қайтиб кетадиган кема қидирибди. Бахтга қарши бир қанча вақт унга керакли йўналишда қатнайдиган кема топилмади.
«Гувоҳим Аллоҳ бўлгани сабабли зудлик билан омонатни қайтаришим шарт», — хавотирга тушибди савдогар. «Қандай қилиб ўз вақтида қарзимни қайтарсам экан?!».
У чор-атрофга қараб, тўлқинлар қирғоққа чиқариб ташлаган бир ёғоч бўлагига кўзи тушибди. Шунда савдогарда ёғочнинг ичини ўйиб, кавак қилиш фикри келибди. У 1000 динор пул билан омонат берган одамга ёзилган хатни кавакка жойлабди ва тешикнинг оғзини зичлаб ёпибди.
У ёғоч бўлагини олиб, илтижо қилибди: «Ё Аллоҳ. Менинг 1000 динор қарз олганлигимдан хабардорсан. У одам гувоҳ талаб қилганида Сени шоҳидликка келтирсам қабул қилди, кимнидир кафилликка сўраганида Сени кафил қилдим, бунга ҳам рози бўлди. Мен сидқидилдан қарзимни ўз вақтида қайтараман деб ҳаракат қилсам ҳам бунинг иложини қилолмадим. Энди эса бу омонатни Сен орқали бериб юбораман». Савдогар шундай деб ёғоч бўлагини сувга ташлабди ва у кўздан ғойиб бўлгунича орқасидан қараб қолибди.
Белгиланган муҳлат етиб келганида пулни омонатга берган одам унинг динорларини олиб келаётган кема келган-келмаганлигини билиш мақсадида денгиз бўйига борибди. У кемани кўрмабди, кўзи фақат ўтин бўлишдан бошқа нарсага ярамайдиган ёғочга тушиб, уни олиб кетибди. Уйига келганидан сўнг ўтинни ёриб кўрибди ва унинг ичидаги 1000 динор пул билан ўз номига ёзилган мактубни кўриб, ҳайратининг чеки бўлмабди.
Бу орада савдогар уйига қайтадиган кемага ўтириб, ватанига келган заҳотиёқ оёғи ерга тегмасдан қарз берган одамнинг уйига ўқдек учиб борибди:
— Худо шоҳид, — шошиб-пишиб тушунтира бошлабди у, — қасам ичиб айтаманки қандай қилиб бўлса ҳам омонатни ўз вақтида қайтаришга ҳаракат қилдим. Кема қидириб топа олмадим. Биринчи учраган кемага ўтириб, ҳозиргина келиб турибман, мана сендан қарзга деб олган 1000 динор пул, омонатингни олиб қўй.
У эса пулни бир четга суриб, савдогардан сўрабди:
— Сен менга нимадир жўнатмаганмидинг?
— Ахир айтиб турибманку, бугунги келган кемадан бошқа кема топа олмадим деб.
Пул берган одам кулиб дебди:
— Аллоҳ сен тарафдан кафил бўлиб ёғочнинг ичига солиб жўнатган омонатингни менга етказди. Бу пулни ўзингга олиб қўйгин ва ҳақ йўлида доимо шундай юргин.
Саҳиҳ ал-Бухорий, 3-жуз

ЁЛҒОН ҲАҚИДА ИСЛОМИЙ ҲУКМЛАР
1-дарс
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
📍Ёлғоннинг сабаблари
Кишининг ёлғон ишлатишига бир неча сабаблар бор:
🔴1. Фойда жалб қилиш. Ёлғончи ўзига фойда етишини кўзлаб, одамларни алдаб, ўз манфаати учун ёлғон гапиради.
🔴2. Зарарни қайтариш. Ёлғончи ўзига етиши мумкин бўлган зарарни қайтариш мақсадида ҳам ёлғон тўқийди.
У ўзича шу тўғри йўл, деб ўйлайди. Аммо икки ҳолатда ҳам ўзига бу дунё ва охират зарарини жалб қилаётганини ўйламайди.
🔴3. Сўзини чиройли ва гапни гўзал чиқармоқчи бўлиш. Бунда ёлғончи тўғри сўз ва рост гап ила одамларга ёқиш, уларнинг эътиборини тортиш имкони йўқ бўлганидан, уларга ёқадиган гап-сўз излаб, ёлғон тўқийди.
Ёлғон гапириш одатига айланиб қолгани ва нафси шу нарсани истайдиган бўлиб қолгани сабабли бу ишни қиладиганлар ҳам бор.
🔴4.Душмандан ўч олиш мақсади. Бунда ёлғончи душманини шарманда қилиш ва ундан ўч олиб, кўнгли тўлиши учун ёлғон тўқийди.
🔴5. Ўз обрўсини орттириш мақсади.
Бунда ёлғончи ўзини аҳли фазл, олим, уддабурон қилиб кўрсатиб, мақтаниш учун ёлғон тўқийди.
📍Ёлғоннинг турлари
☑️Асли йўқ нарсани тўқиш.
☑️Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада қўшимча қўшиш.
☑️Бор нарсага маънони ўзгартириб юборадиган даражада нуқсон етказиш.
☑️Бор нарсани гапираётганда маънони ўзгартириб юборадиган даражада ибораларни ўзгартириш.
1-дарс тугади.
📌Манба:
шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг "Тасаввуф ҳақида тасаввур" ва "Руҳий тарбия" китоблари

Ёлғон ҳақида исломий ҳукмлар
Ҳажми: 6.4 МБ
Давомийлиги: 02:29 дақиқа
Ҳажми: 6.4 МБ
Давомийлиги: 02:29 дақиқа
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ota-onaga itoat qilmaslik mumkinmi?
Келажагим учун бошланғич мактабда ўқидим.
Кейин: «Келажагинг учун ўрта мактабда ҳам ўқи», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун лицейдаям ўқи», деб айтишди.
Кейин: « Келажагинг учун бакалавриатда ҳам ўқи», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун бир яхши иш топ», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун оила қур», дейишди.
Кейин: «Келажагинг учун фарзандларни кўпайтир», дейишди.
Мана, ёшим 77 га етганда ушбу сўзларни ёзяпман. Мен ҳамон ўша келажакни кутиб яшаяпман. Энди билсам, ўша келажак буқани қувлаб етиш учун унинг бошига қўйилган бир парча қизил латта экан.
Аммо унга етиб бўлмас экан. Чунки келажакка етиб борилса, ҳозирга айланар экан. Ҳозир эса ўтмишга айланар экан. Сўнгра янги келажакка тўқнаш бўлинар экан.
Ҳақиқий келажак эса Аллоҳ таолонинг сендан рози бўлиши, дўзахидан омон қолиб, жаннатига киришинг экан.
Аллома Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ
#Тафаккур