Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.47K videos
29 files
7.29K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
#Эслатма

Умр ўтмоқда, ажал яқинлашмоқда!
​​Неъмат шукрга, шукр эса ўсишга боғлиқ. Модомики бандадан шукр тўҳтамас экан, Аллоҳдан ҳам неъматнинг ўсиши тўҳтаб қолмайди.
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳунинг пойафзалларини ўғирлаб кетишди. Шунда у зот ўғрининг ҳаққига шундай дуо қилдилар: «Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олганига барака бер. Агар муҳтож бўлмаса, шу охирги гуноҳи бўлсин», деб айтдилар.

Саҳобалар ана шундай ҳулқ соҳиби бўлишган!
Одамлар пулсизликдан эмас, аҳлоқсизликдан таназзулга учрайдилар...

Шу каби сиёсий ва тафаккурга мажбурловчи постларни
@Oqvaqora_uz каналида ўқиб боришингиз мумкин.

👉
@Oqvaqora_uz
ҒАЗАБДАН ДАВОЛАНИШ УСУЛЛАРИ
_

Ғазабланиш, яъни инсон ўз ғазабини босолмай қолиши жуда хавфли касалликлардан. Шунинг учун кўп ҳадисларда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бу касалликдан қаттиқ эҳтиёт бўлишга буюрганлар.

Ундан эҳтиёт бўлиш воситалари қисқача айтганда қуйидагича:

1. Ғазабни қўзғайдиган ҳолатлардан ўзини узоқ тутиш;

2. Ғазаби келганда дарҳол Аллоҳга илтижо қилиб, шайтондан паноҳ беришини қайта-қайта сўраб: "Аъувзу биллаҳи минаш-шайтонир-рожийм"ни ўқиш;

3. Таҳорат олиш;

4. Камида икки ракъат намоз ўқиш;

5. Тик турган пайти ғазаби қайнаб қолса дарҳол ўтириб олиш, унда ҳам босилмаса саждага йиқилиш ёнбошлаб олиш;

6. Модомики, салдан салга ғазабланиб кетавериш оғир касаллик экан, албатта Қуръони карим ва саҳиҳ дуолар билан дам солиб юриш ҳам муҳим. Масалан, Фотиҳа сурасини, Оятул-Курсийни, охирги учта сурани такрор-такрор ўқиб туриш;

7. Ғазаби ҳар қанча қайнаб кетган тақдирда ҳам тилини тийиб туришга қаттиқ ҳаракат қилиш, қўлини ҳам бошқа аъзоларини ҳам ножўя ҳаракатга йўл қўйиб қўйишдан узоқ тутиш;

8. Ғазабланиб гапириб ташламоқчи бўлиб турган гапларини ҳеч кимга гапирмасдан, ёлғиз ўзи бирор қоғозга ёки қўлидаги телефонига ёзиб чиқиш. Кейин анча вақт ўтиб ғазаби кетганидан сўнг ўша ёзган гапларини синчковлик билан текшириш. Шундай қила оладиган киши ғазаби келганда айтмоқчи бўлган гаплари нақадар аҳмоқона гаплар бўлганини ўз кўзи билан кўриб, ўзидан ўзи уялиб кетади ва ўзига ўзи айтадики: "Яхшиям гапириб юбормасдан қоғозга тушириб текшириб кўрганим, бўлмасам ўзимни ўзим шарманда қилган бўлар эканман, Аллоҳ асрад, Аллоҳга шукр..." деб хурсанд бўлади.

Валлоҳу аълам.

Қодир Аллоҳ таоло барча беморларимизга Ўз даргоҳидан шифои комил ато этсин, ғазаб, кибр, ҳасад ва бошқа барча қалб касалликларидан Ўзи узоқ қилсин...
​​Шайх Шинқитий айтадилар:

«Иймон сустлашиб, ибодатга танбал бўлиб қолсанг, ушбу дуони кўп айтгин:
«Аллоҳумма лаа тажъалний шақийян ва лаа маҳруман»(Аллоҳим! мени бадбахтлардан, маҳрум лардан қилиб қўйма!)», дедилар.
Forwarded from Fitrat.uz
​НАМОЗ ЎҚИСАГУ, ХУЛҚИМИЗ ЁМОН БЎЛСА...

Аллоҳ таоло Қуръонда намозга қатъий тарғиб этди. «Албатта намоз бузуқлик ва ёмонликдан тўсур». (“Анкабут” сураси, 45-оят)
Намоз мўминнинг меърожидир. Намоз иймоннинг қалъаси, юзнинг нури, Аллоҳга қурбат ҳосил қилишнинг энг яқин йўли. Мўмин учун берилган илоҳий ҳадядир.
Намозни тарк этиш мусулмон учун энг улкан мусибат. Намозни мусулмонлар ҳаётнинг энг муҳим амалларидан деб билиши керак. Чунки намоз мўминни гуноҳлардан қайтаради, ишларига барака, хайр ёғилишига сабаб бўлади, балоларни қўриқлайдиган қалъага айланади.
Бугун барчамиз намозга ҳамма замонлардагидан кўра кўпроқ муҳтожмиз. Намозни тўкис адо қилмоқ учун бир қанча шартларни бажаришимиз шарт. Бу шартлар жисм ва қалбга тегишлидир. Жисм билан бажариладиган шартлар намоз аҳкомларидир. Намоз ҳукмларини мукаммал билишга мажбурмиз. Хусусан, намознинг фарзлари, вожиблари, суннатлари, шунингдек, намоз ичидаги ҳаром, макруҳ ва мубоҳ амаллар, асосийси, намозни бузадиган омилларни чуқур ва ишонган ҳолда ўзлаштириш ҳар биримиз учун кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. Бу масалада биз ҳанафий мазҳаби уламоларининг йўлига эргашамиз. Диёримизда асосий қўлланма бўлиб келган “Мажмаъ ул-мақсуд”, “Маслак ул-муттақийн” китоблари, шунингдек, шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф қаламига мансуб “Ҳадис ва Ҳаёт” куллиётининг “Намоз” деб аталган 5-жилди, қолаверса, шу кунларда олимларимиз ёзаётган китоблар, интернетда Ўзбекистон Мусулмонлар идораси томонидан тақдим қилинаётган видеоқўлланмаларга мурожаат қилиш ўринлидир.
Намоз ўқиётганда қалбимизнинг тўғри бўлиши бениҳоя муҳим. Намоз ўқирканмиз, ихлосга эътиборли бўлишимиз керак. Намоз ўқиётган одамнинг хаёли ибодатда бўлиши мақсадга мувофиқ. Шайтон намозда турли хаёлларни бошлаб келади. Уларга эътибор бермай, фикру зикримизни ибодатнинг тўкис бўлишига қаратмоғимиз лозим. Чунки оламлар Роббиси қаршисида турибмиз. Ҳар бир рукнни тўла бажаришдан мурод Аллоҳга маҳбуб келишдир. Намозхон деган ном олиш учун масжидга қатнаш билан Аллоҳга мақбул банда бўла олмаймиз. Намоз ўқиб, хулқимиз ўзгармаса, ҳаётимиз тартибга тушмаса, қалбимизга хотиржамлик инмаса, демак, муаммо бизда. Намозни беэътибор адо этаётган бўламиз. Намозни хоҳламай, истамай ўқиётган бўламиз.
Намоз ўқир эканмиз, биз ўз амалимиз, гуноҳларимиз ҳақида ўйлашимиз ўринли. Бошқаларнинг ибодатини таҳлил этиб, уларни танқид ва ғийбат этишдан сақланмоқ керак. Намоздан сўнг Аллоҳга юзланиб, астойдил дуо қилайлик. Дунё ва охират саодатини сўрайлик.
Бенамозлик офат, намозсиз умр ўтказмоқ умрни мазмунсиз совурмоқдир. Аллоҳ таоло намозларимизни хушуъ ва хузуъ билан доимо мукаммал адо этишмизни насиб этсин!

Каналимизга аъзо бўлинг:
👉@fitratuz👈
#Дуо

«Аллоҳумма ислаҳ қолби»
(Аллоҳим қалбимни ислоҳ қил!)
​​Кемани сув ичида кўриш табиий ҳол. Лекин сувни кема ичида кўриш ҳавфлидир.
Сен ҳам дунёнинг қалбида бўлавер, аммо зинҳор қалбингга киритиб олма!


"Ҳикматлар саодатга етаклар" китобидан.
Росулуллоҳ соллалоҳу алайхи васаллам шундай дедилар: «Ким биродари билан бир йил аразлашиб юрса, унинг қонини тўккан билан баробардир».

Абу Довуд ривояти.
Маҳзун бўлма, албатта Аллоҳ биз билан!

Қуръон 9:40
Forwarded from Ikrom Sharif
Кунларнинг бирида Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу туяга ем бераётган хизматчилари олдидан ўтаётиб унинг бераётган емини ёқтирмадилар ва қулоғидан ушлаб чўздилар. Бироздан сўнг бу ишларига афсусланиб, хизматчига қарата: «Қулоғимдан чўз», дедилар. Хизматчи йигит бош тортди, Усмон эса қаттиқ туриб олдилар ва охири йигит у зотнинг қулоқларидан чўза бошлади. Усмон эса: «Қаттиқроқ! Қаттиқроқ!», дердилар. Ўзлари чўзганчалик чўзди деб ўйлаганларида тўхтатдилар ва: «Охират қасосидан олдин дунёдаги қасос қанчалик арзимас», дедилар.

(Табсира)

┉┅━❀🍃💐🍃❀━┅┉

t.me/IkromSharif
Қисса:
Ҳожар нажот излаб Сафо Марва оралиғида чопаётган вақт нажот-сув Исмоил оёқлари остидан отилди-чиқди.

Ҳисса:
Чопмоқ фарз, иймон-ишонч шарт, аммо нажот қачон ва қайердан, буни ёлғиз Аллоҳ билади!
Аҳмад Исо Маъсаровий
"Инсон заиф яратилди" (Нисо - 28)

Шу қадар заифки, биргина сўздан хурсанд бўлиб кетаверади, яна биргина сўздан хафа ҳам бўлиб кетаверади. Биргина тикон уни қонатади. Биргина совға эса уни мамнун эта олади.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2021-0213
​Тунларнинг бирида халифа Умар ибн Абдулазиз таҳажжуд намози учун масжидга кирди. Ҳаммаёқ қоронғу эди. Масжид ичида юраркан, тасодифан ерда ухлаб ётган бирисига оёғи тегиб, қоқилиб кетди. У одам дарҳол бошини кўтариб, ғазаб билан: «Сен жиннимисан?», дея ўшқирди халифа Умар ибн Абдулазизга. «Йўқ! (жиннимасман)», деди Умар ибн Абдулазиз.

Қўриқчи у одамнинг таъзирини бериб қўйиш учун чоғланган эди Умар ибн Абдулазиз унга қатъий оҳангда «Тўхта!», дея тўхтатар экан «У мендан бор-йўғи мажнунмисан, деб сўради. Мен эса »йўқ«, дедим», дедилар.

© Зиё Ашраф
Forwarded from Fitrat.uz
РАЖАБ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт югурик, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Дўстдарингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан
бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий – музей экспонати эмас, у биз билан яшаши керак

Алишер Навоий – ноёб истеъдод соҳиби, маърифатпарвар олим ва давлат арбоби. Kun.uz таваллудининг 580 йиллиги нишонланаётган ҳазрат Навоий ижоди, асарлари замирига сингдирилган умуминсоний ғоялар, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, ҳазратнинг эътиқодий қараш ва маслаклари ҳақида навоийшуносларни суҳбатга тортди.

"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abdul Hamid domla ma'ruza qiladilar.

Alloh yomon ko'rgan halol ish.