Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​Тунларнинг бирида халифа Умар ибн Абдулазиз таҳажжуд намози учун масжидга кирди. Ҳаммаёқ қоронғу эди. Масжид ичида юраркан, тасодифан ерда ухлаб ётган бирисига оёғи тегиб, қоқилиб кетди. У одам дарҳол бошини кўтариб, ғазаб билан: «Сен жиннимисан?», дея ўшқирди халифа Умар ибн Абдулазизга. «Йўқ! (жиннимасман)», деди Умар ибн Абдулазиз.

Қўриқчи у одамнинг таъзирини бериб қўйиш учун чоғланган эди Умар ибн Абдулазиз унга қатъий оҳангда «Тўхта!», дея тўхтатар экан «У мендан бор-йўғи мажнунмисан, деб сўради. Мен эса »йўқ«, дедим», дедилар.

© Зиё Ашраф
Forwarded from Fitrat.uz
РАЖАБ ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТИ

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?

– Араб тилидаги “ражаб” сўзи ўзбекчада “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини ифода этади.

Ражаб ойи қандай ой?

– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?

– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;

– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

Ражаб ойининг қандай фазилатлари бор?

– Ражаб ойи баракали ва улуғ ой бўлиб, ундаги озгина яхши амал эвазига кўплаб ажру савоблар берилади. Ибодатлар ва дуолар ижобат бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Беш кеча борки, унда дуолар рад этилмайди: ражаб ойининг аввалги кечаси; шаъбон ойининг ярмидаги кеча; жума кечаси; фитр куни кечаси ва қурбонлик кечаси” (Ибн Асокир ривояти).

Ражаб ойини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай ўтказганлар?

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида рўза тутганлар. Усмон ибн Ҳакимдан ривоят қилинади: “Саъид ибн Жубайрдан ражаб ойида турганимизда ражаб рўзаси ҳақида сўрадим. У: “Ибн Аббоснинг: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам рўза тутар эдилар, ҳатто оғизларини очмасалар керак, дер эдик. Оғизлари очиқ бўларди, ҳатто рўза тутмасалар керак, дер эдик”, деяётганини эшитганман”, деди”.

– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ражаб ойида кўп истиғфор айтишга тарғиб қилганлар. Саййидул истиғфор: “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”.

– Ражаб ойи кирганда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма барик лана фи ражабин ва шаъбана, ва баллиғна рамазона” (“Ё Аллоҳ, ражаб ва шаъбон ойларида бизларга барака ато қилгин ва бизларни рамазон ойига етказгин!”) деб дуо қилганлар (Имом Байҳақий ва Имом Тобароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилган).

Уламоларимиздан бири: “Ражаб шамолга, шаъбон булутга, рамазон ёмғирга ўхшайди. Кимки ражаб ойида экин экмаса, шаъбон ойида уни суғормаса, рамазон ойида қандай ҳосил олади?” деган эди.

Шундай экан, рамазонда олажак ҳосилимиз мўл бўлмоғи учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак олган ҳолда ражаб ойида кўпроқ солиҳ амаллар билан бирга астойдил дуолар қилишни ҳам унутмайлик!

Ғафлатда қолмайлик, азизлар, вақт югурик, умр бевафо!

Даврон НУРМУҲАММАД тайёрлади.

Дўстдарингизга ҳам улашинг
https://t.me/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
​Солиҳа бўлиб уйини ҳам солиҳларга тўлдирувчи аёл....

Бир кун ёнимга Қуръондан таҳсил истаб бир болакай келди. Болакайга бир разм солгач, мен ундан сўрадим:
– Қуръондан бирор сурани ёддан биласанми?
– Ҳа.
– Аммадан Қуръонни 30 охирги қисмидан биласанми?
У ўқиб берди.
– Таборак сурасини биласанми? Уни тиловатига лол қолган эдим. Яна бир тиловат эшитиш истагида ундан наҳл сурасини сўрадим. Ва қарангки уни ҳам ёддан билар эди. Энди яна бир имтиҳон учун болакайдан узун суралардан
бўлмиш бақара сурасини сўрадим. У Бақара сурасини ўқий бошлади. Болакай сураларни шундай гўзал ва тиниқлик билан ўқиб бердики ман лол қолган эдим.
– Ўғлим Қуръонни тўлиқ биласанми?
– Ҳа.

Эртага отаси билан келишини сўрадим. Шундай оқил ва илмли фарзандга ким ота эканлигини кўргим келди. Аммо уни падарини кўргач яна ҳам ҳайрон бўлиб қолдим.
У суннатга ергашган одамга ўхшамас эди.
У мени ҳайронлигимни кўриб:
Мани шундай фарзандни отаси эканлигимга ишонмаётганингиз кўриниб турибди. Ҳозир сизга ҳаммасини тушунтириб бераман.

– Бу болани орқасида 1000 нафар эркак ўрнини боса оладиган одам турибди. Мани 3 нафар ўғлим бор. Ҳар бири Қуръонни ёддан билади. 4 ёшли қизалоғим ҳам бор. Қизалоғим “Амма” қисмини ёдлаган.
– Қандай қилиб?
– Аёлим фарзандларимиз гапиришни бошлашганида уларга Қуръон ёдлатишни бошлайди ва албатта фарзандларимизга мақтовлар ва самимий сўзлар билан далда бўлади. Болаларимиздан қайси бири биринчи бўлиб ёдласа, ўша фарзандимиз кечки таомдан нима ейишини ўзи танлайди.
Ким биринчи бўлиб қайтариб берса, дам олиш кунлари қаерга боришимизни танлайди. Биринчи бўлиб Қуръонни битирган эса, таътилни қаерда ўтказишимизни танлайди.
Аёлим Қуръон ёдлашда улар орасида рақобат руҳини тарбиялайди...
Forwarded from PISKENT (☆ ADMIN ☆)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Навоий – музей экспонати эмас, у биз билан яшаши керак

Алишер Навоий – ноёб истеъдод соҳиби, маърифатпарвар олим ва давлат арбоби. Kun.uz таваллудининг 580 йиллиги нишонланаётган ҳазрат Навоий ижоди, асарлари замирига сингдирилган умуминсоний ғоялар, уларнинг бугунги кундаги аҳамияти, ҳазратнинг эътиқодий қараш ва маслаклари ҳақида навоийшуносларни суҳбатга тортди.

"PISKENT" 👇👇
🔻
https://t.me/piskentt
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Abdul Hamid domla ma'ruza qiladilar.

Alloh yomon ko'rgan halol ish.
​Имомни бир киши ваъз ўртасида тўхтатиб, келтирган ҳадиси заиф эканини айтди. Имом унга одамлар олдида миннатдорчилик изҳор қилди. Намоздан кейин у одам билан бирга ташқарига чиқдилар. Ёлғиз қолишганда имом ўзи келтирган ҳадисининг саҳиҳ эканини исботлаб берди. Шунда у киши таажжубланиб: "Нега буни ваъз қилаётган пайтингиз, одамлар олдида айтмадингиз?!" деди.
Шунда имом унга: "ҚАЛБЛАРНИ ҚОЗОНИШ ВАЗИЯТНИ ҚОЗОНИШДАН МУҲИМРОҚДИР", деди.

Воқеа аниқ бўлган. Имом эса буюк устозлардан эди.
​Сени чиндан хам севганлар, сен учун қайғурганлар ҳақида билмоқчимисан?!
Улар сени нимага рағбатлантириб, нимадан қайтараётганларига боқ!
Ҳақиқий севганлар сени маъсият кўчасидан тўсишади. Ҳақиқий қайғурганлар сени жаҳаннам азобидан асрашади.
Яхшиликка даъват қилиб, ёмонликдан қайтаришади. Уларгина сени чиндан севишади, асраб авайлашади.
Сени дунёнинг ўткинчи роҳатларига, лаҳзалик лаззатларига чорлашмайди.
Сени ўзларига эмас, Роббиларига яқинлаштиришади. Ана ўшалар чиндан хам севганлардир. Шундай инсонларинг бўлса, қўйиб юборма! Чунки, уларнинг муҳаббати сени ҳисоб куни аршнинг соясига олади, жаннатга калит бўлади.

Сенчи?! Сен хам кимнидир шундай севасанми?!

Ориф Таскиннинг "Ҳаёт менга шуни ўргатди" китобидан.
​ҲИКМАТЛАР

★ ★ ★

Қаноат роҳат келтиради.

* * *

Камсуқумлик - муҳаббатга йўл.

* * *

Нолийвериш заифликдир.

* * *

Риё махлуқни улуғлаш оқибатидир.

* * *

Сизга тилёғламалик қилган киши ақлингизни камситибди.

* * *

Оқил киши муаммодан фурсат ясайди.

* * *

Аллоҳни энг таниган киши тақдирига энг рози бўлган кишидир.

* * *

Сенга ёлғон нақл этган сендан чин билан қайтади.

* * *

Қалбим обод бўлсин десанг, тилингни тий.

* * *

Ақл кўпайса, гап камаяди.

* * *

Чин мўмин ўзгаларга оғирлиги тушмайдиган ёрдамсевар кишидир.

* * *

Борига бахиллик қилиш Холиққа бадгумонликдир.

* * *

Зоҳидлик - ҳаром сабрингдан, ҳалол шукрингдан ғолиб келмаслигидир.

Sayfulloh Nosir
Мендан оғриқ ва аламнинг давосини сўрашса, мен уларга "сабр", деб айтаман.

– Мендан муваффақиясизликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қайтадан ҳаракат", деб айтаман.

– Мендан ҳасаднинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "ўзини билмаганга солиш", деб айтаман.

– Мендан камбағалликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "қаноат", деб айтаман.

– Мендан заифликнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "иймон", деб айтаман.

– Мендан хунукликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "ахлоқ", деб айтаман.

– Мендан жаҳолатнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "илм", деб айтаман.

– Мендан пасткашликнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "сукут", деб айтаман.

– Мендан адоватнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "хайр-эҳсон", деб айтаман.

– Мендан кароҳиятнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "муҳаббат", деб айтаман.

– Мендан азоб чекишнинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "табассум", деб жавоб бераман.

– Мендан бало ва офат дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "алҳамдулиллаҳ", деб жавоб бераман.

– Мендан нафс шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "нафсни тийиш", деб жавоб бераман.

– Мендан чарчоқнинг дориси ҳақида сўрашса, мен уларга "уйқу", деб жавоб бераман.

– Мендан барча нарсанинг шифоси ҳақида сўрашса, мен уларга "эй Робб, деб айтинглар" деган жавобни бераман.
Абдуллоҳ ибн Муборак икки йилда бир ҳаж қилар эди. У шундай ҳикоя қилади: «Ҳаж қиладиган йилим беш юз динор олиб, туя сотиб олиш учун Кўфадаги туя бозорига чиқдим. Бораётиб қарасам, бир аёл ўлган ўрдакнинг патини юлаётган экан. Олдига бориб, «Буни нима қиласиз?» дедим. Аёл: «Ишинг бўлмасин, Аллоҳнинг бандаси», деди. Бу гапдан бироз шубҳаланиб, ўрдакни нима қилмоқчилигини қайта-қайта сўрайвердим. Ниҳоят, аёл сабабини айтди: «Сиримни очишга мажбур қилдингиз, Абдуллоҳ. Аллоҳ сизга раҳм қилсин. Эрим вафот этди, тўртта қизим билан қолдим. Бугун туз тотмаганимизга тўрт кун бўлади. Шунинг учун бизга ўлимтик ҳалол бўлди. Бу ўрдакни тозалаб, қизларимга олиб бормоқчиман». Ичимда: «Эй Ибн Муборак! Шўринг қурсин, кўзинг қаёқда эди?» дедим. Аёлнинг этагига бор пулларимни тўкиб, «Уйингизга боринг, бу пулларга керакли нарсаларни олинг», дедим. Ўша йили Аллоҳ қалбимдан ҳаж қилиш истагини олиб қўйди. 

Ҳожилар қайтиб келгач, улар орасидаги қўшниларим ва дўстларим билан кўришмоқчи бўлиб чиқдим. «Аллоҳ ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин» десам, улар ҳам: «Аллоҳ сизнинг ҳам ҳажингизни қабул қилсин, амалингизга мукофот берсин», дейишар эди. Мен ҳайрон бўлиб, «Қандай ҳаж? Ахир Кўфадан чиққаним ҳам йўқ-ку!» десам, улар «Қанақасига, ахир ўзингиз Фалон жойда бизга сув улашдингиз-ку! Фалон жойда баъзи амалларни бажаришга ёрдам ҳам бердингиз», дейишарди. Бу гапни кўпчиликдан эшитдим, аммо уларнинг келишиб олишлари мумкин эмасди. Бунинг сабабини ўйлаб ўйимга етолмай, уйқуга ётдим. Тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зот: «Ажабланма, Абдуллоҳ. Бир ночор аёлга ёрдам берганинг учун Аллоҳдан сенинг суратингда сенинг номингдан ҳаж қиладиган бир фаришта яратишини сўраб дуо қилдим», дедилар.

©"Солиҳлар гулшани" китобидан.
Машҳур одамга иккита савол беришибди:

- Инсониятнинг қайси ҳаракати сени ҳайратга солган?

Олим бирма-бир санай бошлади:

- Болаликдан зерикадилар ва тезроқ улғайишга шошиладилар. Вақти келиб, болаликни соғинадилар.

- Пул топаман деб соғликни йўқотадилар, аммо соғликни қайтариш учун яна пул сарфлайдилар…

- Эртанги кунни ўйлаб ҳавотир оладилар-у бугунни унутадилар. Шунинг учун ҳам на бугунни, на эртани деб яшайдилар. Дунёдан яшамагандек ўтиб кетадилар….

Гал иккинчи саволга келди
- Сиз уларга нимани тавсия қиласиз?

Олим жавоб берди:

- Ҳеч кимни ўзингизга яхши кўришга мажбурламанг!

-Муҳими, ҳаётда кўп нарсага эга бўлиш эмас, кам нарсага эҳтиёж сезишдир.

- Сизни яхши кўрадиган инсонлар кўпчилик. Aммо улар туйғуларини қандай ифода этишни билмаётган бўлишлари мумкин.

- Баъзан бошқалар томонидан кечирилибгина қолмай, ўзингизни кечира олишингиз ҳам керак!
Forwarded from FotihaUz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
RAJAB OYIDA necha kun ro'za tushish kerak?

Shayh Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rahimahulloh
@FotihaUz manba
ҚУРЪОН ЎҚИШНИНГ СОҒЛИҚҚА ФОЙДАЛАРИ

Олимлар аниқлашича, доим Қуръон ўқийдиган одам руҳий безовталикдан юқори даражада ҳимояланади. Бундан ташқари:

– Қуръон ўқийдиган одам ҳузур-ҳаловат топади, хотиржамликка эришади;

– Қуръон ўқиш иммунитетни кучайтиради;

– Қуръон ўқийдиган одам руҳан, жисмонан соғлом бўлади;

– Қуръон ўқийдиган инсон учун юрак хасталиги бегонадир;

– Мусҳафга қараб Қуръон ўқиш кўзни равшан қилади;

– хотирани мустаҳкамлайди, мия фаолиятини ривожлантиради;

– кишининг фикрлаш қобилиятини ўстиради, дунёқарашини кенгайтиради;

– инсоннинг ўзига ишончини орттиради;

– тўғри қарор қабул қилиш қобилиятини ривожлантиради;

– дунёга ҳирс қўйиш, тама, ҳасад, ғийбат каби иллатлар оқибатида келиб чиқадиган моддий касалликлардан асрайди;

– Қуръонни тажвид қоидаларига мувофиқ ўқиш нутқни ривожлантиради, кишини сўзга чечан қилади;

– Қуръон ўқиш томоқ оғриғига даво бўлади;

– Қуръон ўқиган киши васваса, ҳадиксираш, беҳуда хавотирланишдан йироқ бўлади;

– қироат бош оғриғини самарали даволайди...


"Қуръон қалблар шифоси" китобидан.
​Бошланғич синфда ўқирдим. Бўйим бироз чўзилиб қолган бўлса керак, биринчи синфда кийган кийимларим тўғри келмай қолди. Бу ҳам етмаганидек, онам шимимнинг қаеригадир ямоқ солиб берса, икки кун ўтмай, бошқа жойидан ситилиб кетаверди. Қишда катта опамнинг қизил пальтосини кийгандим. Акамнинг эски оёқ кийими билан синфни зўрға тугатдим. Хуллас, ота-онам янги кийим олиб берадиган бўлишди. Бозорга отландик...
Бозор. Улуғлар айтганидек, қорни оч одам бозорга борса, тўяди. Емасаям тўяди. Жиллақурса, бозор кўриб юрган одамнинг кўзи тўқ бўлади. Отам билан кийим-кечак сотиладиган томонни қарийб ярим кун айландик. Ҳар бир харидор ёнидан узоқлашарканмиз, отам таассуф билан бош чайқарди. Кўзимга қарамасликка уринарди. Хуллас, менга «тўғри келадиган» кийим топилди. Қизиғи, отам олиб берган шим ва кўйлак, оёқ кийим ҳам анча катта келди. Отам «Икки-уч йил бемалол киясан», деб қўйди. Ўзимда йўқ хурсанд бўлдим. Эрта-индин мактабга бориб, синфдошларимга мақтанишни дилимга тугиб қўйдим.
Кийим бозоридан чиқарканмиз, димоғимга «гуп» этиб таомларнинг ҳиди урилди. Айниқса, кабоб кўзимга оловдек кўринди.
– «Шашлик» олиб беринг,– отамнинг нигоҳини қўра томонга бурмоқчи бўлдим.
– ...
Қаранг, ота, менгаям олиб беринг, оч қолдим.
Бу сўзни ҳеч бир ота «кўтара олмайди» назаримда, жуда оғир гап қилгандим. Отамнинг бир қўлида менинг янги кийимларим, иккинчи қўли эса чўнтагида эди... Нималарнидир чамалади, шекилли, беихтиёр тамаддихона томон бурилди.
– Юр ўғлим, бир сени «шашлик»ка тўйдирай,– балки кенжа фарзанд бўлганим учундир отам бирор марта илтимосимни ерда қолдирмаган. Ошпаз амаки битта шапати нон ва икки дона сихда кабоб олиб келди. Ликопчада пиёз ҳам қўйди. Мен дастлаб ҳеч нарсага эътибор қилмай, олдимга қўйилган таомни шошилганча еб бошладим. Битта сихини тугатгач, бироз нафсим қонди, шекилли, отамга юзландим:
– Сиз емайсизми?
– Сен еявер, ўғлим, менинг қорним тўқ, – отам шапати нон билан пиёз чайнаб ўтирарди.
Кабобни охиригача тугатдим, отам эса аччиқ пиёзни нонга қўшиб едилар...
Йиллар ўтсада, бу воқеани негадир эсимдан чиқара олмадим. Отам билан боғлиқ ўша воқеани юрагим эзилиб эслайман. Чунки у пайтларда отамнинг менга ҳар йили янги кийим олишга пули йўқ эди.
Бугун болаларимни истаганча кабобга тўйдира оламан. Хоҳлаган кийимларини кийишади. Чўнтагимда пулим тугайди, деган хавотирим йўқ. Отам ҳам тирик. Яқинда ўша болалик изтиробларимни эслаб, отамга кабоб олиб бермоқчи бўлдим. Ўйламанг, бу билан менинг қарзим узилади, деган фикрдан мутлақо йироқман. Аммо инсонда шундай хислар бўладики, уларга изоҳ бериб бўлмайди. Шунчаки, юрак буни амр этади.
Замонавий ресторанда отам иккимиз ўтирдик. Дастурхонни уч-тўрт хил кабоб билан тўлдирдим. Энг ноёб таомларга буюртма бердим. Отам битта сихини қўлига олдида, анча вақт тикилиб қолди. Бир чимдим еган бўлди.
Ўзимча ўйладим, отам ҳам ўша воқеани эслаётганмикан?
– Олинг, ота.
– Болам, буларингни ейишга тишим йўқда, ундан кўра аччиққина кўк чой айтсангчи...
Юрагим узилиб кетди. Отам ўшандаям аччиққина пиёз билан қорин тўйғазганди!
СИЗ БАХТЛИСИЗ!

Агар сиз: “Бахтсизман!” десангиз, нима сабабдан бахтсизлигингиз ҳақида ўйланг. Балки турмуш ўртоғингиз билан жанжаллашиб қолгандирсиз. Куюнманг. Оқшом битта табассум қилсангиз кифоя. Ёки ундан эртароқ битта қўнғироқ, узр сўраш, икки оғиз ширин сўз. Мана сизга бахт!
Ёки фарзандларингизни ўйлаб дилингиз ғашми? Ахир, улар эмасми оиланинг энг ширин мевалари. Шундай экан, бу неъмат берилмаган инсонлар ҳақида ўйланг. Ҳисобсиз сарфланган пуллар, шифохона эшигида изтиробли кутишлар билан ўтган вақт эвазига эшитилган “Умид йўқ” каби сўзлар... Улар ўрнида сиз бўлишингиз мумкин эди. Шукрки, фарзандларингиз бор. Бахтлиман, дейиш учун энг яхши сабаб.
Ёхуд моддий етишмовчиликни бахтсизликка йўясизми? Ахир, бизни яратган Аллоҳ ризқ берувчидир. Аслида банданинг ризқи оёқ остида. Аммо биз янаям кўпроғини истаймиз. Кўп бўлгач, исроф қилиш бошланади...
Агар касалликдан ёки жисмоний камчиликдан ўзингизни бахтсиз сезаётган бўлсангиз, шуни билинг, ҳеч бир дард давосиз эмас.
Бир қўлингиз йўқми? Иккала қўлидан айрилганлар ҳам бор.
Бир оёғингиз йўқми? Икки оёғи йўқ, кун бўйи шифтга термулиб ётадиганлар ҳақида ўйланг.
Бир кўзингиз кўрмайдими? Икки кўзи ожиз кишилар йўқ дейсизми?..
Демак, бизга берилган неъматлар борасида ўзимиздан юқоридагиларга эмас, пастдагиларга қарайлик. Шунда шукр неъматидан баҳраманд бўламиз, бахтли эканимизни ҳис қиламиз.

"Бахтли ҳаёт сари" китобидан.
Қаттиқ совуқ тушганда подшоҳ қасрига қайтди. Кўзлари юпун кийимдаги қари соқчига тушди...

Подшоҳ унга яқинлашиб:
- Совуқ қотмаяпсанми? - деди.

Соқчи:
-Совуқ қотяпман, лекин, наилож, иссиқ кийимларим шу, чидашдан ўзга чорам йўқ.. - деди.

Подшоҳ:
-Ҳозир қасрга кираман. Хизматкорларимдан бирига тайинлайман. Сенга иссиқ кийим олиб келишади,- деди...

... Соқчи подшоҳнинг ваъдасидан хурсанд бўлди.
Аммо-бироқ, подшоҳ қасрга кириши билан ваъдасин унутди.
Эртаси куни тонгда соқчини жонсиз ҳолда топдилар.

Унинг ёнида қоғоз, титроқ қўллар билан ёзилгани кўриниб турган хат бор эди...

... Унда
- «Эй шоҳ, ҳар кеча қаттиқ совуқларга бардош берардим. Лекин сенинг иссиқ кийимларни ваъда беришинг, қувватимни суғуриб олди, мени ўлдирди», деб ёзилганди...

P/s: "Aldanish oʻldiradi..."
Бир киши улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Масъуднинг поябзалларини ўғирлаб кетди. Шунда у киши: "Аллоҳим! Агар у муҳтож бўлса, олган нарсасига барака бергин. Агар муҳтож бўлмаса, шуни охирги гуноҳи қилгин", дедилар.

Қизиқ, биз уларни ўринларида ўша одамни ҳаққига дуо қила олармидик? Нақадар гўзал хулқ!
Фатҳ Мусалий: «Касалга обу таом берилмаса, ўладими?» деб сўрадилар. Aтрофдагилар: «Ҳа,
ўлади», дейишди. Aйтдилар: «Қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади».

©Aбу Ҳомид Ғаззолий-Иҳёю Илумиддин