Яшил макон
БОҒУ БЎСТОНГА АЙЛАНАР БУ ЮРТ
«Мамлакатимизда ҳар йили 200 миллион туп дарахт ва бута экиб, яшиллик миқёсини 2030 йилгача 30 фоизга етказиш мақсади белгиланган. Сўнгги йилларда бу кўрсаткич 12 фоизга етди.
Бу йил баҳорда 138 миллион дона кўчат экилди. Йил бошидан буён 10 минг гектардан зиёд “яшил белбоғ”, вазирлик ва ҳокимликлар 257 та боғ барпо қилди. Оролбўйида яшил қоплама 2 миллион гектардан ошди...»
Бу гаплар яқинда, аниқроғи, шу йил 21 октябрь куни муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев раислигида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги ишлар натижадорлиги ва келгусидаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган видеоселектор йиғилишида алоҳида таъкидланди.
Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асарлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Зеро, аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадамаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланганиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган.
Бугун ана шу эзгу анъана давом этиб, умуммиллий ҳаракатга айланди. Айни кунларда юртимиз бўйлаб “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида дарахт экиш ишлари қизғин давом этяпти.
БАТАФСИЛ
Дўстларингизга ҳам улашинг:
@diyonatli

👍1