Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
​У Туркиянинг Мардин шаҳридан 14 км узоқликдаги Bine-bil қишлоғида дунёга келган эди.

Отаси мардинлик, онаси суриялик араблардан эди. Тили эрта чиққани учун онаси уни Баҳе булбул деб эркалатарди.

Баҳе бир ярим ёшда эканида хўрознинг ҳужумига учрайди: хўроз ҳимоясиз болакайни аёвсиз чўқиб, юз-кўзларида бир умрлик яра излари қолдиради.

Ўша вақтда қаттиқ қўрқиб кетган Баҳе гапирмай қўяди. Болакай ёлғиз қолса талвасага тушар, онасининг қучоғидагина тинчланарди. Баҳе опаларининг саъй-ҳаракатлари билан, тўрт ёшга етганидагина оз-моз гапирадиган бўлади. Ота-онаси уни қишлоқ шифокорига элтадилар, шифокор боланинг ҳолатини ақлий заифлик дея баҳолайди. Биргина ота бу ташхисга ишонмайди.

Темир йўл станциясида юк ташувчи бўлиб ишлайдиган ота ўғлини Мардиндаги таниқли шифокорларга олиб боришни ният қилади, лекин кўп ўтмай соғлиғи ёмонлашиб, вафот этади.

Ночор қолган она фарзандларини олиб ота юрти Сурияга қайтмоқчи бўлади. Йўлга тайёргарлик кўраётганида отасидан мактуб олади. Унда бобо ақли заиф набирасини кўрмоқчи эмаслигини айтиб, уни олиб келмасликни қатъий тайинлаган эди. Чорасиз қолган она (ўзидан бир қадам ҳам ажралмайдиган) кичкинтой Баҳени Мардиндаги қадим монастирга олиб бориб топширади. Кетаётганида эса, нима гаплигини тушуна олмай жавдираб турган болакайнинг қулоғига шивирлайди:

- Бизни кутгин. Биз албатта қайтиб келиб, сени олиб кетамиз...

Монастир эшиги олдига етганида яна такрорлайди:
- Биз қайтиб келамиз, Баҳе...
Шу-шу, монастирнинг кириш эшиги болакайнинг паккасига айланади. Ҳар куни эртадан-кечгача, соатларча кўз ёши тўккан кўйи онасини кутади у. Қиш қировли кунларда ҳам, ёзнинг жазирамасида ҳам. Ҳар куни. 70 йил! Ҳа, нақ 70 йил кутди у онасини, опаларини... Уни ҳеч ким бу ердан олиб кетмади. Шу ерда умри битди.

- У монастир эшиги олдидаги тош эди гўё, - дейишди ибодатхона ходимлари журналистларга. – 70 йил давомида икки кўзи эшикда яшади...

Баҳе булбул «Дунёда онасини энг узоқ кутган фарзанд» номи билан эсланадиган бўлди.
Forwarded from Javhari fard
**​​ЧАҚИРИҚ**

«Инсонийлик яшасин, ҳайвондан фарқли равишда, Aллоҳ таоло яратганидек инсонийлик фитратида яшайлик, ўзимизку бўларимиз бўлди, лекин фарзанду набираларимиз яхшироқ, бахтлироқ яшасин, миллат ўзлигини йўқотмасин, миллийлик, қадриятлар, Ватан ва мустақил Давлат бардавом қолсин» дейдиган ақлли инсонларга хитоб:

Aзизлар, кимлигингизни, тарихингизни унутманг. Бу дунё ёлғонларига, нафсингиз хоҳишларига алданманг. Яратувчингиз бўлмиш Aллоҳни билинг ва нега яратилганингизни англаб етинг. Жуда яқин вақтда ер остига кирасиз, ҳеч нима сизни бундан асраб қололмайди.
Шундай экан, одамлигингизга шукр қилиб одам каби яшанг ва қўл остингиздагиларни одамийлик асосида тарбияланг!

Эй ўғил ва қизларини боғча ёки мактабга берган ота-она!

Фарзандингизнинг тақдирига эътиборсиз бўлманг. Уйда нима билан банд, нима еб нима ичяпди, кимлар билан ўйнаб, қандай фикрлар асосида тарбия топаётганини текширинг. Кўраётган мультфилм, кино ва клипларигача назоратингизда бўлсин. Aқлингиз етмаса, илм аҳлидан маслаҳат олиб назорат қилинг. Йўқса, бошингизда кўтариб катта қилган фарзандингиздан айриласиз.

Эй муаллим ва мураббий номини олган, миллатнинг келажагини таъминлаб берадиган УСТОЗЛAР!

Қўл остингиздаги ўқувчиларга қандай таълим ва тарбия бераётганингизга бефарқ бўлманг. Инсонийлик нима, эркак нима-ю аёл нима, уларнинг асл вазифалари нималардан иборат эканини жуда гўзал тарзда ўқувчиларга сингдиринг. Йигитни ҳақиқий мард қилиб тарбия қилинг, қўрсроқ, жасурроқ, қатъиятлироқ ва фидоий қилиб тарбияланг. Қиз болада ибо ва ҳаёни, иффатни шакллантиринг. Aллоҳнинг ҳукмини, кўрсатмаларини ўзгартиришга уринманг. Худонинг азоби қаттиқ ва ўйламаган томонимиздан келади. Aллоҳнинг амрига мувофиқ яшалмас экан, инсонлар дунё ҳаётининг ўзида ҳам жуда қаттиқ жазоланадилар. Aммо улар ғафлатдан бунинг азоблигини англаб етмайдилар.
Биз ўша жазо кунларини яшаяпмиз. Ўзимизнинг буюк миллатимиздан бўлган, буюк аждодларнинг фарзандлари бўлган баъзи ёшлар бесоқолбозликка, фаҳш разолатига дучор бўлиши, қолаверса, бунга уялмай тарғиб қилиши ва бу билан ўз дини, миллати, аждодларининг шаънини топташи, бу биз учун Aллоҳнинг балоси аслида.

Энди кўзимизни очайлик ва фарзандларимизни тўғри тарбия қилайлик. Ҳеч биримиз ўз фарзанду набираларимизни ўшанақа жирканч, ифлос, разил, ҳаром бўлиб кетишини истамаймиз. Шунинг учун биргалашиб бунинг олдини олайлик. Aллоҳга қайтайлик. Болаларимизни назорат қилайлик. Нима кўряпти, нима эшитяпти, нима еяпти, ўқитувчиси қандай таълим ёки тарбия беряпти... буларни яхшилаб назорат қилайлик. Бугун айни вақти, ҳозир вақти... эртага кеч бўлади.

Бизнинг миллатни ўзлигидан айиришни хоҳлаган, фарзандларимизни шаҳватига қул қилиб, хоҳлагандай бошқаришни истаётган шайтоний кучлар бутун дунёни фасод қилиб бошқаришни хоҳлашади. Динимиз учун, миллатимизнинг ўзлигини сақлаб қолиш учун ўзингиз ҳаракат қилинг.

Улуғбек Бухорий

👉 Акром МАЛИК | Расмий 👈
​ИБРАТЛИ ҲИКОЯ

Бир ўтинчи йигит бўлган экан.

Ўрмонга бориб, тоққа чиқиб ўтин териб келиб бозорда сотарди. Ўтин тополмай озроқ шох олиб келса, бозорда ўтин йўқ, икки тангага сотар, янаги сафар кўп ўтин топиб келса, бозорда ўтин кўпайиб зўрға икки тангага сотарди. Ҳар галги савдоси икки танга эди.

Бир кун тоққа чиқиб кетаётса йўлида ўша замонни илмли уламо кишиси учрабди. Ўтинчи салом бериб:
- Сиздан бир нимани сўрасам майлими? - дебди. Уламо киши:
- Сўранг, - дебди. Ўтинчи:

- Нима учун ҳар гал бозорга ўтин олиб келсам икки тангага сотаман. Кўп олиб келсам ҳам, оз олиб келсам ҳам.

- Эээ ўтинчи, демак сани ризқинг икки танга экан.

- Йўғее, нимага икки танга бўлади. Ман бошқа иш қиламан. Мардикор бозорига чиқаман. Кўпроқ пул топаман - дебди ўтинчи.

Шундан сўнг ўтинчи мардикор бозорига чиқа бошлабди. Иш жуда кўп бўлган кун иш берувчи хасисроқ бўлиб, икки танга бераркан. Иш озроқ бўлган кун эса сахий кишига учраган бўлиб, уям икки танга бераркан. Шу ҳолатда мардикор бозорида тирикчилик қила бошлабди. Бозор куни ўша замонни бой кишиси келибди.

Бой:
- Менинг катта боғим бор, ўшанга қараб юрсанг. Ҳар кунинга икки танга берардим.
- Бой ота, уч танга қилиб беринг - дебди ўтинчи.
- Емишинг мандан, уй жой бераман. Рози бўлсанг юр. Аммо икки тангадан ортиқ бермайман - деди бой киши. Ўтинчи наилож яхши жойдан қолмай деб рози бўлиб бой билан кетибди.

Ўзи ҳалол йигит эмасми, бир пастда бой кишини назарига тушибди. Бой бир икки йил синаб, ўтинчи маъқул келиб ягона қизини унга узатиб ўзига куёв қилибди. Ўтинчи бой кишини ҳамма ишларини ўзи бошқара бошлабди. Ишга астойдил киришиб обрўли одамга айланибди. Бир қиз, икки ўғилли бўлибди. Вақти келиб бой киши оламдан ўтиб, ҳамма бойлик ўтинчига қолибди.

Бир куни ўтинчи отида шаҳар айланиб кетаётса, кўзи уламо кишига тушибди. Дарров отдан тушиб уламо киши олдига борибди.

- Ассалому алайкум. Эй, замонамизи илму толиб кишиси. Менинг танидингизми? - дебди. Уламо киши қараб туриб:
- Эээ ўтинчи санмисан - дебди.

- Ҳа мен ўтинчиман. Лекин ҳозир шу шаҳарда икки бой бўлса, бири ман. Сиз ўшанда нима деган эдингиз. Сани ризқинг икки танга деган эдингизми. Мана бойиб кетдим.

Уламо киши:
- Оббо ўтинчией, сани ризқинг ҳалиям икки танга. Бу бойликдаги ризқ барокати ахли оиланг жуфти ҳалолинг ва фарзандлариникидир - деган экан.
ИСЛОМ ШАРИАТИ МАНБАЛАРИ

1. ҚУРЪОНИ КАРИМ

Шаръий амалий ҳукмлар асоси Қуръони карим, Суннат, ижмоъ ва қиёсдир. Қуръони карим шаръий ҳукмларнинг энг асосий манбаидир. Қуръони карим Маккада ўн уч йил, Мадинада ўн йил мобайнида Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга бўлиб - бўлиб нозил қилинди ва у зотдан замонамизга тавотур йўли билан етказиб келинди ҳамда қиёматгача шундай давом этажакдир.

Қуръон инсонларни Ҳаққа чақирган, уларни тавҳид ақидасига қайтарган Қиёматгача ўзгаришсиз қоладиган, тиловати ибодат ҳисобланган, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломга нозил қилинган каломуллоҳдир. Унинг сўз ва маънолари илоҳийдир, Аллоҳникидир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларни ўзгаришсиз бизларга етказганлар.

Қуръони карим бутун инсониятни ҳидоятга чорловчи китобдир. Унга барчанинг амал қилиши вожибдир. Зеро, у борлиқни яратувчи Аллоҳ таолонинг Каломидир. Қуръони карим маънолари таржималари Қуръон эмас, улардан ҳукм чиқариш ҳаром ва оғир гуноҳдир. Таҳсили бўлмаган араблар ҳам Қуръоннинг маъноларини тушуна олишмайди.
Forwarded from Muslim.uz
​#Хушхабар: РАМАЗОН ОЙИДА 1370 ТА МАСЖИДДА ХАТМИ ҚУРЪОН БЎЛАДИ

Ҳар йили Рамазони шариф кириб келиши билан юртимиз масжидлари хатми Қуръон садолари ила бурканади. Намозхонлар жомелардаги таровеҳ намозларида ўқиладиган Қуръон тиловатига бутун вужуди билан соме бўлиб, улкан ажру савобга эга бўлади ва руҳий-маънавий озуқа олади.

Бу йилги тароват намози ва Қуръон хатми лаззатини мўмин-мусулмон халқимиз ўзгача соғинч, интизорлик ва шавқ билан кутмоқда. Боиси, ўтган йили коронавирус пандемияси сабаби бу улуғ неъматдан истеъфода қилолмадик.

🌙 🕌 Инша Аллоҳ, бу йил юртимизнинг барча масжидларида таровеҳ намози ўқилади. Шулардан 1370 тасида хатми Қуръон ўтказилади.

Маълумки,
2020 йил коронавирус пандемияси сабаб юртимиздаги масжидлар фаолияти тўхтаб, халқимиз кундалик беш вақт намоз, жума, ҳайит ва таровеҳ намозларини жамоат ила адо этолмаган эди. Алҳамдулиллаҳ, бу йил таровеҳдаги хатми Қуръон файзидан баҳраманд бўламиз.

Таъкидлаш жоизки, йилдан-йилга масжидларимизда хатми Қуръонлар зиёда бўлиб, тартиб ва ўзгача тароватда ўтмоқда. Мисол учун, 2019 йил 1220 масжидда, 2018 йил 1149 масжидда хатми Қуръон ўтказилган эди.

🔸Қуръон ўқиладиган юртда фаровонлик бўлади. Бу жойга Аллоҳнинг раҳмати, баракаси ёғилади, бало-офатлар арийди. Ҳазрати Пайғамбаримиз алайҳиссалом «Бир қавм жамланса, баъзиси дуо қилса ва қолганлари “омин”, деса, албатта, Аллоҳ таоло уларни ижобат қилади», деганлар (Имом Табароний ривояти).

🤲 Рамазон ойида масжидлардаги таровеҳ намозлари ва хатми Қуръонларда мўмин-мусулмон халқимиз жамоат бўлиб қилинадиган дуолар Ҳақ таоло даргоҳида мустажоб бўлиб, ўлкамизга осудалик, барака, келади, беморларга шифои комил топиб, коронавирус касаллиги арийди, иншa Аллоҳ.

❕Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда юртимиз масжидларида Рамазон ойи ва таровеҳ намозларига тайёргарлик бошлангани ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Франциялик тарихчи Драпер шундай деган экан:

«Биз европаликлар фаровон ҳаётни ўргатишгани учун араблар олдида қарздормиз.

Мусулмонлар бизга танани қандай покиза тутишни ўргатишди. Улар кийим кийишда европаликларнинг тамоман акси эдилар. Европаликлар кийимлари ниҳоятда кир бўлиб, сасиб кетгандан кейингина бошқасини кийишарди.

Кейин эса арабларга эргашиб, кийимни ечиб, ювишни ўргандик.

Мусулмонлар кўзни қувонтирадиган тоза ва гўзал кийимлар кийишар эди. Баъзи мусулмонлар ҳатто кийимларини зумрад, ёқут ва маржон каби қимматбаҳо тошлар билан безашар эди.

Андалусиянинг биргина Қуртуба шаҳрида уч юзга яқин ҳаммом бўлган.

Ўша пайтда Европа черковлари ҳаммомни диндан чекиниш, залолат деб ҳисоблар эди».

📚Доктор Ризо Атторнинг
«Ислом цивилизациясининг Оврупанинг ренессансига қўшган ҳиссаси» номли китобидан
📌НАМОЗДАГИ МАКРУҲ АМАЛЛАР

✅Қуйидагилар намоздаги макруҳ амаллар ҳисобланади:

✔️намозда хушуъсиз, бепарво қилинган ҳар бир амал;

✔️намоз ўқувчи кишининг ибодат пайтида саждаси учун халақит берадиган майда тошларни суриб ташлаши (аммо бир марта суриш мумкин);

✔️агар намозхон тупроққа сажда қилган бўлса, намоздан турганда пешонасини тозалаб артиши;

✔️бош кийими пешонасига тушиб сажда қилиши;

✔️эркаклар саждада икки қўлининг билагини ерга теккизмоғи;

✔️намоз пайтида эркакларнинг сочини турмак қилиб олиши;

✔️намоз ўқувчи кийимини осилириб ёки елкасига ташлаб ёхуд йиғиштириб, енгни шимариб олиши;

✔️қавмга имом бўлувчи кишининг қавмдан фарқли даражада баландда туриши;

✔️намоз ўқувчи сафда бўш жой бўла туриб, кейинги сафда турмоғи;

✔️намозхоннинг кийимида, саждагоҳида ва орқа тарафдан бошқа жойларда ҳайвонот сурати бўлиши (лекин бу сурат жуда кичик ёкибоши ўчирилган бўлса, зарари йўқ);

✔️эски иш кийими билан намоз ўқиш;

✔️намоз ўқиётган пайтда қироатини ва тасбеҳларини қўл билан санаб туриши;

📌МАКРУҲ
БЎЛМАГАН АМАЛЛАР

✔️намоз ўқимаётган кишининг орқасидан намоз ўқимоқлик;

✔️намоз ўқучининг намозда турган ҳолда илон, чаён каби газандаларни ўлдирмоғи.
📌НАМОЗНИНГ ОДОБЛАРИ

✅Намознинг қуйидаги одобларига риоя қилиш билан намоз мукаммал бўлади:

✔️ Қиёмда сажда ўрнига қараб туриш.

✔️Рукуъда икки қадамнинг устига қараш.

✔️Қаъдада бағрга тикилиб туриш.

✔️Салом бераётганда елкага қараш.

✔️Саждада буруннинг икки ёнига қараб туриш.

✔️Қодир бўлгунча эснашни ўзидан кетказиш. Агар эснаш ғолиб келса, ўнг кафт орқаси билан оғзини бекитиши лозим.

✔️Намозда имкон қадар қалбнинг ҳузур-ҳаловати ва аъзоларининг таскин топиши билан ҳушуъни муҳофаза қилиш. бу на динга ва на охиратга фойдаси бўлмаган, беҳуда нарсалардан узоқ бўлиш билан вужудга келади.

✔️Ибодатга энгг гўзал кийимларни кийиб туриш.
ОЯТУЛ КУРСИЙНИ КЕЧАСИ ЎҚИШ ХОСИЯТИ

Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам закотдан тушган хурмони сақлашни менга топширдилар. Уни хонамга қўйдим. Ҳар куни хурмо камайиб қолаётганини сездим. Бу ҳақида Расулуллоҳга шикоят ҳам қилдим. У зот:
– Бу шайтоннинг иши. Уни пойла! – деб тайинладилар.
Мен уни пойладим. Туннинг бир қисми ўтганида ҳалиги нарса фил шаклига кириб, яқинлашиб келди. Эшик олдига етганда, бошқа суратга кириб тирқишдан ўтди. Сўнг хурмо олдига келиб, уни кемира бошлади. Мен кийимларимни саранжомлаб, ўзимни шайладим.
– Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳ ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳуу ва Росулуҳ! Эй, Аллоҳнинг душмани! Закот хурмосига кўз олайтирдингми? Сендан ҳақлироқ қолиб, уни ўзинг олмоқчимисан?! Сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман, шармандангни чиқараман! – дедим.
У қайтиб келмасликка сўз берди. Эрталаб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳузурларига бордим.
– Асиринг нима қилди? – сўрадилар у зот.
– Қайтиб келмасликка ваъда берди.
– Яна қайтиб келади. Уни пойла.
Мен иккинчи кечада ҳам уни пойладим. У аввалгидек қилди. Мен ҳам худди аввалгидек иш
тутдим. Ҳалиги нарса қайтиб келмасликка аҳд берганди, қўйиб юбордим. Кейин хабарни етказиш учун Расулуллоҳ ҳузурларига бордим. Қарасам, у зотнинг жарчилари “Муоз қаерда?” деб жар солиб юрган экан.
– Эй Муоз, асиринг нима қилди? – деб сўрадилар.
Мен хабарни етказдим. Расулуллоҳ:
– Яна қайтиб келади. Уни пойла, – дедилар.
Мен учинчи кечада ҳам кузатдим. У худди аввалгидек иш қилди. Мен ҳам аввалгидек қилдим.
– Эй, Аллоҳнинг душмани! Менга икки марта сўз бериб, мана учинчи сафар ҳам келибсан. Энди сени Расулуллоҳ ҳузурларига олиб бораман. У зот шармандангни чиқарадилар, – дедим. Шунда у:
– Мен оилали шайтонман. Олдингга Насийбиндан келдим. Бундан бошқа нарса топганимда келмасдим. Сизнинг соҳибингиз Пайғамбар бўлгунича шаҳрингизда яшардик. Унга икки оят нозил бўлганидан кейин бу ердан чиқиб, Насийбинга кетдик. Ўша икки оят қайси уйда тиловат қилинса, у ерга уч кунгача шайтон киролмайди. Агар мени қўйиб юборсанг, улар қайси оят эканини айтардим, –
деди.
– Хўп, майли.
– Оятул курсий ҳамда Бақаранинг сўнгги оятлари –
“Ааманар Росул”дан охиригача.
Мен уни қўйиб юбордим. Кейин хабарни етказиш учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам олдиларига бордим. Қарасам, жарчи “Муоз ибн Жабал қаерда?” деб жар солаётган экан. Мен у зот ҳузурларига кирдим.
– Эй Муоз, асиринг нима қилди? – сўрадилар Расулуллоҳ.
– Қайтиб келмаслик ҳақида менга сўз берди, – деб унинг гапларини айтдим. Шунда у зот: – Тўғри айтибди. Аммо ўзи ғирт ёлғончи, – дедилар.
Шундан кейин ўша икки оятни хурмога ўқирдим. Хурмо сира камаймасди.

"Қуръон - қалблар шифоси" китобидан.
Эҳсон қилиш гўзал набавий суннатдир. У олий, фазилатли ишлардан бўлиб, одамлар орасида эҳсоннинг кенг тарқалиши жамиятни бахтиёр қилади. Эҳсон сабабли бой камбағалга нисбатан шафқат ҳиссини туяди; муҳтож ўзининг атрофида сахий кишилар борлигини билиб, хотиржам бўлади. Шу тарзда ўзаро меҳр-муҳаббат ва тинчлик вужудга келади, жиноят ва келишмовчиликлар камаяди.

عَنْ أَنَسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: "مَا سُئِلَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ عَلَى الْإِسْلَامِ شَيْئًا إِلَّا أَعْطَاهُ. قَالَ: فَجَاءَهُ رَجُلٌ فَأَعْطَاهُ غَنَمًا بَيْنَ جَبَلَيْنِ، فَرَجَعَ إِلَى قَوْمِهِ، فَقَالَ: يَا قَوْمِ أَسْلِمُوا، فَإِنَّ مُحَمَّدًا يُعْطِي عَطَاءً لَا يَخْشَى الْفَاقَةَ".

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадис:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан Ислом учун нима сўралса (яъни, эндигина Исломга кирганлар мол-дунёга қизиқиб, у кишидан нимани сўраса), берардилар. Бир киши келди (ва мусулмон бўлди). Шунда унга икки тоғ орасидаги (барча ўтлаб юрган) қўйларни бериб юбордилар. У қавмининг олдига қайтиб: “Эй одамлар, Исломга киринглар! Чунки Муҳаммад камбағал бўлиб қолишдан қўрқмай эҳсон қилар экан”, деди”.

Муслим (2312/5914).

Баъзида, масалан, Рамазонда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бошқа пайтга қараганда кўпроқ эҳсон қилар эдилар.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا أَنَّهُ قَالَ: "كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ النَّاسِ بِالْخَيْرِ، وَكَانَ أَجْوَدُ مَا يَكُونُ فِي شَهْرِ رَمَضَانَ إِنَّ جِبْرِيلَ عَلَيْهِ السَّلَامُ كَانَ يَلْقَاهُ، فِي كُلِّ سَنَةٍ، فِي رَمَضَانَ حَتَّى يَنْسَلِخَ، فَيَعْرِضُ عَلَيْهِ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ الْقُرْآنَ، فَإِذَا لَقِيَهُ جِبْرِيلُ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ أَجْوَدَ بِالْخَيْرِ مِنَ الرِّيحِ الْمُرْسَلَةِ".

Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар:
“Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам яхшилик қилишда одамларнинг энг сахийи бўлиб, Рамазон ойида янада сахий бўлиб кетардилар. Жибрил алайҳиссалом йил давомида (ваҳий олиб келганида), Рамазонда эса ой тугагунича (ҳар кеча) у киши билан учрашар эди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам унга Қуръонни ўқиб берардилар. Жибрил билан учрашган вақтларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам эсиб турувчи шамолдан ҳам сахийроқ бўлиб кетар (кўп эҳсон қилар) эдилар”.

Бухорий (6), Муслим (2308/5903). Ҳадис лафзи Имом Муслимга тегишли.

Бу суннатни ҳаётга татбиқ қилиш учун оз-оздан бўлса-да, давомий суратда эҳсон қилишга нафсимизни ўргатиб боришимиз, ухлашдан олдин бугун қилган эҳсонимиз ҳақида ўзимизга ҳисоб беришимиз керак бўлади. Эҳсондан қўрқмаслик лозим. Чунки нимани инфоқ-эҳсон қилсак, Аллоҳ унинг ўрнини тўлдириб беради:

وَمَا أَنفَقْتُم مِّن شَيْءٍ فَهُوَ يُخْلِفُهُ وَهُوَ خَيْرُ الرَّازِقِينَ

“Ҳар бир инфоқ қилган нарсангизнинг ўрнини У тўлдирур. У зот ризқ бергувчиларнинг яхшисидир”.

(“Сабаъ” сураси, 39-оят)
Оиша онамиз кундошлари ичида энг рашкчиси бўлган. Ҳатто у аллақачон оламдан ўтган Хадича онамиздан ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни қизғанар экан. Бу хусусда шундай ҳикоя қилади:

"Бир куни Набий алайҳиссалом Хадичани эслаб маҳзун бўлдилар. Шунда мен:
"Аллақачон оламдан ўтган, қизил жағли қурайш кампирларидан бирини эслаяпсизми? Аллоҳ сизга ундан яхшироғини етказдику!", дедим.
У зот гапларимни тинглаб туриб:
"Аллоҳ менга ундан яхшироғини берган эмас. Одамлар куфр келтирганда, у менга иймон келтирди. Одамлар мени ёлғончига чиқарганда, у мени тасдиқлади. Одамлар менга қарамаганда, у моли билан ҳамдардлик билдирди. Одамлар мендан болаларини қизғанганда, Аллоҳ менга унинг болаларини ато этди", дедилар.

©Оиша радиёллоҳу анҳу китобидан
​ЮЗИНГИЗНИ ЯХШИЛАБ ТАНИБ ОЛМОҚЧИМАН

Телебошловчи бир миллионер меҳмонидан сўраяпти:

- Ҳаётингизда сизни энг кўп нима бахтиёр қилган?

- Бахтиёрликнинг тўрт босқичидан ўтдим ва ниҳоят чин бахт нималигини англадим.

1. Нарса тўпладим. Кўпайтирдим. Тўймадим.
2. Қимматбаҳо нарсаларни сотиб олдим. Янада қимматини, янада қимматини. Лекин унинг ҳам мазаси вақтинча бўлди, холос.
3. Катта-катта лойиҳаларни сотиб олдим. Футбол командасими-ей, саёҳатчилар учун оромгоҳларми-ей. Лекин барибир ўзим кўзлаган ва кутган бахтга эришолмадим.
4. Бир дўстим ногирон болалар учун ўзиюрар аравачалар сотиб олишга улуш қўшишимни сўради. Мен дарҳол рози бўлдим.

Ўша дўстим, совғани болаларга ўзинг бориб, ўз қўлинг билан топширасан, деб оёқ тираб туриб олди. Ночор бордим. Болаларнинг хурсанд бўлиб, аравачаларда у ёқдан бу ёққа учиб юрганларини кўрдим. Улар худди бир ўйингоҳларда юргандек қувнашарди.

Болаларнинг қувнаганини кўриб, ўзим ҳам яйраб кетдим.

Шундан кейинги ҳолат эса бу бахтиёрликни қалбимнинг ич-ичигача олиб кирди.

Кетмоқчи бўлиб турганимда болалардан бири оёғимга маҳкам осилиб олди. Оёғимни беозоргина олмоқчи бўлсам, у янада қаттиқроқ ёпишарди. Ўткир нигоҳи юзимга қадалган эди. Ҳайрон бўлиб сўрадим:

- Тойчоғим, сенга яна бирон нарса керакми?

Бу беғубор, бегуноҳ, юзида чин маънодаги бахтиёрлик нишоналари акс этиб турган хилқатнинг сурурбахш, умидбахш жавобига қулоқ солинг-а:

- Отажон, жаннатда сизни учратганимда Парвардигоримнинг қошида сизга миннатдорчилик билдиришим учун юзингизни яхшилаб эслаб қолмоқчиман.

Дод деб юбордим. Кўп йиғладим. Бир тарафдан унинг хурсандлигидан, иккинчи тарафдан эса ўзимнинг бахтиёрлигимдан ҳушимни йўқотиб, ерга қулай дедим...

Ё Аллоҳ! Мен қандай ҳаёт кечирдим? Нималар қилдим? Ўйин-кулгу, кайфу сафо, исрофгарчиликлар... Ҳамма-ҳаммаси сариқ чақага арзимайди. Ўзим ҳам бахтли бўлолмадим, бировни ҳам бахтли қилолмадим.

Қиссадан ҳисса, яъни, олинадиган сабоқлар ва ибратлар:

1. Азиз ака-укам, опа-синглим, бахтли бўлиш жуда осон. Бахт бу қисқа қилиб айтганда, ўзгалар қалбига хурсандлик олиб киришдир. Шодлик улашишнинг катта-кичиги бўлмайди. Унинг учун фалон пул сарфлаш шарт эмас. Биргина самимий табассум ҳам етарли бўлаверади. Унинг моддий бўлганидан кўра, руҳий-маънавий ва ахлоқий бўлгани афзалроқ.

Пайғамбар алайҳиссалом дедилар: "Улуғ ва Буюк Аллоҳ учун амалларнинг энг ёқимлиси бир мусулмон (қалби)га шодлик олиб кириш, мусибатини аритиш, оч бўлса, қорнини тўйдириш ёки қарзини тўлаб қўйишдир".

2. Шундай одам бўлингки, бировлар сиз билан Аллоҳнинг олдига борганда қилган яхшилигингиз, марҳаматингиз ва эҳсонингизга яраша яхшилик қайтариш учун кўришмоқчи бўлсинлар.

Бировлар қиёмат кунида зулмингиз, озорингиз ва ёмонлигингиз туфайли хусуматлашиш ва қасос олиш учун сиз билан кўришмоқчи бўлишларидан жуда-жуда эҳтиёт бўлинг. Ҳаргиз бундай одамлар сафидан жой ола кўрманг.

Арабчадан Муқим Маҳмуд таржимаси
2019-06-07
Audio
Гуноҳлардан тийилишнинг фойдалари
​ГУНОҲЛАРНИ ТАРК ЭТИШНИНГ ФОЙДАЛАРИ

Барчамиз гуноҳ қиламиз. Агар шу гуноҳ ва маъсиятларимизни тарк этсак, қуйидаги фойдаларни қўлга киритамиз:

1. Мурувватнинг тикланиши.
2. Обрўнинг сақланиши.
3. Молнинг сақланиб, зиёдалашиши.
4. Бандаларнинг муҳаббати.
5. Бандалар орасида сўзнинг қабул қилиниши.
6. Ҳаётнинг фаровонлашиши.
7. Бадан роҳати.
8. Қалбнинг қувватга тўлиши.
9. Нафснинг хушнуд бўлиши.
10. Қалбнинг неъматга эришиши.
11. Кўнгилнинг кенг бўлиши.
12. Фосиқ ва фожирларнинг хавфидан омонда бўлиш.
13. Ғам, ўкинч ва маҳзунликнинг камайиши.
14. Нафснинг хорликдан азизликка ўтиши.
15. Маъсият сабабли қалбдаги ўчган нурнинг қайтадан пайдо бўлиши.
16. Тангликдан кенгликка чиқиш йўлининг пайдо бўлиши.
17. Ўйламаган томондан ризқнинг осон келиши.
18. Авваллари қийин бўлган ишларнинг осонлашиши.
19. Тоатларнинг енгиллаша бошлаши.
20. Илм олишнинг енгиллашиши.
21. Одамлар орасида яхши номга сазовор бўлиш.
22. Одамларнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
23. Юзда ва баданда нур пайдо бўлиши.
24. Юриш-туриш ва кўринишда ҳайбат ва виқорнинг пайдо бўлиши.
25. Азият ва зулмга учраганда, одамларнинг ёрдам бериб, ҳимоя қилишлари.
26. Дуолар ижобатининг тезлашиши.
27. У билан Аллоҳ орасидаги узоқликнинг йўқолиши.
28. Фаришталарнинг унга яқин бўлишлари.
29. Инсон ва жин шайтонларнинг ундан узоқ бўлишлари.
30. Унинг хизматини қилиб, ҳожатини чиқаришга одамларнинг мусобақа қилишлари.
31. Одамларнинг уни кўришга ва суҳбатида бўлишга рағбатлари ошиши.
32. Ўлимдан қўрқувнинг йўқолиши.
33. Ўлимни Роббининг висолига эриштирувчи восита деб билиб, унинг келишидан шодланиш.
34. Қалбда дунёнинг кичрайиб бориши.
35. Қалбда охиратнинг катталашиб бориши.
36. Охиратдаги улкан неъмат ва буюк ютуққа бўлган ҳирснинг ошиши.
37. Тоат ҳаловатини ҳис этиш.
38. Иймон ҳаловатини ҳис этиш.
39. Аршнинг атрофидаги ҳамда уни кўтариб турувчи фаришталарнинг унинг ҳаққига дуо қилишлари.
40. Икки елкасидаги фаришталарнинг ундан ҳурсанд бўлиб, ҳар вақт унинг ҳаққига дуо қилишлари.
41. Ақлнинг зиёда бўлиши.
42. Фаҳмнинг зиёда бўлиши.
43. Иймон нурининг зиёда бўлиши.
44. Маърифатнинг зиёда бўлиши.
45. Аллоҳнинг унга бўлган муҳаббати пайдо бўлиб, ундан рози бўлиши.
46. Ҳеч бир ўлчовларга сиғмайдиган шодлик, ҳурсандчилик ва ҳаловатга эга бўлиш.
Ушбу зикр қилинганлар гуноҳларни тарк қилишнинг бу дунёдаги фойдаларидир. Унинг охиратдаги самаралари ҳам бор. Улар қуйидагилар:
47. Осонлик билан жон бериш.
48. Жонни раҳмат фаришталари олиб, жаннат хушхабарини беришлари.
49. Фаришталар унга бу дунёда хавф йўқлиги ва охиратда хафа бўлмаслигининг башоратини айтишлари.
50. Дунё қамоғи ва торликларидан қабрдаги жаннат боғчасига кўчиб ўтиши.
51. Қабрда қиёматгача роҳат-фароғатда ётиши.
52. Одамлар қиёматда иссиқлик ва терга ботганларида Арш соясида бўлиши.
53. Одамлар бирин-кетин Аллоҳнинг ҳузурига кетганларида у авлиёлар, тавқодорлар, нажотга эришган бандалар қаторида бўлиши.
54. Жаннат неъматларидан рози бўлиши.
55. Аллоҳнинг жамолига назар солиш бахтига сазовор бўлиши.
Мана шулар гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиш эвазига эришиладиган ютуқлардир. Аллоҳ таоло барчамизни гуноҳ ва маъсиятларни тарк этиб, юқоридаги неъматларга эришадиган бандаларидан қилсин!

Ибн Қайюм роҳимаҳуллоҳнинг
“Фавоид” китоблари асосида.
Ҳазрати Анас розияллаҳу анҳудан ривоят қилинади:

Бир йигит хаста бўлиб қолди. Буни Росулуллоҳ саллоллаҳу алайҳи ва салламга хабар бердилар.

«Фалончи йигит хаста я Росулуллоҳ саллаллаҳу алайҳи ва саллам», дедилар.
Фаҳри коинот эса йигитни зиёратга бордилар:
«Болам, ўзингни қандай ҳис қилябсан? Аҳволинг қандай?» дедилар.

Йигит эса:

«Я Росулуллоҳ! Гуноҳларимдан жуда хам қўрқябман, Аллоҳга эса жуда ишонаман.» деди.
Сарвари олам саллоллоҳу алайҳи ва саллам ўша ердагиларга қараб:

«Мана шу қўрқув билан олов, ёнма ён келмайди, хавотир олманг!» дедилар.

Гуноҳларимиз қанчалар буюк бўлса хам, Аллоҳнинг марҳаматидан буюк бўлолмайди. Бу йигит ростини айтди. Фаришталар гувоҳ, Жаброил гувоҳ. Мунофиқлик қилмади, ростини айтди. Гуноҳи кўп эди, лекин Аллоҳга ишонар эди. Ишончида ҳам самимий эди. Аллоҳдан умид узмаган эди.

«Гуноҳим кўп я Росулуллоҳ! Лекин Аллоҳнинг марҳаматига ишонаман», деди.

Қани энди шу дунёдаги ёшлар, ота оналарини ва бутун бойликларини йўқотсалар ҳам, Аллоҳга бўлган ишончларини, умидларини йўқотмасалар эди. Аллоҳни фақатгина Рамазонда эмас, доим эсласалар, ғафлат ичига тушмасалар эди. Қани эди ёш қизларимиз, турмуш қурадиган йигитларга , ҳудди уларга ибодат қилгандай, кўнгил бериб боғланишдан кўра, Аллоҳнинг марҳаматига боғлансалар эдию, улар хам, инсонийлик хам қутулса эди.
НЕГА ҚЎРҚАЙ?

Ёш эр-хотин бир-бирини жуда яхши кўрар, тинч-осуда ҳаёт кечиришар эди. Уларнинг табиатлари бир-бирига тескари бўлиб, хотин серҳиссиёт, эр эса босиқ эди.
Кунларнинг бирида денгиз сафарига чиқишди.

Кечаси бирданига кучли шамол қўзғалди. Тўлқинлардан кема даҳшатли чайқалар, одамлар қўрқувга тушиб бақира бошлашди. Бу аҳволни кўрган хотин қаттиқ саросимага тушди. Устига-устак, кема капитанининг “Бизни мўжиза қутқара олади, холос, Аллоҳ таолога дуо қилинглар”, дейишидан ваҳимасига ваҳима қўшилди.

Эр ҳар доимгидек хотиржам эди. Бундан хотиннинг жаҳли чиқиб, эрини совуққон ва бепарволикда айблади.

Шу пайт эр ёнидаги ханжарни олдида хотинининг кўксига тираб, жиддий ва кескин оҳангда деди: “Ҳанжарни суқиб олишимдан қўрқмайсанми?”.
Хотин эрининг кўзига тик қаради: “Қўрқмайман!”.
Эр: “ қўрқмайсан?”.
Хотин: “Нега қўрқай? Ахир ханжар мени яхши кўрадиган кишининг қўлида турибди-ку?!”.

Эр табассум қилди: “Балли! Мен ҳам бу даҳшатли тўфондан нима учун қўрқай?! Ахир мени яхши кўрадиган Зотнинг қўлида-ку. Нима қилса ҳам У зотнинг тақдир қилганидан бошқаси бўлмайди”, деди.
Имом Молик роҳимаҳуллоҳ Масжиди Набавийда илм ҳалқасида ўтирар эканлар, бир киши фатво сўраб у зотнинг олдиларига келиб: “Эй имом! Мен хотинимга “агар ойдан чиройли бўлмасанг талоқсан”, дедим. Энди нима бўлади?”-деди. Имом Молик бироз ўйга толиб, сўнг шундай деди: “Ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди. Қайтиб бундай гапни гапирма”.

Бу орада имомнинг шогирди бўлмиш имом Шофеий роҳимаҳуллоҳ масжиддаги устунлардан бирига суяниб ўтирар эди. У имом Молик билан мазкур киши ўртасида бўлиб ўтган суҳбатдан бехабар эди. Илм ўрганишга бениҳоят интилувчан Имом Шофеий ҳалиги аъробийнинг олдига бориб имом Молик билан ўрталарида бўлиб ўтган суҳбат мазмуни ҳақида сўради. Мақсади илм ўрганиш эди. Аъробий Шофеийга имомдан сўраган саволи ва унинг “ҳа, ойдан чиройлироқ нарса йўқ. Бу гапинг билан хотинингга бир талоқ тушибди”, деган гапини айтиб берди.

Бу гапни эшитган Шофеий аъробийга шундай деди: “Аксинча, хотининг ойдан чиройлидир”. “Нима, сен уни кўрганмисан!?”-деди аччиқ аралаш ажабланган аъробий. “Йўқ, ахир сен Аллоҳ таолонинг қуйидаги сўзларини эшитмаганмисан: “Дарҳақиқат Биз инсонни энг гўзал шаклу шамойилда яратдик.” [Тийн: 4] Инсон хилқати энг чиройли, энг тўғри ва энг мўътадил хилқатдир”, - деди Шофеий.

“Ундай бўлса буни имом Моликка айтайлик!” - деди аъробий. “Айтамиз”, -деди Шофеий. Улар имом Моликнинг олдиларига бориб, Шофеийнинг фикрини унга билдирдилар. “Ҳақ эргашмоқликка ҳақлироқдир. Молик хато қилди, Шофеий тўғри топди”, -деди имом Молик.
ТЎЙИБ УХЛАШ СИРЛАРИ

Умримизнинг учдан бир қисми ухлаш билан ўтади. Уйқу инсонга бир тарафдан яхши дам олиб, навбатдаги кун фаол ишлашига ёрдам берса, иккинчи томондан у вақтнинг кушандаси ҳамдир. Кўпчилик уйқуга тўйиш учун кўп ухлаш керак, деб ўйлайди. Аслида уйқуга тўйиш учун меъёрида ва асосийси, тўғри ухлашнинг ўзи кифоя. Аксинча, кўп ухлаш кейинчалик юрак хасталигининг сабабчиси бўлиши мумкин. Чунки инсон ухлаганида маълум вақт ўтгандан сўнг юракни уриши бир неча мартага қисқариши аниқланган. Менинг тажрибаларим давомида 3 соатда уйқуга тўйиш ҳолатлари кузатилган. Агар ўн йил давомида ҳар куни 2 соатдан уйқудан тежаб бошқа бир фойдали ишни қилсангиз, ҳаётингизни анча яхши тарафга ўзгартира олган бўласиз.

👇Қуйида эътиборингизга уйқуни тежаш ва тўйиб ухлашнинг асосий сирларини келтириб ўтаман:

❇️ Тўғри овқатланиш

Инсон овқатланишдан куч олсада, ўша кучнинг тахминан учдан бир қисмини уларни ҳазм қилишга сарфлайди. Уйқу пайтида ошқозон ва ичакларнинг овқатни ҳазм қилиш билан банд бўлиши, ҳудди жанг вақтида қўмондонинг ухлаб ётганидек гап. Бу жараёнда на овқат тўғри ҳазм бўлади, на инсон танаси яхши дам олади. Шу сабаб уйқуга кетишдан олдин ошқозон қанча бўш бўлса, унга енгил таомлар кирса, инсон танаси уйқудан тез тўяди. Ётишдан аввал очликни ҳис қилсангиз, кефир, шарбат, творог, сметана ва бошқа енгил ҳазм бўладиган мева-сабзавотлардан истеъмол қилиб, сўнгра камида 40 дақиқадан кейин уйқуга кетиш тавсия қилинади. Ичакларнинг тоза ҳолатда бўлиши ҳам соғлом уйқуни таъминлайди. Шундай ухлаш керакки, танангиздаги ҳар бир аъзо, сиз билан баравар ухлаб, дам олиб уйғонсин.

❇️Тўғри ҳолатда ётиш

Уйқу ўрнининг юмшоқлиги бир қават кўрпача даражасида бўлиши керак. Ёстиқ эса кўп ҳам баланд ва юмшоқ бўлмаслиги лозим. Шундай ётиш керакки, инсоннинг умуртқа поғонаси бирор тарафга эгилмасин, тўғри турсин. Чунки умуртқанинг бўйин қисмидан бош мия, кўкрак қисмидан юрак ва ўпка ҳамда бел қисмидан эса буйрак ва жигарнинг фаолиятини таъминлайдиган асаб толалари ўтган. Асаб толалари қисилса, организмдаги аъзолар дам олмайди.

❇️Вақтида ухлаш

Уйқу келганда ухламасдан бошқа ишлар билан чалғиш кундалик тартибнинг бузилишига олиб келади. Ёки уйқу келмасдан ухлашга ҳаракат қилиш ҳам уйқусизликнинг сабабларидан. Шу сабаб уйқу келмаганда бирор иш билан чалғиб, токи уйқу босиб келмаса, ётмаслик тавсия қилинади. Бу ҳолат ҳар кимда ҳар хил кузатилиши мумкин. Буни тушуниб туриб ҳаракат қилиш керак. Шу билан бирга, уйғонган пайда, гарчи энг ширин вақт бўлса-да, шу заҳотиёқ ўриндан туриш учун одам ўзида куч топа олиши ҳар томонлама фойда келтиради. Уйқунинг ортиқчаси ҳам, етишмаслиги ҳам инсонни ҳолсизлантиради.

❇️Кислородга тўйиш

Тоза ҳавода ёки ташқарида ухласангиз уйқуга тўйиб уйғонасиз. Шу сабаб, уйқуга тўйишнинг асосий омилларидан, бу — тоза ҳаводан нафас олиш ҳисобланади. Уйда эса хона ҳарорати ва ҳаво намлигини меъёрида ушлаб туриш зарур.

❇️Бадантарбия

Ётишдан олдин ва уйғонганда енгил, секинлик билан, фақат 15 дақиқадан кам бўлмаган вақт мобайнида бадантарбия қилиш лозим. Ёки тоза ҳавода сайр қилиш, эрталаб туриб югуриш ҳам кони фойда. Бош миянинг яхши дам олиши учун кўз ва қулоқ атрофини уқалаб туриш яхши ухлаб, дам олишни таъминлайди.

❗️Умр ҳаммага бир марта берилади, бу қимматли умримизни беҳуда ухлаш учун сарфламасдан, унинг баракали бўлишини таъминлайлик. Бу қоидаларга амал қилиш, ўз вақтида ётиб-туриш, нафақат уйқуга, балки соғлигингизни асрашга ҳам катта ёрдам беради.

Рашид Усмонов
Европадаги ислом марказларидан бирига ўз боласини исломга кириши учун олиб келган ғайридин она ёдимга тушди. Бола имомнинг ҳузурига кирганида имом сўради:

- Ким билан келдинг?
- Онам билан. У киши ташқарида турибдилар.
- Нега сен билан кирмадилар?
- У киши мусулмон эмаслар.
Имом ажабланиб боладан онасини олиб киришини сўрайди. Аёл кирганида имом сўрайди:
- Ўғлингизнинг айтишича, сиз мусулмон эмас экансиз. Унда нега ўғлингизни мусулмон бўлишини истаяпсиз?
Аёлнинг кўзлари ёшга тўлиб деди:
- Бизнинг бир мусулмон қўшнимиз бор. Уни фарзандим тенги фарзанди бор. У чиқса ҳам, кирса ҳам онасининг қўлини ўпади, салом беради. Ўғлимни ўшанга ўхшашини истайман".

⚫️ Азизлар!
Фарзандларимизга диннинг асосий қисми бўлмиш руҳиятни, муҳаббатни, бағрикенгликни, юмшоқликни, кечиримли бўлишни ўргатайлик.


Абдулкарим Муҳаммадий.

"Турма нозирининг Болқон ерларига қувилиши" китобидан.