Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Раддия #Видео #Маъруза

НАМОЗНИ ЖАМЛАБ ЎҚИШ...

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

«Дин ишлари бўйича қўмитанинг 09.12.2025 санадаги 03-07/7896-сонли хулосаси асосида тайёрланди»

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤3
#Ҳадис

Ҳазрат Али розияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни: “Қайсики мусулмон бошқа бир мусулмонни эрталаб зиёрат қилса, то кеч киргунича унга етмиш минг фаришта салавот айтади. Агар кеч кирганида зиёрат қилса, то тонг отгунича етмиш минг фаришта унга салавот айтади. Унга жаннатда бир боғ бўлади”, деб айтганларини эшитдим.

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣YANGI NARSA HAR DOIM HAM BID'ATMI❓

🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2❤‍🔥1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 12-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 21-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:14
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:38
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤6❤‍🔥2👍2🕊1🐳1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
✈️Сохта туристик фирмаларга алданиб қолманг!

Сўнгги вақтларда, 🕋Ҳаж ва Умра сафарларини ташкиллаштириб бериш ниятида юртдошларимизни алдаб уларнинг пулларини ўзлаштириб келаётган сохта туристик фирмалар билан боғлиқ мурожаатлар кўпаймоқда. Ижтимоий тармоқларда ҳам Хаж ва Умра зиёратини амалга ошириш мақсадида сохта турфирмаларга алданиб қолган ҳамюртларимиз, Саудия Арабистонида ночор аҳволда қолиб кетишмоқда. Мамлакатимиз томонидан Саудия Арабистонида муҳтож аҳволда қолиб кетган юртдошларимиз Ўзбекистонга олиб келиниб, уларга ҳуқуқий ёрдам кўрсатилмоқда.


Ҳурматли ватандошлар турли ёлғонларга ишониб сохта турфирмалар тўрига илиниб қолманг! Ҳаж ва Умра зиёратини ташкил этишни таклиф этаётган ҳар қандай турфирмалардан тегишли тартибдаги лицензияни кўрсатишларини талаб қилинг.

https://t.me/diyonatli
❤1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

НАМОЗ ЎҚУВЧИ ОЛДИДАН ЁШ БОЛАЛАРНИНГ ЎТИШИ

САВОЛ: Шом намозини ўқиётган вақтимда жиянларим ёнимда эди. Намозни бошлаганимдан сўнг олдимдан югуриб ўтиб кетишди. Шунда намозим бузиладими? Улар ҳали 3-4 ёшли болалар.

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Йўқ, бу ҳолатда намоз бузилмайди. Чунки намоздаги одамнинг олдидан бирор кимсанинг ўтиши намозни бузмайди. Лекин намоздаги одам олдида сутра (устун, тўсқич) каби тўсиқ бўлмаса ёки ўтаётган кимса у билан сутра орасидан ўтмоқчи бўлса, у ҳолда тасбеҳ (субҳаналлоҳ) айтиш ёки қўли билан ишора қилиш орқали олдидан ўтаётган кимсани қайтаради. Чунки балоғатга етган, ақли расо одам намоз ўқиётган одамнинг олдидан ҳеч бир тўсиқсиз ўтадиган бўлса, гуноҳкор бўлади. Аммо балоғатга етмаган, саволда сўралгани каби ёш бола бўлса, у ҳолда гуноҳкор бўлмайди. Лекин шундай бўлсада, имкон қадар ёш болаларни ҳам қўли билан ёки тасбеҳ айтиш орқали қайтариши мақсадга мувофиқ бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
#КУН_ОЯТИ

فَأَمَّا الَّذِينَ آمَنُوا وَعَمِلُوا الصَّالِحَاتِ فَهُمْ فِي رَوْضَةٍ يُحْبَرُونَ.

"Бас, иймон келтириб, яхши амалларни қилганлар, улар жаннатда шодланурлар".
(Рум сураси, 15-оят).

Тафсир: Қиёмат кунидаги одамларнинг бўлинган катта гуруҳларининг биринчиси «иймон келтириб яхши амал қилганлар» гуруҳи бўлиб, «улар жаннатда шодланурлар». Ана ўша саодатманд гуруҳдан бўлиш учун фақат иймоннинг ўзи, яъни оғиз билан айтилган қуруқ гап кифоя қилмаслиги, албатта яхши амаллар ҳам бўлиши зарурлигига эътибор бермоқ керак.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Islom_ilm

📲НОМОФОБИЯ - ЯНГИ РУҲИЙ ҚАРАМЛИК

🎙 Жаҳонгир Ниғматов
Тошкент ислом институти талабаси

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#ҲИКМАТ

Одам олим бўлиб туғилмайди. Илм таълим олиш билан бўлади.


Абдуллоҳ ибн Масъуд

https://t.me/diyonatli
❤1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни ризқи кенг, умри узоқ бўлиш хурсанд этса, силаи раҳм қилсин (қариндошлик ришталарини мустаҳкамласин)” .

Имом Бухорий, имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЛАВҲУЛ МАҲФУЗ ВА ҚАЛАМ ҲАҚИДА

САВОЛ: Лавҳул маҳфуз ва қалам нима? Улар ҳақида тушунча берсангиз?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. “Лавҳ” - Аллоҳ халойиқнинг тақдирларини ёздирган нарсадир. “Маҳфуз” сақланган маъносида бўлиб, у бошқаларнинг назари тушиши ва ўзгариш ёки бузилишлардан муҳофаза қилинган деганидир. “Қалам” мазкур лавҳга Аллоҳ таолонинг амри билан бандаларнинг қадарларини ёзган воситадир.

Мўмин-мусулмон одам лавҳ ва қаламга иймон келтирмоғи вожиб. Бу икки нарса ҳам ғайбиёт туркумига киради. Бу ҳақда Садриддин Ҳанафий роҳимаҳуллоҳ шундай зикр қилганлар:

"Лавҳ, қалам ва у билан лавҳга ёзилган нарсаларга иймон келтириш вожибдир.

Аллоҳ таоло шундай хитоб қилган:

“Балки У Қуръони Мажиддир. Лавҳул Маҳфуздадир” (Буруж сураси, 21–22-оятлар). Бошқа бир оятда шундай хитоб қилади:

“Нуун. Қалам билан ва сатрларга ёзадиган нарсалар билан қасам” (Қалам сураси, 1-оят).

Шунингдек, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ лавҳул маҳфузни оқ дурдан яратгандир. Унинг саҳифалари қизил ёқутдандир. Унинг Қалами нурдир. Китоби нурдир. Унда ҳар куни Аллоҳ учун уч юз олтмиш лаҳза бор. Унинг кенглиги осмон билан ернинг орасича. Ҳар куни унга уч юз олтмиш марта назар солади. Халқ қилади (яратади), ризқ беради, ўлдиради, тирилтиради, азиз қилади, хор қилади. Хоҳлаган нарсасини қилади” (Имом Табароний “Мўъжамул кабир”да ривоят қилган).

Қалам ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Албатта, Аллоҳ биринчи халқ қилган нарса қаламдир. Бас, унга: “Ёз!” деди. У: “Эй Роббим, нимани ёзай?” деди. У Зот таборака ва таоло: “Қиёматгача бўладиган ҳар бир нарсанинг тақдирини ёз”, деди.

(Имом Абу Довуд Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳудан ривоят қилган. "Шарҳи ақийдатут-таҳовийя" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Muslim_podcast 

📱🗣ULAMOLAR BID’ATARNI NECHA TURGA BO'LISHGAN❓

🎙 Ekspert: Yorqinjon domla Jumaboev – Oʼzbekiston musulmonlari idorasi Fatvo markazi ilmiy xodimi

🎞 Toʼliq👉FULL HD: @muslim_podcast_uz

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бир мўминнинг битта дунёвий ташвишини аритса, Аллоҳ таоло унинг Қиёмат кунидаги ташвишларидан бирини аритади. Ким қийналган кишига енгиллик келтирса, Аллоҳ таоло унга дунёю Охиратда енгиллик беради”.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
👍4💯1
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг энг афзал ибодати Қуръонга қараб тиловат қилишдир”, деганлар.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2025 - ЙИЛ 14-ДЕКАБР 1447 - ҲИЖРИЙ 23-ЖУМАДУС СОНИ ОЙИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ


⏱️ТОНГ - 06:14
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:39
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:30
⏱️ШОМ - 17:00
⏱️ХУФТОН - 18:40

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍5❤‍🔥1❤1🕊1
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ТУРЛИ ҲАШАРОТЛАР ВА ДЕНГИЗ ЖОНИВОРЛАРИДАН ТАРКИБ ТОПГАН КРЕМЛАРНИНГ ҲУКМИ

САВОЛ: Турли хил ҳалол бўлмаган денгиз жониворлари, ҳашаротлардан таркиб топган кремлардан фойдаланиш жоизми?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, жоиз. Чунки балиқлардан ташқари барча денгиз жониворлари ва баданида оқувчи қони бўлмаган ҳашаротларни истеъмол қилиш гарчи ножоиз бўлса-да, улар тоза ва пок ҳисобланади. Шунинг учун улардан тайёрланган кремлар бадан ва кийимларни нопок қилмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.


Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
#КУН_ОЯТИ

"Роҳман Ўз бандаларига ғайбдан ваъда қилган адн жаннатларидир. Албатта, Унинг ваъдаси келгусидир".
(Марям сураси, 61-оят).

Тафсир: Улар «адн жаннатлар»га дохил бўладилар. Бу жаннатларни Аллоҳ солиҳ бандаларига ваъда қилгандир. Аллоҳнинг ваъдаси муқаррар келгусидир. Келмасдан қолмас. Улар дохил бўладиган адн – иқомат жаннатлари шундай жаннатларки: Улар унда беҳуда сўз эшитмаслар, илло, салом эшитурлар. Уларга у ерда эртаю кеч ризқлари келиб турур. Ушбу жаннатлар шу қадар ажойиб ва шу қадар роҳат-фароғат диёрики, у ерда қулоқларга бирор оғиз беҳуда сўз эшитилмайди. Эшитиладиган садо фақат «салом» — табрик, тинчлик, омонлик, хурсандлик сўзларидан иборатдир. Адн жаннатларида мангу қолувчилар учун фақат маънавий эмас, балки моддий неъматлар ҳам керагича.

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
🥰2