Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.58K photos
4.43K videos
29 files
7.23K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🗣 ЖУМА АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК БЎЛСИН!

🌙 Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Аллоҳ таоло жума кунида ҳеч бир мусулмоннинг гуноҳини кечирмай қўймайди».
(Табароний ривоят қилган)

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

☝️ Салавот айтиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоатларига ноил этади.

🕌 Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар. (Имом Байҳақий ривояти)

#ЖУМА #tabrik

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤4
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

Дўстларингизга ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
ЭҲСОННИНГ МУКОФОТИ - ФАҚАТ ЭҲСОНДИР

Аллоҳ таоло Қуръони Каримда шундай марҳамат қилади: “Эркакми, аёлми-ким мўмин бўлган ҳолида яхшиликлар қилса, ана ўшалар жаннатга кирурлар ва уларга қилча ҳам зулм қилинмас” (Нисо сураси 124-оят).

Эй инсон! Умр жуда қисқа, вақт ҳеч қачон ортга қайтмайди. Жон вужудни тарк этмасдан олдин ҳаракат қилиб қол! Охиратда мукофот ёки жазо олишингга қилган амалларинг сабаб бўлади. Бу дунё – бир имтиҳон, синов майдонидир.
Беш кунлик дунё дейдилар!

Аллоҳ таоло барчамизни яхшилик қилувчи бандаларидан қилсин, кўзлаган яхши ниятларимизни амалга оширишга муваффақ айласин!

https://t.me/diyonatli
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
❤1
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 24-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
5-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:22
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:42
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 15:55
⏱️ШОМ - 17:35
⏱️ХУФТОН - 19:05

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4❤3🕊2
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бомдодни жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунича Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажри тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ берилади”, дедилар.

Имом Термизий ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
🎉2❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

ULAMOLAR BISOTIDAN

Dunyodagi eng go‘zal narsa

📖 Saodatga yetaklovchi hikmatlar
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Шаъбон Қуръон тиловати ва закот ойидир

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.

Ибн Ражаб Ҳанбалий раҳимаҳуллоҳ:
«Анас айтади: мусулмонлар Шаъбон ойи кирса, мусҳафлари устига мук тушганча қироатга тушиб кетардилар ва Рамазон рўзаси вақтида заиф ва мискинларга қўллаб-қувватлов бўлиши учун молларидан закотларини чиқарар эдилар»,

дедилар («Латоифул маъориф» асаридан.

Изоҳ: Ҳубайб ибн Собит шаъбон ойи кирса: «Бу ой қорилар ойидир», дер эди.

Ҳасан ибн Саҳл: «Шаъбон айтаркан: «Ё Роббим, мени икки улуғ ойнинг ўртасида қилдинг, менга нима (улуш) бор?», Аллоҳ унга: «Сенда Қуръон қироатини (кўп ўқилишини жорий) қилдим», дер экан», дедилар.

Мисрлик олим, Ислом ишлари олий ҳайъати аъзоси шайх Холид Жундий DMC фазовий йўлдош телеканалида эфирга узатиладиган «Лаъаллаҳум яфқоҳуун»номли кўрсатувда жумладан:
«Закот чиқаришнинг энг афзал вақти шаъбон ойидир. Бу ҳолат саҳобаларнинг ҳаётларида очиқ-ойдин зоҳир бўлган. Шунинг учун ҳам закот чиқаришда улкан ажр-савоблар бор бўлиб, уни комил бажаришда савоблари бир неча баробар зиёда бўлади», деди, ҳамда «...закот фарз ибодат бўлиб, Ислом арконларининг учинчи рукнидир», дея қўшимча қилди.



Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️
https://t.me/diyonatli
❤3
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ!!!

Ҳар бир янги кун янгиланган умидларнинг, кўпайган имкониятларнинг хабарчисидир...

Кунингиз файзу баракотли,  хайр манфаатли ўтсин!!!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 25-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
6-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:17
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:39
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:36
⏱️ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤3👍3🕊3
#Ҳадис

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бирингиз бўғин ва суяклар устида тонг оттирганингиз учун бир садақа бор. Ҳар бир тасбеҳингиз – садақа. Ҳар бир таҳмид (Алҳамдулиллаҳ) – садақа, ҳар бир таҳлил (Лаа илаҳа иллаллоҳ) – садақа, ҳар бир такбир – садақа, яхшиликка буюришингиз ҳам, ёмонликдан қайтаришингиз ҳам садақадир. Энди буларнинг ҳаммаси учун икки ракат зуҳо намоз ўқишингиз кифоя қилади”, деганлар.

Имом Муслим ривояти.


Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
❤3
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Ibratli_rivoyatlar

MANGU SULTONLIK

📖 Ruhul-bayon tafsiridagi ibratli rivoyatlar

📝 Tarjimon: Jaloliddin Nuriddinov
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤2
АССАЛОМУ АЛАЙКУМ

Ҳаёт синовларингиз фақат муваффақиятли ўтсин, натижалар номаи амалингизга хайрла, ажру савобла битилишини Аллоҳ таоло муяссар айласин!

https://t.me/diyonatli
«Намозни тўкис адо этинглар. Албатта, намоз мўминларга вақти тайин фарз бўлгандир» (Нисо:103)

2026 - ЙИЛ 26-ЯНВАР 1447 - ҲИЖРИЙ ШАЪБОН ОЙИНИНГ
7-КУНИ УЧУН НАМОЗ ВАҚТЛАРИ ТАҚВИМИ



⏱️ТОНГ - 06:17
⏱️БОМДОД - 06:50 (ўқилиш вақти)
⏱️ҚУЁШ - 07:39
⏱️ПЕШИН - 13:00
⏱️АСР - 16:00
⏱️ШОМ - 17:37
⏱️ХУФТОН - 19:10

🔗 Улашинг: https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍4🕊3❤1🐳1
#Ҳадис

Оталик меҳрининг энг гўзал ифодаси

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: "Фотима менинг бир бўлагимдир. Уни ранжитадиган нарса мени ҳам ранжитади, уни хурсанд қиладиган нарса мени ҳам хурсанд қилади...".


Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
❤1
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Kun_hikmati

ULAMOLAR BISOTIDAN

Gohida kishi toati sababli g‘urur, minnat va kibrga ketadi. Gohida kishi gunoh-maʼsiyat sababli siniqlik, tavba va pushaymonlikka tushadi.

📖 Saodatga yetaklovchi hikmatlar
🎙 Suhandon: Muhammad Nur

Дўстларингизга ҳам улашинг ⤵️

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
❤1👏1
#Раддия #Мақола

ИСЛОМДА ХИЖРАТ МАСАЛАСИ

Бугунги кунда террорчилик ташкилотларининг даъватчилари тинч давлатда яшаб келаётган ёшларни хориждаги жангарилар тайёрлови марказларга жўнатиш мақсадида дунёвий давлат ва жамиятни динсизликда айблаб, гўёки хижратга чиқиш фарз амал экани, “бунинг учун хеч кимнинг, хатто, ота-онанинг рухсатини олиш керак эмас” ёки “ота-онамиз бизни дунёга келишимизга сабабчи бўлган холос, хамма ишни хам уларни маслахатлари билан қилмаймиз” деган сохта тушунчаларни ёшлар онгига сингдиришга харакат қилмоқдалар

Абдуллоҳ ибн Умардан ривоят қилинади: Расулуллоҳнинг ҳузурларига бир киши келиб: “Ё Расулуллоҳ, мен ота-онамни йиғлаган ҳолида ташлаб, ҳижрат қилиш учун сизнинг ҳузурингизга келдим”, дейди. У зот эса: “Ота-онангнинг олдига қайтиб, уларни қандай йиғлатган бўлсанг, шундай кулдиргин”, деб жавоб берадилар (Абу Довуд ривояти).

Ватанни сотиш, ўз юрти ва ватандошларига зарар етказиш, ота-онани норози қилиб “оқ бўлиш” эса ислом таьлимотида оғир гунох хисобланади.

Масаланинг мухим жихатларидан бири шуки, гўёки “хижрат” учун Сурия каби мамлакатларга бораётганлар яхшилик билан шуғуланаётгани йўқ. Аксинча, ўша ерда уларга қўшилмаганларни “кофир” деб эълон қилиб, уйларини тортиб олиб, ўзларини ўлдириб юбормоқдалар, аёллар ва болаларга зулм қилмоқдалар. Бундай фитналар, гунохи кабира ишларга қўл ургандан кўра, ўз юртида тинчликда, эмин-эркинликда фарз аммалларни, ибодатларни бажариб, халол мехнат билан оиласини боқиб юрганлари афзал эмасми? Шу сабабли, исломда, фитна даврида унга аралашмай ибодатда бўлганларга катта иньомлар ваьда қилинган.

Ҳижрат икки хил бўлади. Биринчиси: дин ва ҳаёт муҳофазаси йўлида амалга ошириладиган маконий ҳижрат бўлиб, унга тааллуқли бир қатор оят ва ҳадислар ворид бўлган. Аллоҳ таоло бундай дейди:

“Зулму қийноқларга дучор бўлганларидан сўнг Аллоҳ йўлида ҳижрат қилган зотларни, албатта, бу дунёда ҳам гўзал (гўшаларга) жойлаштирурмиз. Энди охират ажри мукофоти янада каттароқ эканини (одамлар) билсалар эди!” (Наҳл, 41).

Иккинчиси: гуноҳ-маъсиятларни тарк этиш. Шу маънодаги ҳижрат тўғрисида Пайғамбаримиз Муҳаммад бир қатор кўрсатмаларни баён қилганлар. Жумладан, Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда У зот: “Тили ва қўлидан мусулмонлар саломат бўлган инсон ҳақиқий мусулмондир. Аллоҳ таоло қайтарган нарсаларни тарк қилган инсон ҳақиқий муҳожирдир”, дейдилар. Имом Байҳақий Ибн Умардан ривоят қилган ҳадисда: “Ҳижратнинг энг афзали – Раббинг ёмон кўрган нарсани тарк этмоғингдир”, дейилади.

Бузғунчи кучлар таассубга берилган шахсларни дунёнинг нотинчлик ҳукм сурган ва ўзлари қўним топган минтақаларига жамлаш ва шу орқали режалаштирилган геосиёсий мақсадларни амалга оширишга интилмоқда. Хусусан, улар илм ва маърифатдан йироқ, жоҳил кимсаларни Ислом диёри бўлган, азон айтиладиган, жума ва ҳайит намозлари ўқиладиган, хуллас, Исломнинг беш аркони эмин-эркин адо этиладиган, мусулмонлар тинчлик-хотиржамликда ҳаёт кечираётган Ватанни тарк этишга тарғиб қилмоқдалар. Ваҳоланки, она юртини ташлаб, ўзга юртларда сарсон-саргардон юриш, ўзи каби манқурт шахслар билан бирлашиб, киндик қони тўкилган юртига қарши қурол кўтариш Ислом таълимотига зид экани барчага маълум.

Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

لَا هِجْرَةَ بَعْدَ الْفَتْحِ،

Макка фатҳидан кейин ҳижрат йўқ


Бугунги кунда ҳижрат ҳар бир мусулмон учун, аввало, маънавий мазмунда намоён бўлиб, гуноҳ ва ҳаром ишлардан узоқлашиш, солиҳ амалларга юз тутиш орқали ҳаётга татбиқ этилади. Демак, ҳижрат тушунчасини тўғри англаш ва унга амал қилиш инсонни комилликка, жамиятни эса маънавий юксалишга олиб боради.

Абдул Хамид домла Маликов
,
Тошкент вилояти Пискент тумани "Пискент" жоме масжид имом-хатиби

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:
Facebook | Youtube | Telegram | Instagram

Дўстларингизга
ҳам улашинг:
https://t.me/diyonatli
❤3👍1
#КУН_ОЯТИ

Сизларга нима берилган бўлса фақат дунё ҳаётининг мато ва зийнатларидир. Аллоҳ ҳузуридаги (мукофот) эса яхшироқ ва боқийроқдир. Ахир, ақл юргизмайсизми?!

Қасас сураси 60-оят

Ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларимиз:

https://t.me/diyonatli
❤1