Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.69K subscribers
8.53K photos
4.42K videos
29 files
7.19K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
ЖУМАНИНГ СУННАТЛАРИ:

1. Жума учун ғусл қилиш.
2. Хушбўй нарсалар суртиш.
3. Чиройли кийимлар кийиш.
4. Жумага виқор ва сакина билан эрта бориш.
5. Жума куни баданни тозалаб, ҳайъатни гўзал қилиш.
6. Жума куни Каҳф сурасини қироат қилиш.
7. Жума куни ва кечаси дуони кўп қилиш.
8. Жума куни ва кечаси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга кўп салавот айтиш.
9. Имом биринчи ракъатда Фотиҳадан кейин Жумуъа сурасини ва иккинчи ракъатда Мунофиқун сурасини қироат қилиш.
10. Жума куни бомдод намозида "Ҳаа мийм сажда" ва "Ҳал атаа алалинсани" сураларини қироат қилиш суннатдир.
11. Жума намозининг фарзидан аввал ва кейин тўрт ракъатдан суннат намози ўқиш.
12. Жумада мудраган одам бошқа ерга ўтиб олиши.

"Кифоя" китобидан.

https://t.me/diyonatli
Муборак кун

Сабр қилинг, сизга етса офат,
Кутинг, ортидан
 тезда келар бахт.
 
Бир тажриба қилиб кўринг: Бомдод намозини ўқиганингиздан сўнг ўн-ўн беш дақиқа қиблага қараб тавозеъ билан ўтиринг, зикр ва дуони кўпайтиринг. Аллоҳдан гўзал, муборак, бахтиёр кун сўранг. Ундан бугунги кунингизга муваффақият, ёмонлик ва мушкул ишлардан паноҳ сўранг. Бу кунингизга кенг ризқ ва унинг яхшилигини тиланг. Чунки ризқ, шодлик ва яхшилик Аллоҳдангина сўралади. Аллоҳ насиб қилса мана шу кун сиз учун бугунги манфаатли, муборак ва гўзал кунингиз учун кафил бўлади.

Агар сиз бирор амални бажарсангиз, тавозеъ билан ўтириб хушовоз ва таъсирли қорининг қироатини тингласангиз қалбингиздаги хиралик, шак ва гумонлар ювилиб кетади. Шунда сиз гўзал ва қалбингиз хотиржам бўлганини ҳис қиласиз.

Шуъла: Қила олмайдиган ишларингиз туфайли ғам еманг. Бунинг ўрнига қила оладиган ишларингизни янада гўзал бажаришга ҳаракат қилинг.

Доктор Оиз ал-Қарнийнинг
"Дунёдаги энг бахтли аёл" китобидан

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Расулуллоҳ ﷺ ёш болаларга қандай муносабатда бўлганлар?

Умму Холид ёшлигида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига боргани ҳақида сўзлаб беради. У Ҳабашистондан отаси билан бирга келган ва эгнига сариқ рангли кўйлак кийганди.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кўриб: “Сана, сана (Ҳабашистон лаҳжасида “яхши” деган маънони англатади)” дедилар сўнгра қизалоқ билан кулишиб, ҳабаш лаҳжасида гаплашдилар. Чунки қизалоқ Ҳабашистонда туғилгани учун фақат шу лаҳжада гаплаша оларди.

Қизалоқ жажжи қўлларини Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак кўйлакларининг орқасига киритиб, чап куракларининг устки қисмидаги кабутар тухумидек келадиган пайғамбарлик муҳрини ўйнай бошлади.

Буни кўрган қизалоқнинг отаси қаттиқ танбеҳ берди. Аммо Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уни тинч қўй!” дедилар. Кейин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам икки қўлларини кўтариб унинг ҳаққига: “Кўйлакингни кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин. Кийиб, эскиртиравергин, Аллоҳ ўрнига бераверсин”, деб дуо қилдилар.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг дуолари сабабли ўша қизнинг умри узун бўлди. Эскиргунича чиройли кийимларни киярди, кейин янада чиройлисини сотиб оларди.

Қаранг, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кичик болага қандай муносабатда бўляптилар. Жажжи қизалоққа қанчалик меҳрибонлик кўрсатдилар. Болаларнинг қизиқувчанлиги, ўйинқароқлигини яхши билганлар ва шунга муносиб жавоб қайтарганлар.

Биз ҳам бундан ўзимизга ўрнак олишимиз керак. Зеро, бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг болаларга нисбатан муомаларига оид суннатлари, хулқларидан биридир.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1
Отамдан қолган сабоқлар: Бу ҳам ўтиб кетади

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Бир сафар оиламиз билан бир нечта давлатларга саёҳат қилиш учун йўлга чиқдик. Бир давлат чегарасига етиб борганимизда, у ерда жуда катта тирбандликка дуч келдик.

Кун ботгунича шу ерда қолиб кетдик. Тирбандлик сабаб чегарадан ўта олмадик. Машинадаги ука-сингилларим асабийлашган, кимдир хавотирда, кимдир эса ғазабда эди. Фақат отам хотиржам эди. У сокинлик билан:
— Бу ҳам ўтиб кетади, — деди.
Сўнг қўшиб қўйди:
— Йиллар ўтгач, сизлар бу воқеани эслайсизлар ва унга кулиб қўясизлар.

Дарҳақиқат, ҳозир онам бу воқеани ҳар сафар эслаганда, табассум билан ҳикоя қилади.

Бу ҳаётдаги оддий, аммо муҳим ҳақиқатни кўрсатади: ҳеч бир ҳолат доимий эмас. Инсон қийинчиликка дуч келганда, оғриқ кўпинча ўз ҳақиқий ҳажмидан каттароқ кўринади. Худди шундай, қувончли лаҳзалар ҳам бизга абадийдек туюлиши мумкин.

Отам ҳам ўша куни қийналган эди, аммо хотиржам эди. Чунки у бу қийинчилик ҳам ўтиб кетишини биларди. У бахтли кунларда ҳам хотиржам эди, чунки бахт ҳам абадий эмаслигини англарди.

Баъзилар буни совуққонлик деб аташи мумкин. Мен эса буни қалб хотиржамлиги деб атайман.

Бу шундай хотиржамликки, инсонга яхши кунларда ҳам, қийин кунларда ҳам ўзини барқарор ҳис қилишга ёрдам беради.

Бу тамойил отамнинг сўнгги кунларида ҳам яққол намоён бўлди. У ҳаётининг охирги кунларида ҳам ажойиб хотиржамлик ва ички осойишталик билан яшади.

Ҳатто отам бундай деб айтарди:
— Ҳатто оғриқ ҳам ўтиб кетади. Ўлим ҳам ўтиб кетади.
Унинг сўнгги кунларидаги хотиржамлик ҳолатини ҳали ҳам тўлиқ тушуниб етолмайман.

Бу қоида машҳур ҳикматга ўхшайди:
“Ҳеч нарса абадий эмас”.

Қийинчиликлар ҳам ўтади, қувончлар ҳам ўтади. Шунинг учун инсон ҳар бир ҳолатда мувозанатни сақлашни ўрганиши керак.
 
Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Raddiya

🌙 ИМОМ АЪЗАМ РАҲМАТУЛЛОҲИ АЛАЙҲ – МАЗҲАБИМИЗ АСОСЧИСИ

 
🎙Ҳасанбой домла Кенжаев,
Хоразм вилояти бош имом-хатиби ўринбосари

✅ Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Матбуот хизмати


https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#САВОЛ_ЖАВОБЛАР

ЭРКАКЛАР БИЛАГУЗУК ВА УЗУК ТАҚИШИ

САВОЛ: Титан металидан узук ва браслетларни эркак киши қўлига тақса бўладими?

ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Шариатимизга кўра, эркак кишига кумуш узукдан бошқа ҳар қандай тақинчоқ, жумладан билагузук (браслет) тақиш жоиз эмас. Шу сабабли, титан ёки бошқа металлдан ясалган билагузук тақиш эркаклар учун мумкин эмас. Узукка келадиган бўлсак, эркакларга фақатгина кумуш узук тақишга рухсат этилган. Бошқа барча металлардан, шу жумладан титандан ясалган узукларни тақиш макруҳ ҳисобланади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤3
Oʻzbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyev Oʻmon Sultonligi iqtisodiyot vaziri Xamis bin Sayf al-Jabriy boshchiligidagi delegatsiyani qabul qildi.

https://t.me/diyonatli
Мадинада Умар розияллоҳу анҳу номи битилган қоятош топилди

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм

Мадина минтақасидаги Ал-Маҳд маъмурий туман (муҳофаза)да олиб борилган йирик археологик тадқиқотлар давомида илк Ислом даврига оид, иккинчи халифа Ҳазрати Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу номи битилган қоятош топилди.

Бу ҳақда Саудия Арабистони Маданий мерос комиссияси маълум қилди.

Тошга қуйидаги дуо сўзлари ўйиб ёзилган:
الله ولي عمر بن الخطاب في الدنيا والآخرة لا إله إلا الله

“Аллоҳ Умар ибн ал-Хаттобнинг бу дунё ва охиратдаги дўстидир (ҳимоячиси). Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир”.
Матн қадимий ҳижозий хатида ёзилган.

Олимларнинг таъкидлашича, бу ёзув халифанинг ушбу ҳудудга шахсан ташриф буюрганини англатмайди. Аммо у исломнинг илк ўн йилликларида диний рамзлар ва раҳбарлар номлари савдо ҳамда зиёрат йўллари орқали қанчалик тез тарқалганини исботловчи муҳим далилдир.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤2
Toshkent viloyati Piskent tumani “Piskent” jome masjidida juma namozi oldidan foto lavhalar.

https://t.me/diyonatli
❤6
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#muftiy_minbari

Сабрнинг фазилати


🎙 Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍1
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болаларни алоҳида ҳурмат қилардилар

Жамиятда инсонларнинг аксарияти болаларни четга суришади. Айтайлик, улар бирор нарса сотиб олмоқчи ёки сотмоқчи бўлишса, сотувчи ҳам, сотиб олувчи ҳам уларга эътибор бермайди. Ҳеч ким уларга аҳамият бермайди, гўёки уларнинг қўлидан ҳеч қандай иш келмайди. Бироқ Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир болага алоҳида аҳамият берардилар.

Кунларнинг бирида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга сув келтиришди. У зот алайҳиссалом ундан ичдилар. Набий алайҳиссаломнинг ўнг томонларида 10 ёшли Ибн Аббос, чап томонларида эса Абу Бакр Сиддиқ ва яна бошқа катта саҳобалар розияллоҳу анҳум ўтиришган эди. Аслида ичимлик ичишни ўнг томондан бошлаш суннат саналади.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ибн Аббос розияллоҳу анҳуга қараб: “Буни Абу Бакрга узатишимга изн берасанми?” деб рухсат сўрадилар. 10 яшар Ибн Аббос розияллоҳу анҳу: “Ҳаргиз ундай қила олмайман. Сиздан бўлган насибамни бирор кишига раво кўрмайман. Мен Сиздан кейин ичишни истайман”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам муборак қўлларини болакайнинг қўлига қўйиб, бу нарса унинг ҳаққи эканини билдириб қўйдилар. Яъни болакай ёш бўлишига қарамай ўз навбатида сув ичди.

Даврон НУРМУҲАММАД

Дўстларингизга ҳам улашинг:

https://t.me/diyonatli
❤1