ИСЛОМ ОЛИМЛАРИ
Имом Мухаммад
Ҳанафий мазҳабининг дунёга ёйилишида ўзининг муносиб ҳиссаси билан машҳури жаҳон бўлган имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳнинг насаби: Муҳаммад ибн Ҳасан ибн Фарқад аш-Шайбонийдир. Отаси асли Дамашқлик бўлган. Кейинчалик Ироққа кўчиб ўтган. Имом Муҳаммад Ироқнинг Восит деган қасабасида ҳижратнинг 132 йили дунёга келган.
Отаси у кишини Кўфага олиб боради ва ёшлиги ўша ерда ўтади. Имом Муҳаммаднинг дастлабки устози мазҳабимиз муассиси имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ бўлиб, у кишидан бир муддат таълим олади. Кейин имом Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳга талаба бўлган ва у кишининг қўлида моҳир фақиҳ бўлиб етишади.
Имом Муҳаммад яна Мисъар ибн Кидом, Молик ибн Миғвал, Умар ибн Зарр ал-Ҳамадоний, Суфён Саврий, имом Авзаъий, имом Молик ибн Анас раҳимаҳумуллоҳдан ҳам сабоқ олган. Имом Муҳаммад ўзлари айтган: имом Моликнинг ҳонадонида уч йил турдим. Шу вақт мобайнида ундан етти юздан ортиқ ҳадисни сўзма сўз ўрганиб олдим.
Имом Абу Юсуфдан кейин Ироқда фиқҳий риёсат имом Муҳаммадга юклатилган. Кўплаб шогирдлар тарбиялаган, китоблар ёзган. Халифа Ҳорун ар-Рашид даврида “қозилар қозиси” лавозимида ишлаган.
Имом Шофеъий, Абу Убайд қосим ибн Саллом, Ҳишом ибн Убайдуллоҳ ар-Розий, Али ибн Муслим ат-Тувсий, Амр ибн Абу Амр, Яҳё ибн Маъин, муҳаммад ибн Самоъа, Яҳё ибн Солиҳ Вуҳозий ва бошқалар имом Муҳаммаддан эшитган ривоятларини кейинги умматга етказиб берганлар.
Аҳмад ибн Атийя “Абу Убайднинг Муҳаммад ибн Ҳасандан кўра Қуръонни яхшироқ биладиган одамни танимайман”—деганини эшитганман, деган.
Имом Муҳаммад ниҳоятда фасоҳатли сўзлардилар. Имом Шофеъий укишининг гўзал нотиқлик санъатига қойил қолиб шундай деган: “Қуръон Муҳаммад ибн Ҳасаннинг луғатида нозил бўлган—деб айтсам, унинг фасоҳати туфайли айтган бўлардим…”—деганлар.
Имом Муҳаммад раҳимаҳуллоҳ жисмонан семиз аммо ниҳоятда совуққон ва кришимли инсон бўлганлар. Имом Шофеъий айтар эканлар: “Имом Муҳаммаддан кўра, семиз ва киришимли одамни билмайман. Агар Қуръон ўқиса маҳорат билан ўқирдики, худди Қуръон шу кишининг луғатида нозил бўлгандек тасаввур ҳосил бўларди. Менинг у кишидан олган илмим бир туяга юк бўладиган китоб бўларди. Ҳаётимда ким билан илмий мунозара олиб борган бўлсам, албатта унинг юзи ўзгарар эди. Аммо Имом Муҳаммад улардан ташқари. У доимо хотиржам, асло ғазаби келмасди”.
Имом Шофиъий (раҳматуллоҳи алайҳ): “Ихтилофли масалаларда Муҳаммад ибн Ҳасандан бошқа қониқтириб жавоб берадиганини учратмадим, ҳалол ва ҳаром, носих ва мансух масалаларида ундан билимдонроғини кўрмадим”, деб ёзади.
Муҳаммад ибн Самоъанинг айтишича, имом муҳаммад қуйидаги байтни кўп такрорлаб юрар экан:
محسدون و شر الناس منزلة * من عاش فى الناس يوما غير محسود
Ҳасадга учраганлар… одамларнинг энг ёмони одамлар орасида бирор кун ҳам ҳасад қилинмасдан яшаганларидир.
Сулаймон ибн Шуайб Кайсоний отасидан ривоят қилади, отаси айтган: мен Муҳаммад ибн Ҳасан шайбонийдан эшитганман, у айтарди: бирор масалада ихтилоф бўлиб қолса бир фақиҳ “ҳаром” дейди, яна бири “ҳалол” дейди. Иккови ҳам ижтиҳодга ҳақли. Лекин Аллоҳнинг наздида тўғри ҳукм битта бўлади. Ҳалол ё Ҳаром. Аллоҳнинг наздида битта нарса ҳам ҳалол ҳам ҳаром бўлмайди. “Битта масаланинг ечимида фалончи фақиҳ ҳаром деди, фалончиси ҳалол деди. Иккиси ҳам Аллоҳнинг наздида тўғри”—деб айтиш мумкин эмас. Лекин, Аллоҳнинг наздида тўғри ҳукм битта бўлади. Ҳар бир фақиҳ қўлидан келганча ижтиҳод қилади. Бу имом Абу Ҳанифанинг, имом Абу Юсуфнинг ва бизнинг ҳам фикримиздир!
Имом Муҳаммад талабалик чоғидаги ҳаражатлари ҳақида шундай дейди: Отам 30 000 (ўттиз минг) дирҳам қолдирган эди. 15 000 минггини наҳв ва шеъриятни ўрганишга, 15 000 минггини эса ҳадис ва фиқҳ ўрганишга сарфладим. Маълумот учун: 30 000 минг дирҳам бугунги кунимизда тахминан 2 400 000 000 (икки миллиард тўрт юз миллион) сўм бўлади.
Олимлардан Абу Сулаймон Жузжоний, Абу Ҳафс Бухорий, Мусо ибн Носир Розий, Муҳаммад ибн Симоъ, Муалло ибн Мансур, Иброҳим ибн Рустам, Ҳишом ибн Убайдуллоҳ, Исо ибн Ибон, Муҳаммад ибн Муқотил, Шаддод ибн Ҳукайм ва бошқалар Имом Муҳаммаднинг шогирдларидир

Имом Таҳовийнинг ривоят қилишича имом Муҳаммаднинг ҳар кунлик тиловат вазифаси Қуръонинг учдан бири яъни ўн жуз ўқир эканлар.
Имом Муҳаммад Рай шаҳрида, бир танишининг уйида қазо қилган. Ўлим тўшагида ётганда йиғлаган эканлар. Шунда уй эгаси: “шунча илмингиз билан нега йиғлайсиз?”—дебди. Имом Муҳаммад: Аллоҳ мени тўхтатиб: “сени Рай шаҳрига нима олиб келди? Менинг йўлимда жиҳод қилиб келдингми ё ризолигимни истаб келдингми?”—деб саволга тутса, нима дейман?—деб жавоб берган эканлар. (Имом Заҳабийнинг “Маноқиби Аби Ҳанифа ва соҳибайҳи” асари асосида).
Нодирбек КЕНЖАЕВ
👉@diyonatli

ФАРЗАНДЛАРИМИЗ ВА ТАРИХИМИЗ
(1930 санада нашр қилинган)
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ айтади:
"Уйда ўтирганимда эшик тақиллади. Бориб очдим. Ҳижозлик биродарларимдан бири зиёрат қилгани келибди. Уни кутиб олиб салом бердим. Уёқ-буёқдан гаплашдик. Кейин унга дедим:
- Бир қизчам бор. Уни эшитиб кўрасизми? Ундан Хансо* ҳақида сўрайсиз. У Хансо ҳақида кўп нарса билади. Унга ўхшашни орзу қилади.
Меҳмон:
- Жоним билан, деди.
Мен: "Ҳой фалончи!", деб чақирдим. Қизчам югуриб келди. У билан биргаликда бешинчи синфда ўқийдиган акаси ҳам келди. Ўғлимнинг ҳам келганидан хурсанд бўлдим. Ўзимча: "Қизим саволларга жавоб бера олмаса акаси жавоб беради. Меҳмоннинг олдида юзимиз қизармайди", деб ўйладим.
Меҳмон қизчамни эркалатди. Чўнтагидан қоғозга ўралган конфет чиқарди. Сўнг қизимга қараб деди:
- Мен сенга соволлар бераман. Агар жавоб бера олсанг ушбу конфет сеники!
Қизим сўлаклари оқиб туриб деди:
- Майли сўранг.
Меҳмон савол берди:
- Набий саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг оталарининг исми нима?
Қизим:
- Билмайман, деди.
Меҳмон:
- Абу Бакр ким?- деб сўради.
Қизим:
- Бу бизнинг тарихимизда йўқ. Бунга етиб келмаганмиз. Мендан Хусийлар, Ибронийлар ҳақида сўранг...
Меҳмоннинг ҳуши бошидан учди. Мусулмон бўлган, унинг устига араб бўлган кишининг буни эшитиб бошидан ҳуши учиши тайин. Меҳмон сўнгра менга қараб деди:
- Қизингиз Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг, Абу Бакр розиёллоҳу анҳунинг танишдан олдин Хусийлар ва Ибронийлар тарихини ўқияптими?!
Пешанамдан тер овиб туриб дедим:
- Қизчам ҳали ёш. Ўғлимдан сўранг. У бешинчи синфда ўқийди.
Меҳмон деди:
- Берироқ кел ўғлим. Менга буюк фотиҳ Муҳаммад ибн Қосим Сақафий ҳақида гапириб берчи?
Ўғлим:
- Буни ҳали ўқиганимиз йўқ. Агар хоҳласангиз сизга Наполеоннинг таржимаи ҳолини айтиб бераман. Меҳмон истиржоъ айтиб деди:
- Унда шоирлар дўсти, адиблар ҳомийси Сайфуддавла ҳақида гапириб бер.
Ўғлим:
- Уни ўқимаганмиз. Аммо истасангиз сизга Луис ўн тўртинчи ҳақида гапириб бераман. У шоирларнинг дўсти бўлган, адибларга ҳомийлик қилган. Агар у бўлмаганда Монтескьё, Жан Жак Руссо ва Вольтерлар бўлмас эди.
Меҳмон сўради:
- Ким улар?
Ўғлим:
- Адиблар ва ёзувчилар.
Меҳмон деди:
- Ўйлайманки, уларни таниганинг каби Ғаззолий ва ибн Холдунларни ҳам танийсан.
Ўғлим деди:
- Уларни танимайман.
Меҳмон:
- Абу Ҳанифа ва Шофиъийничи?
Ўғлим:
- Буларни ўргансам имтиҳондан йиқиламанда. Истасангиз сизга Европанинг ўрта асрлардаги тарихини, Наполеон ҳақидаги воқеаларни айтиб беришим мумкин.
Меҳмон сўради:
- Ярмук ва Қодисийя воқеаси ҳақида нима биласан?
Ўғлим:
- Тарихимизда Ярмук, Қодисийя йўқ, деди.
Шунда меҳмон:
- Етарли, етарли..., деди.
У менга шундай қарадики, унинг назари ҳар қанақа ваъздан ортиб тушди. Шарфи билан кўзидаги ёшларни артиб мендан кетишга изн сўради. Уни кузатаётиб "қани энди ер ёрилса-ю мени ер ютса", деб орзу қилдим.
-------------------
*Хансо- жоҳилият давридаги шоиралардан. Кейинроқ мусулмон бўлган.
Абдулқодир САМАРҚАНДИЙ
👉Манба👈

Бир киши: «Солиҳ суҳбатдошларни қаердан топаман?» — деб сўради.
Шайх: «Сен солиҳ бўлгин, солиҳлар ўзи сени топиб келади», деб жавоб берди.
👉@diyonatli
Шайх: «Сен солиҳ бўлгин, солиҳлар ўзи сени топиб келади», деб жавоб берди.
👉@diyonatli
АВРАТНИ БЕРКИТИШ
«Аврат» инсоннинг уят жойи маъносини билдириб, уни тўсиб намоз ўқиш лозим. Бўлмаса намоз бўлмайди.
Аллоҳ таоло:
وَثِيَابَكَ فَطَهِّرْ
«Эй Одам болалари ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг». «Ва кийимингни покла!!!», деган. (Муддассир: 4)
Шарҳ: Бу оятдаги зийнатингизни олинг, деган амр авратингизни тўсинг, маъносидадир. Шунинг учун авратни тўсиш намознинг шартларидан бири бўлиб қолган.
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: قَامَ رَجُلٌ إِلَى النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَسَأَلَهُ عَنِ الصَّلَاةِ فِي الثَّوْبِ الْوَاحِدِ، فَقَالَ: أَوَكُلُّكُمْ يَجِدُ ثَوْبَيْنِ؟. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Бир одам Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб турди-да, битта кийимда намоз ўқиш ҳақида сўради. Бас, у зот:
«Ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дедилар».
Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.
Шарҳ: Бу ривоятдан эркак киши авратини тўсиб турадиган битта кийим билан намоз ўқиса бўлиши келиб чиқади. Агар кўйлак ҳам, иштон ҳам бўлса янада яхши. Аммо битта бўлса ҳам жоиз.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сўровчига,
«ҳаммангиз ҳам икки кийим топа олармидингиз?» дейишларидан ўша пайтда саҳобаи киромларнинг кийимлари етарли бўлмагани кўринади.
وَزَادَ الْبُخَارِيُّ: ثُمَّ سَأَلَ رَجُلٌ عُمَرَ فَقَالَ: إِذَا وَسَّعَ اللهُ فَأَوْسِعُوا، جَمَعَ رَجُلٌ عَلَيْهِ ثِيَابَهُ صَلَّى رَجُلٌ فِي إِزَارٍ وَرِدَاءٍ، فِي إِزَارٍ وَقَمِيصٍ، فِي إِزَارٍ وَقَبَاءٍ، فِي سَرَاوِيلَ وَرِدَاءٍ، فِي سَرَاوِيلَ وَقَمِيصٍ، فِي سَرَاوِيلَ وَقَبَاءٍ، فِي تُبَّانٍ وَقَبَاءٍ، فِي تُبَّانٍ وَقَمِيصٍ، وَأَحْسِبُهُ قَالَ فِي تُبَّانٍ وَرِدَاءٍ
Бухорий зиёда қилади:
«Сўнгра бир одам Умардан сўради. Бас, у:
«Қачон Аллоҳ кенг қилса, сизлар ҳам кенг бўлинглар. Одам кийимларини ўзича жам қилди. Одам лунги ва ридо билан, лунги ва кўйлак билан, лунги ва қабо билан, иштон ва ридо билан, иштон ва кўйлак билан, иштон ва қабо билан, туббон билан, қабо билан, туббон ва кўйлак билан, менимча, яна туббон ва ридо билан намоз ўқийверади», деди».
Шарҳ: Бу савол ҳазрати Умар розияллоҳу анҳунинг халифалик даврларида берилган бўлса керак. У киши розияллоҳу анҳу кийим қанчалик яхши бўлса, намоз учун шунчалик яхшилигини баён қилиб бермоқдалар.
Бу ривоятда ўша пайтда кенг тарқалган кийимларнинг номлари зикр этилмоқда.
«Лунги» эркак киши белидан пастига тутиб оладиган чойшабга ўхшаш нарса, арабчада «изор» дейилади. Бу кийим иссиқ ўлкаларда кенг тарқалган.
«Қабо» олди очиқ яктакка ўхшаш узун кийим.
«Туббон» аврат жойинигина тўсадиган калта иштонга ўхшаш кийим.
Умумий тавсия бўйича намозга пок, авратни тўсадиган кийимлар бўлаверади. Иложи борича, яхши кийимлар бўлса янада яхши.
Юқорида ўтган:
«Эй Одам болалари, ҳар бир масжид ҳузурида зийнатингизни олинг» деган оятни баъзи кишилар энг зийнатли кийимларни кийиш, деб тушунганлар ва намоз учун алоҳида кўркам кийимлар тиктириб қўйишган.
Яна ўша кишидан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Бирортангиз кийимидан елкасига бир озни қилмай туриб намоз ўқимасин», дедилар».

Шарҳ: Бу ривоятдан кийимнинг бир қисми елкада туриши тушунилади. Албатта, ўша вақтдаги кийимлар ҳақида сўз бораётгани аниқ. У вақтда кийими озлигидан қийналишган. Демак, ҳозирда иложи борича яхши кийим ила намоз ўқишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
عَنْ جَابِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: رَأَيْتُ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي فِي ثَوْبٍ وَاحِدٍ مُتَوَشِّحًا بِهِ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ
Жобир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни бир кийимга ўраниб, икки тарафини елкаларига ташлаб олиб намоз ўқиётганларини кўрдик».
Икки Шайх ривоят қилишган.
Шарҳ: Демак, ана шундоқ қилиб ҳам намоз ўқиш жоиз.

عَنْ عُقْبَةَ بْنِ عَامِرٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ قَالَ: أُهْدِيَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَرُّوجُ حَرِيرٍ فَلَبِسَهُ فَصَلَّى فِيهِ، ثُمَّ انْصَرَفَ فَنَزَعَهُ نَزْعًا شَدِيدًا كَالْكَارِهِ لَهُ وَقَالَ: لَا يَنْبَغِي هَذَا لِلْمُتَّقِينَ. رَوَاهُ الشَّيْخَانِ وَالنَّسَائِيُّ
Уқба ибн Омир розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ипак фарруж ҳадя қилинди. Бас уни кийиб намоз ўқидилар. Сўнгра бурилиб, худди уни ёмон кўргандек шиддат билан ечдилар ва:
«Бу тақводорларга тўғри келмайди», дедилар».
Икки Шайх ва Насаий ривоят қилишган.
Шарҳ: «Фарруж» – олди очиқ яктакка ўхшаш кийим. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга турли ўлка ва диёрлардан кийимлар ҳадя қилинган. Унча кўп бўлмаса ҳам шунга ўхшаш баъзи ҳадялар бўлган. Миср, Яман ва ҳабашистондан ҳадя қилинган кийимларни кийганлари маълум.
Бу ривоятдаги «фарруж» ҳам ажамларнинг ки-йимларидан. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кийиб намоз ўқиганлар-у, аммо кейин ундаги камчиликларни мулоҳаза қилиб, дарҳол ечганлар ва бундоқ кийимни кийиш тақводорларга тўғри келмаслигини айтганлар.
Ўша «фарруж» ипакдан бўлгани ва унда намоз вақтида эътиборни жалб қиладиган нарсалар борлиги учун дарҳол ечганлар.
Демак, намозда ана шундоқ кийимларни эмас, шариат кўрсатмаларига мос кийимларни кийган маъқул.
عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: الْفَخِذُ عَوْرَةٌ. رَوَاهُ الْبُخَارِيُّ وَأَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сон авратдир», дедилар».
Бухорий, Абу Довуд ва Термизийлар ривоят қилган.
Шарҳ: Эркак кишининг сони аврат саналади, уни тўсиб юриши фарз. Намозда тўсиши, албатта, шарт.
عَنْ عَلِيٍّ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: لَا تَكْشِفْ فَخِذَكَ وَلَا تَنْظُرْ إِلَى فَخِذِ حَيٍّ وَلَا مَيِّتٍ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالْحَاكِمُ وَالْبَزَّارُ
Али розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Сонингни очма, тирикни ҳам, ўликни ҳам сонига қарама», дедилар».
Абу Довуд, ал-Ҳоким ва ал-Баззолар ривоят қилган.
Шарҳ: Бу ҳадисда ҳам соннинг аврат экани таъкидланмоқда. Киши ўз сонини очмаслиги, хоҳ тирик бўлсин, хоҳ ўлик бўлсин сони очиқ одамга қарамаслиги уқдирилмоқда. Шундоқ экан, сонни намозда бекитиш, албатта, зарур бўлади.
عَنْ عَمْرِو بْنِ شُعَيْبٍ، عَنْ أَبِيهِ، عَنْ جَدِّهِ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: إِذَا زَوَّجَ أَحَدُكُمْ خَادِمَهُ عَبْدَهُ أَوْ أَجِيرَهُ فَلَا يَنْظُرْ إِلَى مَا دُونَ السُّرَّةِ وَفَوْقَ الرُّكْبَةِ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالدَّارَقُطْنِيُّ وَالْبَيْهَقِيُّ
Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қачон бирингиз ходимини, қулини ёки мардикорини уйлантирса, унинг киндигидан пастига ва тиззасидан юқорисига назар солмасин», дедилар.
Абу Довуд, Дора Қутний ва Байҳақийлар ривоят қилган.
Шарҳ: Бундан ходим, қул ва мардикорларни паст санаб авратига қараса бўлаверади деган хулосага бориш нотўғри экани тушунилади.
عَنْ مَيْمُونَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا قَالَتْ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي عَلَى الْخُمْرَةِ. رَوَاهُ الْأَرْبَعَةُ
Маймуна розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам хумранинг устида намоз ўқир эдилар».
Тўртовлари ривоят қилган.
Шарҳ: Хумра – хурмонинг баргидан қилинган кичик жойнамоз. Бундан Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг жойнамозлари содда бўлганини билиб оламиз.
عَنْ أَنَسِ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ كَانَ يَزُورُ أُمَّ سُلَيْمٍ فَتُدْرِكُهُ الصَّلَاةُ أَحْيَانًا فَيُصَلِّي عَلَى بِسَاطٍ لَنَا وَهُوَ حَصِيرٌ نَنْضَحُهُ بِالْمَاءِ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ وَاللَّفْظُ لِأَبِي دَاوُدَ. وَفِي رِوَايَةٍ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يُصَلِّي عَلَى الْحَصِيرِ وَالْفَرْوَةِ الْمَدْبُوغَةِ
Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Умму Сулаймни зиёрат қилар, аҳёнда намоз вақти бўлиб қолса бизнинг ерга солиб қўйган нарсамизда намоз ўқир эдилар. У бўйра бўлиб, устидан сув сепиб турар эдик».
Бешовлари ривоят қилган. Лафз Абу Довудники.
Бошқа ривоятда:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бўйра ва ошланган тери устида намоз ўқир эдилар», дейилган.
Шарҳ: Бу ривоятлардан ерга солиб қўйилган нарса, бўйра ва ошланган тери устида намоз ўқиш тўғрилигини билиб оламиз.

САЙЛОВЛАРДА ИШТИРОК ЭТИШ ЖОИЗМИ?
❓803-САВОЛ: Сизлардан битта нарсани сўрамоқчиман. TikTok ижтимоий тармоғида битта видео кўриб қолдим. Унда сайловда қатнашиш овоз беришни куфр амал деган. Шу қанчалик асосли? Шу сайловларда иштирок этишга динимизда қандай қаралади? Жавоб учун олдиндан раҳмат.
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Сайловда иштирок этиш куфр ёки ширк, деган гаплар мутлақо асоссиз. Бундай гап-сўзларни асосан диний илмлардан узоқ, шаръий ҳукмларга бир томонлама қарайдиган кишилар кўтариб юришади. Аслида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам иккинчи Ақаба байъатида етмиш кишидан иборат ансорлар жамоасига ўз ичларидан гуруҳ раиси тайинлашни буюрганлар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам гуруҳ раисларини ўзлари танламай, буни сайловчиларга қолдирганлар. Бу билан одамлар ўзларининг маълум ишларини амалга ошириш, раҳбариятга етказиш учун масъул шахсларни ўзлари танлашлари кераклигини ўргатганлар. У зот алайҳиссалом бу услубни кейинчалик ҳам қўллаганлар. Бу ҳақда имом Бухорий ўз “Саҳиҳ”ларида алоҳида боб очиб, “Одамларга бошлиқ бўлганлар ҳақида” деб номлайдилар ва унда одамлар маълум ишларда юқори раҳбарга кичик бошлиқлар орқали ўз сўзларини етказишлари тавсиясига доир ҳадисни келтирадилар (“Олтин Силсила”, 8-жуз, 7176-ҳадис).
Шунингдек, тарихда “Хулафойи рошидинлар”нинг тўрттаси ҳам ўзига хос услубда сайланган. Абу Бакр разияллоҳу анҳуни бир гуруҳ мусулмонлар сайлаган, сўнг қолганлари унга байъат қилишган. Умар разияллоҳу анҳуни Ҳазрати Абу Бакр мусулмонларнинг розилиги билан тайинлаган бўлсалар, Усмон разиллоҳу анҳуни Умар разияллоҳу анҳу тайин қилган ўнта саҳоба сайлаган, сўнг мусулмонлар у кишига байъат қилишган. Али разияллоҳу анҳу Мадина аҳлининг талабига кўра халифа бўлганлар. У зот қабул қилдилар ва бошқалар эса у кишига байъат қилишган.
Демак, мусулмон инсон жамият манфаати кўзланган, адолат ва яхшилик йўлида бутун инсоният билан ҳамкорлик қилиши мумкин экан. Бу ҳақда Шайх Юсуф Қарзовий ҳафизаҳуллоҳ ўзларининг “Ал-Ислам вад- демоқратийя” номли мақолаларида шундай дейдилар: “Исломда сайловларга гувоҳлик сифатида қаралади. Яъни, раҳбарликка сайланаётган одамнинг салоҳиятига гувоҳлик беришдир. Салоҳияти йўқ одамга салоҳиятли, деб гувоҳлик берилмайди. Агар салоҳиятли кишига ўз ўрнида гувоҳлик берилмаса, бу гувоҳликни яшириш бўлиб қолади”.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
مَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً حَسَنَةً يَكُنْ لَهُ نَصِيبٌ مِنْهَا وَمَنْ يَشْفَعْ شَفَاعَةً سَيِّئَةً يَكُنْ لَهُ كِفْلٌ مِنْهَا وَكَانَ اللَّهُ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ مُقِيتًا
яъни: “Ҳақни ҳимоя қилган ўз насибасини олади. Ноҳақликни ҳимоя қилган ҳам ўз улушини олади. Аллоҳ ҳамма ишга баҳо берувчи зотдир” (Нисо сураси, 85-оят).
Демак, номзодлар ичида энг лойиғига, жамиятда адолатни ўрнатадиган кишига овоз берса, албатта бу яхши ишининг ажрини олади. Аксинча бўлса, маломатга қолади.
Бошқача айтганда, агар мусулмон киши ҳар жиҳатдан лойиқ номзодга овоз берса, элу юртни тараққиётига катта ҳисса қўшган бўлади. Энг асосийси охиратда улкан ажрга эга бўлади. Аксинча, эътиборсизлик, лоқайдлик ёки турли қинғир йўллар билан нолойиқ номзодга овоз берса, охиратда бундан масъул бўлади. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати. @diniysavollar
Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBotTelegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Muslim.uz
🤲 ДУО ҚАБУЛ БЎЛАДИГАН ⏰ ВАҚТ ВА ✅ ҲОЛАТЛАР
✅ 1. Саҳарда дуо қилиш.
Аллоҳ таоло: “Саҳарларда улар (Аллоҳдан) мағфират сўрар эдилар”, деб марҳамат қилган (Зориёт сураси, 18-оят).
Саҳар вақтида қалб соф, ихлосли ва чалғитадиган нарсалардан холи бўлади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Аллоҳ таоло ҳар кеча, кечанинг охирги учдан бири қолганида “Ким менга дуо қилади, Мен унга ижобат қилай, ким Мендан сўрайди, Мен унга (сўраган нарсасини) берай, ким Мендан кечирим сўрайди, Мен уни кечирай”, дейди» (Имом Буҳорий, Имом Муслим ривояти).
✅ 2. Азон ва иқоматдан кейин дуо қилиш. Набий (алайҳиссалом): “Азон ва иқомат орасидаги дуо рад қилинмайди”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Термизий ривояти)
✅ 3. Ифторлик ва саҳарликда дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рўзадорнинг дуоси қайтарилмайди” (Имом Термизий, Имом Ибн Можа ривояти), деганлар.
✅ 4. Қалблар “эриган” вақтда дуо қилиш.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қалблар юмшаган вақтда дуо қилиб қолинглар, чунки у раҳматдир!” дедилар.
✅ 5. Фақат мусибат етганидагина эмас, балки, тинч-осуда вақтда ҳам дуо қилиш.
Агар Банда кенгчилик вақтида Аллоҳни зикр қилса, Аллоҳ уни торчилик вақтида зикр қилади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимни шиддатлар пайтида Аллоҳ уни истижобат қилиши масрур қилса, оройиш пайтида дуони кўпайтирсин”, дедилар.
✅ 6. Саждада дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бундай деганларини ривоят қилади: “Банда Роббисига энг яқин бўладиган ҳолати сажда қилган вақтидир. Бас, шу вақтда дуони кўпайтиринг” (Имом Муслим ривояти).
✅ 7. Ҳар намоздан сўнг дуо қилиш.
Абу Умома розияллоҳу анҳу: “Ё Расулуллоҳ, қайси дуо эшитилувчироқ (кўпроқ қабул бўлади)?”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кечанинг охиридаги ва фарз намозлар ортидаги лаҳзаларда”, дея жавоб бердилар деди (Имом Термизий ривояти).
Мужоҳид (раҳматуллоҳи алайҳи) айтади: “Намоз энг яхши вақтга белгиланган. Шунинг учун намозлардан сўнг дуо қилишни қўйманг”.
✅ 8. Ёмғир ёққанда дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Сафлар Аллоҳ йўлида жипслашганида, ёмғир ёққанда, фарз намозлари адо этиладиган вақтларда осмон эшиклари очилади. Бу пайтларда дуо қилишни ғанимат билинг”.
✅ 9. Жума туни ва кундузи дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни ҳақида бундай дедилар: “Унда бир соат борки, унга тик туриб намоз ўқиётган мусулмон банда Аллоҳдан бирон нарсани тилаб тўғри келиб қолса, Аллоҳ унга бу тилагини беради” (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
✅ 10. Сафарда дуо қилиш.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Учта дуо, шубҳасиз, ижобатдир: мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва отанинг боласига қилган дуоси”, дедилар
(Имом Термизий, Имом Абу Довуд ривояти).
@muslimuzportal |@vaqfuz | @diniysavollar |@mp3muslim |

Аёлингизнинг таомини мақтаб туринг
Шайхул ислом, Муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ айтадилар:
Менинг ҳазратим Доктор Абдулҳай раҳматуллоҳи алайҳ бир куни бир ажойиб воқеани сўзлаб бердилар: Менга тааллуқли кишилар ичида бир жаноб бор эди. Аёли иккиси менинг мажлисимга келиб турар эди ва бироз ислоҳий алоқа ҳам ўрнатилган эди. Бир куни икковлари мени уйларига таклиф қилдилар. Шундай қилиб, мен уларнинг уйларига бордим. Бориб таом едим ва таом жудаям яхши тайёрланган эди.
Ҳазратимизнинг доимий одатлари шу эдики, қачонки, таом есалар, таомдан кейин, руҳланиши ва қалби севиниши учун, сиз жуда яхши таом пиширибсиз деб таом пиширган аёлни мақтаб қўяр эдилар.
Шундай қилиб, Ҳазрат таомни еб бўлдилар. Ўша аёл парда ортига келди ва Ҳазратга салом берди. Шунда, Ҳазрат, сиз жудаям лаззатли ва яхши таом пиширибсиз, таомни еб маза қилдим дедилар.
Ҳазрат айтадиларки, мен шу гапни айтганимда, парда ортидан ўша аёлнинг пиқир-пиқирлаб йиғлаган овози эшитилди. Мен эса ҳайрон бўлиб қолдим. Қайси гапим унга оғир ботгани ва қалбини парчалаганини билмай қолдим. Шунда, мен: "Нима гап? Нега йиғлаяпсиз"? деб сўрадим. У йиғисини зўрға тўхтатганча: "Ҳазрат! Бугун мен эрим билан бирга яшаётганимга қирқ йил бўлди. Лекин шунча муддат ичида хечам мен унинг тилидан “бугун таом яхши бўлибди” деган гапни эшитмадим. Ҳозир сиздан бу гапни эшитиб, менга йиғи келиб кетди" деди.

Ўқиб ҳайратда қолдим...
Таҳорат ҳукмларида ҳам мўъжизалар бор...
Аллоҳнинг бетадбир яратган мўъжизаси йўқ... Исломда беҳикмат ҳеч бир амалга тарғиб этилмайди. Ҳар бир нарса ўта мукаммал низом ва тенгсиз тафаккур билан ишлаб чиқилиб, Одам қавмига тақдим этилганки, дақиқа нуқталаригача ўрганган саринг жуда катта ганжи Ҳақнинг синоатини очаверасан...
Қуйидаги воқеани анча йиллар илгари бошқа давлатда истиқомат қиладиган бир яқиним ибрат учун сўзлаб берган эдилар, бугун ўшани сизларга илиндим:
«...бой деган биродарим бор. Ўзиям кўҳна бойлардан. Бизнинг юртимизда Америка, Европа, Россия-ю, Хитой билан ҳамкорликда тижорат қилишни шу биродарим бошлаб берган. Ниҳоятда давлатманд одам, ҳеч бир нарсага танқислик кўрмаган. Ўша биродаримнинг биттагина ўғил фарзанди бор эди. Вояга етиб, мўйлаблари сабза уриб қолган вақтда ҳасталаниб қолди. Йигитчанинг бошида оғриқ пайдо бўлиб, шу даражада безовталанар эдики, унча-мунча дори наф қилмас эди. Отаси шифокорман деганнинг ҳаммасига ўғлини кўрсатди. Пулдан муаммоси йўқ эди, шу сабабли дунёнинг исталган нуқтасидаги тиббий муолажаларни олдирди, бироқ фойдаси бўлмади. Таассуфлиси эса, ҳеч бир давлатда ҳеч бир шифокор аниқ ташхис қўёлмас эди. Текширув аппаратлари мияда ножўя ҳеч нарсани топиб беролмас эди. Йигитчанинг бошида нима сабабдан оғриқ туриб безовталаниши мавҳумлигича қолаверарди. Хуллас, биродаримнинг миллиардлаб йиққан бойлиги яккаю- ягона ўғлининг жонига оро кирмади. Йигитча омонатини топширди... У вафот этгач, хорижлик шифокорлар отасидан касаллик сабабини аниқлаш мақсадида бошни ёриб кўришга рухсат олишди.
Амалиёт бажарилди... Касаллик сабаби аниқланди... Йигитчанинг миясига туташган бурун соҳаси йўлларида жуда шаффоф қурт бор экан. Бу қуртни, шаффоф ва рангсиз бўлганлиги учун, текширув аппаратларида аниқлашнинг иложиси бўлмаган.
Амалиётни олиб борган хорижлик шифокор биродаримизга шу гапларни айтган эди: «Ниҳоят, фарзандингга азоб берган дарднинг ечимини топдик, афсуски, жуда кеч. Мен шифокор сифатида ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА, эшитаяпсанми, ОДДИЙГИНА СОВУҚ СУВДА ўладиган қуртни аниқлай олмай битта беморни йўқотганимдан афсусланаман, бироқ сен мусулмон бўла туриб фарзандингни бирор марта таҳорат олишга, таҳорат олганда бурнини ачиштириб, динингда буюрилгани каби, сув тортишга ўргатмаганинг учун мендан кўпроқ қайғуришга мажбурсан. Агар фарзандинг бир марта таҳорат олиб, бурнини ачиштириб ювганда эди бу қуртдан халос бўларди...»
Ҳар сафар таҳорат олганимда шу воқеа беихтиёр ёдимга келаверади. Уч бор оғизда сувни ғарғара қилиш, қулоқларни ювиш, бошга масҳ тортишнинг ҳам ўзига яраша ҳикматлари борлиги шубҳасиздир, Аллоҳ бетадбир бу амалларни орқама- кейин бажаришни фарз этмади, амаллар ададида ҳам пинҳона сиру-асрорлар борки,вақти- соати билан бу мўъжизалар ҳам ойдинлашишига ишонаман...

Оила бошлиғининг мажбуриятларидан
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ шундай дейдилар: Ҳар бир оила бошлиғининг уйида битта бўлса ҳам Пайғамбар сийратига алоқадор китоблардан бўлиши керак. Уни доим ўзи ўқиб юриши, аҳлига ва болаларига ҳам ўқиб бериши керак. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларидан бохабар бўлиб ўсиб-улғайишлари учун кунда бир соатини шунга ажратсин.

ЧАП ҚЎЛ БИЛАН ЕМАНГ ВА ИЧМАНГ!
Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Бирортангиз чап қўли билан емасин ва чап қўли билан ичмасин. Чунки шайтон чап қўли билан еб, чап қўли билан ичади».
Муслим ривоят қилган.
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Барака таомнинг ўртасидан нозил бўлади. Демак, уни атрофидан енг, ўртасидан еманг».
Термизий, Ибн Можа, Ибн Ҳиббон ва Ҳоким ривоят қилишган.
Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам отамга меҳмон бўлдилар. Биз у зотга таом ва ҳийс қўйдик. Шунда ундан едилар. Сўнг хурмо келтирилди. У зот (хурмодан) ер ва данакни кўрсаткич ва ўрта бармоқларини жамлаб, икки бармоқлари билан ташлар эдилар. Кейин ичимлик келтирилди. Уни ичдилар. Кейин уни ўнг тарафларидагига узатдилар. Отам у зотнинг уловлари юганидан ушлаганча: «Бизни дуо қилинг», деди. Шунда у зот: «Аллоҳим, уларга берган ризқингни баракали қилгин ва уларни мағфират қилгин, (уларга) раҳм қилгин», дедилар».
Муслим ривоят қилган.
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам» китобидан

БАХТМИ ЁКИ БАХТСИЗЛИКМИ?
Қадим замонда хитойлик қария фермерлардан бири ўз фермасида от боқарди.
Бир куни унинг отларидан бири қочиб кетди. Фермернинг ён қўшниси эса унга тасалли бериб, бу ҳолга бахтсизлик деб таъриф берди. Қария фермер унга:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз? – дея жавоб берди.
Бир ҳафтадан сўнг, қочиб кетган от орқасидан бир қанча отларни эргаштириб келди. Ён қўшниси бу сафар "Бахтингиз бор экан, қўшни” деса қария унга яна

Кейин фермернинг ўғли ёввойи отлардан бирини минмоқчи бўлганида йиқилиб тушиб, оёғи синиб қолди. Энди бу ҳолга маҳалла аҳли "бахтсизлик” деб баҳо беришди. Қариянинг жавоби эса одатдагидай бўлди:
– Бахтми ёки бахтсизликми? Ким билади дейсиз?”
Бир неча ҳафтадан сўнг, ҳарбий кучлар қишлоққа келиб, хизматга яроқли барча ёшларни тўплаб, урушга олиб кета бошлашди. Улар фермернинг ўғлини кўргач: "Буни оёғи чўлоқ экан, бу бизга ярамайди” – деб қолдириб кетишди.
Маҳалладагилар фермернинг ўғлини чўлоқ ҳолда кўришгач, ўзлари ҳам бу нарса бахтми ёки бахтсизликми деб ўйлаб қолишди.
Яна ким билади? Ҳаётдаги воқеалар асл кўринишидан бошқача ҳам бўлиши мумкин.
Биз яхши деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ёмонлик келиши ёки жуда ёмон бўлди деб ўйлаган нарсаларимизнинг орқасидан ҳаётимиз учун жуда фойдали нарсалар келиши ҳам мумкин!

Ҳашр, яъни қайта тирилишга ишониш, иймоннинг муҳим бир рукнидир. Аммо, бу масала аксар олимларга кўра, ақл билан эмас, нақлга кўра ишониладиган масаладир. Эскида инсонларда нақлга кўра иймон келтиришда муаммо бўлмаган. Асримизнинг асосий ҳасталикларидан бири, кўз билан кўрмаган нарсага ишонмасликдир. Илм фан ривож топган бу замон одамларига ғайб масалаларини ақли кўтарадиган даражадаги далиллар билан исбот этмасангиз, ишонмайдилар...
Иймоннинг «вал баъсу баъдал мавт» қисмига ишонмаган инсонда иймон чала ҳисобланмайди. Балки, бундай инсон умуман иймонсиз ҳисобланади. Чунки, иймон рукнлари бир-бирисиз бўлмайди.
Ё бутун бўлади.
Ё умуман бўлмайди.
Маълумки, иймон масаласи тўлиқ ҳал бўлмаса, инсон учун қилган бошқа амалларнинг заррача фойдаси йўқ. Инсон учун дунёда иймондан каттароқ, муҳимроқ масала бўлиши мумкин эмас!
Иймон - жаннатнинг калитидир...
Хуллас, хулоса шуки, ҳашр масаласи ҳозирги инсонларнинг энг муҳим масаласи. Соғлом иймонга эга бўлинмас экан, бошқа масалалар ҳал бўлмайди. Ҳашрга, яъни қайта тирилиб, яратувчининг олдида барча қилмишлари учун жавоб бериши ҳақида эътиқоди бўлмаган инсон, энг хатарли инсон. Барча зулмлар, жиноятларнинг илдизи мана шу ердадир.
Бу ҳашр муаммосини ҳал қилишда менга фойда берган бир услубни айтаман.
Агар одамлар «Шоолим ака янги авлод самолётларини ишлаб чиқарувчи завод қурар экан», деган миш-миш тарқатсалар, мени таниганлар бу сўзга асло ишонмайдилар, куладилар. Ва тўғри қиладилар. Танимаганлар эса, шахсимни ва қилган ишларимни ўрганиб чиқиб, кейин бу гап амалга ошмайдиган сафсата эканига иқрор бўладилар. Агар бу гап «Boeing» компаниясига нисбатан айтилса-чи, шубҳасиз, ҳамма бирдек ишонади. Ишонмаган одам бирон сабаб келтира олмайди. Ҳеч бир сабаб кўрсатмай, компаниянинг шунча қилган ишларига кўз юмиш, аҳмоқликдан бошқа нарса эмасдир!
Ҳудди шунингдек, ҳар қандай инсон, «қиёматда инсонни қайта тирилтираман» деган даъвони эшитганда, аввало бу сўзни айтаётган Зот ким эканини билиши, таниши лозим. Бу Зотнинг бу дунёдаги яратган, бажарган ишларига назар ташлаши лозим. Бу Зотнинг инсонни ва бутун борлиқни йўқдан бор қилгани, қишда тамоман «ўлган» миллионларча наботот ва ҳашоратларни ҳар баҳорда кўз ўнгида осонлик билан қайта тирилтираётгани, тирноқдек келадиган бир данакдан тоғдек дарахтларни яратаётгани ҳақида озгина фикр қилган одамда, у Зотнинг қиёматда, инсонни иккинчи марта ярата олишига доир заррача шак-шубҳаси қоладими?
* * *
Ё Исломла юксалар,
Ё инкорла чирурсан.
Бу йўл мозорда битмас,
Борганингда кўрурсан!
Нажиб Фозил