Усмон розиоллоҳу анҳу дедилар:
"Қалбларимиз пок бўлганда эди, Робингизни каломига тўймаган бўлардингиз."
Абдуллоҳ Ибн Масъуд дедилар:
"Ким қуръонни яхши кўрса, у Аллоҳ ва унинг Расулуни яхши кўрибди."
👉 @diyonatli

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳ шогирдлари билан дарс қилиб ўтирган эдилар. Бир нодон келиб, Аҳмад ибн Ҳанбални сўкиб, куракда турмайдиган сўзларни айтиб ҳақорат қилди.
Шунда шогирдлари: «Эй Абу Абдуллоҳ, бу тентакка жавоб қайтаринг, шунча гапирса ҳам индамай ўтираверасизми?» дейишди.
Имом Аҳмад шундай дедилар: «Йўқ. Унга жавоб қайтармайман. Бундай қилсам, Қуръондаги ушбу оят қаерда қолади: «Раҳмоннинг (суюкли) бандалари ерда камтарона юрадиган, жоҳил кимсалар (бемаъни) сўз қотганда «Саломатлик бўлсин!» деб жавоб қиладиганлардир» («Фурқон» сураси, 63-оят).

Аёл киши шайтонсифат одамларнинг гапига қулоқ солса, эрига итоатсиз бўлиб, ўзини эрдек тутса, қайсарлик қилса, тортишганда ўзини баланд олса, эрнинг устидан ҳукмронликни қўлга киритишга уринса, эрни менсимаса, оила ҳаёти дўзахга айланади. Эй аёл, эринг модомики сени гуноҳга буюрмаса, унга бўйинсун. Бу сенга вожибдир.
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"
👉 @diyonatli
Шайх Юсуф Хаттор Муҳаммад
"Оила бахт-саодат маскани"
👉 @diyonatli
ИБРАТЛИ ҲИКОЯ
Бир бола олти ёшида отасидан айрилиб етим қолди. Замон жуда оғир эди. Онаси ўғлини боқиш учун иш қидирди, лекин хеч қаерга ишга олишмади. Аёлни фақат қурилишга арзимаган иш хақи тўлаб ишга олишга рози бўлишди. Аёл ночорлигидан қурилишда ишлаб, ўғлини бокди. Орадан йиллар ўтди. Бола улғайиб катта бизнесмен бўлди. Шаҳарда данғиллама шохона уй сотувга қўйилди. Бизнесмен уйнинг эгасини олдига келиб сўради:
— Уйнинг нархи қанча?
— Саккиз юз эллик минг доллар.
Йигит дипломатидан дарҳол саккиз юз эллик минг долларни уйнинг эгасига чиқариб берди. Уйнинг эгаси хурсанд бўлиб, пулни санаб олди.
— Уй сизга сотилди. Бугундан бошлаб уй сизники. Лекин сиз савдо қилишни билмас экансиз. Агар озгина савдо қилганизда уйнинг нархини тушириб берардим.
— Сиз ҳам савдо қилишни билмас экансиз. Агар уйнинг нархини бундан баланд айтганизда ҳам савдо қилмасдан сотиб олаверардим.
Уйнинг эгаси ҳайрон бўлиб сўради:
— Бу уйнинг нимаси сизни бунча ўзига тортяпти?
— Йигирма йил олдин бу уйнинг қурилишида менинг онам ғишт ташиган. Энди эса бу уйни онамга совға қилмоқчиман!
Оналаримиз бахтимизга ҳамиша соғ ва омон бўлсинлар!

УЧ СИНОВ
Одам боласи ҳар куни уч синовга йўлиқади ва ҳар доим ҳам улардан ибрат олавермайди!
🔶Биринчи синов: Ҳар куни умри қисқариб боради. Мол-давлати озайса, ғам қилади, умри камаяётгани билан эса иши йўқ. Ҳолбуки, мол-давлатнинг ўрнини тўлдирса бўлади. Умрнинг эса ўрнини тўлдириб бўлмайди.
🔶Иккинчи синов: Ҳар куни Аллоҳ берган ризқдан ейди. Ҳалолига жавоб беради, ҳаромига эса жазоланади. У эса ҳисоб-китоб оқибати нима бўлишини билмайди.
🔶Учинчи синов: Ҳар куни охиратга бир қадам яқинлашиб, дунёдан эса бир қадам узоқлашиб боради. Шундай бўлсада, фоний дунёсига берган эътиборини боқий охиратига қаратмайди. Ҳолбуки, у борар жойи олий жаннатми ёки тубан дўзахми, ҳали билмайди...

Нобель мукофотининг пайдо бўлишига оддий газета мухбирининг хатоси туртки бўлгани ҳақида биласизми?
Швециялик машҳур олим Альфред Нобель 55 ёшга тўлганида Канн шаҳрида истиқомат қилаётган акаси Людвиг вафот этади. Швециялик газета мухбирларидан бири янглишиб, Альфред Нобель вафот этибди деб газетада эълон бериб юборади. Ўзи хақидаги таъзияномани ўқиган Альфред Нобель бутун ҳаёти ва фаолиятининг моҳиятини тушуниб етган экан. Чунки Швеция газеталарида - “Ажал савдогари, ажал ихтирочиси ўлди” деб ёзилганди. Бу нарса олимга қаттиқ таъсир қилади - "Ҳа, мана жамият мен хақимда қандай фикрларкан" деб хулоса қилганди олим.
Аслида Нобелнинг динамитдан ташқари яна 355 та кашфиёти ҳам бор эди, аммо айнан динамит ихтиросидан у жуда катта фойда кўрганди. Унинг вафот этган акаси Людвиг эса снаряд ишлаб чиқарадиган ва уни сотадиган савдогар эди.
Нобель ўзи ҳақидаги жамиятнинг фикрини бутунлай ўзгартиришга қарор қилиб, ўз васиятномасини қайтадан ёздиради.
1895 йил Париждаги Швед-Норвег клубида тузилган бу васият хатида Альфред Нобель ўзига тегишли 31 млн Швеция маркасини келажакдаги фан ва адабиёт намоёндаларига қолдирилган васиятнома пунктларида қуйидагича ёзилган эди:
- Мен Альфред Бернхард Нобель ақл-ҳушим жойида, танам соғлом ҳолда васият қиламан: Менинг васиятимни бажарувчи вакилларим ўлимимдан сўнг менга тегишли барча бойликларимни қимматбаҳо қоғоз пулларига айлантириб, фонд тузишларига буюраман. Ушбу фонддан келадиган фоиз фойдасини илм-фанда, адабиётда, инсониятга фойда келтирувчи шахсларга ҳар йили мукофот тарзида берилишини шарт қилиб белгилайман. Ушбу мукофот фондидан келадиган фоиз фойдасини беш қисмга ажратиб, бешта мукофот таъсис қилинишини буюраман.
1. Физика йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
2. Кимё фани йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
3. Физиология ва Медицина йўналишидаги оламшумул кашфиётга;
4. Башарият идеалларини тараннум қилувчи бадиий асар муаллифига, яъни адабиёт йўналишига;
5. Халқларнинг тинчлиги йўлида, уларнинг бирлашиши йўлида курашадиган, қулликни бартараф этадиган, армиялар сонини қисқартирадиган, урушларнинг олдини оладиган, тинчлик сулҳларини тузадиган инсонларга
ушбу мукофотнинг берилишини буюраман.
- Менинг яна бир тилагим бу мукофотлар ирқчилик, миллатчилик принципларидан холи бўлиши керак, ғолиблар қайси миллат, қайси ирқ вакили бўлишидан қатъи назар мукофотни олишини истайман ва васият қиламан.
Альфред Нобель вафотидан кейин унинг васиятига кўра ҳар йили оламшумул натижаларга эришган инсонлар ўз мукофотларини, яъни Нобель мукофотини олиб келмоқдалар.
Нобелнинг жуда кўп қариндошлари суд орқали ўз аждодларининг васиятини қайта кўриб чиқишга ҳаракат қилганлар, аммо барчаси судда ютқазганлар. Чунки Нобель бутун бойлигини қариндошларига эмас, башариятга бағишлаганди. Дунёдаги энг эътирофли мукофот ана шундай пайдо бўлган эди.

ҲАР БИР БУЮК ОРТИДА “АЁЛ” БОР ЭМИШ
Абу Саъидхўжанинг ўғли муфтий Абу Тоҳирхўжа ўзиниг машҳур «Самария» номли асарида шундай дейди:
«Нақлда борким, ҳазрат Абу Мансурнинг хотини дағал ва бадфеъл хотин эди. Бир кун шайх танурга ўт қўяётган эди, хотини жаҳл қилиб шайхнинг муборак орқасига беш бор тепди. Шайх умрининг охирида «ўша беш тепки билан [мени ва Хақ таоло орасидаги етти пардадан] беш парда[си] ўртадан кўтарилди ва ўттиз икки йил рўза тутиб, кечалари тик туришни бажо келтирдим, токи қолган икки ҳижоб [ҳам] ўртадан кўтарилсин деб. Қани энди [ўшанда] яна икки тепки ҳам тепганда, бунчалик машакқат чекмаган бўлур эдим», деди».
Айтмоқчиларки, имом Абу Мансур Мотуридий дунёни асрлар оша лол қолдирган ақлу илм, валоят соҳиби бўлишига қарамай, хотини у кишини менсимас, ҳатто у кишини аёлга кўмак учун тандирга ўт ёқиб бериб турганида тепишга ҳам журъат қилар экан. Бу аёлнинг бундай бетарбия, бадхулқ бўлгани «Салоти Масъудий» китобида ва бошқа катта аҳли илмларнинг нақлларида ҳам мавжуд. Хуллас, ҳазрат имом Аллоҳ таолога яқинлашишига, улуғ даражаларга эришишида ўша хотиннинг озорларига чидаши сабаб эканини айтган эканлар.
Мен ҳар бир буюк инсон ортида бир аёл бор, деса бошқача тушунарканман, қаранг, мана бунақаси ҳам бўларкан. Аёлларимиз омон бўлишсин, нима қилиб бўлса ҳам, умматга катта хизмат қилишар экан, буюкларни етиштириб беришар экан. :))
Ҳасан ал-МУҚРИЙ

Мусо алайҳиссалом маҳр учун қайноталарига саккиз йил ишлаб берганлар. Бу қиссани Аллоҳ таоло Қуръони Каримда келтирган. Исломда аёлларнинг қадри қай даражада эканлигини биргина шу оятдан ҳам билиб олсак бўлади. Бу қиссанинг келтирилишида кўплаб ҳикматлар бор...
Оқила АБДУЛАЗИМ
👉 @diyonatli
Оқила АБДУЛАЗИМ
👉 @diyonatli
МАЗЛУМНИНГ ДУОСИДАН ҚЎРҚ!
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Муоз ибн Жабал розиёллоҳу анҳуни Яманга жўнатаётиб насиҳат қилдилар. Насиҳатлари ичида "мазлумнинг дуосидан қўрқ. Унинг дуоси билан Аллоҳ ўртасида парда йўқ", деган гап ҳам бор эди.
Яҳё Бармакий халифа Ҳорун ар-Рашиднинг вазири эди. Халифа унга жуда катта имтиёзлар берган эди. У Аббосийлар давлатидаги катта-кичик ҳамма ишга аралашар эди. Бармакийлар ҳаддидан ошишди. Арабларда: "Подшоҳлик самарасизликдир!, деган мақол бор. Султонларнинг ғазабига учраш қиёмат олдидаги қиёматдир. Халифа Ҳорун ар-Рашид уларни жазолади. Қатл қилганини қатл қилди, қамаганини қамади.
Яҳё Бармакий ва унинг ўғли Фазл аввалда қамалганлардан эди. Кейинроқ Ҳорун ар-Рашид Фазлни қатл қилдирди. Қамоқда эканлигида Фазл отаси Яҳё Бармакийга: "Шунча амри-маъруф, наҳйи-мункарлар ва неъматлардан сўнг шу ҳолга тушиб қолдикми ота?!", деди. Яҳё Бармакий деди:
"Бу мазлумлар дуосидир. У дуо кечалари юрган. Биз ундан ғафлатда бўлганмиз. Аллоҳ эса ғофил эмас!".
Ибн Абид Дунё ўзининг "Дуоси ижобат бўлганлар" номли китобида айтади:
"Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ Маймуна бинт Ҳорис онамизнинг хоналарида тарбия топди. У обид, зоҳид, тақводор ва парҳезкор эди. Бир киши халифа Валид ибн Абдулмалик ҳузурида уни ёмонлаб "Буср одамларни сизга ва салтанатингизга қарши даъват қилаяпти, одамларни сизга қарши қайраяпти", деди. Валид Бусрни олиб келиш учун одам юборди. Ҳалиги чақимчи ҳам унинг ҳузурида эди. Буср оёқ-қўли титраган ҳолатда келди. Чунки у Валиднинг ғазаби ёмонлигини билар эди. Буср халифанинг ҳузурига киргач, халифа унга ҳалиги чақимчининг гапини айтди. Буср ибн Саъид роҳимаҳуллоҳ қасам ичиб бундай қилмаганини айтди. Шунда Валид ҳалиги чақимчини гапиришга ундади. Чақимчи қасам ичиб Бусрдан халифага қарши гапирган гапларини эшитганини айтди.
Буср ибн Саъид бошини қуйи туширди. Сўнгра бошини кўтарди, қўлларини осмонга кўтариб дуо қилди:
"Аллоҳим! Кўриб турибсан, у мен айтмаган гапни айтди деб гувоҳлик бермоқда. Аллоҳим! Агар мен ростгўй бўлсам у ёлғон гапиргани учун унда қудратингни кўрсат!".
Буср дуосини тугатиши билан ҳалиги чақимчи ерга йиқилди. Типирчилаб-типирчилаб жони чиқди.
Мазлумлар дуосидан қўрқишимиз керак. Уларнинг дуоси хато кетмайдиган ўқдир. Зулм қилинган мазлумни заиф демаслигимиз керак. Заиф мурожаат қиладиган Аллоҳ қудратлидир.
Уламолардан бири айтган эди:
"Аллоҳ таоло ҳатто мазлум бўлган кофирнинг золим мусулмоннинг зарарига қилган дуосини қабул қилади. Мусулмонни ёмон кўриб, кофирни яхши кўргани учун эмас, адолатни яхши кўриб, зулмни ёмон кўргани учун!".
АбдулҚодир САМАРҚАНДИЙ

Юраверадими?!
Эркак, то тобутда кўтариб олиб кирилмагунча, намоз ўқиш учун масжидга кирмай юраверадими?!
Аёл, то кафанликка ўралмагунча, авратини беркитмай юраверадими?!
Йигит-қизлар, то никоҳ пайтида домла сўрамагунча, калимасини билмай юраверадими?!
Фарзандлар, то ота-она вафот этмагунларича, уларнинг қадрларига етмай, дуоларини олишга ҳаракат қилмай юраверадими?!
Баъзи мансабдорлар, то ишдан ҳайдалиб, бирор фалокатга йўлиқмагунча, порахўрлик, коррупция, ўғрилик, талон-тарож қилишда давом этаверадими?!
Одамлар, то бирор олим вафот этмагунча, унинг қадрига етмай, илмидан фойдаланмай юраверадиларми?!
Кўпчилигимиз, то ўлмагунимизча, тириклик, умрнинг қадрига етмай, уни солиҳ амаллар билан ўтказмай юраверамизми?!
Кўзимизни очайлик, умримизнинг ҳар дақиқаси ўтиб, биз ўлим, қабр сари яқинлашиб бораётганимизни унутмайлик!
Аллоҳ таоло барчамизнинг ҳолимизни ислоҳ қилсин, У Зот ҳаммамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!
Нозимжон Ҳошимжон

Умар ибн Абдулазиз даврида давлат томонидан тайинланган бир жарчи кўчаларни айланиб шундай деб юрарди:
«Уйланмоқчи бўлганлар борми, уйлантириб қўяйлик. Уй қурмоқчи бўлганлар борми, уй қуриб берайлик. Қарздорлар борми, қарзини узиб берайлик. Ҳажга бормоқчи бўлганлар борми, ҳажга жўнатайлик».
Абдуллоҳ РАҲИМ

БИР ТЕМИРЧИНИНГ ҚИССАСИ
Аллома Ибн Жазарий раҳматуллоҳи алайҳ шундай нақл қиладилар: Бир улуғ зот шундай деди:
"Мен бир темирчини кўрдим. У қўли ила оловнинг ичидан темирни чиқариб олар ва бармоқлари ила уни ағдарар эди. Мен ич-ичимдан бу бирор Аллоҳнинг валийсидир, дедим. Кейин унга яқин бориб, салом бердим. У жавоб берди. Мен: "Эй, Жаноб! Сизга етган бу каромат туфайли менинг ҳаққимга дуо қилинг", дедим. У шундай деди: "Биродар! Мен сиз ўйлаётгандек эмасман. Лекин мен ўзимнинг қиссамни сизга сўзлаб бераман. У шуки, мен жуда кўп гуноҳ қилар эдим. Бир куни бир гўзал аёл ила муомала қилдим. У менга: "Аллоҳ учун нимадир беринг", деди. У аёл қалбимни эгаллаб олди. Мен: "Уйимга юр, сенга кифоя қиладиган нарса бераман", дедим. Лекин у мени тарк қилиб кетди. Бироз муддатдан кейин йиғлаганча келди ва: "Мени вақт мажбур қилди. Шунинг учун қайта сенинг ёнингга келдим", деди. У киши айтадики, мен уни олиб уйга келдим. Унга яқин борганимда, у худди қаттиқ шамол эсишидан кема тебрангани каби қаттиқ титрай бошлади. Мен: "Нега бунчалар титрайсан?" дедим. У: "Аллоҳдан қўрққаним туфайли. У бизни бу ҳолатда кўрмасин. Агар сен мени қўйиб юборсанг, Аллоҳ сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди. Мен уни қўйиб юбордим. У кетди ва мени маҳзунлик қамраб олди. Мен тушда бир жуда гўзал аёлни кўрдим. Ундан: "Сен кимсан?" деб сўрадим. У: "Мен ўша қизнинг онасиман. Сенга маълум бўлсинки, бу қизим Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг хонадонидандир. Аллоҳ сенга мукофот берсин. Сени дунёда ҳам, охиратда ҳам олов билан куйдирмасин", деди. Шундан кейин мен тавба қилдим ва Аллоҳга қайтдим” (Аз-заҳрул фотиҳ, 14).
"Биз гуноҳдан қандай сақланамиз?" китобидан.