Piskent jome masjidi | Rasmiy kanal
2.7K subscribers
8.67K photos
4.46K videos
29 files
7.28K links
Ушбу каналда оят, ҳадислар, уларнинг шарҳлари, ибратли воқеалар, ҳикматлар, маърифий мақолалар ҳамда "Пискент" жоме масжиди имом хатиби Абдул Ҳамид домланинг маърузалари эълон қилиб борилади.
Download Telegram
Имом ибн Жарир ат-Табарий розияллоҳу анҳу эрталаб илмий фаолиятини бошлаб, асргача таълиф ва тасниф ишлари билан машғул бўларди. Аср намозини ўқиш учун масжидга борарди. Асрдан шомгача талабаларга дарс берар, китобларини ё ўзи ёки талабаларидан бирига ўқитар эди. Шомдан кейин фиқҳий масалалар муҳокама қилинадиган дарс халқасини йиғарди. Хуфтондан кейин уйига қайтиб, таълиф ишларини кечаси билан давом эттирарди.

Имом Табарий: Мужтаҳид имом, тафсирда ҳам имом, муаррихлар (тарихчилар) шайхи, муҳаддис ва бошқа барча илмларда мўътабар олим бўлган.

Абдуллоҳ РАҲИМ

👉 @diyonatli
Баъзи ҳакимлар айтишди: “Қачонки кишида илм кўпайса, гап-сўз озаяди. Агар илм камайса, гап-сўз, ортиқча калом кўпаяди”.

👉 @diyonatli
ТОБЕЪИН
Халифа Ҳишом ибн Абдулмалик байтуллоҳга ҳаж қилгани келди. У ҳарамга киргач деди:
- Менга саҳобалардан бирор кишини чақиринглар!
Унга "саҳобалар ўтиб кетган" дейишди. У сўради:
- Тобеъинларданчи?
Унга Товус Ямоний роҳимаҳуллоҳни чақириб беришди.
Товус келиб халифанинг хузурига киргач, ковушини ечиб халифанинг гилами устига қўйди. Халифага "амирул мўъминин" деб салом бермади. Унинг кунясини ҳам айтмади. Индамасдан келиб халифанинг изнисиз унинг ёнига ўтирди ва деди:
- Қалайсан, эй Ҳишом?
Ҳишом бу муомаладан қаттиқ ғазабланди. Ҳаттоки Товус роҳимаҳуллоҳни ўлдирмоқчи бўлди. Шунда аъёнларидан бири:
- Сиз Аллоҳнинг ҳарамидасиз, Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳарамларидасиз. Бу ерда бу иш бўлмайди, деди.
Халифа юмшаб сўради:
- Эй Товус! Нега бундай қилдинг?
- Нима қилибман?
- Ковушингни гиламимни устига қўйдинг, менга "амирул мўъминин" деб мурожаат қилиб салом бермадинг, куням ила зикр қилмадинг, менинг рухсатимсиз ёнимга келиб ўтирдинг ва "қалайсан эй Ҳишом?", дединг!
Товус Ямоний деди:
- Ковушимни гиламинг устига ечганимга келсак, мен ҳар куни Роббимнинг ҳузурида беш марта ковушимни ечиб қўяман. Бирор марта менга итоб қилгани йўқ. "Амирул мўъминин" деб салом бермаганимга сабаб, сени барча мусулмонлар амир деб эътироф қилмайди. Мен ёлғончи бўлиб қолишдан қўрқдим. Кунянг билан чақирмаганимга сабаб, Аллоҳ барча пайғамбарларига куняси билан эмас, "Эй Довуд", "Эй Мусо", "Эй Ийсо" деб исми билан хитоб қилади. Душманларини эса "Абу Лаҳаб" деб куняси ила зикр қилади. Сенинг ёнингга ўтирганимга келсак, Али розиёллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у зот айтади:
"Ким дўзах аҳлини кўрмоқчи бўлса, ўзи ўтириб олиб одамларни атрофида тик турғизиб қўйган кишига қарасин!".

Шунда Ҳишом деди:
- Менга насиҳат қил!
Товус деди:
- Мен Али розиёллоҳу анҳудан эшитганман. У зот шундай деган эди:
"Жаҳаннамда ҳачирдай келадиган илонлар ва чаёнлар бор. Улар халқига адолат қилмаган амирни чақишади!".
Товус роҳимаҳуллоҳ шундай деб чиқиб кетди.

Ибн Ҳужжатул Ҳимавий(837 ҳ)нинг "Самаротул авроқ" китобидан.

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Охират – боқий, дунё – ўткинчи | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
ЮРАКДАГИ ҚУРҒОҚЧИЛИК

Биз маънавий ҳузуримизни йўқотиб қўйганимизда, рух ва вужуд соғлигимизни хам секин секин йўқота бошлаймиз.
Ёқуб а с Юсуф ( а с ) йўқотиб қўйганида нима қилган эди.?
Ғамга ботди, қайғуланди ва эрта- ю кеч йиғлади. Бўҳронга тушди, бу ҳол Уни касал қилди ва кўзлари кўр бўлди.
Қачонки, маънавий қувватини кучлантирди, Аллоҳга том маънода таслимият кўрсатди, у вақтда Юсуф а с қайтарилди. Ғамга ботганида уйининг яқинидаги қудуқдаги Юсуфни хис қилмади, аммо қайғуларини ташлаб юборганида 10 кунлик йўл узоқликдаги Юсуфнинг ҳидини олди.
Бошимизга бир муаммо тушганида, биздан исталган иш таслим бўлишлик, ғамга ботишлик эса соғлиқли қарор олишимиз учун бир тўсиқдир. Бизни ғамлардан қутқазадиган рецепт кўз ёшларимиз билан ҳўл бўлган жойнамоз. Ишонаманки, энг шифоли дори бу.
Маънавий ҳузуримизни йўқолиши нинг илк сабаби намозларга бефарқлашимиздир.
Тибда маълумки,бомдоддан кейин ухлаган кишининг қарорсизлиги ва троид безининг қувватсизлиги кузатилган.
Пешин намозини қазо қилган инсонларда туйғу бузуқлиги ва ошқозон ичак фаолияти бузила бошлаган.
Аср намозини қазо қилувчиларда эса маънавий фикрлаш даражаси камая бошлаган.
Шом намози вақти эса хабис борлиқлар шайтон ва жиннинг иш кунини бошланиш соати яъни, уларнинг харакат частоталарининг ёйилиш вақтидир. Бу соат инсонлар ва уларнинг частоталарининг чатишиш соатидир.
Хуфтон намозининг вақти эса инсоннинг асаб тизими ва мия фаолиятининг мувозанатланадиган соатидир. Хуфтонни қазо қилганлар бу мувозанатдан махрум қола бошлайди. Таҳажжудда давомли бўлиш эса онгимиздаги ортиқча ,кераксиз тушунчалардан қутулишнинг ягона чорасидир.
Парапсихологиянинг бугунги кунда келган нуқтаси бу: гипофез ва гипотоламуснинг энг фаол бўлган вақти таҳажжуд соатидир.
Баъзан инсон зикр ва дуолар ўқишга тушганида эснай бошлайди. Нега? Чунки оят ва зикрларнинг частотаси унинг ички дунёси ўлчамлари билан алоқага кирганида нервлар орасида босим юзага келади ва инсон эснашга тушади, кўзидан ёш оқа бошлайди.
Зикрлар қаттиқ ва қайсар холдаги мия фаолиятини тартибга солмоқда дегани бу.
Энг кўп нима хақида гапираётган, ёзаётган, зикр қилаётган бўлсак, онгимиз у билан машғул ва ўз навбатида бу машғулиятга кўра частота ёя бошлайди. Биламизки вужудимизнинг 70% и сувдан иборат, бу частоталар хам вужудимиздаги сувга нақш каби чизгилар хосил қила бошлайди. Бизнинг фикрларимиз ва яшаш тарзимизнинг чиқиш нуқтаси бу нақшлардир. Мадомики, оғзимиздан чиққан сўзлар бу қадар аҳамиятли, нега хуфиёна, сассиз қалбдан зикрга берилмаймиз?.
Орифлардан, ориф кимдир,деб сўрашганида, дардини табассумга ўраб қўйгандир, деб жавоб беришган. Зикр ва таҳажжуд шифо бўлмаган хеч қанақа ғамни танимайман.
Ибн Қаййум: "Ал-жавоб ал-Кофий ", номли китобининг 64- сахифасида ёзади: "Инсон қалби тўпроққа ўхшайди ва албатта қурғоқчиликдан изтироб тортади. Бу қурғоқчиликнинг исми Аллоҳни унутмоқдир. Шундай экан, сабабини билдинг, Аллоҳга лойиқ қул бўл! Юрагингга сувни Аллоҳ зикридан қидир!"

Фотима АЛИ

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Қабрдаги савол-жавоблар | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Дунё ва охират | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
Бахт ‒ неъмат берган зотга шукр қилишда

Кўп кишилар Аллоҳ таолонинг бизга берган энг катта ва муҳим неъмати бу молу дунё неъмати деб ўйлайди. Агар фикр юритиб кўрсак, Аллоҳ таолонинг неъматлари ҳисобсиз. Улар камбағалда ҳам, бойда ҳам мавжуд. Қулоқ, кўз, ақл, оила, фарзандлар, соғлик, ҳаво, сув ва бундан бошқа кўп неъматлар. Булар Аллоҳ таолонинг неъматларидан баъзилари холос.
Аллоҳ таоло айтади: “Агар Аллоҳнинг неъматларини санасангизлар, саноғига ета олмайсизлар” (Наҳл сураси, 18-оят).
Ҳасан айтди: “Ким ўзида Аллоҳ таолонинг берган неъматлари фақат ейиш, ичиш ёки кийинишда деб ўйласа, илми оз ва азоби яқинлашган экан”.
Неъматни йўқотгандан сўнг ҳис қилиш ғафлатдандир. Шу нарса маълумки, неъматлар шукр билан бардавом бўлади, куфрона неъмат билан эса йўқ бўлади. Аллоҳ таоло айтади: «Ва Роббингиз сизга: “Қасамки, агар шукр қилсангиз, албатта, сизга зиёда қилурман. Агар куфр келтирсангиз, албатта, азобим шиддатлидир”, деб билдирганини эсланг» (Иброҳим сураси, 7-оят).
Абу Ҳозим айтди: “Ҳар қайси неъмат Аллоҳга яқинлаштирмас экан, у балодир!”
У яна шундай деган: “Агар Аллоҳ таоло сенга неъматларини кетма-кет бериб турган бўлса ва сен унга гуноҳ қилаётган бўлсанг, бундан эҳтиёт бўл!”
Гуноҳлар яхшилик ва неъматларни кетказади. Али ибн Абу Толиб разияллоҳу анҳу айтди: “Ҳар бир бало гуноҳ туфайли тушади ва фақат тавба билан кўтарилади”. Аллоҳ таоло айтди: “Сизга қайси бир мусибат етса, бас, ўз қўлингиз қилган касбдандир ва У зот кўпини афв қилур” (Шўро сураси, 30-оят).

Доктор Ҳассон Шамсийнинг "Бахт улашинг" китобидан
Раҳматуллоҳ Махсумхонов таржимаси

👉 @diyonatli
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Намоздан кейинги зикрлар ва уларнинг ўрни | Абдул Ҳамид домла

👉 @diyonatli
АЛЛОҲ УНУТГАНИ ЙЎҚ!
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳудан сўрадилар:
-Сен “Сахина Роббисини мағлуб қилишини айтди. Мутлоқ Ғолиб бўлмиш Аллоҳни мағлуб қилмоқчи бўлганларнинг ўзлари мағлуб бўлишади!”, деган гапни айтдингми?
-Ҳа, эй Аллоҳнинг Расули!
Шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам унга дедилар:
-Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!

Воқеа аслида бундай бўлган: Ибн Зибаъро исмли мушрик Ҳандақ ғазотида мусулмонларни ҳажв қилди. Мушриклар қўшинини мақтади. Унга Ҳассон ибн Собит ва Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳумолар ўз шеърлари билан жавоб қайтаришди. Ана шунда Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳуга “Аллоҳ сенинг бу гапингни унутгани йўқ!”, дедилар.
Юқоридаги Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳунинг байтининг маъноси бундай: “Сахина Қурайшнинг яна бир номи. Қурайш Роббисига қарши куфр ва саркашлик билан курашди. У Аллоҳга, Расулига ва мўъминларга қарши курашди. Аллоҳ ва Расулини мағлуб қилмоқчи бўлганлар албатта ўзлари мағлуб бўлишади!”.
Бу диннинг чегаралари кўп. Биздан ҳар-биримиз динимизни сақлаш учун қайси чегарада турганимизни аниқлаб олишимиз лозим. Уни қонимиз ва гўштимиз билан ҳимоя қилишимиз лозим. Бу бизни жаннатга олиб борадиган йўлимиздир.
Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу шеър ёзиш ва айтишга иқтидорли эди. у ўзининг қофиялари билан бу динни ҳимоя қилди. Чунки жанг, шеър жанги эди. Қурайшнинг шоири ибн Зибаъро исмли мушрик мусулмонлар ва уларнинг даъватини масхара қилди. Каъб розиёллоҳу анҳу унга раддия берди. У шунақа байтни айтдики, унинг байти ер ва самолар Роббисига маъқул келди.
Битта шеър билан Каъб ибн Молик розиёллоҳу анҳу Аллоҳ розилигини топди.
Биз ҳам амалимизни кичик ҳисобламасдан амал қилаверишимиз керак. Ўз чегарамизни ҳимоя қилишимиз лозим. Ислом бизнинг томонимиздан мусибатга учрамасин. Иншааллоҳ нажотимиз ана шунда бўлади!
Азиз синглим! “Мен уй хизматкори бўлсам, исломга нима хизмат қила олар эдим?!”, деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Ислом қаҳрамонлари сиз каби мураббия, мухлиса, онг соҳибаси бўлмиш оналаримиздан туғилган.
Азиз дўстим! “Мен мактабда муаллим бўлсам, исломга қанақа хизмат тақдим қилишим мумкин?!”, деманг. Аллоҳ сизга раҳм қилсин! Эртанги ислом лашкари сизнинг қўлингиздаги ёш авлод эмасми?!
Биз динга берган қайси ёрдамимиз туфайли жаннатга киришимизни билмаймиз. Эҳтимол динни ҳимоя қилиб ёзган икки байт шеъримиз туфайли кирармиз жаннатга. Ёки биргина инсоннинг ҳаётини ўзгартириб юборган ижтимоий тармоқдаги мақоламиз сабабли Аллоҳ бизни кечирар ва жаннатига киритар эҳтимол. Эҳтимол эсанкираб қолган кишига кўрсатган йўлимиз туфайли кирармиз жаннатга. Балки фақирнинг қўлига қўйган озгина садақамиз Аллоҳга мақбул бўлар. Аллоҳнинг рози қилиш бизга жуда яқин туради. Инсоннинг хаёлига келмаган кичкина бир иши Аллоҳга ёқиб мағфират қилиши мумкин уни!
Ривоят қилинишича, луғат имомларидан бўлган имом Сибвайҳ вафот қилганидан сўнг шогирдларидан бири уни тушида кўриб сўради:
-Аллоҳ сизга қандай муомала қилди, устоз?
Сибвайҳ роҳимаҳуллоҳ деди:
-Аллоҳ мени “Аллоҳ” лафзи аламдир( атоқли отдир) таърифга ҳожати йўқдир!”, деган гапим учун мағфират қилди!

Луғат олимларидан Халил ибн Аҳмад роҳимаҳуллоҳни биров тушида кўриб сўради:
-Аллоҳ сизга қандай муомала қилди?
Халил деди:
-Аллоҳ мени бир кампирга Фотиҳа сурасини ўргатганим учун мағфират қилди!

Абдул Қодир САМАРҚАНДИЙ

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

1. Дин нима?

👉 @diyonatli
ДИН НИМА?

Дин – “итоaт, пaрҳез, эътиқод, ҳисоб, жaзо, ишонч, мукофот, ҳукм, йўл тутиш” мaънолaрини билдирaди. Дин илоҳий йўриқдир, Аллоҳ тaоло буюргaн ҳукмлaр, ибодaтлaр вa aқидa мaжмуидир. Дин aқлли инсонлaрни моҳиятaн хaйрли вa эзгу нaрсaлaргa еткaзaди. Бaрчa пайғамбарлaр (aлaйҳимуссaлом) дaъвaт этишгaн дин aсосдa бирдир. Улaр инсонлaрни олaмни ягонa Аллоҳ тaоло ярaтгaнигa иқрор бўлишгa вa фaқaт Унгa ибодaт қилишгa дaъвaт этишгaн. Улaр еткaзгaн ҳукмлaрдaгинa фaрқ бордир, aсосий дaъвaтлaридa эсa фaрқ йўқ.
Дунёдa дини, ишончи бўлмaгaн бирор миллaт (хaлқ) йўқ. чунки бирор миллaт динсиз яшaй олмaйди. Ейиш, ичиш, ухлaш кaби дин ҳaм бир эҳтиёждир. Бироқ ҳaр қaндaй дин, эътиқод ҳaм тўғри бўлaвермaйди. Энг тўғри, ҳaқ дин – Аллоҳнинг хушнуд бўлгaн, тaнлaгaн дини Ислом динидир. У бутун инсониятгa юборилгaн, Аллоҳнинг элчилaри томонидaн ўргaтилгaн умумий бир диндир, бaрчa пайғамбарлaрнинг динидир.

"Ислом дини" китобидан олинди.

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

2. Ислом дини

👉 @diyonatli
ИСЛОМ ДИНИ

"Ислом" – "бўйсуниш, тоaт, ихлос, тинчлик, сулҳ" демaкдир. Аллоҳ тaолонинг бaрчa бaндaлaри учун рози бўлгaн дини Ислом динидир. Ислом тaвҳид динидир. Аллоҳ тaоло юборгaн бaрчa пайғамбарлaр: Одaм, Нуҳ, Иброҳим, Мусо, Исо Муҳaммaд aлaйҳимуссaлом инсониятни aсосдa бир дингa – Аллоҳ тaолонинг улуҳиятдa вa рубубиятдa ягонaлигигa, Унинг китоблaригa, фaриштaлaригa, рaсуллaригa вa £иёмaт кунигa иймон келтиришгa, фaқaт Унгa ибодaт қилишгa дaъвaт этишгaн (Шўро, 13).
Ислом дини шaриaти комил – мукaммaл шa риaтдир. Ислом динидaги кишилaр "мусулмон – муслим" деб aтaлaди. Ҳозир Ер юзидa бир ярим миллиaрд нaфaр мусулмон бор.

"Ислом дини" китобидан олинди.

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

👉 @diyonatli
Тавбанинг учта шарти бор:

1. Айни дамда ўша гуноҳни қилишдан тийилиш.
2. Қилган ишига афсус-надомат чекмоқ.
3. Қайтиб ўша гуноҳга қўл урмасликни азму-қарор қилиш.

Тавба қилмоқчимисиз, ўша ишни тўхтатинг, узил-кесил бу гуноҳни қилишдан тийилинг. Баъзида гуноҳкор ўша гуноҳдан тийилмасдан туриб тавба қилади, бу эса тавба ҳисобланмайди.

Шунингдек, тавбанинг шартларидан яна бири, гуноҳкор қилган ишига қаттиқ надомат чекиши, қилмишидан жирканиши лозим. Гуноҳни эслаб, унга қалби мойил экан бу тавба бўлмайди.

Тавбанинг асосий устуни, ўша гуноҳни қилмасликка азму-қарор қилиш. Ҳозир тавба қиламан, яна шу ишни қилсам, яна тавба қилавераман, дейиш энг жирканч иш. Банда ўзини ўзи алдайди, холос, бу тавба эмас.

Демак, тавба қилган инсон ўша гуноҳдан тийилган, унга надомат чеккан ва қайта қилмасликни қатъий қарор қилган шахс бўлади.

Бордию, ўша ишни яна унутиб қилиб қўйса ҳам, олдингидан кўра қаттиқроқ тавба қилиб, ўша ишга қайтмаслиги лозим.

Бир нарсани унутмаслик лозим, тавбаларни қабул қилувчи Зот ширкдан бошқа барча гуноҳларни кечади. Гарчи сиз уни қайта-қайта қилиб қўйган бўлсангиз ҳам. Муҳими, сиз бу ишни қайтиб қилманг ва тавба қилинг, кечириш Аллоҳдан. Аксинча, банда бандани умрбод кечмаслиги, айбини умрбод юзига ҳам солиши мумкин. Раббингизни бундай деб ўйламанг, у сизни кечирса ҳатто номаи аъмолингиздан ҳам ўша амалингизни ўчириб юборади.

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

3. Дин усуллари

👉 @diyonatli
Куни кеча хаммамиз учун қадрли бўлган устоз Абдул Ҳамид домла Тошкент Ислом академиясида туман бош имомлари учун ташкил этилган малака ошириш ўқув курсини якунлаб қайтдилар. Устозга дин йўлида қилаётган хизматлари учун Аллоҳдан куч қувват, зиёда ажр сўраб қоламиз.

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

4. Шариат нима?

👉 @diyonatli
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўгай она | Қисқа метражли филм

👉 @diyonatli
Audio
"Ислом дини" китоби

Муаллифлар
: Аҳмад Муҳаммад Турсун, Муҳаммад Шариф Жуман

5. Шариат манбалари

👉 @diyonatli